cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yakkabog‘ matbuot

Show more
Uzbekistan48 292The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
230
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

“ЖАНГГОҲЛАРДА КЕЧГАН УМРЛАР” 6 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами олдидан Бунёдкор маҳалласи аҳолиси вакиллари иштирокида “Жанггоҳларда кечган умрлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни “Яккабоғ овози” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси туман бўлими раиси Бозор Азизов кириш сўзи билан очиб, Ҳар йили 9 май куни хотирлаш ва қадрлаш орқали ота-боболаримиз кўрсатган жасоратларини бугунги ёшларимиз мард, жасоратли инсонлар авлоди эканини англашлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини, фронт ортида матонат билан меҳнат қилган бобо-момоларимизни хотирлаш ва қадрлаш ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори, юксак инсонпарварлиги туфайли янада кенг намоён бўлаётганлигини гапириб ўтди. Тадбирда иштирок этган “Маҳалла” хайрия фонди раиси Илҳом Хидиров Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-боболаримизни ёд этиш, уларнинг жасоратли ва машаққатли ҳаётлари ёш авлодга доимо ўрнак бўлиб хизмат қилиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Тадбирда иштирок этган туман байналминал жангчилар уюшмаси раиси Иброҳим Буронов, фахрий байналминал жангчилар Шокир Эштемиров афғон диёрида кечган мақсадсиз урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида ўз хотираларибилан ўртоғлашиб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиб яшаш кераклигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда маҳалла раиси Анвар Қўзиев ва вакиллари томонидан урушнинг қонли майдонларида қурбон бўлган аждодларимизнинг руҳларига доимо ҳурмат бажо келтиришлари, биз билан ёнимиздагиларни доимо қадрлаш инсоний бурч эканлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.
Show all...
“ЖАНГГОҲЛАРДА КЕЧГАН ЎМРЛАР” 6 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами олдидан Бунёдкор маҳалласи аҳолиси вакиллари иштирокида “Жанггоҳларда кечган умрлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни “Яккабоғ овози” газетаси муҳаррири, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси туман бўлими раиси Бозор Азизов кириш сўзи билан очиб, Ҳар йили 9 май куни хотирлаш ва қадрлаш орқали ота-боболаримиз кўрсатган жасоратларини бугунги ёшларимиз мард, жасоратли инсонлар авлоди эканини англашлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини, фронт ортида матонат билан меҳнат қилган бобо-момоларимизни хотирлаш ва қадрлаш ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори, юксак инсонпарварлиги туфайли янада кенг намоён бўлаётганлигини гапириб ўтди. Тадбирда иштирок этган “Маҳалла” хайрия фонди раиси Илҳом Хидиров Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-боболаримизни ёд этиш, уларнинг жасоратли ва машаққатли ҳаётлари ёш авлодга доимо ўрнак бўлиб хизмат қилиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Тадбирда иштирок этган туман байналминал жангчилар уюшмаси раиси Иброҳим Буронов, фахрий байналминал жангчилар Шокир Эштемиров афғон диёрида кечган мақсадсиз урушнинг аянчли оқибатлари ҳақида ўз хотираларибилан ўртоғлашиб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиб яшаш кераклигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда маҳалла раиси Анвар Қўзиев ва вакиллари томонидан урушнинг қонли майдонларида қурбон бўлган аждодларимизнинг руҳларига доимо ҳурмат бажо келтиришлари, биз билан ёнимиздагиларни доимо қадрлаш инсоний бурч эканлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.
Show all...
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ”│Она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг софлигини сақлашга эътибор юқори. #29apr #qashqadaryotv | Youtube | Facebook | Telegram | Каналга уланинг 👉https://t.me/qashqadaryo_trk
Show all...
2.mp414.68 MB
“ХОТИРА БОР ЭКАН, МИЛЛАТ БАРҲАЁТ” “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами олдидан 4 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Яккабоғ туман бўлинмаси томонидан тумандаги 2- касб - ҳунар мактабида "Хотира бор экан, миллат барҳаёт” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги 2-,80-,11-,21-,77-мактабларнинг юқори синф ўқувчи-ёшлари ва ўқитувчилари иштирок этишди. Учрашувни “Яккабоғ овози” газетаси муҳаррири,Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси туман бўлими раиси Бозор Азизов кириш сўзи билан очгач, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Латофат Бекназарова Ватанимиз тинчлиги, юртимиз фаровонлиги йўлида курашган ота-боболаримизни ёд этиш, уларнинг жасоратли ва машаққатли ҳаётлари ёш авлодга доимо ўрнак бўлиб хизмат қилиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Тадбирда иштирок этган туман байналминал жангчилар уюшмаси раиси Иброҳим Буронов, фахрий байналминал жангчилар Шокир Эштемиров ва Аҳмад Рустамовлар афғон диёрида кечган мақсадсиз урушда 500дан ошиқ яккабоғлик йигитлар ўз хизмат бурчини қонли жанггоҳларда ўтказганликлари, улардан 11 нафари ҳалок бўлишганлиги, урушнинг аянчли оқибатида қанчадан қанча ёш йигитлар мажруҳ бўлиб қолишгани ҳақида сўзлаб, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиб яшаш кераклигини таъкидлаб ўтишди. Байналминал фахрий жангчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан урушнинг қонли майдонларида қурбон бўлган аждодларимизнинг руҳларига доимо ҳурмат бажо келтиришлари, биз билан ёнимиздагиларни доимо қадрлаш инсоний бурч эканлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди. Тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан байналминал фахрий жангчиларга гулдасталар совға қилинди. 9 май –Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тадбир иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди
Show all...
Мактаб директорлари рўйхати.xlsx0.18 KB
“ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА МУҚАДДАС” 9 май –Хотира ва қадрлаш куни олдидан 1 май куни Яккабоғ туманидаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Инсон азиз, хотира муқаддас” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.Унда спорт мактаби мураббийлар ва тарбияланувчилари, Ибн Сино маҳалласи фуқаролари вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Тадбирни кириш сўзи билан очган туман республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Латофат Бекназарова мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни- 9 май унутилмас кун эканлиги, ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жонини фидо қилган юртдошларимизнинг хотираси мангу барҳаёт эканлиги, уларнинг жасоратларини ёдда тутмоқлик инсоний бурч эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман байналминал жангчилар уюшмаси раиси И.Буронов, фахрий байналминал жангчи Ш.Эштемировлар афғон диёрида кечган мақсадсиз уруш хотиралари ҳақида ўз эсдаликлари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган бадий дастур намойиш этилди ва иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди. 9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман Маънавият ва маърифат маркази томонидан жойларда маърифий тадбирлар санитария қоидаларига амал қилган ҳолда давом этмоқда.
Show all...