en
Feedback
Oltinxontura

Oltinxontura

Open in Telegram

Oltinxontura jome masjidining rasmiy kanali

Show more
Tajikistan10 057The category is not specified
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
#МашаАллох Усмонийлар империясининг султони Боязид "улуғ" Жомий масжидини қурилишидан олдин, кўп одамларнинг уйини сотиб олган, фақат бир арман аёл ерини сотмаслигини айтган.Султон Боязид 5 баробар қимматроқ нарх таклиф қилади, лекин арман аёл сотишга рози булишидан олдин шарт қўяди, унинг ерида намоз ўқилмаслиги керак дейди. 1390 йили масжид қурилади ва арман аёлнинг ерига сув хафзаси яъни тахорат хона қурилади. Султон Боязид Усмонийлар Империясининг хукумдори хохласа арман аёлнинг уйини бир тийин пул бермасдан тортиб олишга имкони бор эди ёки сотиб олгандан кейин тошингни тер деб арман аёлини шартига амал қилмаса бўлар эди, аммо Аллохдан қўрқадиган Султон бўлгани учун арман аёлнинг шартини бугунги кунгача амал қилиниб келмоқда. https://t.me/oltinxontura

Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. https://t.me/oltinxontura

Бир куни "Ар-раҳмон" сурасини ўқиб ўтирсам ёнимда кекса бир киши эшитиб турган экан, менга бир маълумот бердики, гўё мен ушбу сурани биринчи марта ўқиётгандек бўлдим. У киши мендан бир савол сўради: Аллоҳ таоло суранинг 46-оятида шундай деган: وَلِمَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهٖ جَنَّتٰنِ‌ۚ "Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор". 62-оятда эса, وَمِنۡ دُوۡنِهِمَا جَنَّتٰنِ‌ۚ "У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор", деган. Демак, тўртта жаннат бор бўлиб, улар иккитадан икки қисмга бўлинган экан. Уларнинг бир-биридан фарқи нимада?-деди. Мен: билмайман, дедим. У киши: мен сенга ҳозир фарқини айтиб бераман, деди. Шунда бу иккисининг орасида жуда катта фарқ бор эканлигини эшитиб ҳангу манг бўлиб қолдим. 1- энг афзал икки жаннат раббисидан қўрққан тақводорларга аталган жаннатдир. 2- у иккиси ذَوَاتَاۤ اَفۡنَانٍ‌ۚ "Улар шох-новдалидирлар" (48-оят). Яъни қалин шохлари орасидан ёруғлик ўтиб туради. Бундай манзара кўнгилни хушнуд қиладиган, қалбга роҳат бахш этадиган гўзал ҳолатдир. 3- кейинги икки жаннат ундан қуйироқ бўлиб, у: مُدۡهَآمَّتٰنِ‌ۚ "Икковлари ям-яшилдир" (64-оят). Яъни шохлари шу даражада қалинки, уларнинг орасидан ёруғлик ўтмайди. Одатда бундай манзара унчалик чиройли бўлмайди. 4- тақводорларга аталган икки жаннат: فِيۡهِمَا عَيۡنٰنِ تَجۡرِيٰنِ‌ۚ "Икковларида оқувчи икки булоқ бор" (50-оят). Оқиб турадиган булоқнинг суви жуда ҳам тиниқ бўлади. 5- қуйи даражадаги икки жаннат эса, فِيۡهِمَا عَيۡنٰنِ نَضَّاخَتٰنِ‌ۚ "Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор" (66-оят). Яъни, фаввора шаклидаги икки булоқ бўлиб, оқиб турмайди. 6- таводорлар учун аталган икки жаннат فِيۡهِمَا مِنۡ كُلِّ فَاكِهَةٍ زَوۡجٰنِ‌ۚ "Икковларида ҳар турли мевадан жуфт навлар бор" (52-оят). Яъни, хўлу қуруқ навлари бўлиб, бир-биридан таъмда ҳам, кўринишда ҳам кам эмас. 7- қуйи даражадаги икки жаннатда эса, فِيۡهِمَا فَاكِهَةٌ وَّنَخۡلٌ وَّرُمَّانٌ‌ۚ‏ "Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор" (68-оят). Яъни, фақат бир тури бор холос. 8-тақводорларга аталган жаннатда مُتَّكِـــِٕيۡنَ عَلٰى فُرُشٍۢ بَطَآٮِٕنُهَا مِنۡ اِسۡتَبۡرَقٍ‌ؕ وَجَنَی الۡجَـنَّتَيۡنِ دَانٍ‌ۚ‏ "Ичи ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор" (54-оят). Фараз қилинг, ичи шундай бўлса, таши қандай бўлади. Ҳадисда келишича: "усти ярақлаб турган нурдан бўлган". Ёнбошлаб ётган жойига дарахтнинг шохи ўзи эгилиб келади ва ҳохлаган мевасини териб олади. 9-қуйи даражадаги икки жаннатда эса, مُتَّكِــِٕيۡنَ عَلٰى رَفۡرَفٍ خُضۡرٍ وَّعَبۡقَرِىٍّ حِسَانٍ‌ۚ "Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор" (76-оят). Зоҳирининг васфи баён қилинган, ботини эса, номаълум. Қуйи даражадаги икки жаннатнинг эгалари ҳам солиҳ амал қилган кишилардир. Лекин, гоҳида улар холи қолганларида ҳеч ким кўрмаяпти, деб Аллоҳга осий бўладиган ишларни қилганлар. Шуни билгинки, хилватда қилинган гуноҳ ишлар икки жаннат ўртасидаги катта фарққа сабаб бўлди. Орифлар шу нарсага иттифоқ қилганларки, тойилишнинг асли хилватда қилинган гуноҳлардир. Имонда собит бўлишнинг асли эса, хилватда қилинган ибодатлардир. Сиз ҳам тақводорлардан бўлишга ҳаракат қилинг, хилватдаги ҳолатингизга эътиборли бўлинг. Закир Найк. https://t.me/oltinxontura

-  Эй Жулайбийб, уйланмайсанми? -  Ё расулуллоҳ, ким ҳам менга қизини берар эди. Мени на молим ва на обрўйим бўлмаса! -  Фалон ансорийнинг уйига боргинда: мени Расулуллоҳ юбордилар, менга қизингизни никоҳлаб берар экансизлар, дегин. Қиз ансорий оилалар ичида энг чиройлиси эди. Жулайбийб айтилган уйга борди ва: -  Мени Расулуллоҳ юбордилар, сизларга салом айтиб, менга қизингизни никоҳлаб беришингизни айтдилар, деди. -  Эй Жулайбийб, сен кимсану, нега мен сенга қизимни беришим керак экан. Сени на молинг ва на обрўйинг бўлмаса, деди қизнинг отаси. Ичкаридан қизнинг овози эшитилди ва у ота-онасига: -  Расулуллоҳнинг совчисини қайтарасизларми? Сизлар совчи ким эканлигига эмас, кимдан эканлигига қарамайсизларми? Аллоҳга қасамки мен уни никоҳига ўтдим, деди. Никоҳ куни жарчи ҳаммани ғазотга чорлади. Ушбу ғазотда қатнашиш учун Жулайбийб ҳам келинни қолдириб сафга турди. Жанг тугаб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан кимларни топмадинглар?-деб сўрадилар. Саҳобалар  вафот этганларни санаб чиқиб: қолган ҳамма бор, дейишди. Саҳобалар ҳамма вафот этганларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиб, фақат Жулайбийбни ҳисобга олишмаган эди. Расулуллоҳ: менинг дўстимни ҳам кўрдингларми?-деб сўрадилар. Улар: кимни айтяпсиз, ё расулуллоҳ?-деб сўрашди. Дўстим Жулайбийбнида, дедилар. Шундан кейин саҳобалар Жулайбийбнинг жасадини қидириб топдилар. Қарасалар у ҳам шаҳид бўлган экан. Еттита кофирни ўлдириб, сўнгра ўзини ҳам ўлдиришган экан. Расулуллоҳ унинг жасадини то қабри кавлангунича қўлларида тутиб турдилар ва: Эй Жулайбийб, сен мендансан ва мен ҳам сенданман, деб такрорладилар. https://t.me/oltinxontura

Аллоҳ биздан фазлини икки ўринда тўхтатади: ҳаққимиз йўқ нарсани ёки ўзимизга лойиқ бўлмаган нарсани сўраганимизда. Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/oltinxontura

Али Аттор айтадилар: Басра кўчаларидан бирида юргандим. Кўчада қариялар ўтирар ва уларнинг атрофида ёш болалар ўйнаб юрарди. Мен болаларга қарата: "Олдида ўйнагани мана бу мўйсафидлардан ҳаё қилмайсизларми?" дедим. Шунда улар ичидан бир болакай чиқиб менга деди: БУ ҚАРИЯЛАРНИНГ ПАРҲЕЗКОРЛИГИ ЙЎҚЛИГИ УЧУН ҲАЙБАТЛАРИ ҲАМ ЙЎҚ! --- * Парҳезкорлик - ҳаром ё ҳалоллиги ноаниқ шубҳали иш ва нарсалардан сақланиш ва эҳтиёт бўлиш. https://t.me/oltinxontura

01-Quran_Abdurashid_qori_04_Amanar_rasuli.mp39.09 MB

Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин. Балки у ўзини (шу меҳнат орқали) ўша маркабга чиқиб олиб, манзилга омон-эсон етиб оляпман, деб ўйласин. Зотан, бу маркаб ўзи юраверади, унга хизмат қилаётганлар фақат ўзларига ёрдам берган бўлишади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф https://t.me/oltinxontura

photo content

Аллоҳнинг зикри билан тили нам бўлган банда, дили банд бўлган банда зинҳор ва зинҳор ёмонликка қўл урмайди! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ https://t.me/oltinxontura

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўли шол бўлган кишидан унга нима бўлганини сўрадилар. У одам “Отам жоҳилият пайтида мени дуоибад қилган эди. Қўлим ўшандан бери шундай”, деди. Шунда Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Оталарнинг жоҳилият пайтидаги дуоси шунчалик бўлса, Исломдаги дуоси қандай экан!” дедилар. https://t.me/oltinxontura

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки тун зулматида масжидларга юриб борса, қиёмат куни Аллоҳ азза ва жаллага нур билан йўлиқади”. Ибн Абу Шайбанинг «Муснад»даги ривояти. https://t.me/oltinxontura

1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади: قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما «كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته. Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган". "Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради". Яна шундай дейилади: ( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ “Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби). Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади: ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”. Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади: وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган. Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас. Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/oltinxontura

Эътибор гадоси.. Боламизга меҳр бераётганда, уни кўрмаган етимлар ҳам борлигини ёдда тутайлик! https://t.me/oltinxontura

photo content

Суҳбатларда қозониш мумкин бўлган энг енгил ибодат: "Ким биродарининг обрўсини (тўкилишининг олдини олиб, уни тўкаётганни) қайтарса, Аллоҳ қиёмат куни унинг юзидан оловни қайтаради". Имом Термизий ривояти https://t.me/oltinxontura

Салафлардан бирига дейишди: "Синовлар бўлиши сизни йўлингиздан тўсадими?". Жавоб қилдилар: "Агар синовлар бўлмаганда йўлимнинг тўғрилигига шубҳаланган бўлардим.." https://t.me/oltinxontura

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг хизматкорлари Нофеъдан сўралди: "Ибн Умар уйда нима қилардилар?" - "Ҳар бир намоз учун таҳорат ва улар ўртасида Мусҳаф", дедилар. https://t.me/oltinxontura

Давоми... Довуд алайҳис саломга Аллоҳ таоло гўзал авоз ҳам берган эди. Забурни тиловат қилганда қушлар ҳам осмонда учишдан тўхтаб, у зотнинг қироатлари билан сеҳрлангандек қотиб қолар эди. Ҳатто баъзи ҳайвонлар Довуд алайҳис саломнинг қироатини ешитишга берилиб кетиб, очликдан ўлиб қолар экан. Довуд алайҳис саломнинг ибодатлари ҳам барчага ўрнак бўладиган даражада эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган намозларнинг энг яхшиси, Довуд алайҳис саломнинг намозидир. Аллоҳ таолога маҳбуб бўлган рўзаларнинг энг яхшиси Довуд алайҳис саломнинг рўзасидир. У зот кечанинг ярмига қадар ухлар, кечанинг учдан бирида туриб ибодат қилар эди. Яна кечанинг олтидан бири қолганида ётиб ухлар эди. У зот бир кун рўза тутар ва бир кун тутмас эди” деганлар. Аллоҳ таоло темирга ишлов беришни ҳам Довуд алайҳис саломга мўъжиза қилиб берган эди. Мўъжиза шу эдики, аёл киши хамирга қандай ишлов берса, Довуд алайҳис салом ҳам темирга худди шундай муомала қилар эдилар. Довуд алайҳис салом 100 йил яшаган. https://t.me/oltinxontura

Александр Македонский қадим оламнинг аксар қисмида ўз нуфузини ўрнатган эди. У устози Арастуни ниҳоятда қаттиқ яхши кўрар, унинг сўзлари Александр учун жуда ҳам қадрли эди. Бир куни узоқ давом этган жангдан қайтган Александр устозига чарчагани ва зерикканидан шикоят қилди. Зеро фалсафий масалаларда у билан қўшинидаги бирор-бир қўмондон баҳслаша олмас эди. Улар фақат жанг сирларини билишар эди холос. Арасту унга қўшини сафига аввалги шогирдларидан бири бўлмиш файласуф Калестинни олишини таклиф қилди. Калестин Арастудан алоҳида бўлиб ўз йўли ва услубига эга бўлган эди. Александр одатдагидек Арастунинг таклифини худди буйруқ сингари қабул қилди. Уни чақиртириб киши юборди. Юборган кишиси Калестинга Александр билан учрашишдан олдин катталар билан қандай муомала қилиш кераклигини, султонлар билан бўладиган одобни, нимани гапириш керак, нималарни гапирмаслик кераклигини тушунтириб борди. Калестин зоҳирда гарчи унинг тавсияларини қабул қилгандек кўринсада, аммо ичида тоза фалсафага иймон келтирган эди. Калестин сўзларни зийнатлашни ёқтирмас эди. Ўзича Александрни агар у илм ва фалсафани яхши кўрса ҳар қандай дипломатия ва безаклардан холий бўлган ҳақиқатни ёқтиради деб ўйлади. Калестин Александр билан бирга бир жангга кетаётиб ўртадаги деворни бузиб, унинг қўмондонлари олдида унга одобсизлик билан, мутакаббирларча гапирди. Унинг муомаласи худди устознинг шогирдига қилаётган муомаласига ўхшаб кетар эди. Натижада Александр уни ўлимга ҳукм қилди! Сулаймон алайҳис салом ҳудҳудни қидириб топа олмагач, уни топишларини айтиб дўқ урди ва қўрқитди: “Нега Ҳудҳудни кўрмаяпман, ёки ғоиблардан бўлдими? Албатта уни шиддатли азоб ила азоблайман ёки сўйиб юбораман ёҳуд менга албатта очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак!”. Намл сураси 20-21 оятлар. Сабаби, Сулаймон алайҳис салом ҳам пайғамбар бўлиши билан бирга подшоҳ ҳам эди! Дунёда барча подшоҳларда топиладиган хислатлар бор. Буларнинг эътиқодга, иймон даражасига алоқаси йўқ. Қатъийлик ва шиддат рашк сингари деярли барча подшоҳларда бўлган. Бунинг иймон даражасига боғлиқлик жойи йўқ. Бу худди кишилардаги молга ва фарзандларга бўлган эҳтиёжга ўхшайди. Дин буни инсон фитратидан олиб ташламайди, балки тартибга солади. Мусулмон подшоҳ ўзидаги шиддатни адолат билан жиловлаб туради. Золимларда эса жилов бўлмайди! Бундан хулоса шуки, сиёсатнинг ўз одоблари бор. Мансаб-вазифаларнинг уларга риоя қилиш лозим бўлган протоколлари бор. Подшоҳ овга чиққанида овни тушунадиган моҳир бир инсонни ўзи билан олиши бу инсоннни салтанатдаги иккинчи шахс қилиб қўймайди. Бу бирозгина ҳамроҳ бўлиш холос. Бошқа мансабларни ҳам шунга қиёс қилаверинг! Агар сизга мансабдорлар билан бирга бўлиш имконияти туғилса ҳаддингизни билинг. Чегарадан ўтманг. Вақти келиб катталарнинг нафсидан бошқа дўсти йўқлигини англайсиз! https://t.me/oltinxontura