en
Feedback
Oltinxontura

Oltinxontura

Open in Telegram

Oltinxontura jome masjidining rasmiy kanali

Show more
Tajikistan10 057The category is not specified
444
Subscribers
-124 hours
-17 days
+130 days
Posts Archive
Ҳақиқий муҳаббат яширин бўлади, ошкор эмас. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен саждада қирқта биродарим ҳаққига, исмларини бирма-бир айтиб чиқиб, дуо қилардим. https://t.me/oltinxontura

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Уйунул ҳикоёт” номли китобида келтиради: “Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Умайр ибн Саъдни Ҳимсга волий қилиб юборди. Бир йил давомида ундан ҳеч бир хабар келмади. Умар розиёллоҳу анҳу котибига деди: -Умайрга мактуб ёз. Аллоҳга қасамки, у бизга хиёнат қилди. Жамлаган харожларини олиб келсин! Умайр бир қопга нарсаларини солди. Унда бир товоғи, сув соладиган идиши ва суянадаган ҳассаси бор эди. Умайр Ҳимсдан Мадинага томон пиёда йўлга чиқди. Умайр Мадинага етиб келганида ранглари ўчган, кийимлари чанг ва ғуборга беланган эди. У шу ҳолида Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига кириб салом берди: -Ассалому алайкум эй мўъминлар амири! -Ва алайкум ассалом! Аҳволинг қандай? -Алҳамдулиллаҳ, яхшиман. Кўрмаяпсизми, баданим соғ, ўзим билан бор дунёни олиб келдим! -Нималаринг бор? -Қопда таҳорат идишим, овқатланадиган товоғим ва суянадиган ҳассам бор! -Пиёда келдингми? -Ҳа! -Бирортаси сенга миниб келишинг учун улов бермадими? -Улардан буни сўрамадим, улар ҳам таклиф қилишмади! -Улар қандай ҳам ёмон мусулмонлар экан! -Эй Умар! Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ бизни ғийбатдан қайтарган! -Қаерларга кетдинг? Нима ишлар қилдинг? -Бу гумондаги инсоннинг саволи эй мўъминлар амири! Агар сизни ташвишга солишимни ўйламаганимда қилган ишларимни сизга айтмаган бўлар эдим. Мен Ҳимсга етиб боргач, атрофимда яхши одамларни жамладим ва уларни волий қилиб тайинладим. Харожларини улар жамлаб беришгач, уни Ҳимс аҳолисига сарфладим. Агар бирор нарса ортиб қолганида уни албатта сизга келтирган бўлар эдим! Шунда Умар розиёллоҳу анҳу деди: -Умайрга аҳдномасини янгилаб беринглар. У Ҳимсга қайтади! Умайр деди: -Ҳожати йўқ эй мўъминлар амири! Сиздан сўнг мен ҳеч кимга ишламайман, амирликка таслим бўлмайман. Бир куни бир насронийга “Аллоҳ сени хор қилсин!”, деб юбордим. Шунга сиз сабаб бўлдингиз эй Умар. Энг бахтсиз куним мени Ҳимсга волий қилиб тайинлаган кунингиздир! Сўнгра Умайр халифадан изн сўраб чиқиб кетди. Йўлда кетар экан шундай деди: “Аллоҳим! Умар ибн Хаттобга ёрдам бер. Менинг билишимча, Умар Сени жуда қаттиқ яхши кўради!”. Нима бўлганда ҳам Умар розиёллоҳу анҳу Аллоҳнинг динида жуда ҳам эҳтиёткор, ҳақда мустаҳкам, мусулмонлар манфаати учун ҳарис эди. Булардан ҳам муҳими у зот қўйган волийларидан масъул эканлигини доимо ҳис қилиб турар эди. Умар розиёллоҳу анҳунинг волийларни назорат қилиб туриши омонатдорлигидан эди. У зот кучли ва омонатдор инсон эди! Умайр ибн Саъднинг парҳезкорлиги эса зарбул масал бўлган. Дунёдаги зоҳидлиги ўша давр мўъжизаларидан бири бўлган. Волийлик даврида қилган ҳукмлари шаксиз айни адолат бўлган! Қиссадан ҳисса шуки, ким ўзини ғийбатдан тия билса, ундан сақланишга ҳаракат қилса унга Аллоҳ раҳм қилсин! Тўғри, Аллоҳ таоло бизни кўриб туради. У бизнинг ниятларимизни ҳам билади. Аммо инсонлар кўпроқ кўрганларига ишонишади. Инсоннинг нияти ва амали нечоғли гўзал бўлмасин, инсонларда гумон уйғотадиган ҳолатлардан сақланиши лозим. Бу пайғамбарлар йўлидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча масжидда эътикофда турганларида Сафийя онамиз у кишини зиёрат қилгани келдилар. Бироз суҳбатдан кейин онамиз ёлғиз қайтмасликлари учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кузатиб чиқдилар. Уларни икки киши кўриб қолиб юришларини тезлатишди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар: -Шошманглар, бу онангиз Сафийя бинт Ҳуяйй! Улар дейишди: -Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан гумон қиламизми?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар: -Шайтон инсоннинг томирида юради. У сизнинг қалбингизга бирор нарса ташлашидан қўрқдим! Ота онам сизга фидо бўлсин эй Ҳабибимиз! Сиз энг покиза, энг шарафли инсонсиз. Сиз ҳар қанақанги шубҳа-ю гумонлардан юқорида турасиз. Сиз энг иффатли, олийжаноб, маъсум инсонсиз. Сиз қалбларнинг риоясини қилдингиз ўшанда! Биродарлар, кишиларни гумонга соладиган ишлардан сақланайлик. Гумонни яхши томонга йўядиган кишилар жуда ҳам оз! https://t.me/oltinxontura

Ҳинд бинти Утба: Аслида аёллар кишан. Эркак ўзига кишанини танлайди холос. https://t.me/oltinxontura

Юнус алайҳис салом, Қуръонда 4 та ўринда номи зикр қилинган. Бундан ташқари 109 оятдан иборат катта бир сура “Юнус” деб номланган. Юнус алайҳис салом Аллоҳ таолонинг суйган Пайғамбарларидан бири бўлиб, у зот насаб жиҳатдан Юсуф алайҳис саломнинг укалари Биняминнинг авлодларидан ҳисобланади. Яъни боболари Биняминдир. Пайғамбарлар орасида Юнус ибн Матто деб, оналарига нисбат берилиб айтилган ягона Пайғамбар мана шу зот бўлади. Чунки оталарининг исми маълум эмас, лекин оналарининг исми Матто бўлган. Юнус ибн Маттони Аллоҳ таоло Бани Исроилнинг “Найнаво” деб номланувчи қишлоқ аҳлига Пайғамбар қилиб юборган. Бу жой ҳозирги Ироқ давлатининг Мосул шаҳрига яқин қишлоқлардан бири бўлиб, ҳозир Мосул шаҳри билан бирлашиб кетган. У зотнинг қабри ҳам ҳозир Мосулда. У замонларга бу Найнаво аҳли Аллоҳни қўйиб, ўзлари ясаб олган турли бут ва санамларга сиғинишар, ҳамда энг оғир гуноҳу маъсиятларга берилиб кетган эдилар. Юнус алайҳис салом... https://t.me/oltinxontura

Одам алайҳиссалом замонидан то ҳозирга қадар машруъ бўлган ва жаннатда ҳам давом этадиган ибодат - никоҳдир. --- Олимлар никоҳ билан машғул бўлиш, нафл ибодатлар учун хилватга кирмоқдан афзал, дейишади. Чунки унда манфаатлар юзага келиши, нафсни ҳаромдан маън этиш ва фарзанд тарбияси каби кўплаб яхшиликлар бор. Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ, "Раддул муҳтор". https://t.me/oltinxontura

photo content

Эркак кишининг қалбида мингта эшик бўлади. Улардан ҳар куни минглаб нарсалар киради. Лекин улардан бирига аёл киргач, қолган ҳамма эшик ёпилмагунча рози бўлмайди. Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/oltinxontura

Қуръони каримдаги "Анбиё" сурасининг иккинчи номи "Истижоба" (ижобат қилиш) сураси деб номланади. Бунинг сабаби, ушбу сурада "истажабна лаҳу" (унга жавоб қилдик) деган сўз кўп такрорланган. Бошқа сураларда бундай эмас. Биз қийин аҳволга тушганимизда, мушкул ҳолатдан чиқишга бирорта эшик қолмаганида, ушбу сурани ўқисак, ундаги "истажабна лаҳу" ояти шарофати ила қаршимизда нажот эшиги очилади. Зеро, ушбу сурада бир қанча пайғамбарларнинг бошларига тушган мушкул аҳволдан "истажабна лаҳу" ила нажот топганлари ҳикоя қилинган. Мана, Нуҳ алайҳиссалом мушкул аҳволда қолганларида, у зотнинг дуолари ижобат бўлиб, ўзлари ва оилаларига нажот берилди. وَنُوۡحًا اِذۡ نَادٰى مِنۡ قَبۡلُ فَاسۡتَجَبۡنَا لَهٗ فَنَجَّيۡنٰهُ وَاَهۡلَهٗ مِنَ الۡكَرۡبِ الۡعَظِيۡمِ‌ۚ "Ва Нуҳни (эсла). Бундан олдин у нидо этганида, Биз унинг нидосига жавоб қилдик ва унга ҳамда унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик" (Анбиё сураси, 74-оят). Айюб алайҳиссаломга оғир касаллик етиб, молу давлат, авлоду зурриётдан маҳрум бўлганларида Аллоҳдан нажот истадилар. وَاَيُّوۡبَ اِذۡ نَادٰى رَبَّهٗۤ اَنِّىۡ مَسَّنِىَ الضُّرُّ وَاَنۡتَ اَرۡحَمُ الرّٰحِمِيۡنَ‌ فَاسۡتَجَبۡنَا لَهٗ فَكَشَفۡنَا مَا بِهٖ مِنۡ ضُرٍّ‌ وَّاٰتَيۡنٰهُ اَهۡلَهٗ و مِثۡلَهُمۡ مَّعَهُمۡ رَحۡمَةً مِّنۡ عِنۡدِنَا وَذِكۡرٰى لِلۡعٰبِدِيۡنَ "Ва Айюбнинг ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлигисан!» деганини эсла. Бас, Биз унинг (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва, обидларга эслатма бўлсин, деб қилдик" (83-84-оятлар). Навбатдаги пайғамбар Юнус алайҳиссалом бўлиб, у зотни ғам-ташвишдан қутқаргани баён этилади. وَ ذَا النُّوۡنِ اِذْ ذَّهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ اَنۡ لَّنۡ نَّـقۡدِرَ عَلَيۡهِ فَنَادٰى فِى الظُّلُمٰتِ اَنۡ لَّاۤ اِلٰهَ اِلَّاۤ اَنۡتَ سُبۡحٰنَكَ ‌ۖ  اِنِّىۡ كُنۡتُ مِنَ الظّٰلِمِيۡنَ‌ فَاسۡتَجَبۡنَا لَهٗۙ وَنَجَّيۡنٰهُ مِنَ الۡـغَمِّ‌ؕ وَكَذٰلِكَ نُـنْجِى الۡمُؤۡمِنِيۡنَ "Зуннунни (Юнусни) эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди. Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз" (87-88-оятлар). Тўртинчи пайғамбар, бу Закариё алайҳиссаломдир. У киши бефарзандликдан азият чекар эдилар. وَزَكَرِيَّاۤ اِذۡ نَادٰى رَبَّهٗ رَبِّ لَا تَذَرۡنِىۡ فَرۡدًا وَّاَنۡتَ خَيۡرُ الۡوٰرِثِيۡنَ‌ فَاسۡتَجَبۡنَا لَهٗ  وَوَهَبۡنَا لَهٗ يَحۡيٰى وَاَصۡلَحۡنَا لَهٗ زَوۡجَهٗ "Ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деган эди. Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳъёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик..." (89-90-оятлар). Савол туғилиши мумкин, нажот эшиги фақат пайғамбарларга очиладими? Жавоб шу суранинг ўзида келган. رَحۡمَةً مِّنۡ عِنۡدِنَا وَذِكۡرٰى لِلۡعٰبِدِيۡنَ "Бу Бизнинг ҳузуримиздан раҳмат  ва обидларга эслатмадир" (84-оят). وَكَذٰلِكَ نُـنْجِى الۡمُؤۡمِنِيۡنَ "Мўминларга шундай нажот берурмиз" (88-оятлар). Демак, ҳар бир ихлосли, ибодатли мўмин кишига Аллоҳнинг ижобат эшиклари мунтазирдир. https://t.me/oltinxontura

Солиҳ салафлардан бирлари айтадилар: То ўзингизнинг гуноҳингиз кечирилганини билмагунингизча, бировни гуноҳи билан айбламанг! Ҳеч биримиз гуноҳимиз кечирилганини билолмаймиз. Бу фақат Қиёмат куни маълум бўлади. Демак.. https://t.me/oltinxontura

CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. -- 789 м.йилда дафн қилинганлар. 375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади. 459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган. 941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба,  масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди. 1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди. 1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. https://t.me/oltinxontura

CАВОЛ: Қуръони Каримда банан меваси келтирилганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа банан Қуръонда зикр қилинган. Воқеъа сураси 29-оятда: وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ "Тизилган бананзорларда", — дейилган. Шуни эслатиш жоизки, жаннат неъматлари ташқи кўринишидангина дунё неъматларига ўхшайди, уларнинг таъми-моҳияти эса бутунлай бошқача, яъни афзал бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/oltinxontura

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир”, - дедилар”. Термизий ривоят қилган. https://t.me/oltinxontura

photo content

Умр қанча узун бўлмасин қабрга тушишимиз аниқ! Бугун биз кимнингдир тобутини кўтариб бордик, эртага кимдир бизнинг тобутимизни елкалаб боради. Бу аниқ! Шундай экан, туғён нечун, исён нечун, Аллоҳ ва Унинг ҳукмларига қарши чиқиш нечун, зулм нечун?! Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин. Аммо Ўзига қилинган катталикни, кибрни, манманликни кечирмайди. Бу аниқ! Зулмни Аллоҳ кечирмайди. Илло мазлум рози бўлса истисно бу... Золим ўзи учун зулмнинг турини танлаши мумкин. У хоин бўлиши, сотқин бўлиши, жаллод бўлиши , кишиларга азоб берадиган киши бўлиши мумкин. Бу унинг ихтиёри. Аммо ўзининг ниҳоясини ўзи танлай олмайди. Золимнинг ниҳоясини Аллоҳ танлайди. Қачон ва қайси услубда қасос олади Ўзи билади. Буни золим танлай олмайди! Хоҳлаган золимнинг ниҳоясига боқинг, буни кўрасиз! Исбот кўз ўнгингизда... https://t.me/oltinxontura

photo content

Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди! Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/oltinxontura

"Ҳар бир зарра ичида қувват бор. Агар уни чиқариб юбориш имкони бўлганида Боғдодни ёндириб юборарди" Жобир ибн Ҳайён. Туғ, милодий 721. Вафот 825. https://t.me/oltinxontura

Иброҳим Шамсиддиннинг “Ғурарул хосаис” номли китобида келади: “Муътасимнинг вазири Фазл ибн Марвон золим ва ярамас инсон эди. Вақт ўтиб Муътасим уни зиндонга тиқди. Муътасим шундай деган эди: “Фазл ибн Марвон Аллоҳни ғазаблантирди. Аммо мени рози қилди. Натижада Аллоҳ мени унга мусаллат қилди!”. Нима бўлганда ҳам битта қонунни унутмаслигимиз лозим. Ким Аллоҳни ғазаблантирган ҳолда бандаларини рози қиладиган бўлса, Аллоҳ унга ғазаб қилади ва уни инсонларнинг кўзига ҳам ёмон кўрсатиб қўяди. Ким кишиларга ёқмасада, Аллоҳни рози қилишга ҳаракат қилса Аллоҳ ундан рози бўлади, кишиларни ҳам ундан рози қилади. Қайсидир бир киши сабаб Аллоҳга осий бўлсангиз Аллоҳ сизга ўша киши билан иқоб қилади. Нимадир нарсани Аллоҳнинг ризоси учун тарк қилсангиз Аллоҳ сизга ундан ҳам яхшироғини беради. Аллоҳни рози қилмайдиган ибтидонинг интиҳоси сизга албатта ёқмайди. Қайси бир ҳаром лаззатни Аллоҳ учун тарк қилсангиз, Аллоҳ сизга унинг ҳалолини бир неча баробар зиёда қилиб беради. Фиръавннинг қизига оқсочлик қилган аёлнинг хабарини минг йиллардан бери нега эшитамиз? Чунки у Аллоҳнинг ризосини барча нарсадан устун билган! Қуръон бизга Фиръавннинг сеҳргарлари ҳақида нега бунча гапиради? Чунки улар Аллоҳнинг ризосини бошқа ризолардан устун кўрганлар! Агар Аллоҳнинг розилиги тарозининг бир палласида бўлса, бутун дунё бошқа палласида бўлса Аллоҳнинг розилигини танлайверинг! https://t.me/oltinxontura

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً «Аллоҳумма соййибан наафиъан» Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимнинг гуноҳлари кўп бўлса ва уларни машаққат чекмасдан Аллоҳ таоло ундан ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг малоикаларнинг дуоси ва унинг ҳаққига истиғфор сўрашларинни кўпайтириш учун (туриб кетмасдан) жойнамозини лозим тутсин, кўпроқ ўтирсин”. “Саҳиҳул Бухорий”га шарҳидан. Анвар Аҳмад https://t.me/oltinxontura