en
Feedback
Qalandarxona jome masjidi

Qalandarxona jome masjidi

Open in Telegram

Kanal Farg'ona viloyati Rishton tumani Oq yerda joylashgan QALANDARXONA jome masjidining rasmiy kanali hisoblanadi. Savol va takliflar uchun masjid bosh imomi: @Zaminrishton1

Show more
6 741
Subscribers
+324 hours
-77 days
+1130 days

Data loading in progress...

Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+57
in 0 channels
August '26
+229
in 2 channels
Get PRO
July '26
+172
in 0 channels
Get PRO
June '26
+131
in 0 channels
Get PRO
May '26
+229
in 1 channels
Get PRO
April '26
+123
in 0 channels
Get PRO
March '26
+720
in 0 channels
Get PRO
February '26
+1 467
in 1 channels
Get PRO
January '26
+269
in 0 channels
Get PRO
December '25
+189
in 0 channels
Get PRO
November '25
+167
in 0 channels
Get PRO
October '25
+185
in 1 channels
Get PRO
September '25
+156
in 0 channels
Get PRO
August '25
+177
in 0 channels
Get PRO
July '25
+113
in 0 channels
Get PRO
June '25
+175
in 0 channels
Get PRO
May '25
+135
in 1 channels
Get PRO
April '25
+111
in 0 channels
Get PRO
March '25
+1 438
in 1 channels
Get PRO
February '25
+369
in 1 channels
Get PRO
January '25
+238
in 1 channels
Get PRO
December '24
+135
in 0 channels
Get PRO
November '24
+140
in 0 channels
Get PRO
October '24
+121
in 0 channels
Get PRO
September '24
+104
in 0 channels
Get PRO
August '24
+109
in 0 channels
Get PRO
July '24
+112
in 0 channels
Get PRO
June '24
+151
in 0 channels
Get PRO
May '24
+123
in 1 channels
Get PRO
April '24
+241
in 2 channels
Get PRO
March '24
+1 121
in 1 channels
Get PRO
February '24
+156
in 0 channels
Get PRO
January '24
+154
in 0 channels
Get PRO
December '23
+115
in 1 channels
Get PRO
November '23
+109
in 0 channels
Get PRO
October '23
+113
in 0 channels
Get PRO
September '23
+134
in 0 channels
Get PRO
August '23
+127
in 0 channels
Get PRO
July '23
+114
in 0 channels
Get PRO
June '23
+197
in 0 channels
Get PRO
May '23
+116
in 0 channels
Get PRO
April '23
+812
in 0 channels
Get PRO
March '23
+727
in 0 channels
Get PRO
February '23
+188
in 0 channels
Get PRO
January '23
+177
in 0 channels
Get PRO
December '22
+129
in 0 channels
Get PRO
November '22
+138
in 0 channels
Get PRO
October '22
+135
in 0 channels
Get PRO
September '22
+107
in 0 channels
Get PRO
August '22
+94
in 0 channels
Get PRO
July '22
+174
in 0 channels
Get PRO
June '22
+129
in 0 channels
Get PRO
May '22
+93
in 0 channels
Get PRO
April '22
+551
in 0 channels
Get PRO
March '22
+284
in 0 channels
Get PRO
February '22
+166
in 0 channels
Get PRO
January '22
+207
in 0 channels
Get PRO
December '21
+139
in 0 channels
Get PRO
November '21
+46
in 0 channels
Get PRO
October '21
+32
in 0 channels
Get PRO
September '21
+23
in 0 channels
Get PRO
August '21
+31
in 0 channels
Get PRO
July '21
+84
in 0 channels
Get PRO
June '21
+22
in 0 channels
Get PRO
May '21
+110
in 0 channels
Get PRO
April '21
+806
in 0 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
09 September0
08 September+9
07 September+8
06 September+3
05 September+5
04 September+8
03 September+9
02 September+9
01 September+6
Channel Posts
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли ва файзли тонг!  «Аллоҳ гўзалдир ва Гўзалликни севади» (Муслим ривояти).  Ушбу гўзал тонг ҳаётингизга гўзаллик, қалбингизга хотиржамлик ва хонадонингизга чексиз қувонч олиб келсин. 🤲 Аллоҳим! Бизни янги куннинг файзидан, раҳматидан ва мағфиратидан бебаҳра қўйма. Қалбларимизни иймон нури билан тўлдир, оилаларимизни бахт ва омонликда асра. Ҳар бир эзгу ниятимизни Ўзинг ижобат айла.  ✨ Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

2
«Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!» Шу оят Ар-Раҳмон сурасида 31 марта такрорланган: – 8 марта Аллоҳ таоло яратган нарсалар нақадар ажиблигидан кейин; – 7 марта жаҳаннам ва унинг даҳшатлари, дўзах эшиклари ададидан кейин; – 8 марта аввалги жаннат васфи, унинг неъматлари, жаннат дарвозалари зикридан кейин; – 8 марта иккинчи жаннат васфи, унинг неъматлари ва дарвозалари зикридан кейин. Др. Аҳмад Исо МАЪСОРОВИЙ
1 007
3
Ким сирини яширса, ишини пухта қилибди. Изоҳ. Сирлар кишининг яширин аскарлари. Уларнинг номаълумлиги муқаррар ғалабани таъминлайди. Кучингиз қанчалик ошкор бўлса, шунчалик муваффақиятни бой берган бўласиз. Борингизни йўқлик қаърига яширинг, кун келиб униб чиқади, мисоли тупроқ остидаги уруғдек. Шеър: Синчи кўп, бой берма, бойлик – сирингдир, Бўл огоҳ, огоҳлик мустаҳкам қаср. Сирингни сақласанг, у асирингдир, Агар ошкор қилсанг, сен унга асир. “Унвонул баён”дан
1 506
4
Муҳаббат нима? ✨ Mуҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечада у зотнинг ўринларида ухлаган Али розияллоҳу анҳудир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун тўпланганини билар ва Набий алайҳиссаломнинг ўринларида қатл қилинишига аниқ ишонарди. ✨ Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. Уни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганида, ўзига келиб биринчи айтган гапи “Расулуллоҳга нима бўлди?” бўлган эди. ✨ Муҳаббат бани динорлик саҳобиядир. Саҳобалар бу аёлга эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдиришди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидирарди. Набий алайҳиссаломни кўргач, деди: “Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Расулуллоҳ”. ✨ Муҳаббат Савбон розияллоҳу анҳудир. Бир куни у ранги синиққан ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўринди. У зот сўрадилар: “Нега рангинг ўзгарган?” Жавоб берди: “Менда ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай, йўқотиб қўйсам, соғиниб қоляпман”. ✨ Муҳаббат Ҳубайб розияллоҳу анҳудир. У зотни асир олиб, ўлдириш учун дор остига келтиришди. Душманлардан бири: “Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини хоҳлармидинг?” деб сўради. Ҳубайб жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб, Муҳаммадга бир тикан киришини хоҳламайман”. ✨ Муҳаббат Абу Талҳа розияллоҳу анҳудир. У зот Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди: “Ё Расулуллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ”. ✨ Муҳаббат Умар розияллоҳу анҳудир. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида саҳобаларга: “Муҳаммад ўлди, деманглар. У зот Мусога ўхшаб Раббилари билан сўзлашгани кетдилар. Албатта, қайтадилар”, деган эди. ✨ Муҳаббат Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудир. У киши айтади: “Ҳурмат юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тик боққаним йўқ”. ✨ Муҳаббат Билол розияллоҳу анҳудир. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин азон айтолмай қолди. Бир марта ҳазрат Умар азон чақиришини сўраганларида унинг азонига бутун Мадина йиғлаган эди. ✨ Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. У зот саҳобаларига: “Менга инсонлар ичидан энг суюклиси Оиша, кейин унинг отасидир”, деб эътироф қилгандилар. ✨ Муоз розияллоҳу анҳуга айтгандилар: “Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман”. ✨ Ҳазрат Алига: “Сен мендан, мен сенданман”, деган эдилар. ✨ У зот бизни эслаб айтган эдилар: “Мендан сўнг бир тоифа инсонлар келади. Улар мени жуда яхши кўришади. Ҳатто аҳли ва молини фидо қилиб мени кўришни хоҳлашади”. ✨ Бизга муҳаббатни ўргатган, қалбни қалбга улфат қилган, яхшиликнинг ҳамма эшикларини очган Зотга салом ва салавот айтайлик: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кaмa соллайт ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим, иннака Ҳамидум-Мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад, кaмa бaрoкта ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим, иннака Ҳамидум-Мажид”. «Қалблардан сўранг» китобидан.
1 659
5
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Охиратингизни ислоҳ қилинг, дунёингиз ўз-ўзидан ислоҳ бўлади. Махфий (сир) ҳолатингизни ислоҳ қилинг, ошкора ҳолатингиз ислоҳ бўлади». «Ҳилятул авлиё», 5/266.
1 630
6
#Ҳадис عن أبي سعيد الخدري، عن النبي صلى الله عليه وسلم في قوله : بماء كالمهل . قال : "كعكر الزيت، فإذا قرب إليه سقطت فروة وجهه فيه" . Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "(Жаханнамдаги қайноқ) сув эритилган маъдан [1] кабидир". "Агар унга (яъни, дўзахдаги кишига, уни) яқинлаштирилса, юз териси сидирилиб тушади", - дедилар. ✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис) [1] Ровийларнинг бири "Ёғни (куйдиргандаги) хиралиги каби" деди.
1 897
7
🤲 ДУО – Ҳақиқий дуо кишининг бор вужудидан чиқадиганидир. – Шайх Усмон Хайрободий раҳматуллоҳи алайҳ харидорларга қалбаки тангалар эвазига ҳам мол бераверар экан. У зот вафот этиш чоғларида: «Ё Аллоҳ, мен одамларнинг қалбаки тангаларини қабул этдим. Сен ҳам менинг бу сохта амалларимни қабул этгин!», деб дуо қиларкан. Аллоҳ ҳам у зотнинг дуосини қабул этган экан. – Шайх Шаҳобиддин Хатиб раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳга бундай дуо қилар экан: «Ё Аллоҳ, вафот этаётган чоғимда ёнимда бирор яқиним ҳам, бегона ҳам, ўлим фариштаси ҳам бўлмасин, фақат Сен ва мен бўлай». – Муносиб вақтда қилинган дуо балоларни даф этади. Балолар тушгандан кейин эса дуо мусибатни кетказмайди, лекин уни енгиллатади. – Агар сизлар денгиз қирғоғида бутун шавқ билан дуо қилаётган бўлсаларингиз, тўлқинлар сизларга ичлари дуру маржонларга тўла чиғаноқларни олиб келади. – Шайх Абул Ҳасан Нурий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дуо қилар экан: «Ё Аллоҳ, агар мени мағфират қилмасанг, жаҳаннамни мен билан тўлдириб юборгин ва қолганларни кечиргин». – Қиёмат кунида инсоннинг: ««Ё Аллоҳ, мени солиҳлардан қилгин» деб дуо қилган эдим-ку», дея олиши дуонинг фойдаларидан биридир. Бу одамнинг узри қабул этилади. – Ҳасад этилган киши ҳақига даражасининг кўтарилишини сўраб дуо қилиш ҳасаднинг муолажасидир. “Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
2 005
8
Солиҳ салафлар изидан Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Агар бир биродарингизни Аллоҳ учун яхши кўрсангиз, унинг дунёсига камроқ аралашинг». «Ҳилятул авлиё», 3/281.
1 940
9
#савол_жавоб Ҳаромдан пул топган киши билан шерик бўлиш мумкинми? ❓Савол: Қимор ўйнайдиган одам билан савдода шерикман. Унинг гуноҳи менга ҳам ёзиладими? 📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволингизнинг жавоби бироз тафсилотга эга. Агар тижоратдаги шеригингизнинг топган барча моли қимор ёки судхўрлик каби ҳаромдан топилгани аниқ бўлса, у билан иқтисодий муомалотларда шерикчилик қилмаслигингиз керак бўлади. Агар шеригингизнинг ҳаромдан ҳам, ҳалолдан ҳам топган пули бўлса-ю, даромадининг кўп қисми ҳалол томонидан бўлса, у билан шерикчилик қилишга кўпчилик уламолар рухсат беришган. Лекин у билан муомала қилиш ҳаром бўлмаса-да, макруҳ бўлиши таъкидланган. Ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ҳамавий айтадилар: Яъни: “Топган молининг аксари ҳаром бўлган, молидан олинган қисми айнан ҳаромдан экани маълум бўлмаган киши билан муомала қилиш ҳаром бўлмайди. Чунки унинг (сарфлаган моли) ҳаромдан эмас, ҳалолдан бўлиши эҳтимоли бор. Лекин ҳаромга тушиб қолиш хавфи борлиги учун макруҳ бўлади. “Фатҳул-Қодир”да ҳам шундай” (“Ғомзу уюнил басоир” китоби, 1-жуз, 192-бет). Агар шеригингизнинг ҳалол ва ҳаром маблағи аралаш бўлиб, қайси томони устун экани маълум бўлмаса, бунда ҳам у билан шерикчиликни давом эттиришингиз жоиз бўлмайди. Чунки бунда шубҳа бор. Агар қаттиқ ҳожат бўлмаса, ундан сақланишингиз тавсия этилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида: “Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир. Албатта, ҳаром очиқ-ойдиндир. Ва икковлари орасида шубҳали нарсалар бордир. У (шубҳали) нарсаларни одамларнинг кўплари билмаслар. Бас, ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўси учун покланган бўлади. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади. Бу худди қўриқхона атрофида (ҳайвон) боққан чўпонга ўхшайди. Ундан ўтлаб қўйиши турган гап”, деганлар. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан
2 153
10
TAҚBO – Тақво бу қиёмат кунида ҳеч ким сенинг ёқангдан олмаслигидир. – Тақво бу қалб истакларини гавдалантириб бир лаганга қўйилиб бозорларда (ҳаммага) намоён қилинганда ҳам ҳеч қандай надомат бўлмаслигидир. – Биз илм ва тақво билан сифатланган салафи солиҳлар паноҳ сўраган замонда яшаяпмиз. – Қалбга васваса келиши раҳмат ҳисобланади, тақвога зид иш саналмайди. Бунинг ҳикмати шуки, бу туфайли инсоннинг ўзига бино қўйиш асоси кесилади. Зеро, ҳадиси шарифда: «Ўша нарса очиқ-ойдин иймондир», дейилган. – Валийлик иймонга ва тақвога боғлиқ. Бу иккиси эса инсоннинг қалбига алоқадор бўлади. – Тақвосизнинг пешқадам кўриниши худди пуфлаб шишириб қўйилган руҳсиз гавдага ўхшайди. “Тасаввуф ва нафс тарбияси”дан
2 029
11
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! 🌸 Якшанба кунингиз файзли ўтсин!  ✨ «Аллоҳ Сизга хотиржамлик ва омонлик берсин». Ушбу сокин дам олиш куни қалбингизга илиқлик ва тинчлик олиб келсин.  🤲 Аллоҳим! Оиламизга қут-барака, хонадонимизга тинчлик ва танимизга соғлик бер. Ҳафта давомидаги чарчоқлар ўрнини гўзал хотиралар ва қувончли дақиқалар эгалласин. Оилавий бахтимиз боқий бўлсин. 
2 202
12
Абу Яъқуб Наҳрижурий айтади: 🍽 Кимнинг тўқлиги фақат егуликка боғлиқ бўлса, унинг очлиги ҳеч қачон кетмайди. 💰 Кимнинг бойлиги фақат мол-дунё билан ўлчанса, унинг фақирлиги ҳеч қачон кетмайди. 🤲 Ким эҳтиёжини одамлардан сўраса, унинг маҳрум-бечоралиги ҳеч қачон битмайди. 😔 Ким Аллоҳдан ўзгаларга кўз тикса, тама қилса, хор-зорлигича қолади.
2 319
13
Muhtasar Fiqhul Hanafiy: 434 масала. Гилам ёки палос устида намоз ўқилса, шу гилам ёки палоснинг бутун сатхи (юзаси) пок бўли
Muhtasar Fiqhul Hanafiy: 434 масала. Гилам ёки палос устида намоз ўқилса, шу гилам ёки палоснинг бутун сатхи (юзаси) пок бўлиши шарт эмас. Агар гилам ёки палоснинг икки тарафидан бир томони нажосат бўлса, гилам устида намоз ўқиётган кишининг ҳаракатидан гилам ҳам харакатга келадиган даражада юпқа бўлса, намозхон намозда сажда қилганида, гиламнинг нажосатли жойига сажда қилмаса, намози дуруст бўлаверади. Демак, нажосатли гиламнинг пок қисмида намоз ўқилса ва сажда қилинганда намозхоннинг еттита тана аъзоси нажосатли жойга тегмаса, намоз дуруст бўлади. 435 масала. Ости кўриниб турадиган даражада юпқа, нафис матони қуруқ нажосат устига ёйиб, устига намоз ўқиш жоиз эмас. Ости кўринмайдиган даражада қалинликка эга бўлган қалин, пишиқ газламани қуруқ нажосат устига ёзиб, унда намоз ўқиш жоиздир. 436 масала. Намоз ўқувчи кишининг либоси (узун либоснинг этаги) ерда қуриб қолган нажосат устига тушиб турса, аммо унинг қадами пок жойда турган бўлса, унинг намози дуруст бўлаверади.
2 451
14
#Ҳадис ЁМОН ГУМОН ВА ҲИКДУ ҲАСАД Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ѐмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар». ✍(Тўртовлари ривоят қилишган). 📝Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жамиятдаги кишиларни бир-бирига душман қиладиган, якка шахсларни ўзаро душман қилиш орқали бутун жамиятга адоват уруғини сепадиган ва шу орқали инсоний алоқаларни, оилаларни ва жамиятни таназзулга юз туттирадиган ѐмон ҳулқлар ҳақида гапирилмоқда. Улар рўйхатининг бошида эса, бадгумонлик турар экан. Кўрган, эшитган одамидан бирор ѐмонлик ахтариб, «ундай бўлса керақ бундай бўлса керак», дейиш бадгумонлик бўлади. Бу нарса, аввало, баъзи шахслар ичида адоват қўзғаб, душманлик ва ишончсизлик руҳини таратади. Кейинроқ ушбу руҳ жамиятнинг турли табақаларига тарқалиб, ҳамма бир-бири ҳақида ѐмон гумонга борадиган, бир-бирига душманлик қиладиган ва ишонмайдиган бўлиб қолади. Аввал айтиб ўтилганидек, бир-бирига ҳасад қилиш, ѐмон кўриш, кек сақлашни ўзига касб қилиб олиш, ѐмонликда мусобақалашиш, бир-бирига турли ѐмонликлар қилиш, одамларни ишга солиш ва бошқаларнинг барчаси бўлмағур нарсалар экан. Балки мўмин-мусулмонларнинг барчаси ака-укадек бўлиб юришга ҳаракат қилишлари керак. Келинг, ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсаларни бир-бир кўриб чиқайлик. «Бадгумонликдан сақланинг. бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир». Албатта, Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонлик бўлиб, у кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ѐмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритиш ҳисобланади.Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, бўлиб, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ѐмон гумонда бўлишдан келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бас, ѐмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ѐмон гумонда бўлса, ўша ичи бузуқ одам бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса, айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса, унинг тескариси бўлади. «Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг». Албатта, бир-бирини пойлаб, бир-бирининг зиддига жосуслик қилиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмаслиги ҳаммага аѐн. Бу маъно бошқа ривоятларда «Лаа танаажашуу» шаклида келган. Бу сўз аслида ваҳший ҳайвонни бир жойдан бошқасига қувишга ишлатилади. Аммо бу сўз ва унинг бирикмалари савдода ишлатилиши одатга айланиб қолган. Бунда бировни алдаш учун савдо молининг нархини оширилади. «Нажш» сўзи луғатда шишириб кўрсатиш маъносини англатади. Савдода эса, бошқаларни алдаб қизиқтириш учун бир нарсани ортиқча баҳога сотиб олишга айтилади. Бунда сотувчи билан келишиб олган шериклари бўлади. Сотувчи савдо молини мақтаб туради. Шериклар эса одам тўпланганда келиб, жуда зўр нарса экан, баҳоси ҳам арзон, деб хўжакўрсинга сотиб оладилар. Буни кўриб турган бошқа кишилар ҳам қизиқиб сотиб ола бошлайдилар. Бу иш очиқ-ойдин алдамчилик экани кўриниб турибди. Ўзаро муомалада ҳам бировга ўзини яхши кўрсатиб, аслида унинг зарарига иш қилиш ҳаромлиги учун бу нарса ушбу ерда зикр қилинган. Бу иш бор ердан бир-бирига нисбатан бадгумонлик келиб чиқиши борлиги учун ҳам бу нарса эсга олинган. «Ким ўзарга уриниб, ўзаро ҳасад қилишманг». Ҳасад сўзи луғатда арчиш ва шилиш маъносини билдиришини ва у қалбни арчиб шилишини айтиб ўтгандик. Уламолар ҳасадни бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибидан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлаш, дейдилар
2 244
15
🗣Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев #виде
🗣Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида 🎙 Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев #видеолавҳа 🌐 ALHIDOYA.UZга 😎ОБУНА БЎЛИНГ!  😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube   🔵Facebook   📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
2 039
16
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! ☀️ Хайрли тонг, азизлар!
3 232
17
#Ёд_олиш_учун МУХТАСАР СИЙРАТ • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг номи: 1. Азб 2. Расуб 3. Михзам 4. Қалъий 5. Маъсур 6. Ҳатф 7. Баттор 8. Қузайб   • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қирқ ёшларида Пайғамбарлик берилди. Биринчи ваҳий душанба куни Рамазоннинг ўн еттинчи кунида Ҳиро ғорида нозил бўлди.   • Аввал бошда уч йилгача динни махфий даъват қилдилар. Кейин ҳукми илоҳий ила очиқ-ойдин даъватни бошладилар.   • Қирқдан эллик уч ёшгача яъни, ўн уч йил Маккаи Мукаррамада яшадилар.   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага   • Эллик уч ёшда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилдилар ва вафотларигача ўша ерда турдилар. Абдулқаюм Комил таржимаси.
2 744
18
АЁЛ КИШИ ОНА БИР УКАСИ БИЛАН БИРГА САФАР ҚИЛИШИ #маҳрам ❓САВОЛ: Мен аёл кишиман, она бир, ота бошқа укам бор. Шу укам билан умра ёки ҳаж сафарига борсам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, бўлади. Укангиз билан оталарингиз бошқа-бошқа бўлгани билан онангиз бир бўлгани учун у сизга маҳрам ҳисобланади. У билан сафарга чиқишингиз мумкин. “Фатово Оламгирия”да маҳрам бўлган опа-сингиллар шундай саналган: وَأَمَّا الْأَخَوَاتُ فَالْأُخْتُ لِأَبٍ وَأُمٍّ وَالْأُخْتُ لِأُمٍّ “Опа-сингилларга келсак, улар: ота-она бир опа-сингил, ота бир опа-сингил ва она бир опа-сингиллардир”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
3 241
19
Н А М О З В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари. 4-САНТЯБРДАН 11-СЕНТЯБРГАЧА
Н А М О З  В А Қ Т Л А Р И. Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари. 4-САНТЯБРДАН 11-СЕНТЯБРГАЧА Бомдод                       05:10 Пешин                        12:45 Аср                              17:10 Шом                            18:55 Хуфтон                        20:25 @Qalandarxona_uz
7 847
20
🤲 Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтиринг! {إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا} 📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят). 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
3 449