“Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди
“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ–338-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди
📝 Қарор билан туркий дунё доирасида
“Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди.
☑️ Концепция доирасида
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.
➡️ Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали
“Табаррук зиёрат” бренди яратилади.
🔰
2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:
▫️май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида
“Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
▫️июнь ойининг биринчи декадасида
“Лаванда” фестивали;
▫️июль ойида талабалар ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда
“Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
▫️август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун
“Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида
“B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.
@barnomirzamovaShow more ...