STOP_TERROR_LIVE
Open in Telegram
Дунё майдонидаги нотинч ҳудудлардан энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Show moreThe country is not specifiedThe category is not specified
452
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Харковда уриб туширилган ракета оломон устига келиб тушиши
Март ойида содир бўлган ушбу ҳодисада 6 киши ҳалок бўлган, 15 киши касалхонага ётқизилган.
STOP_TERROR_LIVE
‼️ Киллер Москвадаги Комсомолский проспектида тадбиркорни отиб ташлади
Дастлабки маълумотларга кўра, Москвадаги консалтинг фирмаларидан бирининг эгаси Ованнес Камарян ўлдирилган.
STOP_TERROR_LIVE
🔞 Россия, Липецк шаҳри
Хусусий қўриқлаш компаниясининг ноадекват ходими кутилмаганда фуқарога тажовуз қилди.
Натижада: жабрланувчининг юз суяклари ва бош суяги синган. Улар полицияни келишини кутишаётган бўлган.
STOP_TERROR_LIVE
Бу сўнгги кунларда АҚШда содир этилган иккинчи йирик отишмадир. Бундан аввал Техас штатидаги бошланғич мактабдаги отишма оқибатида 19 нафар бола ва 2 нафар ўқитувчи ҳаётдан кўз юмган эди.
STOP_TERROR_LIVE
АҚШ: Оклахома шимоли-шарқидаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса тиббиёт маркази биносида содир бўлган.
Маҳаллий полиция вакили журналистларга АҚШнинг Оклахома штатининг Талса шаҳрида содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар сони беш кишига етганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, 35-40 ёшлардаги қора танли эркак тиббиёт маркази ҳудудида одамларга милтиқ ва тўппончадан ўқ узган, сўнг ўз жонига қасд қилган.
STOP_TERROR_LIVE
Германияда овоз кучайтиргичли машиналарда маймун чечакка қарши эмлашга даъват қилинмоқда
STOP_TERROR_LIVE
АҚШ полициясидан афроамериканларга нисбатан навбатдаги зўравонлик
27-май куни Канзас-Сити шаҳрида содир бўлган воқеа "даҳшатли қатл уриниши" деб номланди. Икки полициячи қуролсиз қора танли аёлга беш марта ўқ узган. Гувоҳларнинг айтишича, аёл қўлларини юқорига кўтарган.
Асфалтда қон кетиб ўлганига қарамаслдан полиция ўлган аёл қўлига қўлига кишан тақиб қўйган. Аёл 26 ёшли Леонна Хейл эканлиги аниқланди.
STOP_TERROR_LIVE
🔥Самарқандда 2000 туп гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахслар ушланди
Улар цемент сақлаш омборхонасига марихуана экиб, парваришлаб келишаётган бўлган. Ходимлар текширувга келганида омборга ўт қўйишган.
STOP_TERROR_LIVE
Афғонистонда Аҳмад Масъуднинг ишончли манбалари “Толибон” жангариларига қарши жанглар акс этган видеони эълон қилди. Отишма Бағлон вилоятининг Андараб туманида содир бўлган. Гуруҳ баёнотига кўра, қаршилик жангарилари 9 нафар Толибонни йўқ қилишга муваффақ бўлган, яна 11 киши яраланган.
Март ойининг охирида Толибонга қарши кучлар Андараб туманининг бир қисмидан пуштун миллатчиларини ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлган.
STOP_TERROR_LIVE
АҚШ собиқ президенти кичик Жорж Буш адашиб, Украинага эмас, Ироққа бостириб киришни мутлақо асоссиз ва шафқатсиз деб атади.
АҚШ армияси ҳамда унинг иттифоқчилари айнан Жорж Буш президенлик вақтида Ироққа асоссиз бостириб кирган эди.
Уруш пайтида қурбон бўлган ироқлик тинч аҳоли сони ҳозиргача номаълум ва уларни eтарлича аниқлик билан ҳисоблаш мумкин эмас. Нашр қилинган ҳисоб-китоблар, одатда бир-биридан юз минглаб ўлимлар билан фарқ қилади.
Энг катта рақам Opinion Research Business томонидан 2007 йил август ойида қайд этилган. Унинг берган ҳисоботига кўра, бу вақтга келиб Ироқнинг 733 158 дан 1 446 063 гача тинч аҳолиси уруш қурбонига айланган. 2008 йил январ ойида бу рақамлар қўшимча маълумотлар асосида тузатилди ва 946 000 дан
1 120 000 гача тинч аҳоли ҳалок бўлган дея таҳмин қилинади.
STOP_TERROR_LIVE
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, махсус кучларнинг “Душанбе-Кулма” халқаро автомобил йўли бўйлаб антитеррор операциясида бир зобит ҳалок бўлган, 13 нафари яраланган.
Жиноий гуруҳ аъзолари халқаро террорчилик ташкилотлари кўмагида хориждан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар олиб келишган, шунингдек, конституциявий тузум асосларига қарши террорчилик ҳаракатлари ва бошқа провокацияларни амалга ошириш мақсадида чет эллик ёлланма аскарларни жалб қилганликлари қайд этилган.
17-май куни Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги маъмуриятига уюштирилган қуролли ҳужум чоғида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими яраланган, ҳужум қилганлрдан эса бир киши ҳалок бўлган.
STOP_TERROR_LIVE
#Афғонистон
Панжшер вилоятининг Дара туманида Кичик Масуд қаршилик кучлари билан олиб борилган жангларда Каписа вилоятидаги толибларнинг энг йирик қўмондонларидан бири Мулла Хайбар ҳалок бўлди. У билан бирга унинг қўл остидаги 7 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.
Толибон қўлга киритган кичик Масуд қаршилик кучларига тегишли ўқ-дори омборларидан бирини намойиш этди.
STOP_TERROR_LIVE
Буркина-Фасодаги қатор қуролли ҳужумлар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди.
Ўтган дам олиш кунлари Буркина-Фасода содир этилгант4 та қуролли ҳужумда камида 40 киши, жумладан, фуқаролик ёрдамчи кучлари отряди жангчилари ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Sinxua агентлиги маҳаллий хавфсизлик хизматлари манбаларига таяниб.
2015 йилдан бери Буркина-Фасодаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Террорчилик хуружлари натижасида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1 млн.дан ортиғи қочқинга айланди.
STOP_TERROR_LIVE
Агар Швеция ва Финляндия НАТОга кирадиган бўлса, улар АҚШ тузоғига тушади. Global Times
Хитойнинг Global Times газетасида ёзилишича, бу давлатлар Иттифоққа қўшилганидан кейин Шарқий Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашади.
Хитой халқаро тадқиқотлар институти Европа департаменти директори Цуй Хунцзяннинг фикрича, Швеция ва Финляндиянинг ҳарбий блокка қўшилиши АҚШга уларнинг ҳудудидан стратегик қуролларни жойлаштириш учун фойдаланиш имконини беради.
STOP_TERROR_LIVE
Малида Ғарб томонидан давлат тўнтаришига уриниш бўлди
Малида Францияга қарши норозилик намойишларидан сўнг Африка ҳукумати Ғарб давлати томонидан қўллаб-қувватланган бир қанча жангарилар мамлакатда давлат тўнтариши уюштиришга уринганини ва у бартараф этилганини эълон қилди.
STOP_TERROR_LIVE
Покистонда, Хайбер-Пахтунхва провинциясида хавфсизлик кучлари 3 нафар "Теҳрик-э Толибон Покистон" жангарисини йўқ қилди. Операция Шимолий Вазиристон туманида бўлиб ўтган, ҳарбийлар террорчилар яширинган уйни қамал қилиб уларни таслим бўлишга чақирган, аммо улар рози бўлмаган.
STOP_TERROR_LIVE
Россия Украина ўртасидаги узоқ давом этган можаро 10 нафар украиналикдан 9 нафарини қашшоқликка олиб келиши мумкин — БМТ Тараққиёт дастури.
STOP_TERROR_LIVE
Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолида топилган Курдистон ишчилар партияси (КИП) бошпаналари тасвирини эълон қилди. Хавфсизлик кучлари кўп миқдорда ёқилғи, қурол-яроғ ва портловчи моддаларни қўлга киритган. Ҳарбийлар ушбу ҳудудда умумий 85 нафар КИП жангчисини йўқ қилган.
STOP_TERROR_LIVE
Мисрда хавфсизлик кучлари "Исломий давлат"нинг 4 нафар жангарисини йўқ қилди. Операция 15-май куни яриморолнинг шимолий қисмида, Ал Муката қишлоғида бўлиб ўтган. Тўқнашув содир бўлган ҳудудда хавфсизлик кучлари жиҳодчиларнинг алоқа воситалари, қурол-яроғлари ва портлаш воситаларини қўлга киритган. Ҳарбийлар, шунингдек, исломчилар ҳар хил турдаги тайёр портловчи қурилмалар ва уларни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни яширган бир нечта омборларни ҳам топган.
STOP_TERROR_LIVE
