Oltinxontura
Open in Telegram
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
444
Мўмин отанинг муслима қизига насиҳати:
"Эркак кишидан (ўғил бола, йигитлардан) дўст эмас, эр бўлади. Муслима қиз номаҳрам билан бир столда ўтирмайди, "дилдан" суҳбат қурмайди, бирга дам олмайди. Аллоҳ азза ва жалла бунга асло рози бўлмайди, қизим!"
«Ислом деган қизлар» китобидан
https://t.me/oltinxontura
444
Шайх Муҳаммад Мутавали Шаъровий айтадилар:
«Самолётда, уни бошқараётган учувчини танимасанг-да хотиржам бўласан. Кемада эса, кема капитанини танимасанг-да, хотиржамсан.
Лекин, ҳаётингни Аллоҳ бошқараётганини билсанг-да, нега хотиржам эмассан?».
https://t.me/oltinxontura
444
Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ фарзандларга энг биринчи ўрнак бўладиган инсонлар ота-оналари эканини эслатиб: «Фарзандлар оилада қулоқлари билан эмас, кўзлари билан таълим оладилар», деганлар.
https://t.me/oltinxontura
444
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кунни Аллоҳ таоло мусулмонлар учун байрам куни қилди. Кимки жумага келса, ғусл қилсин. Агар хушбўйликлари бўлса, суртиб олсин. Мисвокни лозим тутинглар», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/oltinxontura
444
Repost from Oltinxontura
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кунни Аллоҳ таоло мусулмонлар учун байрам куни қилди. Кимки жумага келса, ғусл қилсин. Агар хушбўйликлари бўлса, суртиб олсин. Мисвокни лозим тутинглар», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК БЎЛСИН!
https://t.me/oltinxontura
444
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг машҳур сўзлари бор: Биз шундай қавммизки, Аллоҳ таоло бизни Ислом билан азиз қилди. Агар биз иззатни Исломдан ўзгадан ахтарсак, Аллоҳ бизни хор қилади.
Ушбу сўзларини Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу қачон айтганлар?
Мусулмон қўшинлари Қуддусни фатҳ қилганларида у ердаги насронийлар мусулмонларга шарт қўйдилар. Яъни, улар шаҳарнинг калитини фақат халқий ва хулқий сифатлари уларнинг китобларида айтилганга мос келадиган, исми учта ҳарфдан иборат бўлган кишигагина беришларини айтдилар. Мусулмонлар улар айтаётган сифатга фақатгина Умар ибн Хаттобгина мос келишларини билиб, у кишини Қуддусга келишларини айтишди.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Қуддуснинг калитини қабул қилиб олиш учун Мадинаи мунавварадан йўлга тушдилар. Ўринларига Мадинаи мунавварага Али ибн Абу Толибни ўринбосар қилиб қолдирдилар.
Айтиб ўтиш лозимки, бунгача тарихда Қуддус шаҳри ўнлаб қўшинларнинг босқинига учраган ва бирор марта ҳам енгилмаган эди. Аммо, мусулмонлар уни бир томчи ҳам қон тўкмасдан фатҳ қилганлар.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу эгниларига одатий кийимларини кийиб – дарвоқе, у кишининг бундан бошқа кийимлари ҳам йўқ эди – йўлга тушдилар. Кўрган одам у кишининг кийимлари аллақачон ўз вазифасини ўтаб бўлганини дарҳол англаб олар эди. Бир уловни ўзлари ва хизматчилари билан бирга навбатма-навбат миниб борар эдилар. Шу тариқа йўл юриб, кенг қумликка етганларида уловдан тушдилар ва уловга хизматчиларини миндирдилар. Жобия деган жойга етганларида мусулмон қўшинлари уларни кутиб олди. Уларнинг қўмондонлари Холид бин Валид, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Язид ибн Абу Суфён, Амр ибн Ос ва бошқалар бор эди.
Мусулмон қўшинлари томонидан Умар ибн Хаттобни кутиб олиш ҳам ўзига хос тарзда бўлиб ўтди. Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттобни у киши томон келаётганларини кўришлари билан икки қўлларини ўпишга қасд қилдилар. Буни кўрган Умар ибн Хатттоб эса, Абу Убайданинг оёқларини ўпишга индилар. Шунда Абу Убайда оёқларини тортиб олдилар, Умар ибн Хаттоб ҳам қўлларини тортиб олдилар.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу саҳобаларнинг эгнида қимматбаҳо кийимларни кўриб ғазабландилар ва уларни қаттиқ койиб: мени шундай кўринишда кутиб оляпсизларми?-дедилар.
Шундан сўнг Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу Қуддуснинг калитини қабул қилиб олиш учун тўғри Қуддуснинг бош роҳиби ҳузурига йўл олдилар. Йўлда кетар эканлар, насронийлар Умар ибн Хаттобнинг эгниларига кийиб олган эскирган кийимларини кўриб, устига устак қум ва чангга бурканганларини, оёқларидаги ямалган кавушларини кўриб кулар эдилар ва: мўминларнинг амири мана шу кишими?-деб ажабланар эдилар. Роҳибларнинг каттаси Умар ибн Хаттобнинг ушбу манзараларини кўргач: албатта, сизларнинг давлатингиз асрлар оша боқий қолади. Зеро, зулмга асосланган давлатнинг умри бир лаҳза, адолатга қурилган давлатнинг умри то қиёмат боқийдир, деди.
Бироқ, Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳуга насронийларнинг Умар ибн Хаттобнинг ҳолатларидан кулишлари ёқмади. Аксинча, жаҳллари чиқди ва бунга сукут қилиб тура олмадилар. Калитни топшириш маросими тугаганидан сўнг Абу Убайда разияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттобга юзланиб: Эй, амирул муъминийн! Сиз бугун ғалати бир иш қилдингиз. Ушбу шаҳарга оддий кийимда, уловга минмай, яёв юриб кириб келдингиз. Бу ҳолатингиз мўминларнинг амирига ярашмайди, деди. Ушбу гап умматнинг амийни бўлган, биринчилардан бўлиб исломни қабул қилган кишидан содир бўлгани Умар ибн Хаттобга ёқмади. Шунинг учун Умар ибн Хаттоб Абу Убайданинг кўксига уриб: Эй, Абу Убайда! Бу гапни сендан бошқаси айтса бўлар эди, дедилар ва шу ерда ўша машҳур гапларини айтдилар: сизлар одамларнинг ичида энг ҳақири, энг қадри пасти эдинглар. Аллоҳ таоло Ислом билан сизларни азиз қилди. Шундай экан, қачонки иззатни Исломдан бошқадан истар экансиз, Аллоҳ таоло сизларни хор қилади, дедилар.
Шундан кейин Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу мусулмонлар билан Қуддус аҳолиси ўртасида шартнома туздилар ва бу шартнома Умар шартномаси номи билан тарихда қолди.
https://t.me/oltinxontura
444
Агар бир кишининг оғзидан юз жиҳатдан куфрга йўядиган сўз чиқсаю, бир жиҳати иймонга бурадиган бўлса, уни иймонлига чиқарилади. Уни кофир дейиш жоиз бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Абдуллоҳ
https://t.me/oltinxontura
444
"Сен унинг учун риё қилганингнинг қалби ҳам, Ундан юз бурганингнинг қўлидадир".
https://t.me/oltinxontura
444
- Агар Аллоҳ оламни яратган бўлса, унда Аллоҳни ким яратган?
- Бу савол ё эътирозинг билан ҳамма нарсанинг яратгувчиси бўлиши керак, демоқчимисан?..
"Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг мақолалари" китобидан
https://t.me/oltinxontura
444
Солиҳ салафлардан бири дедилар:
"Агар банда амалда камчиликка йўл қўйса Аллоҳ уни ғам-ташвиш билан синайди."
https://t.me/oltinxontura
444
Аллоҳнинг уйида жуда кўпчилик ўтириши мумкин. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида фақат айримларгина бўлади.
https://t.me/oltinxontura
444
Абу Нуъайм “Ҳилятул авлиё”да , ибн Асокир ўзининг “Тариху Димашқ” номли китобида келтиради:
“Умар ибн Хаттоб розиёллоу анҳу Ҳимсга Саъид ибн Омирни волий қилиб тайинлади. Кейинчалик Умар розиёллоҳу анҳу Шомга келганида Ҳимс аҳлидан сўради:
-Эй Ҳимс аҳли! Волий Саъид ибн Омир қандай ишлаяпти?
Ҳимс аҳли деди:
-Тўрт нарсадан шикоятимиз бор!
-Нималардан?
-Бизнинг олдимизга кун ёришгандан кейингина чиқади. Кечаси ҳеч кимга жавоб бермайди. Бир ойда бир кун умуман кўринмайди. Вақти-вақти билан ҳушидан кетиб туради!
Умар розиёллоҳу анҳу уларнинг ҳузурига Саъид ибн Омирни чақиртирди. Сўнгра ичида дуо қилди: “Аллоҳим, Саъид ҳақидаги ўйловларимни зое қилма!”. Сўнгра инсонлардан сўради:
-Нималардан шикоят қилаётган эдингиз?
-Кун ёришмагунча бизнинг ҳузуримизга чиқмайди!
Саъид деди:
-Оиламда хизматкор йўқ. Мен ҳар куни хамир қилиб унинг кўтарилишини кутаман. Сўнгра уни пишириб, таҳорат қилиб улар олдига чиқаман!
Улар дейишди:
-Кечаси бизга жавоб қайтармайди!
Саъид деди:
-Уларга кундузини ажратганман. Кечасини эса Аллоҳга ажратганман. Унинг ҳузурида қоим бўламан!
Улар дейишди:
-Бир ойда бир кун умуман бизга кўринмайди!
Саъид деди:
-Кийимларимни ювадиган хизматкорим йўқ. Кийимим ҳам бир дона. Уни ўзим юваман. Сўнгра қуришини кутаман. Қуригач, кийиб улар олдига чиқаман!
Улар дейишди:
-Вақти-вақти билан ҳушидан кетиб туради!
Саъид деди:
-Маккада Ҳубайб Ансорийнинг қатл қилинганига гувоҳ бўлганман. Қурайш уни майда-майда қилиб ташлади. Ўлимидан олдин ундан сўрашди: “Сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлишини истармидинг?”. Ҳубайб деди: “Мен уйимда хотиржам ўтириб Муҳаммадга бир тикан киришини ҳам истамайман!”. Ўшанда мен мушрик эдим. Уни ёрдамсиз қолдирганимни эсласам қўрқиб ҳушимдан кетаман!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу деди: “Саъид ҳақидаги ўйловларимни зое қилмаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”.
Баъзи инсонлар биз ўйлаганимиздан ҳам буюкроқ бўлади. Аммо биз уни танимаганимиз учун у ҳақида ёмон гумон қилиб юраверамиз. Ёмон гумон қилиш гоҳида зийракликка далолат қилсада, аммо кишиларда хайр кўрмайдиган кишида ҳайр бўлмайди!
Узоқ қишлоқда бир рассом яшар эди. У чизган суратлари орқасидан катта пул ишлар эди. Уни кишилар бахилликда , камбағалларга ёрдам бермасликда айблашар эди. Аммо у ҳеч кимга жавоб қайтармас, улар билан тортишмас эди. Рассом вафот этганидан кейин қишлоқда бепул гўшт тарқатиб турадиган сахий бир қассоб гўшт тарқатишини тўхтатди. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у деди: “Бепул тарқатиладиган гўштнинг пулини рассом бериб турар эди. Менда эса бунақа куч йўқ!”.
Зайнул Обидин ибн Ҳусайн розиёллоҳу анҳу кечалари елкасида фақирлар, бевалар. Етимлар уйига озиқ-овқат, садақа ташир, улар ким бераётганини билмасликлари учун халтани уларнинг эшиги олдига қўйиб кетар эди. Бу ишни махфий қолиши учун уни дўстига ҳам, хизматкорларига ҳам бермас эди. Бир неча йил шу ҳолатда ўтди. У вафот қилгач, етимларга, бевалар ва мискинлар эшигига ёрдам келмай қўйди. Садақанинг соҳиби Зайнул Обидин эканлигини ана шунда билишди!
Бировнинг садақа қилаётганини сиз кўрмаётган бўлсангиз, бу унинг садақа қилмаётганини билдирмайди. Биров қўлида қуръон кўтармаган бўлса, бу унинг қуръон ўқимаётганини англатмайди. Қуръон кўтарганларнинг ҳаммаси ҳам уни Аллоҳ учун ўқимайди. Дунё учун қуръон ўқийдиганлар қанча. Кимдир кўчада хотинини қўлтиқлаб юрмаётган бўлса, бу унинг хотинини яхши кўрмаслигини билдирмайди.
Дунёда шунақанги кишилар борки, улар ўзларини ошкор қилишмайди. Улар ишни Аллоҳга қолдиришади. Инсонлар кўриб амаллари барбод бўлишини исташмайди!
https://t.me/oltinxontura
444
Рамазонда таҳорат ола туриб, бир томчи сувни ҳам ютиб юбормайди.
Аммо синглисининг меросини бемалол юта олади. Қўшнисининг бир метр ерини бемалол юта олади. Муомалотда бировнинг ҳаққини бемалол юта олади.
https://t.me/oltinxontura
444
Довуд алайҳис салом Қуръонда 16 та ўринда номлари зикр қилинган Пайғамбар.
Довуд алайҳис саломнинг насаблари, Яхузо исмли бобоси орқали Яъқуб алайҳис саломга бориб туташади. Довуд алайҳис саломга Аллоҳ таоло бошқа Пайғамбарлардан фарқли ўлароқ ҳам набийлик, ҳам подшоҳликни ато қилган.
Мусо алайҳис салом билан Ҳорун алайҳис саломлар вафот этганларидан кейин, Бани Исроилга Юшо ибн Нун алайҳис саломни Аллоҳ таоло Пайғамбар қилиб юборди. Юшо ибн Нун Бани Исроилни 40 йиллик саҳрода тентираб, сарсон бўлиб юришдан халос қилиб, Байтул мақдисга киришга қасд қилди.
Аслида Бани Исроил қавми, Мусо алайҳис саломнинг тириклик вақтида Байтул мақдисга кириши керак эди. Лекин кейинчалик Юшо Иибн Нун алайҳис салом бошчилигида кирдилар. Лекин бир муддат турганларидан сўнг Бани Исроилни Канъонлик бўлган, Жолут исмли золим подшоҳ муқаддас заминдан қувиб чиқарди.
Бани Исроил ўзларининг жойларидан ажралиб қолганларидан сўнг улар ўз набийлари Юшо ибн...
https://t.me/oltinxontura
444
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: "Биз кўп илмдан кўра оз одобга муҳтожроқмиз".
https://t.me/oltinxontura
444
"Уй бекаси" лавозимини менсимаганлар, бу мансабнинг муҳимлигидан ва умматнинг ахлоқий-ижтимоий ҳозири ва келажагига кучли таъсиридан ғафлатда бўлган жоҳиллардир. Уй тўридаги бу мансаб қийинчиликлари, эркакларнинг уй ташида дуч келадиган машаққатларига баробар келади.
Шариат икки жинсни ҳам ўзларига лойиқ ва устун томонларига йўллайди. Баъзи аёлларнинг фавқулодда қобилиятлари, уларнинг бу хусусиятни йўққа чиқаролмайди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/oltinxontura
444
Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз:
- Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди,
- Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди,
- Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.
• Пок, яхши ният соҳиби, бемустасно барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.
- Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
- Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
- Сиҳҳат - саломатлиги, касалингизни зиёда қилмайди.
Фақат, пок, яхши ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг !!
Шайх Мухаммад Мутаваллий Шаъровий
https://t.me/oltinxontura
444
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ғарро» номли лаганлари бор эди. Уни тўрт киши кўтарар эди. Қачонки чошгоҳ вақти бўлиб, чош гоҳ намозини ўқишгач, ўша лаганга нон тўғраб олиб келишди. Ва ўша лаган атрофида тўпланишди. Қачон кўпчилик йиғилганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўккалаб ўтирдилар. Шунда бир аъробий: «Бу қанақа ўтириш?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: «Аллоҳ мени фазилатли банда қилиб яратган. Мутакаббир ва қайсар этиб яратмаган», деб, кейин яна: «Лаганнинг атрофидаги овқатдан енглар. Тепасидан еманглар. Ўшанда барака бўлади», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
https://t.me/oltinxontura
444
CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/oltinxontura
