cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Vodiy24.uz | Расмий канали

Vodiy24.uz интернет-сайти расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261 Telegram: t.me/vodiy24official Facebook: fb.com/vodiy24.uz Instagram: instagram.com/vodiy24_uz YouTube: https://youtube.com/@vodiy24_uzb?s Мурожаат учун: @muqtadir_70 Тел: 976250770

Show more
Advertising posts
1 640
Subscribers
-324 hours
-217 days
-6230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

05:05
Video unavailable
«Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани. Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг. Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик" - Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров. Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
Buyuk masuliyat+.mp413.92 MB
👍 8😭 2🙏 1
100 йил олдин Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай нишонланган? Архивларда ўзбекистонликлар ўтган асрда Қурбон ҳайитини қандай нишонлаганига оид фотолар, жуда кам бўлса-да, сақланиб қолган. Асосий тарихий суратлар 1870 ва 1950 йилларни ўз ичига олади. Маълум бўлишича, Қурбон ҳайитларига доир асосан 1870 йил ёки 1954 йилларда Тошкент ва Самарқандда олинган форосуратларгина сақланиб қолган. 1898 йилда машҳур француз саёҳатчиси ва фотографи Гюго Краффт Россия империясига саёҳат қилади ва асосий вақтини Самарқандда ўтказиб, Қурбон ҳайитини ўзбекистонлик мусулмонлар қандай нишонлашини фотоларга муҳрлайди. 1902 йилда нашр этилган “A travers le Turkestan russe” (“Россия Туркистони орқали”) китобидан Краффт олган 70 та расм, жумладан, фотосуратлар, гравюралар ва хариталар ўрин олган. У Самарқанддаги кузатувлари ҳақида ёзаркан, Қурбон ҳайитидаги байрамларнинг “энг улуғвори” Самарқанддаги Намозгоҳ масжидининг гўзал боғида ўтказилишини айтади. “Қурбон ҳайитида мусулмонлар ўзлари хоҳлаб, навбатма-навбат уйларида байрам зиёфатларини ўтказади, унга барчани таклиф қилади. Қаердан таклиф бўлса, зиёфатларга боради. Яхши ташкил этилган зиёфат – “қурбонлик” яхшигина қимматга тушади. Чунки маросим пайтида сўйилган қўчқордан ташқари, дастурхон мўл-кўл бўлади. Камида, бир фунт (16 килограмм) буғдой кеки, тўрт фунт гуруч, бир ярим килограмм яшил чой, кўп миқдордаги ширинликлар ва конфетлар олиб олишингиз керак”, – деб ёзади у. Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 5
Photo unavailable
Самарқанд, Қурбон ҳайити намози олдидан одамлар ҳовуз атрофига тўпланяпти Самарқанд, 1898 йил. Фото: Гюго Краффт Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 13
Photo unavailable
Қачон биз кутган натижа бўлади? Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 7😢 2
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
Қирғизистон президенти ҳайит намозида иштирок этди Садир Жапаров Бишкекдаги Имом Сарахси номидаги марказий жоме масжидидаги ҳайит намозида қатнашди. Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 5
Photo unavailable
Андижонда жамоат жойида Бурқа кийган қиз жавобгарликка тортилди Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида С.А. (қиз)га доир суд иши кўриб чиқилди. Фуқаро С.А судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2024 йил 13 июнь куни жамоат жойида қора матодан тикилган Бурқа, Чиммат билан тўсиб, жамоат жойида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда ҳаракатланганини, ҳозирда қилмишидан пушаймон эканини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини, енгиллик беришни сўраган. Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузар қиз МЖтКнинг 184-4-моддаси билан айбли деб топилган ва МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, БҲМнинг 1 баравари миқдорида (340 000 сўм) жаримага тортилган. Иллюстратив фото Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 8👎 3👏 1
Photo unavailable
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз... Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
Photo unavailable
Эртага Наманганда автобуслар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади Муборак Ийд-Қурбон Ҳайити байрамини кўтаринки руҳда ўтказишни ташкил этиш ва аҳолини байрам тадбирлари белгиланган жойларга бепул бориб-келишларини ташкил этиш мақсадида бир қатор транспорт корхоналари ҳайрли ишга қўл урдилар! Наманган шаҳридаги автобус корхоналари раҳбарлари ташаббуси билан 23 та шаҳар ичи автобус йўналишларидаги автобуслар 2024 йил 16 июнь куни соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга БЕПУЛ хизмат кўрсатиш акцияси ташкилланди. Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
00:46
Video unavailable
Авваллари одам гавжум бўлган кўчанинг аҳволи Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
8.80 MB
👍 5
Photo unavailable
Тошкентда Mercedes-benz автомашинаси ёниб кетди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Тошкент шаҳар Учтепа туманида Mercedes-benz автомашинаси ёнганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди. Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 атрофида Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида, Mercedes-benz автомашинасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан. Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Show all...
👍 2😱 2