cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ 🥇

Advertising posts
4 472Subscribers
+1924 hours
+1687 days
+31630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ҳайвонот боғларини ёпиш керак! Шаҳрисабз ҳайвонот боғидаги шу шер нимадан ўлганлигини англашга катта калла керак эмас. Мамлакатимиздаги бирорта ҳайвонот боғи масъули ҳайвонларга етарли рационда гўшт бераётганига менинг жудааа катта шубҳам бор. Бу жонзотларни азоблаш кимга қизиқ? Ҳайвонларни томоша қилмоқчи бўлганларни марҳамат, қафасга солиб джунглига ташлаб келайлик.
Show all...
😢 7👍 5🤔 1
Бундан уч йил олдин чиққан Президент қарори билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган эди. Қайсидир вазир шу тартибга амал қилаяптими? Шундай вазирлар борки, гўёки Президентнинг бу топшириғидан хабари йўқ. Истаса аммасини боласини ишга олади, хоҳласа катта холасини. АРГОС деган ташкилот айнан шу ишларни ташкиллаштириш, назорат қилиш учун ташкил этилган эди чамамда. Лекин уни на бори, на йўғи сезилмайди.
Show all...
👍 8👎 3😱 2
Демак, свет нархи оширилиши бўйича қарор қатъий, шикоятга ўрин йўқ... Энди фақатгина мўъжиза рўй берса, аввалги нархда қолиши мумкин. Ҳозир гап бошқа нарса ҳақида: 2024 йилда Энергетика вазирлигига бюджетдан 242 млрд 614,2 млн сўм (ўтган йили 70,5 млрд) ажратилган. Нарх ошадиган бўлса, ажратилган пуллар қайтариладими? Ёки бўлмаса, яхши бузоқ иккита сигирни эмади деганидек, ҳам бюджетнинг пулини, ҳам аҳолининг пулини олаверадими? Кейинги масала: бундан кейин бу соҳага пул ажратилмайдими? Ёки давом этиб кетаверадими?
Show all...
😢 9👍 3🤔 1
Яқинда «Atlas Party» номли миллий либослар тадбиридан лавҳалар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилганди. Бир кишининг ушбу тадбирда иштирок этган аёлларни ҳақоратловчи сўзлари акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда тарқалди. Олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур шахс Сирдарё вилоятида туғилган фуқаро М.Д. эканлиги аниқланган. ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди томонидан фуқаро М.Д. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси («Майда безорилик») асосида 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Айбдор жазога тортилганлиги яхши албатта. Қўллайман юз фоиз. Лекин менда қонунни қўлловчиларга саволлар бор. 1. Қачондан бошлаб, Интернет жамоат жойига айланди ва у ерда кимнидир ҳақорат қилиш майда безорилик деб баҳолана бошлади? 2. Шахсни Интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилганлик учун Жиноят кодексида махсус модда борку. Шу модда бекор бўлмаганми мабодо? 3. Ёки кимнидир жавобгар қилиш шарту, жиноят иши қўзғатилса, “статистика” бузилиб қоладими?
Show all...
👍 9
Ширкат (ЖЭК, ТСЖ, ТЧСЖ) мажбурий эмас! Адлия вазирлиги огоҳлантиради! ⚠️ Кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг хабарисиз, уларнинг умумий йиғилишисиз, очиқ танловлар ўтказилмасдан кўпквартирали уйларни бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчига бериш “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун талабларига зид ҳисобланади. 📲 Ҳурматли фуқаролар, бу каби ҳолатларга келгусида дуч келганингизда Адлия вазирлигининг ишонч телефони – “1008” га хабар беришингизни ёки [email protected] электрон почтага мурожаат юборишингизни сўраймиз! https://t.me/huquqiyaxborot/9119
Show all...
👍 2
Барча амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари (фарзандлари, неваралари ва ҳ.к) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар билан даволанишини мажбурий қилиб қўйиш керак... ЎЗБЕКИСТОНДА ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ТАКЛИФЛАР ЁҲУД БОШ ПРОКУРОР НЕГА ТУРКИЯ ТИББИЁТИНИ ТАНЛАДИ? 1-таклиф: Олий Ҳукуматдаги барча юксак лавозимдаги мулозимлар (табиийки Президентдан ташқари) қаерда прописка бўлса, ўша туман шифохонасида даволанишни мажбурий қилиб қўйиш керак. Натижада бир йил ичида ўша шифохона замонавий тиббиёт масканига айланади; 2-таклиф: Тошкент шахрининг Буюк Ипак йўлида жойлашган 2 та Ҳукумат шифохонасининг биттасини "Руҳий касалликлар шифохонаси" га айлантириш (чунки бундай касаллар кўпайиб бормоқда) ва иккинчи Ҳукумат шифохонасини "Ногирон туғилган болаларни даволаш маркази" га айлантириш керак. Агар ҳар бир Вазир ёки Вилоят Ҳокими ўзи прописка қилинган жойда даволанса, Ҳукумат шифохонасига ҳожат қолмайди; 3-таклиф: Ҳукумат аъзолари, уларнинг фарзандлари ва невараларини Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар билан даволашни мажбурий қилиб қўйиш керак. Натижада Ўзбекистонда фармация ривожланади ва барча дорилар сифатли бўлиб чиқиб бошлайди! 4-таклиф: Ҳукумат аъзолари ва уларнинг оилаларини вилоятларда келди-келмади очиб ташланаётган Тиббиёт институтларини тугатган врачлар даволайдиган қилиб қўйиш керак! 5-таклиф: Ўзбекистонга олиб кирилаётган вакциналар ва янги дориларни Ҳукумат аъзоларининг ўзлари, фарзандлари ва набираларида синаб қўришни йўлга қўйиш керак! Маълумот учун: Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Германияда даволанди - фойдаси бўлмади. Жойлари жаннатда бўлсин! Собиқ Муфтий Ҳазратлари Усмонхон Алимов Москвада даволанди - фойдаси бўлмади. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин! Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев Туркияда "Медипол" клиникасида кўриниш берди. Оллоҳ унга шифо берсин! Бу мулозимлар мен билганларим.... Мана нима учун бизда тиббиёт ривожланмайди! "Халк Назорати" гуруҳи ушбу таклифларни назоратга олади, деган умиддаман! Барча Ҳукумат аъзоларига соғлиқ ва инсоф тилаб профессор Зарифбай Ибадуллаев, 27-апрель 2024 йил. https://www.facebook.com/share/p/QbrTZ1RgNKmdYTDw/?mibextid=oFDknk
Show all...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

👍 1
Отангни қози хафа қилса, арзингни кимга айтасан Меҳнат қонунчилигига риоя қилиши керак бўлган https://t.me/media24uz/2307 Бандлик вазирлигининг ўзи дам олиш куни йиғилиш қилиб ўтирса, ходимлар додини кимга айтсин?! Меҳнат қонунчилигини бузаётган бошқа идоралардан бунга риоя этишни қандай талаб қилсин?! Ахир вазирликларда шанба ва якшанба дам олиш кунидир. https://mehnat.uz/oz/contact/boglanish Бугун, 27 апрел куни соат 10:00 да Бандлик вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида миграция масаласида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда вилоят бошқармалари бошлиқлари, ўринбосарлари, миграция филиали раҳбарлари, бандлик, маҳаллабай, касбга ўқитиш, мономарказлар раҳбарлари ва масалага алоқадор ходимдар, ҳудудларга бириктирилган вазирлик ва агентликнинг вакиллари шахсан қатнашишга мажбурланган. Яна бу мажлис ўтаётганини мақтаб ҳам қўйишган. https://t.me/mehnatvazirligi/16626 Президент имзолаган фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб барча даражадаги йиғилишлар ягона онлайн платформага киритилгандан кейин ўтказилиши белгиланган.
Show all...
Media24.uz

Меҳнат вазирида Кудбиевчалик "дух" йўқми? Меҳнат вазирлиги, яъни камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалда меҳнат қонунчилиги учун жавобгар, уни назорат ҳам қилади. 2018-2019 йилларда меҳнат вазири лавозимига Шерзод Кудбиев (ҳозир солиқ қўмитаси раиси) тайинланганди. Ўшанда ҳокимият ва вазирликларда махсус рейдлар ўтказилган. Кеч соат олтидан кейинги рейдларда ўз ходимларини ишда олиб ўтирган раҳбарларга чора кўриш бўйича тақдимномалар киритган, хуллас, жазолаган. Ўша пайтда барча давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз ходимларини соат 18дан уйига ҳайдашни бошлаган. Ишдан кетмаганларга интизомий ва бошқа жазолар қўллашгача боришган ҳатто. Ҳозирги вазир Беҳзод Мусаев шундай қила олмайдими? Нима тўсқинлик қиляпти? Кудбиевчалик жасорати йўқми ёки? Унда нимага бу лавозимда ўтирибди? Кеча бош вазир ўринбосари мажлис қилган, дам олиш кунида. Бугун соат 20 дан кейин инвестиция вазирлиги ўз ходимларига мажлис қилган. Уларни зир титратадиган янги Кудбиев керак! @media24uz

👍 6😱 2
«Тақиқлар амалда ишламаяпти». Ўзбекистонда қиморхоналарни қонунийлаштиришдан мақсад нима? Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (шунақа идора ҳам бор экан)нинг таъкидлашича, мавжуд тақиқлар «амалда ишламаяпти». Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдан маблағларнинг чиқиб кетиши йилига 350 млн доллардан 1 млрд долларгачани ташкил этаркан. Наркобизнеснинг йиллик даромади дунё бўйича 500 млрд. доллардан ҳам ошади. Кейинги навбатда шу масаланиям бир ўйлаб кўриш керакмикан?! Ундан кейинги зўр даромад келтирадиган соҳалар эса қурол савдоси ва фоҳишалик.
Show all...
👍 14