STOP_TERROR_LIVE
Open in Telegram
Дунё майдонидаги нотинч ҳудудлардан энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Show moreThe country is not specifiedThe category is not specified
452
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Ливияда деярли барча нефт конларида ишлаб чиқариш тўхтади
"Ливия шарқидаги деярли барча нефт ва газ конларида ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолди", деди мамлакат нефт саноати вазири Мохамед Оун. Ливияда 2011 йили Каддафи ағдарилганидан бери беқарорлик ва фуқаролар уруши давом этиб келмоқда.
STOP_TERROR_LIVE
Афғонистонда номаълум шахслар “Толибон” жангариларига қарши қатор терактлар уюштирди.
Бадахшон, Кунар ва Қундуз вилоятларида портлашлар содир бўлди. Толибон автомобиллари террористлар ҳужумига учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар пайтида камида 10 нафар пуштун миллатчиси йўқ қилинган, яна бир неча киши жароҳатланган. Мозори Шариф шаҳрида эса аэропорт ходимларининг машинасини ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 6 киши жароҳатланди. Ҳозирча ҳеч ким ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Ҳужумлар ортида “ИД” жангарилари тургани тахмин қилинмоқда.
STOP_TERROR_LIVE
Украина томонида жанг қилган уч нафар хорижлик ўлимга ҳукм қилинди
ДХР олий суди томонидан британиялик Эйден Аслин ва Шон Пиннер, шунингдек марокашлик Саадун Брагим олий жазога маҳкум этилган. Улар ёлланиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
STOP_TERROR_LIVE
Эронда Машҳаддан Яздга кетаётган йўловчи поезди Жанубий Хуросонда рельсдан чиқиб кетди. Ҳодисадан сўнг воқеа жойида қутқарув операцияси бошланди, унга бир неча қутқарувчилар ва шифокорлар гуруҳи ҳамда иккита вертолёт жалб қилинди.
Ҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди.
STOP_TERROR_LIVE
Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотлар аъзолари ушланди.
2022-йилда Ўзбекистон, РФ, АҚШ ва кўплаб Европа давлатлари ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ислом давлати” (ИД) ва «Тавҳид ва жиҳод катибаси» (ТЖК) халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та “виртуал” гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈
STOP_TERROR_LIVE
Ал-Қоида Ҳиндистонга ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда.
“Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи ҳукмрон партиянинг собиқ вакилининг пайғамбар Муҳаммад (сав) ҳақидаги баёнотларидан сўнг Ҳиндистонда терактлар уюштириш билан таҳдид қилди, деб ёзади “РИА Новости” Zee News телеканалига таяниб.
Гуруҳ "Деҳли, Мумбай, шунингдек, Уттар-Прадеш ва Гужаратда" худкуш портлашлар уюштириш билан таҳдид қилган.
Ўз навбатида, Ҳиндистоннинг Махараштра штати полицияси Шарманинг ўзига қарши жиноий иш қўзғатган ва уни кўрсатма бериш учун терговга чақирган.
STOP_TERROR_LIVE
Беларусь Мудофаа вазирлиги: Беларусь Республикаси Қуролли Кучлари тинчлик давридан уруш даврига ўтиш бўйича машғулотларни бошлади.
STOP_TERROR_LIVE
Нигериянинг Борно штатида мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари "Исломий давлат"нинг ўнлаб жангариларини йўқ қилди. Операция Майдугури шаҳри яқинида бўлиб ўтди, у ерда трассани тўсиб қўйган жиҳодчилар ёқилғи ва озиқ-овқат олиб кетаётган юк машиналарини ёқиб юборган, ҳайдовчиларни ўғирлаган, кейин эса қочишга ҳаракат қилган. Хавфсизлик кучлари жангарилар карвонини Ми-35М ҳужумкор вертолёти ёрдамида таъқиб қилган. Қуруқлик қўшинлари ва жиҳодчилар ўртасида отишмалар бўлган. Тўқнашув жойида ҳарбийлар террорчиларни зарарсизлантирган, қуроллари ва пикапларини қўлга олган.
STOP_TERROR_LIVE
‼️🔞🔞🔞 кўнгилни хира қилуквчи тасвирлар бор.
Нигериянинг Ондо провинциясида номаълум шахслар томонидан уюштирилган ҳужум пайтида бир неча ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилар якшанба кунги ибодат вақтида католик черковига бостириб кириб, ибодат қилувчиларга қарата ўт очган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
STOP_TERROR_LIVE
Афғонистон пойтахтида портлаш содир бўлди.
Душанба куни кечқурун Кобулда портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Афганистан.Ру» нашри.
Кобул полицияси матбуот котиби Холид Задраннинг айтишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бу охирги бир ой ичида Кобулда содир бўлган биринчи портлаш эмас. Пойтахт ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўпорувчилик кучайган, уларнинг аксарияти учун жавобгарликни “ИШИД” ўз зиммасига олган.
STOP_TERROR_LIVE
АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари Япон денгизига бирданига саккизта ракета учирди.
Бу КХДРнинг шунга ўхшаш ҳаракатларига жавобан носимметрик учиришнинг нисбатан янги амалиётидир.
Бир кун аввал Пхенян ҳам саккизта баллистик ракетани учирган эди.
STOP_TERROR_LIVE
Кеча Бангладешнинг Ситакунда шаҳридаги контейнерлар сақланадиган омборда кучли ёнғин чиққан.
Ёнғин оқибатида кетма-кет содир бўлган портлашларда 32 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.
STOP_TERROR_LIVE
Ироқ пойтахтида ИШИДнинг 14 нафар жангариси қўлга олинди.
Ироқ хавфсизлик кучлари Бағдодда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг 14 нафар жангарисини қўлга олди, деб ёзади “ТАСС” Ал Сумариа телеканалига таяниб.
Пойтахтнинг бир қанча туманларида экстремистларга қарши рейдлар ўтказилди. Ҳибсга олинган радикаллар орасида гуруҳнинг уч нафар нуфузли етакчиси ҳам бор, улар узоқ вақтдан бери қидирувда бўлган.
ИШИД жангарилари 2014 йилнинг ёзида Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган эди. Ўша йилнинг июн ойида улар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулни эгаллаб, уни халифалик деб аталган давлатнинг пойтахти деб эълон қилган. 2015-йилда халқаро коалиция кўмагида ҳукумат қўшинлари экстремистлар назорати остида қолган ҳудудларни озод қилиш бўйича кенг кўламли кампания бошлади.
STOP_TERROR_LIVE
Сомалида Қуйи Жубба провинциясида ҳарбий Ал-Қоида билан алоқадор Ал-Шабаб гуруҳининг 10 нафар жангарисини йўқ қилишди. Операция Кисмаё округида бўлиб ўтган.
STOP_TERROR_LIVE
Тармоқда Ироқ ИИВ полицияси ходимига қарши муваффақиятсиз теракт уюштирилгани акс этган видео пайдо бўлди. Воқеа 2 июн куни Басра шаҳрида содир бўлган. Жангарилар ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг уйига гранатани улоқтирган, бироқ бу ишни уддалай олишмаган ва ўзларига қайтиб келган. Портлаш пайтида иккала бахтсиз террорчи яраланган, улардан бири кейинроқ вафот этган.
STOP_TERROR_LIVE
5- июн кечаси Донецк ўққа тутилганидан кейинги биринчи кадрлар.
Кўп қаватли уйлар ҳовлисида автомобил ёнмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 10 киши жароҳат олган.
STOP_TERROR_LIVE
Киевда бир неча портлашлар кузатилди.
5 июнь тонгида Украина пойтахтининг Дарницк ва Днепровск раёнларига ракета зарбалари келиб тушган. Бу Киев апрель ойидан буён илк бор ўққа тутилишидир. Шаҳарга сўнгги бор 29 апрелда зарба берилганди. Ўшанда бир киши - журналист Вера Гирич ҳалок бўлган, 10 киши яраланганди.
STOP_TERROR_LIVE
Россиянинг Брянск вилояти губернатори Случаевскда ўққа тутилганини айтди.
STOP_TERROR_LIVE
Ҳиндистон халқ партияси матбуот котиби Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилди
Натижада мусулмонлар яшовчи ҳудудларда нарозилик намойишлари ва ҳиндулар билан тўқнашувлар бўлиб ўтди. Маҳаллий ҳиндулар мусулмон ҳудудларида тўпланган мусулмонларни ҳақоратлаб, уларга ҳужум уюштирдилар. Бундай ҳолатлар ва бунинг оқибатида кўпинча мусулмонларнинг ўлдирилиши мамлакатда одатий ҳолга айланмоқда.
STOP_TERROR_LIVE
Даркнетда аноним хакерлар Украинага ғарб давлатлари тамонидан берлиган «ПТРК Жавелин» қуролини сотишмоқда. Қурол 1 донаси 30 минг доллар. Сайтда яна бошқа турдаги қурол аслаҳалар сотилмоқда.
STOP_TERROR_LIVE
