en
Feedback
Aziz O'ktam

Aziz O'ktam

Open in Telegram

Koʻngil kechinmalarim, siz azizlarga ilingan oʻqigan va kuzatganlarim

Show more
200
Subscribers
-124 hours
-17 days
-330 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '260
in 0 channels
August '26
+3
in 0 channels
Get PRO
July '26
+5
in 0 channels
Get PRO
June '26
+7
in 0 channels
Get PRO
May '260
in 0 channels
Get PRO
April '26
+1
in 0 channels
Get PRO
March '26
+2
in 0 channels
Get PRO
February '26
+2
in 1 channels
Get PRO
January '26
+1
in 0 channels
Get PRO
December '25
+2
in 0 channels
Get PRO
November '25
+2
in 0 channels
Get PRO
October '25
+2
in 0 channels
Get PRO
September '25
+2
in 0 channels
Get PRO
August '25
+4
in 0 channels
Get PRO
July '25
+5
in 0 channels
Get PRO
June '25
+184
in 0 channels
Get PRO
May '25
+165
in 6 channels
Get PRO
April '250
in 1 channels
Get PRO
March '25
+5
in 0 channels
Get PRO
February '25
+2
in 0 channels
Get PRO
January '25
+7
in 1 channels
Get PRO
December '24
+2
in 0 channels
Get PRO
November '24
+7
in 0 channels
Get PRO
October '24
+11
in 0 channels
Get PRO
September '24
+2
in 0 channels
Get PRO
August '24
+8
in 0 channels
Get PRO
July '24
+10
in 1 channels
Get PRO
June '240
in 0 channels
Get PRO
May '240
in 0 channels
Get PRO
April '24
+8
in 0 channels
Get PRO
March '240
in 0 channels
Get PRO
February '240
in 0 channels
Get PRO
January '24
+2
in 0 channels
Get PRO
December '23
+195
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
10 September0
09 September0
08 September0
07 September0
06 September0
05 September0
04 September0
03 September0
02 September0
01 September0
Channel Posts
Ўрол – Айланмачоқ, Даврон – Мавлон, Абдухолиқ – Ҳафталик, Холиқ – Балиқ, Маъмура – Ҳамро, Бозорбой – Ҳийинг, Очил – Ўнча-мунча, Абдусалом – Маноқ, Норқул – отангнинг отидан, Қидирбой – Овулбой, Шакар момо – Толли чеча... Энди эса исмини айтишига-ку кўз юмайлик, ана шундай қадрланган одамлар билан келинларнинг юзсизларча гап талашганлари ёки қариндошлар орасига нифоқ солиб, ўртадан оқибатни кўтараётганларига дуч келиб, эшитиб қолсангиз юрагингиз ачийди. Асрлар давомида шаклланган қадриятларга, ҳикматли удумларга, одобга риоя қилган оилалар, маҳаллалардан қут-барака аримайди. Ёш авлоднинг ҳам баркамол, маънавиятли бўлиб вояга етишига замин яратади.  Бу анъана ҳозир ҳам айрим ҳудудларда сақланиб қолгани рост. Онадан-болага, қайнонадан келинга ўтиб, уларнинг ҳаёт тарзига сингиб кетган. Ҳатто энг зарур бўлиб қолган вазиятларда ҳам бу одатни бузишмайди. Келинларнинг фамилиясини айта олмай қизарганларига неча марта ўзим гувоҳ бўлганман.  Онамнинг ёшлари олтмишга яқинлашаяпти, ҳалигача бу анъаналарга содиқ. Баъзан шу удумнинг ортидан кулгили вазиятлар ҳам юзага келаркан. Ота-онамнинг тўнғичи, катта опам биринчи синфга бораётганида савол-жавобларга роса тайёрлашибди. Кетар чоғида ўқитувчи сўраши мумкин бўлган нарсаларни яна бир карра такрорлатиб, мабодо фамилиясини сўраб қолса нима дейишини назарда тутиб, шундай ўргатибди: – Агар фамилиянгни сўраб қолишса, яхшилаб эслаб қол: қизларга ...ова, ўғил болаларга эса ...ов қўшимчаси қўшилади, тушундингми, – дебдилар онам қисқача, қайнотасининг исмини айтмай. Мактабга борган опам барча саволларга бурро-бурро жавоб берибди.  Бундан хурсанд бўлиб кетган муаллим мақтай-мақтай фамилиясини сўрабди. Шунда онамнинг ўгитларини жон қулоғи билан тинглаган опам бир оз ўйлаб турибди-да, дона-дона қилиб «Замирава...» жавоб берибди. Фарзандларини уйлантириш арафасидаги опамни тоғамлар ҳалигача эркалаб «Замирава» деб ҳазил қилади.   Азиз НОРҚУЛОВ, ёзувчи

2
ЎЗБЕКОНА ЛУТФ   Жаҳон айвонига бирров мўралаб ота-онасини қаровсиз қолдираётган минглаб фарзандларга, бошқасига кўнгли кетиб, оиласини – болаларини қолдириб «ҳайё-ҳуйт» деб жўнаётган эркак ва аёлга, пана-пастқамларга ташлаб кетилаётган чақалоқларга ёки одам ўзбекчиликда тилга олишга ҳам ийманадиган бир жинсли никоҳларга кўзингиз тушар экан, шундай диёрда яшаётганингга шукр қиласан. Кўп чайналган бўлса ҳам мавзуга қайтиб, кузатишларимни сиз билан баҳам кўргим келди. Тўғри, хорижий элларда давлатма-давлат кезиб, турли миллат вакилларининг характерини, турмуш тарзини, яъни «ўзбекона» лутфларини кўрмаганман. Лекин ишонаманки, биздаги лутфлар бетакрор, келинг, уларни бир-бир эслаймиз.   Қўявермадингиз-да... Автобусда кўп дуч келадиганимиз бир ҳодиса бор. Кексароқ киши чиқиб қолса, ўтирган йигит-қизлар дарҳол жой беради. Нуроний отахон ёки онахон шартта раҳмат айтиб ўтириб қўя қолмайди. Албатта, лутф қилади. – Ўғлим (ёки қизим) ўтираверинг... – Йўғ-э.... Хижолат тортган йигитни алқай-алқай ўриндиққа жойлашади. Бошқа бир ҳолатда бири икккинчисидан қарз олади. Белгиланган вақт ҳам ўтиб, табиийки, қарз берган одамнинг жиғибийрони чиқа бошлайди. Сўрашга ийманиб (бу ҳам лутф) бир оз кутган бўлади. Мажбур бўлгач, минг бир баҳоналарни қалаштириб, беришга ундайди. Энг қизиғи, амаллаб пулни келтирса, олишдан олдин яна лутф қилади: – Э, қўявермадингиз-да... Бу ҳолат, айниқса, туғилган кунларда яққол кўзга ташланади. Даста-даста совғаларни олаётган туғилган кун соҳиби «шарт эмасди» дея лутф кўрсатса, бераётган одам арзимаслигини айтиб марҳамат қилади. Дастурхон устидаги «олинг-олинг»ларнинг таърифига тил ожиз.   «Спасибо» нима дегани? Шаҳарга тезроқ етиб олиш учун қишлоқ кўчасидан бекатга жадаллаб кетарканман узоқдан бир аёлнинг қораси кўринди. Қўлидаги иккита челакка қараганда, булоқдан сув олиб келаяпти. Етиб боргунимча 5-6 минут вақт ўтди. Ўша аёл йўлимни кесиб ўтмаслик учун мени кутиб турди. Бу ҳодиса ҳозирги айрим ёшларни ҳайратлантирадиган бир воқеани эслатди. Хурсаной момо эндигина келин бўлиб тушган пайтлари Раҳматилла ака ҳарбий хизматга кетадиган бўлиб қолибди. Элга келган тўй, асъасаю дабдабалар билан кузатишибди. Орадан вақт ўтиб, биринчи мактуб келибди. Кўзи хиралашиб қолган Холиқул бобо келини Хурсанойдан хатни ўқиб беришини сўрабди. Минг бир ҳаяжон билан қўлига мактубни олган келин, турмуш ўртоғининг исмини айтишга истиҳола қилиб (айрим ҳудудларда бу удум ҳозиргача сақланиб қолган) ўша жойи келганда «Спасибо» деб ўтиб кетибди. Ўқиб бўлганидан кейин Холиқул бобо келинига қараб: – Раҳмат келин, ҳаммасига тушундимку шу спасибо деганингни англолмай турибман-да, – деган экан.   «Айланмачоқ» Тан олиш керак, мусофирликда юриб, қаттиқлашиб бораётган қалб қишлоқ одамлари орасидаги самимият, нозик қочиримлар ва бетакрор меҳр-оқибатдан яйрайди. Xалигача ҳовлилар ва одамлар орасида қалин-қалин деворлар йўқ. Қишлоқликларга хос яна бир хислат сира тушкунликка тушиб, изтироблар домида қоврилмайди. Ҳар қандай мураккаб вазиятни ҳам табиий қабул қилиб, лутф билан табассум улашишга қодир. Уларнинг ҳаёт тарзи ва хатти-ҳаракатларини кузатарканман ўзимнинг беҳуда изтиробларим эриш туюла бошлайди. Гўё, ҳамма англаб етган бир ҳақиқатни мен пайқамаётгандек. Айниқса, боболару момолардаги қатъият ва кенгфеъллик ҳавас қилгулик. Кексалар билан суҳбатлашиб, улардаги ҳаё, орият ва урф-одатларга содиқлик ҳиссининг кучлилигидан ҳайратим ошади. Бунга мисолларни кўплаб келтириш мумкин бўлса-да, мавзу доирасидаги анъанагагина эътиборингизни қаратмоқчиман.  Яъни келин қайнота, қайнака-қайнука, қайнопа ва қайнсингилларнинг исмини ўз номи билан сира тилга олмайди. Уларнинг ўрнига бошқа, фақат ўзларигина тушунадиган атамалардан фойдаланадилар. Энам раҳматли Даврон исмли қайниси бўлгани учун (қазо қилиб кетганига 20 йил бўлган) ўзининг неварасини бир умр Мавлон деб ўтди. Ёшлари саксондан ошганида ҳам ўлиб кетган қайнотаси, қайнакаю қайнукаларининг исмини тилга олмади. Гарчи уларнинг кўпчилиги набираларига қўйилган бўлса ҳам, муҳими, сира адашмасди. Яхшиси, улардан ёдимда қолганларини санаб ўтай:
62
3
No text...
60
4
"Muhofaza" jurnali jamoasiga tashakkur
"Muhofaza" jurnali jamoasiga tashakkur
62
5
“Ватанпарвар” газетасида фаолиятимни бошлаганимга ўн йилга яқинлашди. Мен ҳарбий хизматдан янги эра бошланди, деб ҳисоблайман. Эрамиздан аввалги ва кейинги йилларга бўлиб олганман. Гап 1 октябрь ҳақида кетар экан, таҳририятга мендан олдин ишга келган ҳар бир ходимни ҳақли равишда устозим, деб биламан. Хоҳ офицер, сержант, Қуролли Кучлар хизматчиси бўлсин, ниманидир ўргатган, сабоқ берган, хулоса чиқаришимга кўмаклашган. Ҳар битта хизмат сафарини курс ишига менгзаш мумкин. Шунда хорижга чиқишлар, балки илмий ишга тўғри келар. Чунки ҳарбий хизматчи сифатидаги сафарларнинг сабоғи кўп. Иссиғи билан ҳам, совуғи билан ҳам, ёмғири билан, қори билан ҳам, булутлар билан бўйлашган тоғлари-ю чеки чегараси йўқ чўллари билан ҳам сизга дарс ўтади. Яна назарий машғулотларсиз амалиётни бошдан кечирасиз. Қайд этиш жоизки, айрим мураббийлар меҳрибонликлари билан ёдда қолса, айримларининг аччиқ сабоқларини унутолмайсиз. Муҳими, ҳар иккиси ҳам сизни тарбиялайди. Ҳаёт муаллим эса, ҳеч шубҳасиз, ҳар кимнинг феълига яраша мукофоти ва жазосини улашиб кетаверади. Сиз эса булардан ҳам нималарнидир ўрганасиз. Чуқур кетма демасангиз, бу ҳаётда кимнингдир бахти ёки бахтсизлиги ҳам бир сабоқ бизга. Фақат улардан ўз ўрнида керакли хулосаларни чиқара олсак бўлгани. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг бир гапини турмуш ўртоғи Маъсума Аҳмедова кўп такрорлайди: “кўнгилчанлик қотилликдан ёмон!” Бу билан ҳар нарсага чалғимасдан ижодга кўпроқ куч, вақт ва меҳр беришга ундайди. Бот-бот куйинишлар бизга қанчалик таъсир қилаяпти, буни вақт кўрсатади. Устозлар ҳақида гап кетганда Самарқанд давлат университетига ўқишга кира олмай, абитуриентлик даврини қайта бошдан ўтказаётган йилим акамнинг иши чиқиб қолганида ўрнига мактабга дарс ўтишга борганларимни эсламаслик иложи йўқ. Яқинлашаверсам ҳовлида ўйнаб юрган болажонлар синфхонага югуришарди: “Малимнинг укаси келаяпти”. Ўша пайтлари ўқитувчининг машаққатларини бир озгина ҳис қилганман. Бора-бора кўпчилик орасидан ҳам кийинишидан, ўзини тутишидан муаллимларни ажратиб оладиган бўлдим. Худди ҳозир ҳарбий хизматчиларни қандай либосда бўлишидан қатъий назар таниб олаёганимиздек. Мавзу Ватан ҳимоячиларига бурилган экан Қуролли Кучлар академияси, Қуролли Кучлар Ҳарбий-тиббиёт академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларга ҳар қанча тасанно айтсак кам. Улар тунни кунга улаб, замон билан ҳамнафас, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан пухта шаклланган кадрларни тайёрлаш йўлида заҳмат чекмоқдалар. Хизмат юзасидан олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, офицерлар билан кўп суҳбатлашамиз. Уларнинг аксарияти қилаётган меҳнатларининг маҳсулини кўришаётганидан мамнун. Ўзим ҳам Тошкент олий умумқўшин қўмондик билим юрти (ҳозирги Қуролли Кучлар академияси)да офицерлар тайёрлаш курсидаги таҳсил давомида курсантлик масъулиятини, ҳарбий таълим машаққатлари ва шарафини қисман ҳис қилганман. Устозликнинг мукофоти шогирдларнинг ютуғида, муваффақиятида яширин аслида. Сизларга кўп ташаккур, азиз устозлар, биз бору будимиз билан меҳнатларингизнинг ҳаётдаги аксимиз. Бахтимизга ҳамиша омон бўлингизлар! “Ватанпарвар” газетаси, 2022 йил, сентябрь
147
6
“МУАЛЛИМНИНГ УКАСИ” –Катта бўлсанг, ким бўласан? –Абдураҳим муаллим... Болалигимдаги бу савол-жавобни ота-онам, опам, акам жуда кўп эслайди. Абдураҳим Худойқулов – биринчи ўқитувчим. Умрининг охиригача менинг тақдирим, қилаётган ишларим, ютуқларим билан қизиқиб ўтди. Биз “иши кўп” шогирдлар бир-икки бор йўқлаганимизни айтмаса, ёлчитиб эслаганимиз йўқ. Улғайганим сари ҳаёт менга жуда кўп меҳрибон устозларни тортиқ қилди. Туманимиз марказидаги лицей интернетдаги таҳсил чин маънода умримнинг бурилиш палласини ясади. 14 ёшимдан мусофирчилик заҳмини тота бошладим. Яширсам хатоимни хаспўшлаган бўламан, лицейдаги дастлабки ҳафтани аранг якунлаб, қишлоқдош синфдошим билан кўч-кўронимизни кўтариб, ўзимизнинг мактаб яхши экан, дея қайтиб келганмиз. Бир умрлик устозим – падари бузрукворим қайтариб олиб бориб, жойлаштириб келган. 30 йиллик муаллим – дадам тўғрисида алоҳида асар ёзиш мумкин, мана шу ғамхўрлигининг ўзи бир умр миннатдор бўлиб яшашимга арзийди. Лицей интернатдаги синф раҳбарим Дониёр Қаландаровдан кўп яхшиликлар кўрдим. Ҳалигача қўнғироқ қилиб, тергаб туради. Аксарият муаллимларимиз ўзларининг покизаликлари, меҳнатсеварликлари, илмга чанқоқликлари, ғамхўрликлари билан бизга сабоқ берган. Директоримиз Қурбон Ҳайдаров ҳар бир ўқувчини ўзининг фарзандидек кўрарди. Ўша йиллари битирувчиларнинг 90 фоизи (тахминан шу атрофда) олий ўқув юртларининг талабасига айланарди. Ўзбекистон Миллий университетидаги талабалик йилларимдан Ҳаёт муаллимнинг этагидан маҳкам тутдим. Салқироқ ушлаган маҳалим қилган хатоларимни вақт даволади. Ўша маҳаллар пойтахтда қишлоғимиздан журналистика соҳасида ишлаётган бирор кас йўқ эди. Телевидениеда “Юзма-юз” кўрсатувини олиб борадиган бахмаллик журналист Ҳусан Эрматовнинг чиқишларини фахрланиб кузатардик. Биринчи курснинг илк ўқув ойида “Маърифат” газетасига амалиётга келганимдаги қувончимнинг таърифини келтиришга бисотимдаги сўзлар етмаса керак. Ўқувчилик йилларимдан таҳририятда ишлайдиган барча муаллифларни исм-фамилияси орқали танирдим. Дадам “она тили ва адабиёти” фани ўқитувчи эмасми, газетанинг ҳар бир сони уйимизга келарди. Хоҳ ишонинг, хоҳ йўқ, худди узоқ сафардан оилам бағрига қайтиб келгандек бўлганман. Абдусамат Раҳимов, Икром Бўрибоев, Баҳодир Жовлиев, Ҳулкар Тўйманова, Ойбуви Очилова... яна бошқа санаган, санамаганларим. Ёшим қирққа яқинлашиб қолган бўлса ҳам уларнинг олдида ўзимни ҳали ёш боладек сезаман. Биринчи иш жойим мана шу даргоҳ бўлди. Ростини айтсам, бошқа жойда ишлашни тасаввуримга сиғдира олмасдим. Бир куни аксига олди. Бош муҳаррир чақириб, иш топишим кераклигини, туғруқ таътилига кетган бир қизимиз келаётганини, унинг ўрнида эканимни айтиб қолди. Яратганнинг меҳрибонлигини қаранг, мен ишни ўзгартиришим керак бўлган санада масъул котибимиз махсус фармон билан Президент девонига ишга ўтганини ўқиб, эшиттиришди. Қолганларнинг лавозими бир сидра кўтарилди. Бир думалаб масъул котиб ўринбосари бўлиб қолдим. Ўшандан буён Ҳаёт муаллимга кўп-кўп раҳматлар айтаман. У менга қанчадан қанча чорасизликларни чора, имконсизликларни имкон қилиб берди. Ҳар қандай ҳолатда каттароқ қадам ташламоқчи бўлсам, юқорида номларини тилга олганим – устозларимнинг маслаҳатини олишни канда қилмайман. Ич-ичимдан миннатдорлик билан айтишим керакки, улар ҳам менга туғишган инисига маслаҳат бераётгандек ёндашади, ўрни келганда амалий ёрдамларини аямайди. “Ҳуқуқ ва бурч” журналида ана устозларнинг маслаҳати билан иш бошладим. У ердаги 5 йиллик фаолиятим ўтиш палласи бўлди. Бу маскан ўзининг тартиб-интизоми, талаби билан таълим ва ҳарбий хизмат оралиғидаги олтин ўрталиқ эди. Қисқача айтганда, бу ерда бир оз қотайдим. Дўстлар, акалар орттирдим. Карантин даврида ўғлини уйлантириб, тўйга чақиролмаган устозларимиздан бири собиқ ҳамкасбларни уйига йиғди. 15 чоғли одамнинг ҳеч бири журналда ишламаётган экан. Бу ҳақда ўйласам, ҳар доим, ҳар жойга омонат эканимиздан бир қайғурсам, бир хотиржам тортаман. Айтганча, ҳозирги иш жойим ҳақида.
127
7
“Айтгандай, аввалги ўзингдан ҳам кўп уялма”, “Ижод салқиликни ёқтирмайди”, “Феъл-атвордаги бўшанглик; шахс сифатида увоқлик туфайли ўз ҳаётини назорат қилолмаслик ва баъзан “севимли” ўзини ҳаддан ортиқ эркалатиш натижасида пайдо бўладиган қусурлар ёзувчи сифатида мукаммал шаклланишга йўл қўймайди”, “Одам ўзини ўзи суясин экан”, “Қўрқув ҳамиша шахсни емирадиган машъумлик. Истеъдоднинг кушандаси”, “Энг аянчли кишилар истеъдодини хор қилганлардир”... Бугун ижодкорлар орасида устоз-шогирд анъанаси бир оз сусайгандек. Биз пайқамаган кўп нарсани билиб қўйганлар, “сир”ни бошқалардан қизғанаётгандек. Лекин китоб муаллифи борини дастурхон қилган. Муҳтарам, аҳли қалам сизни нима қизиқтиради, қандай саволингиз бор? Марҳамат, мутолаа қилсангиз кифоя. Кўп чалғидим, балки бир оз энсангизни ҳам қотиргандирман. Нима деб валдираяпти ўзи, дегандирсиз. Хуллас, юқоридаги таассуротларнинг бари Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Сўнгсўзлар” китобини мутолаа қилиш чоғида юз берди. Китобни атай ўқиб тугатмай турибман. Гўё, асар мени адабиётга (абадиятга) боғлаб қўядиган кўприкдек туюлаяпти. Мустаҳкам бўлишини истаяпманда! Муаллифнинг ҳавас қиларли даражада иқрорлари бор. Ўзини ўзи, яқинларини бу қадар тафтиш қилиш, бундан келгуси авлод учун етарлича сабоқ чиқариш имкониятини таъминлаш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Жилла қурса мутолаадан сўнг бўлажак шоир ёки ёзувчининг биргина хатодан ўзини тийиши ўзбек адабиётига катта ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин. Телефонда ярим соатга яқин суҳбатлашган муаллиф ёз фасли ўтса, юзма-юз кўришишимиз мумкинлигини айтди. Вақт ажратса шоир Усмон Азимнинг армияда қандай аскар бўлганлигини ўқувчиларимизга айтиб, мақтанмоқчи, суратларини ҳавола қилмоқчи эдим. Ҳиммат устозлардан, сабр қиламиз. Сиз ҳам кутинг, муҳтарам газетхон! Ҳозирча ушбу мақоламизни катта лейтенант У. Азимовнинг аскарларига сабоғининг хулосаси билан якунласак: Маслаҳатим шу: Ўзингизга раҳмингиз келсин! Бошингизни аяманг! Юракни аяманг! Ғалабани ўликлар эмас, Тириклар келтиради Она Ватанга... “Ватанпарвар” газетаси, 2022 йил, 24 июнь
164
8
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим туғилган кун. Таваллуд кунда ушбу мўъжаз мақолани сизга илиндик. ЎЗНИ ФОШ (КАШФ) ЭТИШ САБОҒИ Мен Бойсунга бормасдан ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олдим. Ундаги ҳар бир ўнгир, қиру адирлар, дов-дарахтлар қадрдон бўлиб қолди. Одамларини айтмайсизми?! Худди ўзимнинг қишлоғимда юргандекман. Ўў, бу масканни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев билан бирга кезганимни айтмайсиз-ми? Эркин Аъзам ўқиган мактабдаги хотиралар. Усмон Азимнинг болалигидаги ажиб воқеалар. Ҳақиқатдан ҳам адабиёт саккизинчи мўъжиза. Мен ҳали таассуротларимни энди бошладим. Ўша афсонавий адиб Шукур Холмирзаевнинг дачасидаги суҳбатлар, унинг ижодга шўнғиган маҳалдаги қарашлари. Ўзига “чўкиб кетиш”и. Ёзувчи билан газеталар биносида лифтда 4-қаватгача бирга чиққанман. Нимадир дегим келарди. Ўша маҳалда мен ишлаётган “Маърифат” газетасида “Бу кишим – устоз, мен – шогирд” эссеси босилаётганди. Шуни ўқиётганимни айтиб, мақтандим. Жавоби шу бўлди: – Эринмаган, ўқияпсанми... Кунларнинг бирида тушликка чиқаётган маҳалим Шодмонқул Салом билагимдан ушлаб “Шукур ака ўлди” деб ўтиб кетди. Лекин тирик экан. Мен ўша ёзувчи билан неча кунлар бирга яшадим. Ҳар куни ишга келиб, қайтишда йўл бўйидаги қабристонда осуда ором олаётган шоир Шавкат Раҳмонни хотирлаб ўтаман. Сўзларни қайрайлик, тағин қайрайлик, Токи кескир бўлсин мисоли олмос, Ўткир сўз қолмаса шоирларидан, Ўткир сўз қолмаса, ҳеч нарса қолмас. Дунё ташвишларидан ортган бўлиб, бир мартагина мозорини тозалаган бўлдик. Ана шундай миллатпарвар, чапани, тўғрисўз шоир билан нафақат суҳбатлашиш, балки бирга саёҳатларга чиқиш насиб қилди. Сафарлар чоғида қанчалар завқланганимни ёзишга тафаккурим ожизлик қилади. Муҳими, шоирни инсон сифатида яқинроқдан танидим. Рауф Парфи билан диллашиш, унинг кўнглига сайр қилиш. Тириклик вақтида неча бор кўриб, суҳбатлашишга жазм қилолмаган ўзимни айблашлардан қутултирди. Шоирнинг “тирик ғусса” эканини англадим. “Назаримда, у ўлгани йўқ, ҳалок бўлди” деб ёзади муаллиф. Хаёлларим чувалашиб кетади... Асқад Мухторни эслаган шоир аччиқ бир ҳақиқатни ёзади: “ўлим дунёни мувозанатда ушлаб турувчи энг сирли ҳақиқатдир”. Менинг доим ичимни кемирадиган дард шоирни ҳамиша безовта қилади: “Буюк асарларни турмуш ташвишлари оқизиб кетаяпти”. Китобни ўқиб Абдулла Қаҳҳорни қайта кашф қилдим. Режиссёр Баҳодир Йўлдошевга эҳтиромим юқори эди. Суҳбатларидан биридаги “кичик ишларга катта куч сарфламанглар” жумласини, “душманлар билан курашишга куч, вақт ажратиб юрманглар, Худонинг одами бўлолмай қоласилар” иборасини кўп эслаб юрардим. Бу ижодкорда ёндафтарга битиладиган сўзлар сероб экан. Ютоқиб ўқишда давом этаман, тугаб қолишидан хавотирга тушаман. Ўқиётганингиз ушбу сатрларни китоб поёнига етмасидан ёзишни бошладим. Муаллиф билан гаплашгим, таассуротларимни ўртоқлашгим келиб, неча бор қўлим телефон гўшагига югурди. Ўзимни мажбурлаб тўхтатдим: “Тугатиб ол, ахир”. Бир куни чидай олмадим. Иродам ўзимга бўйсунмай қўйди. Шартта рақам тердим. Ҳорғин бир одамнинг овози эшитилди. Тафаккурдан чалғитиб қўйдимми, деб чўчидим. Суҳбатимиз тезда силжиди. Шу китобни ёзгани учун қайта-қайта раҳмат айтдим. Кимлигимни, қаерданлигимни сўради. – Бахмал билан Бойсунда ўтган болалигимиз менимча ўхшаш бўлган. Фақат биз отасиз ўсдик. Қийинчилик кўпроқ бўлган. Мол ҳам боқдик, деҳқончилик ҳам қилдик, дарахтларга ҳам зеб бердик, – дейди шоир. Болалигимдагидек китобнинг муқовасидаги суратга тикиламан. Ўша шоирнинг ўзи билан суҳбатлашаётганимни бир зумга унутаман. Ўсмир тенгдошларим қизларнинг суратини йиғиб юрган маҳал, мен ёзувчи ва шоирларнинг расмларини тўплаб, соатлаб суҳбатлашардим. Гўё, улар бир куни чиқиб келадигандек туюларди. Мана овози эшитила бошлади, бир куни ростан ҳам чиқиб келар: – Узлуксиз ижод қилиш керак. Ишдан қочмаслик лозим. Ҳозир ҳам 2-3 та жойда меҳнат қиламан. Ижодга ҳам вақт топаман. Рўзғорни ҳам ўйлаш, адабиёт билан эса доим бирга яшаш шарт. Телефондаги суҳбат билан қўлимдаги китоб қоришиб кетади.
148
9
Nihoyat erishdik. PhD DSc sertifikatlarini ham olish nasib qilsin+1
Nihoyat erishdik. PhD DSc sertifikatlarini ham olish nasib qilsin
167
10
Ўзимга эътирозим, кўп нарсани дўндирмаган ҳолда танқид қилиш ва инкор этишга устадекман. Бирон ижодкорнинг асарларини мукаммал ўрганиб, тадқиқ қилиб, хулосалар чиқариб, ижод қилиб, ундан кейин фикр айтиш афзалроқ эмасми?! Баъзан гапга чечанларга дуч келсам бир дўстимизнинг “ҳеч нарса қилмаган одам максималист бўлади” деган гапи эсимга келади. Бу кетишда ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Пуанкаре” ҳикоясидаги бош қаҳрамоннинг ҳолига тушиб, ёшимиз бир жойга борганда “Худойим! Мени ўттиз йил орқага қайтар, Худойим... Худойим, мени ўттиз йил орқага қайтар...” дея Парвардигорга тавалло қилмасак, деб қўрқаман.   Азиз НОРҚУЛОВ
232
11
УЛГУРИШ САНЪАТИ   Албатта, вақтни тўғри истифода этиш, ўтган кундан керакли хулосаларни чиқара олиш кўп нарсани ҳал қилади. Буюк ёзувчилар, шоирлар, файласуфлар, олимлар, алломалар, давлат ва жамоат арбоблари ҳаёти ҳақида ўйласам уларнинг улгуриш санъати қаршисида ожиз қоламан. Хўш, қандай қилиб вақтдан ўзиб кетиш мумкин?.. Шу саволга жавоб излаб қанча ижод аҳлининг таржимаи ҳолини ўқиб чиқдим. Неча ёшида биринчи китобини чиқарган, дастлабки қиссаси ёки романини қачон ёзган? Худди биз каби тирикчилик ташвишлари билан ҳаёт қозонида қайнаётган ижодкорларнинг ўзларидан ортиб қилаётган яратиқлари мен учун ҳар доим қизиқарли бўлган. Улар ҳақидаги асарларни ютоқиб ўқиганман. Ўзим яхши кўрадиган ёзувчи ва шоирлар билан суҳбатлашсам бутун дунёни унутиб юбораман. Бу гал ҳам шундай бўлди.   Ҳеч кимни айбситмаган ҳолда айтишим мумкинки, сўнгги йилларда адабиёт майдонида устоз-шогирдлик анъаналари бир оз сустлашди. Бироқ инсоф билан қарасак, катта авлод вакиллари ўзларининг ҳаёт-фаолияти ва ижоди ҳақида ёшларнинг тўлақонли маълумотга эга бўлишини исташлари рост. Ўз ўрнида, табиийки, қалам тебрата бошлаган ёш қаламкашлар ҳам  уларга талпинади. Шундай бўлгани ҳолда бу икки авлод вакилларини бирлаштириб турувчи ришта у қадар кўзга ташланмайди. Тўғри, давр силсиласидаги ўзгаришлар, тараққиёт билан мос тарзда инсониятнинг дунёқараши, тасаввур олами, муомала ва муносабатлари шаклланиб, ўзгариб боради. Узоққа бормайлик. Ўзимнинг ҳаётимда момомнинг таъсири жуда катта бўлган. Лицейни тамомлаган йилим олий ўқув юртига ўқишга кира олмадим. Кечаю кундуз ўқишга тайёргарлик кўраман. Уйдаги ягона вазифам – дард чекиб ётиб қолган энамнинг иссиқ-совуғидан хабардор бўлиш. Ёнларига қишлоғимизнинг кайвони момолари кўп келади. Ўшанда ўқишга кира олмаганимга кўп куюнган бўлсам, йиллар ўтиб кекса энамнинг суҳбатидан баҳраманд бўлишимга сабаб бўлгани учун буни ҳикматга йўйдим. “Берган дардингга ҳам шукр” дея ингранганлари ҳали ҳам кўз олдимдан кетмайди. (Орадан 16 йил ўтди.) Берган насиҳатлари, тарихий сабоқлари, ўзларининг ўрнак бўлгулик умр йўлларидан маънавий озуқа оламан. Бунинг мисолида авлодлар ўртасидаги риштанинг мустаҳкамлиги инсон ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини юракдан ҳис қиламан. Муқаддас риштадан бебаҳра қолган авлоднинг ҳолига ачинаман. Келинг, яна мисолга қайтайлик. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Шаҳидлар хиёбони” ёдгорлик мажмуасини узоқ айландим. Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитратлар... сиймоси кўз олдимдан бир-бир ўтди. Улар тийран нигоҳлари билан бизни жи-им кузатиб турарди, гўё. Ана шундай зиёлилар миллатим, элим, юртим деб жонфидо қилганди. Шу ҳақда ўйларканман мажмуада қўлтиқлашиб юрган, ўриндиқларда бир-бирлари билан қапишиб турган, қаерда юрганини хаёлига ҳам келтирмаётган ёшларга кўзим тушар экан, улуғлар хотираси олдида мулзам тортдим. Улар жонлари халқумига келганида ҳам “миллатим” дея ҳайқирганларида ана шуларни назарда тутганмиди?! Усмон Носир Сибир ўрмонларида жон таслим қилаётганида келажак авлодни қандай тасаввур қилган экан-а!? Улар минг бир машаққат орасида ҳам ўзларини йўқотмаганлар, аксинча, мақсадлари йўлида қатъийлашганлар. Албатта, бутун бир авлодни инкор қилиш ниятида эмасман. Дунё билан бўйлашаётган ёшларни кўрганда кўнглим фахру ифтихорга тўлади! Халқаро фан олимпиадаларида қанчадан-қанча ўқувчиларимиз олтин медал совриндори бўлаяпти. Халқаро Гран-при соҳиб ва соҳибалари бўлган ёш шахматчилар, мусиқачиларнинг саноғидан адашиб кетасиз... Аслида ҳам азалдан мамлакатимиз олиму уламо, адиблару ҳассос шоирларга бой бўлганини бугун жаҳон аҳли тан олди. Ёш йигитлар елкага тўнни ташлаб, йиллаб шаҳарма-шаҳар илм истаб юрган, устозларга шогирд тушиб, хизматини қилиб, изланган,  ўрганган. Вақт ўтиб, она юртга баркамол инсон, етук мутахассис бўлиб қайтишган.
188
12
"Вазият" газетаси жамоасига ташаккур.
"Вазият" газетаси жамоасига ташаккур.
111
13
Ғалвир ҳовучга сиғадими? Шу қадар берилиб кетганлар пайдо бўлдики, кимдир ўлса, жанозадан тортиб, мозорининг суратигача интер
Ғалвир ҳовучга сиғадими? Шу қадар берилиб кетганлар пайдо бўлдики, кимдир ўлса, жанозадан тортиб, мозорининг суратигача интернетга жойлаштиради. Кетидан узун “видо хати” ёзади. Гўё ўлик қабрида телефон ковлаб ётадигандек. Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/4844 Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/4845 Расмий саҳифаларимиз👇 Telegram | Facebook | X | Instagram
165
14
“Шикоят ва дилтанглик маърифат озлигидан пайдо бўлур”. Абдураҳмон ар-Розий. Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкирасидан
181
15
Енг завқли ва хотирамда узоқ муддат сақланиб қоладиган кунларим 3 кеча–кундуз ўрмонда кечирган ҳаётимиз бўлди. Ёғочдан қурилган махсус уйлардан бирини ижарага олдик. Ўзимизни чинакам саёҳлар ёки тадқиқотчилардек ҳис қилаётгандик. Биринчи кечани бир–биримизга ҳазил қилиб, яна ҳам ваҳималироқ тарзда ўтказдик. Ерталаб турганимизда еса уйчамизни маймунлар галаси қуршаб. олганди. Орасида йирик–йириклари ҳам бор ё‘лбошчиларидир еҳтимол. Шўхроқ йигитлардан икки нафари уларнинг кетидан тушди. Аммо узоққа бормади. Енди маймунлар галаси уларни қувлашга тушди. Бири йиқилиб, бири суриниб, қаерларидир шилиниб уйга қайтишди. Роса кулишдик. Иккинчи куни биттадан велосипедни ижарага олиб, ўрмонни батамом айланиб чиқишга қарор қилдик. Нийятимиз пучга чиқди. Қуёш оғиб қолганида ҳам ё‘лимизнинг охири кўринмасди. Кеч тушганда базўр уйга қайтдик. Ё‘л–ё‘лакай манзилдан адашиб яна маймунлар галасига учрадик. Қанақа муомала қилишни билмаганингдан кейин қийин бўларкан. Ҳаммаси бирдан ташланса юрак ишдан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап емас–да. Амаллаб ўтдик. Кейинги кун ботқоқ – дарахтзорда аросатда қолдик. Робинзон Крузо Жумабойни қидирганидек бир–биримизни чақириб юрардик. Ортга қайтишга ҳолимиз қолмаган, илонизи ботқоқ ё‘лнинг еса охири ё‘қ еди. Нима бўлганда ҳам бу сафарда мириқиб дам олдик. Селамат датанг Инглиз тилидан “тилимиз чиқиб қолган бўлса ҳам, малайчадан умуман хабаримиз ё‘қ маҳаллар. Бозор–ўчар қилдим. У пайтлари Малайзия пулини ишлатиш (пул бирлиги – ринггит) мен учун қизиқарли еди. Хонадошларим қаердан харид қилганимни сурашди. – Кўчанинг нариги томонида “Селамат датанг" деган катта магазин бор екан, ўша ердан, – дедим. Йигитлар обдон кулишди. Аммо ҳақиқатда дўконнинг тепасига “Селамат датанг” деб ёзилганди. Кейин билсам малай тилида “Селамат датанг” – Хуш келибсиз, дегани екан. Мен ҳам бўш келмадим. Шундан кейин Cареефоур дўкони ўзаро "Селамат датанг” деб номланадиган бўлди. Муқояса, ёхуд алоҳида мавзу Ҳамма жойнинг яхшиёмони, иссиқ–совуғ, аччиқ–чучуги бўларкан. Яхши–ёмондан бошласак, меҳмондўстликда ҳеч бир миллат ўзимизга тенг келмас екан. Уларнинг кўнглидан жой топиб, тўй–маʼракасига аралашиб қолгунимизгача қанча вақт ўтиб кетди. Ниятимиз, уларнинг маданиятидан бохабар бўлиш еди. Иссиқ-совуғига келсак, йил — 12 ой бир хил. Ҳамиша иссиқ, на куз, на қиш, на баҳори бор. Шунданми, вақт тўхтаб қолганга ўхшайди. Фақат календар ва кундалик дафтаримиз кунлар ўтаётганидан огоҳлантириб, бонг уриб туради. Ора-сира ёғадиган ёмғирни малайзияликлар раҳмат ёмғири, дейишади. Очиғини айтаман, декабр ойларида совқотишни хоҳлаб қолдик. (Организм ўрганиб қолганда.) Ўша маҳаллар юрагимиздан неча қайта кечган юрт соғинчини сизга қандай тушунтириб берай?! Ҳозир Ватанда, ватандошлар орасида қанчалар ҳаловат топаётганимни, кўнглимдан нималар кечаётганини ҳис қилсайдингиз. Аччиқ-аччиқ овқатлар ўрнига, лаззатли таомларимизни тановул қилаётганимизда дилимдан нималар кечаётганини сизга сўз бимайман. Ҳали-ҳануз техника тараққий етган Малайзия фуқаролари газ балонларини (балки бунинг биз билмаган фойдали тарафи ҳам бордир) ташиб, алмаштириб ишлатаётган маҳалда, юртимизнинг чекка қишлоқларигача табиий газ қувурлари тортилиб, ватандошларимиз фаровон турмуш кечираётганини ҳис қилиб қалбинг қувончга тўлади. Ривожланган хорижий мамлакатларда ўқиб, ишлаётган танишларим жаҳон молиявий иқтисодий инқирози сабаб ишсизликдан нолиётган бир пайтда юртимиздаги ислоҳотлардан, иқтисодий инқирозга қарши ишлаб чиқилган чора-тадбирлардан ривожланган мамлакатлар андоза олаётганини туйганимда нималарни ҳис қилганимни билсангиз еди... ...Самолётдан тушиб юрт тупроғига оёғим тегди–ю, юрагимдан бир тугун ечилгандек бўлди. Қалбимдаги чексиз қувонч кўзларимга ёш ҳайдайди. Мен Ўзбекистондаман! Ёзнинг илиқ тафти, енгил шабада кўксимга келиб урилади... Ҳайрият, ўзбекман, ўзбекистонликман... Менимча шу шукрона бўлса керак. “Соғлом авлод” газетаси, 2009 йил, 2 июль
213
16
ВАТАН СОҒИНЧИ Оёқларим ердан узиляпти... Авваллари сира ҳис қилмаган ентикишми, ҳаяжонми, хавотирми вужудимни қамраб олган. Бу ҳис юрагимни товонимга томон тортқилайди. Биринчи маротаба самолётда учаётганим боис шундай бўлса керак, деб ўйладим. Аммо бир йил давомида бу ҳаяжон ўзим билан яшади. Кейин тушундим, бу соғинч ҳисси екан. Юрт соғинчи... Илк қадам Малайзиянинг Куала Лумпур аеропортига кеч тушганда етиб бордик. Ўзиюрар поездлар манзилимизга елтиб ҳайратлантирди. Ҳадик балқиб турган табассум билан ашёларимизга ега чиқдик. Кутиб олувчи йигитлар кечикди. Сабрим чидамади, ташқарига бирровга чиқдим. Димоғимга ҳаммомнинг дим ҳавоси урилгандек бўлди. Тамом, бу ерда қололмасам керак, дея хаёлландим. Тун қўйнидаги шаҳар оралаб, машҳур егизак бинолар (дунёнинг енг баланд егизак биноси, КЛCC) остидан ўтарканмиз, кўрганларим тушдек туюларди. Йигитлар малай таомига таклиф қилишди. Малайзиянинг овқатларику алоҳида мавзу, аммо муз тўлдирилган чанқоқбосди ичимликни сипқорарканман, бир ҳафталар ётқизиб қўйса керак, дея ташвишландим. Малайзияда муз билан сув ичиш одатий ҳол еканлигини кейинроқ англадим. Шу кеча Малайзияда биринчи тунни ўтказдим... Тўшакка оёқ чўзаман–у, дам ўтмай қай бир ҳис дераза олдига етаклайди. Хаёлларим жиловини тутолмайман. Ота–онам, дўстларим, яқинларим, ишхонам, Она юртим... нигоҳимда бирбир гавдаланади. Гоҳ ҳавотирга тушаман, гоҳ юзимда беихтиёр табассум жонланади... Деразага суяниб ўзга юртда биринчи тонгни қаршиладим... “Сеҳрли қалпоқча" остида Илк бор дарсга кирганимда ўзимни ҳув ўша Ҳошимжон Рўзиевнинг (Х.Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб” асаридаги) сеҳрли қалпоқчасини кийиб ўтиргандек ҳис қилдим. Курсдошларимнинг аксарияти чет ел клипларидаги қаҳрамонларга ўхшарди. Барваста йигитларнинг гажак–гажак ўрим сочлари янада ҳайратимни оширади. Муаллимнинг кийимбоши ҳам онгимизга сингиб улгурган меʼёрлардан анчайин узоо–ооқда. Дарс ўтиш жараёни ҳам бизнинг меʼёрларга тўғри келмайди. Сабоқ жараёнидаги мутлақо еркинлик ибратли урфларимизга одатланган, ўзбекчиликка ўрганган ҳар қандай ўзбекнинг енсасини бир мартага қотириши турган гап. То уларнинг тартибини ўргангунга қадар дарснинг ҳам, илм олишнинг ҳам ҳаловатини топа олмадик. Ифтихор Юрт соғинчи ортганданортиб ватандошларни қўмсаб юрган кезларимиз мустақиллигимиз тантаналарига тўғри келди. Истиқлол нашидаси бизларни хорижий мамлакатда бир даврада жам қилди. Таʼбир жоиз бўлса, Ватанга боргандек ҳис қилдик ўзимизни. Ҳамма йигитларнинг бошида ўзбекона дўппи. Ссенарийга кўра дастлаб йиғилганларни юртимиз тарихи ва бугуни билан таништирдик. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган талабалар бой ўтмишимиз ҳамда еришаётган муваффақиятларимиздан бохабар бўлдилар. Сўнгра ўзбекона урф–одат ва маданиятимиз намуналари — кураш, рақс, туй саҳналарини ижро етдик. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги елчихонаси ҳомийлигида ўтказилган Ватанимиз мустақиллиги шодиёнасидан турли миллат вакиллари унутилмас таассуротлар ва совғалар билан қайтдилар. Мезбон таʼлим муассасаси мутасаддиларига зарбоф чопон, дўппи ва белбоғ тақдим қилинди. Кун бўйи институтдан ўзбекона шукуҳ аримади. Маймунлар хужуми Сайёҳлар кўплиги боиси бўлса керак Малайзиянинг дам оладиган, томоша қиладиган жойлари ҳамиша ораста. Капалаклар боғи, гуллар боғи, қушлар боғи... Айниқса, ҳайвонот боғида бўлганимизда китобларда ўқиган, ешитган ёки фақатгина суратларини кўрган жониворларни биринчи маротаба яқиндан кўрдик. Бир унисига бир бунисига қарарканман уларнинг фақат ертакларда қолиб кетмаганлигига, биз кўрмаган нарсаларимиз ҳам аслида ҳақиқат бўлиши мумкинлигига қайта–қайта иқрор бўлдим.
160
17
Соҳибжамол кишининг ойнани дўст тутиши ойна бўлгани учун эмас, балки унда ўзини мушоҳада қилгани учундир. Демак, аслида У ўзини дўст тутганидир. "Рисолаи волидиййа"
132
18
Ўша пайтда ширинликни кўп истеъмиол қилардим. Қирқ кун ўзимни тийдим. Насиҳат амал билан қувватланмаса, қалбга етиб бормайди.  Қуръони Каримда шундай битилган: “Нега ўзингиз қилмаган нарсани бошқаларга буюрасиз?” (“Сафф” сураси, 2-оят) Шундай экан ёзганларимиз таъсир қилмаса, ҳасратдан не наф. Бу ҳақида ўйлаб, “халқ учун ижод қилиш, кўз нурини тўкиш, вақт сарфлаш ҳайф” дейдиган “зиёли”ларга ёлғон тасалли беришдан тийиласан. Ҳаётимга кучли таъсир қилган асарлардан бири Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” тазкираси бўлди. Китоб 30-40 ёш оралиғимда мени Ҳақ билан боғловчи воситага айланди. Ҳар тонгни ушбу асар мутолааси билан бошлайман. Қалбим ёришиб, дунёни айрича идрок қилаётганимни ҳис қиламан. Ҳаётимда китобдаги мезонлар ишлай бошлайди. Асабим бузилса, дилим хуфтон бўлса тазкирани ўқийман. Иссиқ чойда қанд эри-иб кетганидек – дилимдаги ғашликлар арийди. Куч-қувватга тўлиб, кайфиятим кўтарилади, руҳиятим тўйинади. Сизнинг шундай китобингиз борми?   Муқаддас “ричаг” Дунё мувозанатини, посангисини сақлаб турувчи асосий манба – Қуръони Карим. Китоблар инсон тафаккурини тартибга солса, Қуръони Карим ҳаётнинг асл маъноси ва моҳиятини англатадиган илоҳий қўлланмадир. Яратганнинг ушбу қутлуғ арқонини маҳкам тутганлар нажотга эришаяпти. Пайғамбаримиз (САВ) “Мен сизларга икки нарсани қолдириб кетаяпман, уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч қачон адашмайсизлар: АЛЛОҲнинг Китоби ва менинг суннатим” дейди. Қуръони Каримнинг илк ояти ҳам “Иқро” – “Ўқи” амри билан бошланган. Буюрилганига амал қилсак кифоя. Имом Исмоил ал Бухорий бобомиз таъкидлаганидек: “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай!”    Азиз НОРҚУЛОВ
471
19
Унда нима учун яшаб, ўқиб, ёзиб юрибман? Қозоқ шоири Абай Қўнонбоев айтганидек: “Мен ўланни ёзмайман эрмак учун” десам рост айтаётган бўламан-ми?   “Арқон”ингиз мустаҳкам-ми?  Замонавий дунёда кўпчилик норасмий журналистга айланди. Фарзандини яқиндагина дунёга келтирган она ва боланинг сурати улар туғруқхонадан чиққунича ер шарини неча бор айланиб келади. Шу қадар берилиб кетганлар пайдо бўлдики, кимдир вафот этса, жанозадан тортиб, мозорининг суратигача интернетга жойлаштиради. Кетидан узундан-узоқ “видо хати” ёзади. Гўё, ўлик қабрида телефон ковлаб ётадигандек. Ўқисангиз эслаб қолишга, қайд қилишга, ибрат олишга ошиқадиган воқеа ва цитаталарнинг саноғи йўқдек. Улар учун қимматли умрингдан бож тўлайсан. Ҳеч вақо ёдингда қолмайди. Нега? Женифер Лопес дегани келди, минглаб одамлар фалон пул тўлаб, концертида қатнашди. Зиёлилар нега одамларни текинга жамлай олмаяпти? Гап зиёлидами ёки оломоннинг маънавий аҳволида? Қалбларга мутолаага муҳаббат уруғини қадаб чиқиш учун нима қилиш керак? Қачон китоб одамларни маънавият билан боғловчи ришта – мустаҳкам арқонга айланади? Қандай қилсак одамларнинг даражаси билим ва қобилияти билан ўлчанади? Жамият аҳли илмнинг обрўси ва ҳашаматини кўрган ёшларнинг билим олишга рағбати ошишини унутиб қўйди. Мунтазам изланишларгина реал ҳаётда ўз сўзини айтади. Бундай миллат ҳар қандай муаммони бартараф қилиб, ҳамиша илғорлар сафида туришга куч топади. Бугун бу туйғулардан қанчалар олислаб кетдик!?   Атом одатлар   Изчилликнинг инсонлар онги ва ҳаётига таъсири ҳақида кўп ёзилган. Бунинг ҳаётдаги исботини Венесуэла, Туркия, Корея сериалларининг миллий менталитетимизга таъсирида кўрса бўлади. Ўқувчилик пайтимиз ҳиндларнинг “Маҳабҳарата”, “Рамаяна” каби сериаллари телевидениеда бериларди. У маҳаллар Youtube, Instagram, facebook каби ижтимоий тармоқлар йўқ, шу сериаллар таъсирида улғайганмиз. Ўша даврларда камон ясаб, ўқ отиб кўрмаган авлод топилмаса керак. “Қиш сонатаси”ни кўриб, муҳаббатга мубтало бўлганлар қанча?!   Оила муқаддаслиги бир қадар бой берилди. Ахборотлар оқими қоришиб кетган замонда ҳар бир инсоннинг қўриқчиси фақат унинг онги ва қалби бўлиб қолди. Яхши одатларга ўзимизни кўниктириб борсак, албатта, самарасини беради. Адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов ҳар куни маълум саҳифа ўқимасдан уйқуга ётмас экан. Интернетда Хитой жамоат транспортида аҳолининг китоб ўқиётгани видеотасвирлари тарқалди. Мактаб ўқувчилари ўтириб олиб, дарс тайёрлаяпти. Биздаги ҳолат ўзингизга маълум. Ўзбекистон миллий кутубхонасидагина кўнглим таскин топиб, руҳим кўтарилади. Шароит ва имкониятларни таърифламайман, бўш жой топиш маҳол. Замонавий технологияларни, интернетни шахсий ривожланишга хизмат қилдираётган авлод шу ерда. Бу масканда Ватанимизнинг энг ривожланган давлатлар билан бўйлашадиган, беллашадиган мутахассисларини кўргандек бўламан. Қанийди, бутун мамлакатда айни шу муҳитни ҳосил қила олсак! Мутолаа ва мулоҳаза кучи Мирзо Улуғбекдек оламшумул кашфиётлар қилишга, Ҳазрат Навоийдек қалам билан оламни забт этишга, Абу Али ибн Синодек дунёга шифо улашишга йўл очган. Дунё яна ҳам “торайди”. Интернет орқали дунёдаги барча янгилик ва ўзгаришларни кафтдагидек кузатиб борасиз. Бироқ онгимизда реал ҳаёт билан виртуал олам қоришиб кетди. Глобал фикрлаяпман, деб ўйлаймиз, бироқ ижтимоий тармоқларда ўқиганларимиздан ҳатлаб ўтиб, мулоҳаза юрита олмаймиз. Аломатларни тўғри англаймиз-у ғалвирнинг ҳовучга сиғмаслигига ақли етмаган “толиби илм”дек моҳиятдан узоқлашиб кетганмиз.   Қирқ кунда кучга кирган бир жумла Илм билан амал вобаста бўлсагина, ёзганларимиз таъсирли бўлади. Олимнинг кучи билимида эмас, тақвосида. Бир она фарзандини Имом Ғаззолий ҳузурига олиб келиб: “Устоз, болам ширинликни жуда кўп ейди. Унга насиҳат қилиб қўйсангиз”, дебди. Олим 40 кун муҳлат сўрабди. Белгиланган кун она боласини олиб келибди. Улуғ аллома: “Ширинликни кўп ейиш соғлиққа зарар. Камроқ истеъмол қил”, дебди. Бола бош ирғаб, рози бўлибди. Она ҳайрон бўлибди: “Шу гапни қирқ кун олдин айтсангиз бўларди-ку. Нега куттирдингиз?”.
400
20
Дейл Карнеги каби психологларнинг кўрсатмаларини диққат билан тинглаб, ҳаётига татбиқ қиладиган ёшларнинг аксариятини маънавий мерос қизиқтирмайди. Ваҳоланки, ғазал ёки рубоийлардаги мазмун уларнинг фалон пул тўлаб ўрганаётган психологик билимларидан устун. Ҳатто, биргина сатрдаги маъно икки олам саодатига кифоя қилиши мумкин. Бу йўлда барчамиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Нодар Думбадзе “Абадият қонуни” асарида шундай ёзади: “Инсоннинг юраги унинг танасидан юз баравар оғирроқ... Шу даражада оғирки уни бир киши кўтара олмайди... Бинобарин, биз, одамлар, токи тирик эканмиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз, бир-биримизнинг юрагимизга мадад бўлишга ҳаракат қилишимиз керак: сиз – менга, мен – унга, у эса – бошқа бировга, шу тариқа узлуксиз давом этиши лозим... Токи ўлим ҳаётда бизни ёлғизлик балосига гирифтор қилиб қўймасин...”   “Мен ўланни ёзмайман эрмак учун”  Эслаб кўринг-а, қайсидир асарни ўқиб, ҳеч ўзингизни тузатдингизми?.. Хотирлай олмасангиз, нега китоблар дунёни обод қилмаётганини иддао қиласиз?! Нолишга кўниккан одам умр бўйи андуҳ билан яшайди. Ҳатто, бўккунича еган-ичганининг ҳазм бўлмаётганини улкан бахтсизлик ҳисоблайди. Аммо заррача ўзини айбдор ҳис қилмайди. Алишер Навоийдек зот бундай кимсалардан зада бўлиб, шундай деган эди:   Халқдин ҳар ярамас келса хуш улким, Ҳақға Деса бўлмас: менинг учун яна бир халқ ярот. Навоий бобо умрини арзигулик битиклар яратишга тиккан. Ўз даврида ҳам, ўтган асрлар давомида ҳам, ҳозир ҳам улардан самарали фойдалана олмаяпмиз. Оладиган нафимиз ҳам шунга яраша. Ёзганларимиз таъсиридан кўнгил тўлмас экан, эътиборни ўзимизни ўзгартиришга қаратиш лозим. Ҳар бир нафас ва назар назоратда бўлсин, муҳимни номуҳимдан ажрата олайлик. Кимларнингдир истиҳоласи учун умр ва маблағни ҳавога совуриш охирги пайтлар кўпайиб кетди. Сендан мен камми қабилида исроф қилишда пойга ўйнашади. Бунга муносиб мақол бор: бош ёрилса, қалпоқнинг остида. Бу “қалпоқ”нинг остида қанча бошлар ёрилиб, қанча норасидалар тирик етим қолди. Бириси ногирон эрига қараб, чала ётган иморатни битириш учун куймаланса, бошқаси қўшнисиникидан паст бўлиб қолган уйини баландлатиш кўйида жон ҳалак. Улуғ ёзувчимиз Абдулла Қодирий “кўчамизда ҳеч кимда йўқ, бошқа болалар ўксимасин”, дея пули етса ҳам ўғлига велосипед олиб бермаган экан. Бундай қадриятларни унутгандекмиз. Хўш, жаҳолат ботқоғига ботаётган инсониятни ким ёки нима қутқаради? Оломоннинг нажот топишга хоҳиши борми? Борган сари ақлга сиғмайдиган жирканчликлар, жиноятлар юз бераяпти. Қишлоқ жойларда минг, 1200 нафар одам чақириб, тўй қилишяпти. Хўп, қурби етганни тушунайлик, лекин бу иш қанча оилаларда тақлиддан туғилган низоларга сабаб бўлаётганини ўйламайди. Моддий томондан бир мисол келтирдик, маънавиятимиз қай аҳволда? Ўтган йили “... Даҳшатли қотиллик... 3 йил аввал қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ўша фарзандини пичоқлаб ўлдирди”, деган хабар кўпчиликни ларзага келтирди. Муносабатлар билдирилди. Ижтимоий тармоқлар тавқи лаънат ва мулоҳазаларга тўлиб кетди. Одамлар бор-йўғи янги бир муҳокама мавзуси пайдо бўлгунича аюҳаннос солди. Зимдан назар солсангиз, тескари аксиома ишлаяпти. Хабарни ўқиган фарзандлари келажаги, саломатлиги учун қайғураётган ота-онанинг шашти тушадигандек, ҳаракатини сустлаштирадигандек. Бу ҳолат ўғрилик ёки қотиллик ҳақида мақола ёзиб, кимларгадир, нималарнидир ўргатиб қўяётганга ўхшайди. Бевафо дунёдан кўнглинг совийди. Муаммолари-ю муваффақиятларига қўл силтайсан. Ҳазрат Навоий бобо “Хазойин ул-маоний” девонида битганидек: Даврон гулию гулшани хориға арзимас, Гулгун майи балойи хумориға арзимас. Минг йил киши жаҳон элига қилса шоҳлиқ, Бир дам алар иҳонату ориға арзимас... Чуқурроқ кетсанг, тарки дунё тўнини кийиб, тараққиётга тушов бўладигандек кўринасан. Эртага ўладигандек охират учун, абадий яшайдигандек дунё учун ҳаракат қил, деган ўктам иборани эслаб дадилланасан. Яна нималаргадир интилишни бошлайсан, то бошинг деворга урилиб, ғурра бўлгунича. Кейин пешонангни сила-аб ўтириб, оғриқнинг зўридан яна дунёнинг жон куйдиришингга “арзимас”лигини англаб қоласан.
304