en
Feedback
Bo'JaY Jo'me Masjidi | RASMIY KANALI

Bo'JaY Jo'me Masjidi | RASMIY KANALI

Open in Telegram

بِسْمِ اللّٰهِ الر َّحْمٰنِ الرَّحٖيمِ 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃 Savollar uchun +998 94 132 56 51

Show more
545
Subscribers
No data24 hours
-17 days
-1230 days
Posts Archive
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулло
#xulqi_Quron_bõlgan_zot #siyrat 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ НИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини маҳзун қиладиган бирор ҳолат ёки воқеа содир бўлса осмонга қарар ва "Субҳаналлоҳил аъзийм" дер эдилар, дуоларида энг кўп такрорлаганлари эса “Йа Ҳаййу, йа Қойюм" эди» (Имом Термизий ривояти).

Тавҳиднинг аҳамияти Риё ва унинг шериклари зарари Риё инсонни икки дунёда ҳалокатга етакловчи, сақланиш фарз бўлган, ихлоснин
Тавҳиднинг аҳамияти Риё ва унинг шериклари зарари Риё инсонни икки дунёда ҳалокатга етакловчи, сақланиш фарз бўлган, ихлоснинг заволи, савобларни кетказувчи, шайтонга энг маҳбуб, жуда ҳам хатарли ижтимоий, шахсий, қалбий касалликдир. Пайғамбарлар бу хасталикка чалиниб қолишдан огоҳлантирганлар. Тақводор зотлар ундан қўрқишган. У шундай тубан офатки, унда ширкнинг кичик кўриниши – Аллоҳ таолодан бошқаси учун амал қилиш бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло риёкор ва унинг амалини ўз ҳолига ташлаб қўяди. Банда учун бундан ортиқ хорлик бўлмайди. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан 📚

#Устоздан_иқтибос Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш гуноҳ
#Устоздан_иқтибос Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш гуноҳларни совуқ сув оловни ўчирганидан ҳам кўра кўпроқ ўчиради...» 📚 Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳнинг «Шифо» китобларида ушбу ривоят келтирилган.

ҚУРЪОНИ КАРИМДА КЕЛГАН ҲОРУТ ВА МОРУТ ФАРИШТАМИ ЁКИ ЖИНМИ? #Қуръон ❓ 2228-САВОЛ: Қуръонда келган Ҳорут ва Морут фаришталарданми ёки жинларданми? Бир маърузада улар шайтон бўлиб, бир ғорда оёғидан осилган ҳолда қиёматгача азобланади, дейилди. Шу ҳақида маълумот берсангизлар? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда сеҳр ҳақида келган узун оятда шундай марҳамат қилган: وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ “...Ва Бобил (шаҳри)да Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: “Биз фитна-синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар...”. (Бақара сураси, 102-оят). Ҳорут ва Морутлар кимлиги тўғрисида тафсир илми мутахассислари томонидан турли фикрлар айтилган. Лекин бу фикрларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбага асосланмаганлигини уламоларимиз алоҳида таъкидлаганлар. Шунинг учун оятдаги ибораларнинг маъносидан, бу икки исм эгалари фаришта бўлган, деб айтганларнинг фикри қувватлироқдир. Уларнинг фаришта эканига яна бир далил шуки, агар улар шайтон бўлганида: “Биз синов учунмиз, кофир бўлма”, демас эдилар. Чунки шайтон куфрдан қайтармайди, балки унга ундайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#muftiy_minbari Талабага суянчиқ бўлайлик 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Илёс алайҳиссалом қиссаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ уларни қиёмат азоби билан қўрқитган, лекин
Илёс алайҳиссалом қиссаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ уларни қиёмат азоби билан қўрқитган, лекин уларга дунёвий жазони зикр қилмаган. Аллоҳ таоло пайғамбарларига эргашган ихлосли кишилар азобдан узоқ эканини ва уларга улуғ мукофот борлигининг хабарини берган... Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади. Батафсил... ⬅️ “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 11-сонидан

Интернетга тобелик “Интернетсиз неча кун яшай оламан”, деб ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Биринчи куни худди муҳим бир нарсаси
Интернетга тобелик “Интернетсиз неча кун яшай оламан”, деб ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Биринчи куни худди муҳим бир нарсасини йўқотиб қўйган одамдек телбаланиб вақтимни ўтказдим. Иккинчи куни телефонимни гоҳ у қўлга оламан, гоҳ бу қўлга оламан, интернетни ёқиш тугмасига мўлтираб узоқ-узоқ тикилиб қоламан. Шайтон: “Интернетга бир кириб кўр, қанча гапдан қолиб кетдинг-а”, деб қулоғимга қуяётгандек бўлади... Батафсил... ⬅️ Маҳмуд ИБОЕВ, “Ҳидоят” журналининг 2025 йил 9-сонидан

ОХИРГИ РАКАТДА ИМОМДАН ЎЗИБ КЕТГАН КИШИ #намоз ❓ 2229-САВОЛ: Мен “Динда саволим бор” китобини ўқияпман. Унда намоз давомида имомдан олдин руку қилган киши қироат қилмай яна тўрт ракат ўқиши лозим, дейилган экан. Масалан, бир киши тўрт ракатли фарз намозининг уч ракатида имомга эргашиб, тўртинчи ракатда имомдан олдин руку қилиб қўйса, имом салом берганидан кейин туриб, яна тўрт ракат ўқиши керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намозхон тўрт ракат эмас, балки фақат бузилган ўша бир ракатнинг ўзини ўқийди. Китобда келтирилган «тўрт ракат ўқиш лозимлиги» ҳақидаги ҳукм мазкур хато намознинг барча ракатларида содир этилган ҳолатга тегишлидир. Сиз сўраган суратда эса дастлабки уч ракат имом билан дуруст адо этилган, фақат тўртинчи ракат ҳисобга ўтмайди. Шу сабабли намозхон имом салом берганидан сўнг ўрнидан туриб, қироат қилмасдан фақат ўша бир ракатни ўқиб намозини тугатади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку. Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку. Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку. Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку? Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирсаю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку. Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими? Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?! Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи «Маънавият» деб аталади. ©Ўткир Ҳошимов

#Ҳидоят_таваллуди Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисин
#Ҳидоят_таваллуди Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган». 📚Имом Термизий ривоят қилган.

Анбиё сураси 43-оят.mp34.29 KB

43. Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан
43. Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми? Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар ва Биздан дўстлик топмаслар.
Нима учун кофирлар, азоб қачон келишини сўра, деб шошилишаверади? «Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган «худо»лари борми?» Ана ўша «худо»ларининг ҳимоясига ишониб, Пайғамбарни масхара қилиб: «Бу ваъда қачон бўлади?» деб шошилишмоқдами? Агар шундай бўлса, адашадилар. Улар ишонган «худо»лар ҳеч нарсага арзимайди. Мушрик-кофирларни ҳимоя қилиш, уларга ёрдам бериш у ёқда турсин, азоб келганда: «Улар ўзларига ҳам ёрдам беришга қодир бўла олмаслар...» Ўзини ҳимоя қила олмаган, ўзгага қандай ёрдам берсин? «...ва Биздан дўстлик топмаслар». Дўстлик топганларида ҳимоямизга ўтишлари мумкин эди. Лекин зинҳор Биздан дўстлик топмаслар. Чунки улар бунга муносиб эмаслар. Кофирлар эса, буни ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Ақлларини ишлатишса, англашлари мумкин эди. Қачон ва қаерда сохта худолари уларга ҳомий бўлибди, бирор ёрдам қилибди, яхшилик етказибди?

«Шукр қилган қалб ҳеч қачон камбағал бўлмайди.» Жалолиддин Румий
«Шукр қилган қалб ҳеч қачон камбағал бўлмайди.» Жалолиддин Румий

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли ва файзли тонг!  «Аллоҳ гўзалдир ва Гўзалликни севади» (Муслим ривояти).  Ушбу гўзал тонг ҳаётингизга гўзаллик, қалбингизга хотиржамлик ва хонадонингизга чексиз қувонч олиб келсин. 🤲 Аллоҳим! Бизни янги куннинг файзидан, раҳматидан ва мағфиратидан бебаҳра қўйма. Қалбларимизни иймон нури билан тўлдир, оилаларимизни бахт ва омонликда асра. Ҳар бир эзгу ниятимизни Ўзинг ижобат айла.  ✨ Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

Ким Аллоҳнинг чегараларидан чиқса... Тасаввур қилинг, сиз бирор жойга пиёда кетаяпсиз ва тўсатдан шундай ёзувли тахтага дуч келдингиз: «Олдинга ҳаракатланиш тақиқланади — мина майдони»   Бу пайтда сиз шу тахтани ўрнатиб қўйган одамга ташаккур айтасиз. Унинг эркинлигингизни чеклагани ҳақида ўйламайсиз, аксинча, бу хавфсизлигингиз кафолати эканини тушунасиз. Аллоҳнинг чегаралари ва ҳаром қилган нарсалари ҳам худди шундай. Улар сизнинг эркинлигингизни чекламайди, балки хавфсизлигингизни таъминлайди. Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳнинг чегараларидан чиқса, ҳақиқатан, ўзига ўзи зулм қилибди”. Талоқ сураси, 1 -оят.

Раббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Исро сураси, 25-оят. ⏺Сизда йўқ айблар билан айблашса... ⏺Ниятинг
Раббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Исро сураси, 25-оят.
⏺Сизда йўқ айблар билан айблашса... ⏺Ниятингиз бузуқлигини, ёмон ишлар қилмоқчи эканингизни айтишса... ⏺Орқангиздан лой чапламоқчи бўлишса... ⏺Модомики, Аллоҳ қалбингиздагидан бохабар экан, улар сизга заҳмат етказа олмайди. ⏺Сизни кўкларга кўтариш учун тоғдек мақтовлар йиғиб келишса... ⏺Улуғлаб, солиҳ зотлар қаторига қўшиб қўйишса... ⏺Сизга тақводорларнинг тўнини кийдиришса... ⏺Модомики, Аллоҳ дилингиздагидан бохабар экан, булар сизга фойда бермайди. ⏺Унутманг: Аллоҳ ташқи кўринишингизга боқмайди. Балки қалбингизга қарайди. ⏺Холиқнинг назаргоҳини бутлаб қўйинг-да, кейин хотиржам бўлаверинг.

#muftiy_minbari Аллоҳни рози қиладиган амаллар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Эътиқод овчилари Миссионерларнинг тарғибот усуллари турлича. Яъни динларни, Қуръон оятларини бир-бирига қарама-қарши қўйиб, ҳ
Эътиқод овчилари Миссионерларнинг тарғибот усуллари турлича. Яъни динларни, Қуръон оятларини бир-бирига қарама-қарши қўйиб, ҳадисларини нотўғри талқин қилади. Ғоялари сингдирилган жимжимадор рисола, журнал ва матнларни маҳаллий тилларга таржима қилиб, текинга тарқатади. Ёки интернет орқали кишиларни жалб қилувчи видеолавҳалар тайёрлаб, одамларни чорлайди. Турли дабдабали тадбирлар, маросимлар ўтказиб, қимматбаҳо совға-саломлар билан кишиларни ўзига оғдиради... Отабек МАШАЛОВ Батафсил... ⬅️ “Ҳидоят” журналининг 2025 йил 9-сонидан

Аллоҳга энг маҳбуб амаллар Афсуски, Ислом душманларининг йўриғи асосида мусулмон халқларига қарши курашга даъват қилувчи қўғи
Аллоҳга энг маҳбуб амаллар Афсуски, Ислом душманларининг йўриғи асосида мусулмон халқларига қарши курашга даъват қилувчи қўғирчоқ “олимлар” ҳам бор. Улар чақириғига алданиб қолмаслик учун аввало илм олиш, ҳадисларнинг шарҳларини мўътабар манбалар асосида ўрганиш зарур. Ҳар бир мусулмон ҳадисда баён қилинганидек, намозларини ўз вақтида тўкис адо этса ва ота-онасига яхшилик қилишда бардавом бўлса, иншаалоҳ, дунё ва охиратда саодатли ҳаётга эришади... Баҳодиржон АЪЗАМОВ тайёрлади. Батафсил... ⬅️ “Ислом нури” газетасининг 2026 йил 11-сонидан