cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

HARBIY PROKURATURA

🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅ 📲 (77)-040-1007 👉 facebook.com/harbiyprokuratura 🌐 harbiy.prokuratura.uz ⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

Show more
Uzbekistan4 508The language is not specifiedLaw531
Advertising posts
17 989
Subscribers
+5124 hours
-967 days
-65530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ҳуқуқий_ахборот
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
✍️ “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–175-сон, 10.05.2024 йил). 👆 Унга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 📆 2024 йил 1 июндан: 🔹 тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹 хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹 тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: – хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; – профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; – тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; – расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#Ҳуқуқ_2024 📰 "Huquq" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди.
🖇 Унда Бухоро ҳарбий прокурорининг ўринбосари Хасанбой Ахмаджоновнинг “Тинчликни асраш бурчимиз” номли мақоласи чоп этилди.
🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас! 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#Вазият_2024 📰 "Vaziyat" газетасининг 2024 йил 9 майдаги 19-сони нашрдан чиқди. 👆 Унда:
🔹 Гулистон ҳарбий прокурори Фаррух Жумаевнинг "Қадр — муқаддас"; 🔹 Тошкент ҳарбий прокурорининг ўринбосари Шоҳруҳ Ваҳобовнинг "Уч авлод мулоқоти"; 🔹 Қарши ҳарбий прокурорининг ўринбосари Меҳриддин Назаровнинг "Қизғин беллашув" номли мақоласи чоп этилди.
🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#ҳуқуқий_маслаҳат Савол: Олийгоҳда ўқийдиган бир қизни келин қилмоқчи эдим. Ўқишига борсам у ҳақида маълумот беришмади. Шу тўғрими? Ахир мен ёмон мақсадда суриштирмадим-ку?! Жавоб: Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради. Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларига субъектнинг ёзма розилиги билан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, манзили, абонент рақами, касби тўғрисидаги маълумотлар ҳамда субъект томонидан маълум қилинадиган бошқа шахсга доир маълумотлар киритилиши мумкин. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#тадбир #маънавият_куни Республика Ҳарбий прокуратурасида таниқли актёр, Зокировлар сулоласи вакили, машҳур ўзбек поп-рок гуруҳи "Болалар"нинг асосчиларидан бири, "Мендирман Жалолиддин" сериали ва "Сотқин", "Барон" каби қатор фильмлардаги роллари билан томошабинлар орасида шуҳрат қозонган Жавоҳир Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган мулоқотда актёр ўз ҳаёти, ижод йўли ҳақида сўзлаб берди. Учрашув ёрқин таассуротларга бой бўлди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла Самарқанддаги ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#ТВ #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Жасорат — миллат ғурури ва ифтихори! 📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #уч_авлод Мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби кеча “Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланди. Маросимларда ҳарбий прокуратура органлари вакиллари иштирок этди. Хусусан, Навоий ва Фарғона вилоятларида ҳам вилоят секторлари, қатор давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳарбий прокуратура раҳбарлари, шунингдек, куч тузилмалари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Бундан ташқари, Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан фахрийларни йўқлаш тадбирлари давом эттирилиб, куч тузилмалари билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари — Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Омон ота Бобоев ва Қарши шаҳрида Вера она Насирова хонадонига борилиб, қаҳрамонлар ҳолидан хабар олинди. 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...
#радио #ватанпарварлик #уч_авлод "Ўзбекистон 24" радиоканали | "Янгиликлар" | "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Республика Ҳарбий прокуратурасида ўтказилган "Уч авлод" учрашуви ҳақида
🎙 Радиоинтервьюда: Шерзод Хайитов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси Фарход Омонов, Ҳарбий прокуратура фахрийси
P.S.: эшиттириш 2024 йил 8 майда эфирга узатилган 🇺🇿 Ҳарбий прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram💬 Facebook 🌍 Web_site 📹 YouTube
Show all...