cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

APTEKA/ Rasmiy

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан. Kanal: @APTEKA_TV Шифокорлар: @vrach_apteka_tv Иккинчи каналимиз: @xalqim_tabobati

Show more
Advertising posts
2 481
Subscribers
-224 hours
-107 days
-10630 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
🌲Буйрак ва сийдик пуфаги шамоллаганда.. ✅Қарағай нина барглари терилади (қанча янги бўлса, шунча яхши), шохлари майда қилиб кесилади ва 3-4 ҳовуч зирк дарахти бужури чопилади. Ҳаммасини челакка солиб сув қуйиб, 2 соат қайнатилади. қайнатманинг устини ёпиб, 30 дақиқа тиндирилади. ✅Тиндирилган қайнатмани ваннага қуйиб, бемор бўйнигача сувга тушиб ётади, сув ҳарорати 37 даража бў­лиши шарт. Ванна 15-20 дақиқа давомида қабул қилинади. Жараён тугагач, сочиқ билан яхшилаб артиниб, 1 соат ўринда ётиши керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
541Loading...
02
🔺Агар юз терингиз қуруқ ва доғ босган бўлса.. 🔺Бошпиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, тенг миқдорда (ёки сал кўпроқ) суюқ асал қўшинг. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дақиқадан сўнг аввал нам, кейин қуруқ тампон билан артилади. Шунингдек, ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. 🔺Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган тампон билан артиб, сўнг қаймоқ суртилади. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
330Loading...
03
❤️Киприклари парвариши учун дамлама ❤️Мойчечак ҳамда бўтакўз ўсимлигининг дамламаси ҳам киприклар учун жуда фойдали. Бу нафақат киприклар, балки кўзлар учун ҳам жуда фойдали. Дамлама кўзлардаги чарчоқни олишга қодир. ❤️Бир ош қошиқ мойчечак ёки бўтакўз ўсимлигини 200 мл қайнаган сувга солиб, дамлама тайёрланади. Дамлама маълум вақтга тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолдаги дамламага дискли докани ботириб олиб, қовоқлар устига 15-20 дақиқага қўйилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
230Loading...
04
‼️Сколиознинг олдини олиш учун ортопедик машқлар ✅Оёқ учида туриб, иккала қўл юқори кўтарилади. Бармоқларни бир-бирига теккизиб, тана билан бирга айланиш лозим. ✅Оёқни елка кенглигига мослаб, қўллар икки ёнга туширилади. Сўнг бир қўлни гавда бўйлаб елка томон кўтаринг-да, танани қарама-қарши томонга энгаштиринг. Иккинчи қўлни оёқ бўйлаб пастга тушириб, шу зайлда иккинчи томонга энгашинг. ✅Юзтубан ётиб, икки қўлни қанот қилиб ёзинг-да, орқага энгашинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
230Loading...
05
✅Қумга кўмилиш озишга ёрдам берадими? ✅Қум иссиқни жуда зўр сақлайди ва уни организмнинг қон-томир ва бошқа тизимларига секин-аста етказиб беради. Иссиқ қум инсон танасини қоплар экан, тери, тери ости ёғ қавати ва тўқималарни ёқимли массаж қилади. ✅Бунинг натижасида тери ва унинг остидаги тўқималарда капилляр қон айланиши ҳамда лимфа айланиши яхшиланади, орган ва тўқималарнинг кислород билан таъминланиши, тер безларининг фаолияти яхшиланади, бу эса тер ажралиши ҳисобига ортиқча тана вазни самарали камайишига олиб келади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
230Loading...
06
😊Оёқ тирноқларидаги замбуруғларни уй шароитида бартараф қилиш 😊Истеъмол содаси ва натрий борат. Истеъмол содаси замбуруғни даволашнинг энг арзон ва самарали воситаси ҳисобланади. Шунингдек у оёқлардаги ёқимсиз ҳидларни ҳам йўқотади. Натрий борат – касалликни даволашга ёрдам берувчи табиий ишқорли восита. 😊Агар сиз сода ва натрий боратни аралаштириб, уни ҳафта давомида бир кунда икки маҳал зарарланган тирноқларга сурсангиз тез кунларда замбуруғдан қутуласиз. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
261Loading...
07
⭕️Тери қичишини тинчлантиради, терини яна ҳам майин қилиш учун ванна 📍4-8 литр ҳажмдаги идишга қайноқ сув қуйилади ва унга қуриган валериан ўсимлиги илдизи солинган қопга солинади: катта ёшдагилар учун 100 г, ёш болалар учун 50 г миқдорида. 📕 30 дақиқа қайнатилади ва идишни оловдан олиб, 1 соат тиндирилади, қайнатмани сув тўлдирилган ваннага қуйиб, сув ҳароратини 36,6-37 даражага етказилади. Ванна 15-30 дақиқа қабул қилинади. Ёш болалар ҳамда катталарга фойдали. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
160Loading...
08
🥛Юзни оқартириш учун ниқоб 🍶Кучли оқартирувчи таъсирга эга бу ниқобни терининг фақат доғ босган сатҳларига суртиш тавсия этилади. ⚙️Тайёрланиши: 1 чой қошиқдан сут (ёки сут зардоби), лимон шарбати ва 3 фоизли водород пероксидини аралаштириб, юзнинг доғ босган жойларига 2-3 маротаба (ҳар беш дақиқада) суртилади. Охирги қатлам қуригач, 10 дақиқа кутиб, ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
270Loading...
09
🔔Тирноқларни парваришлаш учун ванналар ✔️Совунли ванна. Идишдаги илиқ сувга бироз суюқ совун ва 1 ош қошиқ туз солиб аралаштиринг. Қўлингизни идишдаги сув совигунча солиб ўтиринг. ✔️Лимонли ванна. Идишга ўсимлик ёғини қуйинг ва уй ҳароратидан бироз юқори даражада иситинг. 1 дона лимон шарбатини олиб ёғ билан аралаштиринг. 20 дақиқа давомида қўлингизни аралашма ичида тутиб туринг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
400Loading...
10
❔Қабзиятни уй шароитида қандай қилиб бартараф қилиш мумкин? 🟡Беҳи уруғи ҳам қабзият ҳолатини бартараф этишда сурги сифатида қўлланилади. Бунинг учун етилган беҳи уруғи мевадан ажратиб олинади ва салқин жойда қуритилади. 🟢Бир чойқошиқ беҳи уруғи устига 200 грамм (бир стакан) қайноқ сув қуйиб дамланади. Дамламадан кунига овқатдан олдин чорак стакандан уч маҳал ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
330Loading...
11
🔥 Иссиқ кунларда фойдали ичимлик ✨Зарчавадан ичимлик тайёрлаш учун қуйидагилар керак бўлади: • Сув — 1 л • Асал — 4 ош қошиқ • Лимон шарбати 🍀Тайёрлаш: Ичимлик тайёрлаш учун юқоридаги маҳсулотларни қўшиш керак бўлади. Зарчава совуқ сувда яхши аралашмаслигини ҳисобга олган ҳолда, илиқ сувдан фойдаланиш ва ичимлик тайёрланганидан кейин совитиш тавсия қилинади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1540Loading...
12
✅Қуруқ қадоқдан қутулиш учун ✅Ваннани тайёрлаш учун сувга пероксид ёки аммиак қўшилади. Уч cомпонент — сода, аммиак ва хўжалик совунидан иборат ванна жуда самарали натижа кўрсатади. ✅Аспирин сувда эритилади, лимон суви билан аралаштирилади ва таъсирланган жойга ниқоб шаклида қўлланилади. Глицерин асосида ниқоб ҳам уни сирка (афзали олма сиркаси) ёки аммиак билан тенг нисбатда аралаштириш орқали тайёрланади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1151Loading...
13
🍎Олма сиркасига озгина сув қўшинг, чунки бу.. 🔸Ошқозон ичак трактини яхшилайдиган, иштаҳа ва ширинликка бўлган мойилликни камайтирадиган олма сиркаси витамин ҳамда тери ҳолатининг яхшиланиши учун аҳамиятли бўлган антиоксидантларнинг кони ҳисобланади. 🔸Ушбу маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини яхши биладиган Виктория Бекҳем кунини олма сиркаси билан бошлашни одат қилган. Соғлом бўлиш учун икки ош қошиқ олма сиркаси қўшилган сувни нонуштадан аввал истеъмол қилишнинг ўзи кифоя. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1762Loading...
14
❤️Болаларга ёқадиган гречкали егулик ⏺️Картошка —4 дона ⏺️Шампинон қўзиқоринлари —150 грамм ⏺️Сабзи — яримта ⏺️Гречка — 3 ош қошиқ ⏺️Ўсимлик ёғи — 3 ош қошиқ ⏺️Сув — 2,5 литр ⏺️Туз таъбга кўра. ▶️Тайёрланиш жараёни: Картошкани тозалаймиз ва бўлакларга бўламиз. Сувни қайнатамиз. Гречка, картошкани қайнаётган сувга солиб, паст оловда 20—25 дақиқа қайнатамиз. Қолган маҳсулотларни ёғда қовуриб олиб, шўрвага қўшамиз. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
471Loading...
15
✅Келинг, мохито тайёрлаб кўрамиз! ⚙️Керакли маҳсулотлар: • Сприте (ичимлик) • Муз бўлаклари • Лайм, Шакар, Ялпиз ⛈Тайёрлаш жараёни: Лаймни яхшилаб ювиб, қоғоз устига қўйиб қуритинг кейин икки бўлакка бўлинг. Бир бўлагини безатиш учун олиб қўйиб, иккинчисини санчқи ёрдамида эзинг. ⛈Шарбат солишга мўлжалланган идишга эзилган лаймни, кейин эса ялпизни қўлингиз билан майдалаб солинг. Муз бўлакларини ҳам солинг. Жараён сўнгида идишга Сприте қуйинг. Тайёр ичимликни ялпиз ёки стакан четига лайм қўйиб безатинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
930Loading...
16
❤️Гриппни халқ табобати ёрдамида даволаймиз 😊Чилонжийданинг дамламаси грипп натижасида келиб чиқадиган нафас йўлларининг турли яллиғланиш касалликларида (ринит, ларингит, бронхит) фойдали. ❤️Бу дамламани тайёрлаш учун 20 грамм мева ярим чойнак қайнаган сувда 1 соат дамлаб қўйилади.Сузиб, дамламадан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
451Loading...
17
🍨Уй шароитида музқаймоқ тайёрлаймиз 🍨Керакли маҳсулотлар: Ёғлилик даражаси 33 фоиздан юқори бўлган қаймоқ — 200 миллилитр, Қуюлтирилган сут — 116 грамм, Эрувчан қаҳва — ярим ош қошиқ 🍦Тайёрлаш жараёни: Музқаймоқ тайёрлашга киришишдан аввал қаймоқни, миксерни ва аралаштириш учун ишлатиладиган идишни яхшилатиб музлатиш керак. Аввал қуюлтирилган сут ва қаймоқни аралаштиринг, сўнг қаҳвани қўшинг. Маҳсулотларни миксерда ўрта тезликда аралаштиринг. Масса қуюқлаша бошлагач, тезлашинг. Кремга ўхшаш майин масса ҳосил бўлсин. Музқаймоқни идишга қуйинг, устини ёпинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
420Loading...
18
✅Сули похоли дамламаси солинган ванна ✅Мазкур ванна қуйидагича тайёрланади: 1 челак қайноқ сувга 250-300 г сули похоли солиниб, идиш қопқоғини ёпиб, 1 соат тиндирилади. 36 даражали сув тўлдирилган ваннага дамлама аралаштирилади (похол чўкиндиси челакда қолади). Ваннага яна илиқ сув қуйилиб, ҳарорати 37 даражага етказилади. ✅Муолажа вақти 20 дақиқа. Бу ванна айниқса буйрак ва сийдик пуфаги касалликлари, ревматизмни даволашда жуда фойдали. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1050Loading...
19
🫥 Темираткини йўқотиш учун фойдали тавсия 🌱 Уй шароитида нўхат ёғини олиб темираткига суртилса, 2 ҳафтада темираткини қуритади. Тоғ-у тошлар ва боғларда ўсадиган Хуммоз яъни қўзиқулоқни (шовул) олиб илдизи билан озгина қуритиб танага боғланса, танадаги темираткини тўкади. 🔥 Оддий олтингугуртни олиб уни эҳтиёткорлик билан сиркага ёки салидорга аралаштириб баданни янги чиққан темиратки жойларига суртилса фойдаси тезда юзага чиқади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
671Loading...
20
💌 Гриппда фойдали маҳсулотлар 🍗 Товуқ шўрва: яллиғланиш ва бурун тиқилишига олиб келувчи ҳужайра-нейтрофиллар ривожланишига йўл қўймайди. 💭 таркибида рух моддаси бўлган маҳсулотлар (гўшт, тухум, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқлар). ⭕️ C витаминига бой маҳсулотлар (папайя, ситрус мевалар, апелсин шарбати, сариқ ёки қизил гармдори, қулупнай, помидор ва батат). ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
440Loading...
21
🥩 Гўштли парҳезнинг фойдаларини биласизми? 😀 Гўштли (ёки балиқли) парҳез семириш, атеросклероз, метаболик синдромда тавсия этилади. 70 г ёғсиз қайнатилган гўшт ёки қайнатилган балиқ бир кунда 5 маҳал, жами 350 г. Шунингдек 100–150 г сабзавотлар (карам, сабзи, бодринг, томатлар) бир кунда 5 маҳал, ҳаммаси бўлиб 0,6–0,9 кг; шакарсиз 1–2 стакан чой қабул қилинади. 🍖Ёғли, енгил парҳезлар (сметана) семириш, камдан-кам ҳолларда қандли диабетнинг ИИ турида буюрилади. Бунда 80 г 20% ёғли сметана бир кунда 5 маҳал (жами 400 г), ўша куни 1–2 стакан наъматак қайнатмаси тавсия этилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
720Loading...
22
🍊 Ўрик – соғлом бўлишга ёрдам берадиган мева, бироқ.. 🍋Уни ортиқча истеъмол қилмаган маъқул. Кунига 200-300 грамм ўрик истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали. Ўрикни оч қоринга ёки кечаси истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки улардаги мевали кислоталар ошқозон-ичак тракти шиллиқ қаватига салбий таъсир кўрсатиши ва шишни келтириб чиқариши мумкин. 🔎 Меваларнинг ҳиди ва рангига эътибор беришни унутманг: яхши ўриклар сезиларли даражада хушбўй ҳид таратади ва мева пўстлоғидаги ранг бир текис тақсимланган бўлиши керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
23
🌀Танани енгиллаштирувчи парҳезлар 🥤Шарбатли парҳез семириш, атеросклероз, артериал гипертензия, қандли диабетнинг ИИ тури семириш билан, буйрак, жигар ва ўт йўли касаллиги, подагра, фосфатуриясиз буйрак-тош касаллигида тавсия этилади. 🍒 600 мл сабзавот ёки мева шарбати, 200 мл сув ёки 0,8 л наъматак қайнатмаси билан аралаштирилган, 4 маҳал қабул қилинади. Чой ўткир гастрит, ичакнинг диарея билан сурункали ёки ўткир касалланишида буюрилади. Бир кунда 7 маҳал 1 стакан чойга 10 г шакар қўшиб ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
24
‼️Булар қўшиб истеъмол қилинмайди! ✖️ Ёгурт(қатиқ) ва пишмаган узумдан тайёрланган таомлар биргаликда истеъмол қилинмаслиги керак. ✖️ Олхўри, ёввойи ўрик, шафтоли ва нордон анорларни кетма-кет ейиш мумкин эмас. ✖️ Сирка қўшилган овқатлар: пишмаган узум, шўр балиқ ёки қуритилган гўшт билан ейилмайди. ✖️ Гуруч сирка билан истеъмол қилинмайди. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
750Loading...
25
💧Витилиго - оқ доғларни даволаш учун 🌱Яшил (пишмаган) ёнғоқ пўстлоғини ишлатиш. Бунинг учун уларни блендерда майдалаб, 2 соатгача қолдириш керак. Шундан кейин аралашма жигарранг тушга киради. Сўнг ундан шарбати сиқиб олинади ва пахта ёрдамида доғларга суртилади, бу уларни бўяшга ҳисса қўшади. ☘️Ушбу воситанинг афзалликларидан бири кийимда ҳеч қандай из қолдирмаслигидир. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
26
🐝 ГЕМОРРОЙГА ҚАРШИ АСАЛАРИЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ 🐝 Прополис ташқи тугунли геморройни тез даволашда вазелин асосли малҳам тайёрлаш учун ишлатилади. Бунинг учун 80 г вазелин 10 г ланолин ва 7 г прополис билан аралаштирилади, олинган аралашма сувли ҳаммомда эритилади, аралаштирилади ва дока ёки кичик катакчали элак орқали сузиб олинади. 🌟 Малҳам компресс ёки пахтали дискка суртилади ва ташқи геморроидал тугунларга қўйилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
590Loading...
27
❤️Геморройни уй шароитида даволаш учун 🟣Геморройда саримсоқ ҳам янги ҳолда (тозаланган саримсоқ донаси орқа йўлга киритилади ва табиий йўл билан чиқиб кетмагунича қолдирилади), ҳам мустақил тайёрланган шамча шаклида (бўтқа қилиб майдаланган саримсоқ сариёғ билан аралаштирилади, совутилади ва ундан шамча шакллантирилади). ❤️Яна саримсоқ ва сутдан яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган ванналар ҳам қилинади (2 литр иситилган сутга 200 граммдан тўғралган саримсоқ ва пиёз қўшиш нисбатида). ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
28
🌟Зарарсиз ич юмшатувчи восита ❤️ Итшумурт пўстлоғи. Ичакда перисталтикасини кучайтиради, йўғон ичак шиллиқ қавати томонидан суюқлик сўрилишини камайтиради, бу эса ахлатнинг юмшашига ёрдам беради. Итшумурт пўстлоғи — энг зарарсиз ич юмшатувчи воситалардан биридир. ❤️ Одатда, препаратнинг таъсири 8-12 соатдан кейин бошланиши ҳисобга олиниб, кечаси истеъмол қилинади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
940Loading...
29
❓АСД 2 потенцияга ёрдам берадими? ⭕️Антисептик эректил функциясини тиклаши ва простатитдан халос қилиши мумкин. Бунинг учун у қуйидагича қабул қилинади: бир стакан совутилган қайнатилган сувга АСД 2 Дороговаъдан 20-30 томчи қўшилади. Муаммо бутунлай йўқолмагунича, кунига бир мартадан қабул қилиш кифоя. 💭Простатитга қарши АСД 2 схемаси индивидуал равишда тузилади. Шунинг учун даволанишни бошлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш тавсия этилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1852Loading...
30
🌟Киприкларни ўстириш учун 🍀 Узун киприклар учун зиғир мойи. Ушбу мойдан фойдаланиш ажойиб самара беради. Икки ҳафта қўллашдан сўнг кирпиклар соғломроқ кўринади. Уни ухлашдан олдин киприк чизиғи бўйлаб суртиб чиқиш керак. ✅ Зиғир мойи шунингдек бодом, канакунжут ва буғдой мойи билан аралаштирилиши мумкин. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
1721Loading...
31
🌟 Тез ухлаб қолиш усули ⏰Рецепт: 2 ош қошиқ майдаланган қуритилган валериана илдизларини сирланган идишга солиб, устидан 0,5 литр қайноқ сув солинг, қопқоғини ёпиб, 15 дақиқа давомида қайнаб турган сув ҳаммомида ушланг. ⏳Совушигача тиндириб, сузиб олиш, сўнг бошланғич ҳажмигача етгунча қайноқ сув солиш керак. Кун давомида 1 ош қошиқдан, кечқурун эса ярим стакан миқдорда қабул қилинади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
2220Loading...
32
💥Сочлар учун фойдали малҳам 📕Масаллиқлар: 1 ош қошиқ қуритилган қариқиз илдизи, 200 мл сув, 75 г ҳайвон (ички) ёғи, 10-12 томчи чой дарахти мойи. ⭕️Тайёрланиши: Қариқиз илдизлари майдаланиб, устидан қайноқ сув қуйинг ва паст оловда қайнатишга қўйинг. Дамлама суюқликнинг ярми буғланиб кетганида, уни ҳайвон ёғи билан аралаштиринг ва аралаштириб турган ҳолда, 5 дақиқагача қиздиришда давом этинг. ⭕️Aралашмага чой дарахти мойини қўшинг, маҳкам ёпиқ қопқоқли идишга солинг. Сочни мустаҳкамлаш учун малҳамни иссиқ ҳода, тоза, ювилган сочлар илдизларига суртиб қўлланг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
971Loading...
33
🤕 Қон босими тушганда табиий рецептлар ☘️ Ярим чой қошиқ занжабил кукунини аччиқ дамланган 1 стакан ширин чойга аралаштиринг. 1 ҳафта давомида 3 маҳалдан ичасиз. Дозаси ошиб кетмасин! 🍀 Родиоланинг майдаланган илдизидан 1 чой қошиғи устига 1 литр сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади, ва яна 10 дақиқа дамлаб қўйилади. Кунига 2-3 стакандан ичилади. Агар гипотония толиқиш оқибатида пайдо бўлса, қайнатма яхши фойда қилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
34
🥵 Оёқ терлашини уй шароитида даволаш ⭕️ Оёқларнинг кўп терлашида сода эритмаси билан компресс қилиш тавсия этилади. Бунинг учун 40 гр ичимлик содаси олиб, 200 мл илиқ сувда эритилади. Эритмани докага шимдириб оёққа боғланади. Муолажани 2 ҳафта давомида олиб бориш керак. 🌀Денгиз тузи (морской сол) билан ванна қилиш. Денгиз тузини илиқ сувда эритиб, унда оёқларни ухлашдан аввал 15 дақиқа давомида ванна қилиш тер безларининг пораларини тозалашга ёрдам беради ва ёқимсиз ҳиддан халос қилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
180Loading...
35
🧿Оёқ терлашига қарши крем ва мазлар ✅Малавит гел ёки эритма кўринишида бўлиб, ўзида кўплаб фойдали ўсимликлар компонентини сақлайди. Оёқ терисига кунига 2 марта қўллаш тавсия этилади, фойдаланганда сўнг ювиб ташламаса ҳам бўлади. ✅Формагел антисептик хусусиятга эга, тер ажралишини камайтиради ва ҳиддан халос этади. Препаратни оёқ кафтига суртиб 30-40 дақиқа кутилади, сўнг ювиб ташланади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
2042Loading...
36
🌟Терланишни халқ табобати орқали даволаш усуллари ✨Олма уксуси – Икки чой қошиқ олма уксусига уч қошиқ совуқ сув аралаштрасиз ва терингизни муаммоли қисмига суртасиз. Бу аралашмадан соч тўкилишини олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин. ⚠️Истеъмол содаси ва мойчечак – 1 литр Мойчечак қайнатмасига икки ош қошиқда сода солиниб арашалирилади. Бу қоришмани хар икки соатда терининг муммоли жойга суртилади. Оёқ учун эса ванна қабул қилинади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
460Loading...
37
🌟УЙ ШАРОИТИДА ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ УЧУН ✅Иммунитетни кучайтириш учун 2 қисмдан дўлана ва наъматак мевалари, 1 қисм малина мевалари, 1 қисм кўк чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой қошиқ қуруқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув нисбатида 30 дақиқага дамланади. Асал ёки мураббо қўшиб ичилади. ✅Стаканга клюква солиниб, санчқи билан эзилади, шакар қўшилади ва иссиқ чой қуйилади. ✅50 мл олма шарбатига 150 мл иссиқ аччиқ чой қўшилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
11Loading...
38
⚡️Кўзлар тез-тез чарчаса.. 💌Чуқур нафас олинг, кўзларни қаттиқ юминг. Кейин бўйин ва юзингизни кучантиринг. Нафасингизни 3-5 сония ушлаб туринг. Нафасни чиқариб, кўзларни катта очинг. 5-7 марта такрорланг. 💌Кўзни юмиб, бармоқ болишчалари билан қош ёйи бўйлаб енгил массаж қилинг. Шуниндек пастки қовоқлар остида ҳам, шу йўналиш бўйича. 💌Кўзларни юмиб, аввал соат миллари бўйича бир неча айланали ҳаракатларни амалга оширинг, сўнгра соат милларига тескари йўналишда. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
10Loading...
39
‼️Озиш учун парҳезлар 🍀Карамли парҳез жуда самарали ҳисобланади: 7 кун давомида вазнингизни 5 килограммгача камайтиришингиз мумкин. Таомномада кўпроқ карам ва бироз ёғ бўлади. ☘️Японча парҳез — икки ҳафтада 8 килограммгача озиш имконини беради. Таомнома денгиз маҳсулотларига асосланган бўлади, аммо барини тузсиз тайёрлаш керак. 🌱Бразилия парҳези сабзавот, шунингдек мева ва сабзавот шўрваларига асосланган. Етти кунда 4 килограмм озишингиз мумкин. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
131Loading...
40
🌟Шамоллашга қарши рецептлар 🌟1 ош қошиқдан майиз, туршак ва ёнгўқ яхшилаб майдаланади, сўнг 1 ош қошиқ асал ва яримта лимон шарбати қўшилади. Яхшилаб аралаштирилади. Ҳолсизлик кузатилса бошланса ёки шамоллашнинг биринчи белгилари кузатилса, 1 ош қошиқ аралашмадан кунига 3 марта қабул қилинади. 🌟1 ош қошиқ кепакка (буғдой ёки жавдар) икки стакан сув қуйилиб, 30 дақиқа давомида қайнатилади, сўнгра 1 ош қошиқ асал қўшилади. Иссиқ қайнатма кунига 3 марта 50 граммдан қабул қилинади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
591Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
🌲Буйрак ва сийдик пуфаги шамоллаганда.. ✅Қарағай нина барглари терилади (қанча янги бўлса, шунча яхши), шохлари майда қилиб кесилади ва 3-4 ҳовуч зирк дарахти бужури чопилади. Ҳаммасини челакка солиб сув қуйиб, 2 соат қайнатилади. қайнатманинг устини ёпиб, 30 дақиқа тиндирилади. ✅Тиндирилган қайнатмани ваннага қуйиб, бемор бўйнигача сувга тушиб ётади, сув ҳарорати 37 даража бў­лиши шарт. Ванна 15-20 дақиқа давомида қабул қилинади. Жараён тугагач, сочиқ билан яхшилаб артиниб, 1 соат ўринда ётиши керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🔺Агар юз терингиз қуруқ ва доғ босган бўлса.. 🔺Бошпиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, тенг миқдорда (ёки сал кўпроқ) суюқ асал қўшинг. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дақиқадан сўнг аввал нам, кейин қуруқ тампон билан артилади. Шунингдек, ёғли ва нормал тери соҳибалари пиёз шарбатидан сепкил ҳамда пигмент доғларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. 🔺Бунинг учун эрталаб ва кечқурун юз терисини пиёз шарбатига намланган тампон билан артиб, сўнг қаймоқ суртилади. 10 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиш керак. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
❤️Киприклари парвариши учун дамлама ❤️Мойчечак ҳамда бўтакўз ўсимлигининг дамламаси ҳам киприклар учун жуда фойдали. Бу нафақат киприклар, балки кўзлар учун ҳам жуда фойдали. Дамлама кўзлардаги чарчоқни олишга қодир. ❤️Бир ош қошиқ мойчечак ёки бўтакўз ўсимлигини 200 мл қайнаган сувга солиб, дамлама тайёрланади. Дамлама маълум вақтга тиндириб қўйилади. Илиқ ҳолдаги дамламага дискли докани ботириб олиб, қовоқлар устига 15-20 дақиқага қўйилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
‼️Сколиознинг олдини олиш учун ортопедик машқлар ✅Оёқ учида туриб, иккала қўл юқори кўтарилади. Бармоқларни бир-бирига теккизиб, тана билан бирга айланиш лозим. ✅Оёқни елка кенглигига мослаб, қўллар икки ёнга туширилади. Сўнг бир қўлни гавда бўйлаб елка томон кўтаринг-да, танани қарама-қарши томонга энгаштиринг. Иккинчи қўлни оёқ бўйлаб пастга тушириб, шу зайлда иккинчи томонга энгашинг. ✅Юзтубан ётиб, икки қўлни қанот қилиб ёзинг-да, орқага энгашинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Қумга кўмилиш озишга ёрдам берадими? ✅Қум иссиқни жуда зўр сақлайди ва уни организмнинг қон-томир ва бошқа тизимларига секин-аста етказиб беради. Иссиқ қум инсон танасини қоплар экан, тери, тери ости ёғ қавати ва тўқималарни ёқимли массаж қилади. ✅Бунинг натижасида тери ва унинг остидаги тўқималарда капилляр қон айланиши ҳамда лимфа айланиши яхшиланади, орган ва тўқималарнинг кислород билан таъминланиши, тер безларининг фаолияти яхшиланади, бу эса тер ажралиши ҳисобига ортиқча тана вазни самарали камайишига олиб келади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
😊Оёқ тирноқларидаги замбуруғларни уй шароитида бартараф қилиш 😊Истеъмол содаси ва натрий борат. Истеъмол содаси замбуруғни даволашнинг энг арзон ва самарали воситаси ҳисобланади. Шунингдек у оёқлардаги ёқимсиз ҳидларни ҳам йўқотади. Натрий борат – касалликни даволашга ёрдам берувчи табиий ишқорли восита. 😊Агар сиз сода ва натрий боратни аралаштириб, уни ҳафта давомида бир кунда икки маҳал зарарланган тирноқларга сурсангиз тез кунларда замбуруғдан қутуласиз. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
⭕️Тери қичишини тинчлантиради, терини яна ҳам майин қилиш учун ванна 📍4-8 литр ҳажмдаги идишга қайноқ сув қуйилади ва унга қуриган валериан ўсимлиги илдизи солинган қопга солинади: катта ёшдагилар учун 100 г, ёш болалар учун 50 г миқдорида. 📕 30 дақиқа қайнатилади ва идишни оловдан олиб, 1 соат тиндирилади, қайнатмани сув тўлдирилган ваннага қуйиб, сув ҳароратини 36,6-37 даражага етказилади. Ванна 15-30 дақиқа қабул қилинади. Ёш болалар ҳамда катталарга фойдали. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🥛Юзни оқартириш учун ниқоб 🍶Кучли оқартирувчи таъсирга эга бу ниқобни терининг фақат доғ босган сатҳларига суртиш тавсия этилади. ⚙️Тайёрланиши: 1 чой қошиқдан сут (ёки сут зардоби), лимон шарбати ва 3 фоизли водород пероксидини аралаштириб, юзнинг доғ босган жойларига 2-3 маротаба (ҳар беш дақиқада) суртилади. Охирги қатлам қуригач, 10 дақиқа кутиб, ниқобни илиқ сувда ювиб ташланг ва юз терисига озиқлантирувчи крем суртинг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🔔Тирноқларни парваришлаш учун ванналар ✔️Совунли ванна. Идишдаги илиқ сувга бироз суюқ совун ва 1 ош қошиқ туз солиб аралаштиринг. Қўлингизни идишдаги сув совигунча солиб ўтиринг. ✔️Лимонли ванна. Идишга ўсимлик ёғини қуйинг ва уй ҳароратидан бироз юқори даражада иситинг. 1 дона лимон шарбатини олиб ёғ билан аралаштиринг. 20 дақиқа давомида қўлингизни аралашма ичида тутиб туринг. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Қабзиятни уй шароитида қандай қилиб бартараф қилиш мумкин? 🟡Беҳи уруғи ҳам қабзият ҳолатини бартараф этишда сурги сифатида қўлланилади. Бунинг учун етилган беҳи уруғи мевадан ажратиб олинади ва салқин жойда қуритилади. 🟢Бир чойқошиқ беҳи уруғи устига 200 грамм (бир стакан) қайноқ сув қуйиб дамланади. Дамламадан кунига овқатдан олдин чорак стакандан уч маҳал ичилади. ⛑APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
Show all...