4 634
Subscribers
+924 hours
+367 days
+11630 days
Posts Archive
4 637
#улуғлар_ўгити
Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга яқинлаштирадиган амални билмайман.
Абдуллоҳ ибн Аббос розичллоҳу анҳу
@Marvaridfikrlar
4 637
#рост_сўз
Кўзларингизни самога қаратсангиз, уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз ~ ботқоқ акс этар.
Кўзларимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқдир.
КОНФУЦИЙ
@Marvaridfikrlar
4 637
#руҳият
Калб шундай маконки, унда ҳамманинг у́рни бор.
Ва ҳеч ким, ҳеч қачон бировнинг ўрнини тўлдира олмайди.
Шундай вақтлар бу́ладики,
атрофинг тўла одам,
лекин ёлғизсан.
Чунки кимдир йўқ бу́лади...
@Marvaridfikrlar
4 637
#истина
Семья — главная карьера женщины.
Оила — аёлнинг асосий мавқеидир.
Сайёда таржимаси
@Marvaridfikrlar
4 637
#панднома
Қалб шундай бир гўзал боғдирки, уни мунтазам равишда ёввойи ўтлардан тозалаб туриш лозим.
@Marvaridfikrlar
4 637
#сўз_сеҳри
АГАР СЕН БЎЛМАСАНГ...
Агар сен бўлмасанг, не керак
Изтиробли ёмғиру чақмоқ
Увлаган кунларда жонсарак,
Учмоқ, мисли узилган япроқ?..
Агар сен бўлмасанг, азизам,
Ўйлаб топардим ўзга севги.
Инонтириб ўзимни-ўзим,
"У — дунёда битта атиги"...
Агар сен бўлмасанг, не учун,
Яшамоқ, ишқни шиор этиб.
Топиб уни йўқотмоқлик-чун,
Севилмаган муҳаббат кутиб?..
Агар сен бўлмасанг, бўлиб кўр,
Чиқар эдим дунёни кезиб.
Турфа шовқин ичра тасаввур
Этмоқ учун қадаминг сезиб.
Агар сен бўлмасанг, ўкиниб,
Тарк этардим одам сийратин,
Севиб, севилмаганга кўниб,
Танлар эдим руҳлик сувратин.
Агар сен бўлмасанг, ахийри,
Бир кўрай, деб сени атайин,
Ўрганардим ясамоқ сирин,
Ва... ясардим мен сени тайин.
Француз тилида Пьер Деланоэ ва Клод Лемель сўзлари
Рус тилига Андрей Кортнев таржимаси
Рус тилидан Лутфилло Саййид таржимаси
@Marvaridfikrlar
4 637
#перевод
В жизни главное, чтобы ты гордился своими детьми! А твои дети тобой! Это и есть результат твоей жизни!
Ҳаётда энг асосийси, фарзандларинг билан фахрланишингдир. Фарзандларинг эса сен билан! Бу — сенинг ҳаётинг ҳосиласидир!
Сайёда таржимаси
@Marvaridfikrlar
4 637
#аччиқ_ҳақиқат
Аёлнинг ақли ва қалби бўм-бўш бўлса, унда на мактаб маданияти ва на масжид ибодати бўлмаса, ундан кутилган тарбия қаердан пайдо бўларди?! Аёли фақат таом ҳозирлаш ва роҳат бағишлашгагина яроқли жонзот бўлган жамият, асло ислоҳ бўлмас жамиятдир.
Шайх Муҳаммад ҒАЗЗОЛИЙ
@Marvaridfikrlar
4 637
#соғинч
Кеча керак бўлдинг, болалик чоғим,
Сенга қўл узатдим, йўқ етолмадим.
Ошкора ғирромлик қилди ўртоғим, —
Мен бор, ўйнамайман, деб кетолмадим...
Эркин ВОҲИДОВ,
1977
@Marvaridfikrlar
4 637
#тўртлик
Осмоннинг кўксидан қуладим ногоҳ,
Оппоқ пар булутлар бўлишди болиш.
Шунга ҳам чидолмай нола қилдим, оҳ,
Шундай марҳаматдан изладим нолиш.
Холназар ҲАЙИТОВ
@Marvaridfikrlar
4 637
ТОМОША....
(кейинги кун)
Ана томошаю, мана томоша...
Бугун товуқларни катагидан эрталабда қўйиб юбордим. Кечаги моҳорадан товуқларга ҳам илиндим...
Бир пайт қарасам товуқларни ўртасида мушугимиз ҳам моҳорахўрлик қилаяпти...
Ҳайронман, товуқлар мушук билан ҳамтовоқ бўлишганми, ёки мушук товуқлар билан ҳамтовоқ бўлганми...
...
Яна мени постмодернчи дейсиз...
Абдул БОҚИЙ
@Marvaridfikrlar
