en
Feedback
Medo.uz - тиббиёт портали

Medo.uz - тиббиёт портали

Open in Telegram

Дунё ва Ўзбекистондаги тиббиётга оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар, саломатлик сирлари, фойдали маслаҳатлар, касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотлар хамда гўзаллик сирлари medo.uz порталида! Реклама ва хамкорлик учун: @medoads Тезкор хабарлар:

Show more
3 582
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни аҳамияти юзасидан жорий йилнинг 8 сентябр санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан навбатдаги пресс-тур ташкил этилмоқда. ☑️ Ушбу пресс-тур Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган, доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи “Gerbofarm” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилган. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Оғиз ҳидланишининг сабаби “Оғиз ҳидланишига нима сабаб бўлиши мумкин?” Саволга шифокор-терапевт Шаҳноза Яхёева жавоб берди. О
Оғиз ҳидланишининг сабаби “Оғиз ҳидланишига нима сабаб бўлиши мумкин?” Саволга шифокор-терапевт Шаҳноза Яхёева жавоб берди. Оғиз ҳидланишининг сабаблари жуда кўп. Жумладан, грипп ёки ЎРВИ, гайморит, ошқозон-ичак, тиш касалликлари, ич кетиши ёки қабзият ҳам унга сабаб бўлади. Шундай экан, уни аниқлаш учун чуқур тиббий кўрикдан ўтиш шарт. Яъни бунда оғиз бўшлиғидан бошлаб ошқозон-ичак тизимигача синчковлик билан текширтириш керак. Чунки оғиздан нохуш ҳид келишига оғиз бўшлиғи, тишлардаги салбий ўзгаришлардан ташқари муртак бези, ҳалқум ва ошқозондаги бирор бир касалликлар, жумладан, гастрит, меъда-ичак касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

❗️Коронавирус: кеча 13 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди 🔴 2022 йил 7 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг: 📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида; 📌1 нафари Наманган вилоятида; 📌1 нафари Хоразм вилоятида; 📌2 нафари Тошкент вилоятида; 📌 8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

❗️Коронавирус: кеча 13 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди 🔴 2022 йил 7 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг: 📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида; 📌1 нафари Наманган вилоятида; 📌1 нафари Хоразм вилоятида; 📌2 нафари Тошкент вилоятида; 📌 8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Ассалому алайкум. Бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Ҳузур ва хотиржамлик ҳис қилган жойингизда яхши инсонлар даврасида бўлинг! Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Бачадон эрозияси ва даво чоралари Бачадон эрозияси нима сабабдан пайдо бўлади? Бугунги кунда бу касалликка қарши қандай даво муолажалари олиб борилмоқда? Г. Саволга шифокор-гинеколог Моҳим Юсупова жавоб берди. Бачадон бўйни эрозиясига олиб келадиган омиллар кўп. Аввало, соғлом турмуш тарзига риоя этмаслик, организмда кечаётган гормонал ўзгаришлар, туғуруқ, аборт жараёни, қинга тампон ва бошқа дори воситаларни билиб-билмай юбориш, вақтида даволанилмаган жинсий инфекциялар, қин дисбактериози ва аёлдаги бошқа жинсий хасталиклар ҳам бу дардни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, эрта бошланган жинсий ҳаёт ва ҳомиладорлик, туғуруқлар сонининг кўплиги ҳам бачадон бўйни эрозиясига олиб келиши мумкин. Бачадон бўйни эрозияси вақтида даволанилмаганда жиддий асоратларга олиб келиши мумкин, ушбу хасталикни зинҳор уй шароитида даволаб бўлмайди. Фақат малакали шифокор назоратида керакли муолажаларни ўтказиш лозим. Бугунги кунда бачадон бўйни эрозиясини даволашда турли усуллар қўлланилиб келинмоқда. Даво беморнинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, индивидуал олиб борилади. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Аборт ҳайзга тўсқин бўлолмайди 4 йил олдин аборт қилдиргандим, шу билан ҳали ҳайзим келмади. Бу нимадан бўлиши мумкин? Ш. Сав
Аборт ҳайзга тўсқин бўлолмайди 4 йил олдин аборт қилдиргандим, шу билан ҳали ҳайзим келмади. Бу нимадан бўлиши мумкин? Ш. Саволга шифокор-гинеколог Гулнора Рўлатова жавоб берди. Бу ҳолат гормонларга боғлиқ бўлиб, аниқ сабабини билиш ва муолажа олиш учун белгиланган гормонларга таҳлил топшириш лозим бўлади. Ундан ташқари буқоқ касалликлари ҳам шу ҳолатга олиб келади. Уни аниқлаш учун қалқонсимон безни УТТда текшириш керак. Шунингдек, бачадонни ҳам текширувдан ўтказиш тавсия этилади. Текширув ва таҳлил натижалари чиққандан кейин шифокор уларга кўра муолажа белгилайди. Муолажадан кейин ҳайз яна ўз маромига келишни бошлайди. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Гулюкоза бола учун зарарми? Болам кўп йиғлагани сабаб унга гулюкоза бериб овутишга мажбур бўляпман. Айтингчи, бу зарар эмасми
Гулюкоза бола учун зарарми? Болам кўп йиғлагани сабаб унга гулюкоза бериб овутишга мажбур бўляпман. Айтингчи, бу зарар эмасми? З. Саволга оила шифокори Мунавварбону Зиёдуллаева жавоб берди. Биласизми, глюкоза овқат ўрнини босолмайми. Маълум вақтга бола тинчланиши мумкин, лекин организмда керакли миқдордан ошиб кетиши ножўя ҳолатларни келтириб чиқаради. Шундай экан, 6 ойгача болани фақат кўкрак сути билан боқиш тавсия этилади. Кўкрак сути таркибида ҳам жисмонан, ҳам ақлан ривожланиш учун керак бўладиган барча моддалар мавжуд. Маслаҳатим, ўз билганингизча иш қилмасдан, бола нега кўп йиғлашининг сабабини аниқлаш лозим. Бунда сизга педиатр, невропатолог шифокорларининг чуқур тиббий кўриги керак бўлади. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Томат пастаси фойдалими? Ликопен бизнинг юрагимиз учун муҳим бўлган элементдир. Танадаги унинг таркиби қанчалик паст бўлса, ю
Томат пастаси фойдалими? Ликопен бизнинг юрагимиз учун муҳим бўлган элементдир. Танадаги унинг таркиби қанчалик паст бўлса, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи шунчалик юқори бўлади. Уни олишнинг энг осон йўли томат пастасидан фойдаланишдир. Атиги 4 грамм томат ликопеннинг кунлик нормасини ўз ичига олади - бу чой қошиқдан ҳам кам дегани! Маҳсулот ошқозон яраси, гастрит ва холелитиёзли одамлар учун тавсия қилинмайди! Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Олманинг соғлиқ учун беш фойдаси ✔️Олма истеъмол қилиш стресс ва чарчоқни кетказади. ✔️Олма табиий сорбент, шунинг учун заҳар
Олманинг соғлиқ учун беш фойдаси ✔️Олма истеъмол қилиш стресс ва чарчоқни кетказади. ✔️Олма табиий сорбент, шунинг учун заҳарланишда фойдалидир. ✔️Олмани мунтазам истеъмол қилиш, олма таркибидаги органик кислоталар туфайли овқат ҳазм қилиш жараёнига фойдали таъсир кўрсатади. Улар меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини яхшилайди. ✔️Олма танадан ортиқча сув ва тузни олиб ташлашга қодир, шунинг учун бу шишишдан халос бўлишнинг самарали воситасидир. ✔️ Олма холестерин миқдорини тартибга солади. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

❗️Коронавирус: кеча 14 нафар фуқарода касалланиш қайд этилди 🔴 2022 йил 6 сентябрь куни рўйхатга олинган беморларнинг 14 нафари ҳам Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Ассалому алайкум. Бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин! Ҳузур ва хотиржамлик ҳис қилган жойингизда яхши инсонлар даврасида бўлинг! Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

❗️ССВ: Мактаб ошхоналарида “фастфуд” тайёрлаш ва сотиш тақиқланган Хот-дог, лаваш, гамбургер, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газли ичимликлар... Бугунги кун болалари ва ҳатто ёшлари севиб истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг кичик бир рўйхати бу. Бироқ ушбу егулик ва ичимликлар саломатлик учун зиён. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, бу турдаги маҳсулотлар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган. ❗️Жумладан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидагилар мактаб ошхоналарида тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас: 🍔 Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар). 🍭 Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолатчилик маҳсулотлари. 🍿 Сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар. 🥤Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар. 🍗 Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-пойчалар. 🥚Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар. 🫙Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган консервалар. 🍡Турли аралашмалар билан ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар. 🎂 Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар). 🫘 Холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар. 🫕 Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ; қўлбола қатиқ; эпизоотик ноҳуш хўжаликлардан олинган, шунингдек, дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари; қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар. 🫔 Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар. 🫗Квас. 🍤 Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, кайнатилган колбаса. 🧂Сирка, хантал, хрен, ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар. 🍾 Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар. 🧋Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ичимликлар, алкоголь. 🧉 Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар. ❌ Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз). ⛔️ Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар. 🥡 Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

❗️Россияда маймун чечагига қарши вакцина ишлаб чиқилди Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги (ФМБА) маймун чечаги инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқди. Айни пайтда янги препарат клиник синовдан ўтказилмоқда. Агентлик раҳбари Вероника Скворцованинг маълум қилишича, дастлабки тадқиқотлар мазкур вакцина юқори самарадорлик ва иммуногенликка эга. Энг муҳими, у хавфсиз бўлиб, ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда мазкур вирус шиддат билан тарқалмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда маймун чечаги инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 52 минг нафардан ошган. Касалликдан АҚШ ва Европа аҳолиси энг кўп азият чекмоқда. Хусусан, Қўшма Штатлар бу рўйхатда пешқадам. Мамлакатда маймун чечагини юқтирганлар сони қарийб 19,3 минг нафарни ташкил этяпти. Кейинги ўринда 6,6 мингта ҳолат билан Испания бормоқда. Шунингдек, Бразилияда 5,1 минг, Францияда 3,6 минг, Германияда 3,4 минг ва Буюк Британияда 3,2 минг нафар кишига мазкур хасталик ташхиси қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Сиз буни билармидингиз? Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok
Сиз буни билармидингиз? Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Шифокорларни якка тартибда лицензиялаш коррупцияга имкон яратадими? Батафсил — https://youtu.be/QfVgRULTJvc Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Учуқдан безор бўлдим! “Тез-тез учуқ чиқишига нима сабаб бўлади?” Г. Саволга олий тоифали шифокор-дерматолог Зиёдулла Усмонов
Учуқдан безор бўлдим! “Тез-тез учуқ чиқишига нима сабаб бўлади?” Г. Саволга олий тоифали шифокор-дерматолог Зиёдулла Усмонов жавоб берди. Бу ҳолат шамоллаш, организмда витаминлар етишмаслиги, турли инфекцион касалликлар сабаб иммунитетнинг пасайиши оқибатида келиб чиқади. Герпес юқумли, у мулоқот орқали ва бемор сочиғидан, идиш-товоғидан фойдаланганда юқади. Шу боис шахсий гигиена қоидаларига амал қилинг. Тез-тез учуқ тошмасининг чиқиб туриши организмдаги вирусларнинг фаоллигидан далолат беради. Шу сабаб шифокор кўригидан ўтиш зарур. Балки унинг тавсиясига биноан таҳлил топширарсиз. Таҳлил жавобларига қараб муолажа буюрилади. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Миома қандай даволанилади? “Бачадондаги миома хавфли эмасми, у қандай даволанилади?” Ю. Саволга шифокор-гинеколог Моҳим Юсупо
Миома қандай даволанилади? “Бачадондаги миома хавфли эмасми, у қандай даволанилади?” Ю. Саволга шифокор-гинеколог Моҳим Юсупова жавоб берди. Унча катта бўлмаган миомалар жарроҳлик аралашувисиз, дори-дармонлар ёрдамида даволанади. Консерватив даво миоманинг ўсишини тўхтатиш ёки ҳажмини кичрайтириш мақсадида қўлланади. Бунда асосан гормонлар миқдорини бир маромда ушлашга қаратилган гормонал воситалар тавсия этилади. Жарроҳлик амалиёти эса гинеколог текширувлардан сўнг беморнинг аҳволига, ёшига, гинекологик ва экстрагенитал касалликлари бор-йўқлигига, касаллик аломатларига ва миоманинг катта-кичиклигига қараб белгиланади. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok

Бурун тузилишида нуқсон бўлса... “Бурун қийшиқли яхши нафас олишга таъсир қиладими? Уни тўғирласа бўладими?” Ж. Саволга ЛОР ш
Бурун тузилишида нуқсон бўлса... “Бурун қийшиқли яхши нафас олишга таъсир қиладими? Уни тўғирласа бўладими?” Ж. Саволга ЛОР шифокори Баҳодир Жиянбеков жавоб берди. Буруннинг меъёридан ортиқ қийшиқлигини албатта, тўриғлаш мумкин. Агар бурун ҳолати ўз вақтида тўғриланмаса, деформация бартараф этилмаса, ортидан бошқа оғир муаммоларни келтириб чиқаради. Бурун парда деворининг қийшайиши бурун атрофи бўшлиқларида сурункали яллиғланиш касалликларига олиб келиши ва киши тез-тез гайморитдан азобланиши мумкин. Қийшайган бурун парда деворини даволашнинг ягона йўли — бу жарроҳлик муолажасидир. Бизни кузатиб боринг ва яқинларингизга улашинг! Youtube | Facebook | Telegram | Tik Tok