cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Kitobxon kundaligi

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар бериб бораман. Ўктам Ўринтоев 📲 Канал бўйича гид: https://t.me/kitoblog/174 📩 Мурожаат: @kandid7 @Uktamga_xat_bot

Show more
Uzbekistan18 367The language is not specifiedBooks
Advertising posts
1 022
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Интернетда турли хабарлар, пул ютуқларига ишонманглар деб жар солинса ҳам барибир бунга чув тушадиганлар бўлади. Шулар бор ки, қаллоблар тирик. Мана яна бир жабрдийда. Одам ўз хатосини тан олмаслик учун икки марта алданишга ҳам тайёр. Қисқаси огоҳ бўлинглар.. 👉@kitoblog👈
Show all...
​​М. Зыгарнинг "Империя должна умереть" асарини тугатдим. Жуда ажойиб, тарихий воқеалар ўзгача контрастда ёритилган асар. Бунда кўпроқ оддий халқ, четдаги одамлар тақдирида болшевиклар революцияси қандай рўй берганини аниқроғи рўй бериши муқаррар бўлганини кўриш мумкин. 1917-йилги революция баъзиларга бирданига Ленин таъсири остида юз бергандек туюлсада, аслида тахт ағдарилиши 19-аср оҳиридан бошлаб равшанлаша бошлаган эди. Қатор иш ташлашлар, намойишлар билан ўша пайтдан ишчилар кўп ҳуқуқларини қайтариб олишган. Анча қурбонликлар ўтказишган. Суиқасдлар уюштирилган. Қисқаси революция бўлиши аниқ аммо қачон юз бериши номаълум бўлган десак бўлади. Бу ҳудди Маркеснинг "Ошкора қотиллик қиссаси" ни эслатиб юборади. Асарда айнан инқилобгача бўлган ва инқилобга олиб келган барча ҳолатлар ёритилган. Толстой, Горкий, Чеховлар ҳақида ҳам кўп маълумотлар учрайди. Қисқаси зўр фойдали китоб. Тавсия. 👉@kitoblog👈
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Book Talks. Яхши букблогерлар, ижодкорлар фикрлари ва ҳақиқий китобхонлар давраси қизиқ бўлса бориш тавсия этилади. Турли мавзуларда фойдали нутқлар бўлади. Дўстларимна эса омад тилаб қоламан. Ҳуллас шошилинг, жоцлар чекланган🙂 👉@kitoblog👈
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Икар тақдимоти бўлади. Лойиҳа ўзида салобатли адибларимизни жамлаган. Бу каби инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, китоблари ва таҳлиллари билан танишиш янада қизиқарли ва фойдали бўлади. 👉@kitoblog👈
Show all...
Китоб ўқиш мода ёки талабга айландими билмадим ку, лекин бу борада ҳусусий нашриётлар амалга ошираётган ишлар одамни қувонтиради. Икар лойиҳаси нафақат яхши ижодкорлар асарларини чоп этди балки булар бўйича танлов эълон қилиб бош совринга автомобил қўйди(ҳа, нима мошиналиги айтилмаяпти лекин). Ibookuz эса Тирилиш лойиҳасида бир қанча асарлар таржимаси билан бирга танлов ҳам бошлаб Iphone14, ноутбук ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар қўйди. Бу ҳам нашриёт, дўконлар ўртасида ўзига ҳос рақобат ҳам эътиборни жалб қилишга талаб ошаётганини билдиради. Умуман бу каби яхши совринлар китобхонлар учун мўлжалланаётгани ҳам қувонарли. Аҳир Sariqbola show да ҳам 240 та профилга подписка ташлаб Camaro, уй ютиш мумкин. Лекин имконият жуда пастда 400 000 дан 1. Китоб танловларда эса рақобат камроқ мингдан ҳам ошмаса керак балки қатнашувчилар🙂 Сиздан талаб қилинадигани эса ўша китобларни ўқиш ва тушуниш) Ҳа-я сотиб ҳам олиш керак. Лекин барибир яхши, китобхонлар қалбини забт этиш учун ҳам кураш кетмоқда🙂 👉@kitoblog👈
Show all...
Зейданнинг китоби тугади. Яхши нон фикшн. Истеъмол қиладиган нарсаларимизнинг таъсиридан тортиб фотосинтез жараёни, табиий ингредиентлар ва ҳатто ибодатнинг соғлиққа таъсири ҳақида ҳам турли маълумотлар учрайди. Истеъмолчи жамиятини огоҳлантиради. Қайта ишланган озиқ овқатларнинг кенг тарқалишига асосий сабаблардан бири эса уларнинг нархи эканлиги айтилади. Аниқроғи арзон нархда эканлиги. Ўртача америкалик оила агар ултра қайта ишланган махсулотлардан воз кечиб, бутунлай табиий махсулотларга ўтса бу 10 000 долларгача қўшимча харажатга олиб келиши мумкин экан. Табиий махсулотлар бу — ҳашамат, дейди муаллиф. Ҳақиқатдан супетмаркетларда табиий шарбатлар, овқатлар нархини кўриб бунга ишонч ҳосил қилиш осон. Деярли 2-3 бараваргача қимматроқ. Муаллиф ҳеч бўлмаса 10% га бу махсулотлар истеъмолини камайтириш керак дейди. Қисқаси шунақа гаплар. Янаям асарни ўқиб кўриш фойдали. 👉@kitoblog👈
Show all...
Kitobxon kundaligi

​​Джордж Зейданнинг "Ингредиентлар" китоби биз кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотлар, ишлатадиган нарсаларимизнинг танамизга, соғлиғимизга таъсири ва зарари ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса ултра қайта ишлов берилган махсулотлар зарари ҳақида кўп фикрлар бор. Бундай махсулотларда табиий махсулотлар, егуликлар бўлмайди. Асосан озиқа қўшимчалари, консервантлар, ароматизаторлар ва бўёвчилардан иборат бўлади. Лекин арзонлиги, яхши реклама ва ўрганиб қолишга олиб келгани учун одатда табиий махсулотлардан кўпроқ сотилади. Бу махсулотлар газланган ичимликлар, музқаймоқлар, чипслар ва яримфабрикат кабилар. Дейлик бу каби махсулотларни одатдагидан 10% кўпроқ истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 14% га оширади. Анчайин кўп истеъмол қилиш эса саратон хавфини 23% га, ичак касаллиги синдроми ривожланиш хавфини 25% га, семириб кетиш хавфини эса 26% га ошириб юборар экан. П. С. Умуман таъқиқлай олмасак ҳам ҳеч бўлмаса меъёрида истеъмол қилишга етарли сабаблар. 👉@kitoblog👈

​​Джордж Зейданнинг "Ингредиентлар" китоби биз кундалик истеъмол қиладиган маҳсулотлар, ишлатадиган нарсаларимизнинг танамизга, соғлиғимизга таъсири ва зарари ҳақида ҳикоя қилади. Айниқса ултра қайта ишлов берилган махсулотлар зарари ҳақида кўп фикрлар бор. Бундай махсулотларда табиий махсулотлар, егуликлар бўлмайди. Асосан озиқа қўшимчалари, консервантлар, ароматизаторлар ва бўёвчилардан иборат бўлади. Лекин арзонлиги, яхши реклама ва ўрганиб қолишга олиб келгани учун одатда табиий махсулотлардан кўпроқ сотилади. Бу махсулотлар газланган ичимликлар, музқаймоқлар, чипслар ва яримфабрикат кабилар. Дейлик бу каби махсулотларни одатдагидан 10% кўпроқ истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 14% га оширади. Анчайин кўп истеъмол қилиш эса саратон хавфини 23% га, ичак касаллиги синдроми ривожланиш хавфини 25% га, семириб кетиш хавфини эса 26% га ошириб юборар экан. П. С. Умуман таъқиқлай олмасак ҳам ҳеч бўлмаса меъёрида истеъмол қилишга етарли сабаблар. 👉@kitoblog👈
Show all...

​​Ричард Докинзнинг “Худбин ген” асарида яна бир қизиқ маълумот бор. Одатда гуруҳ, тўда бўлиб яшайдиган жониворларда алтуризм ривожланган бўлади дейишади. Ҳусусан, тўдада яшаш учун улар ҳамкорлик қилиши, ўзаро бир бирига ёрдам бериши керак. Лекин бу доим ҳам шундай эмас, баъзан бизга алтуристик кўринган нарсани аслида ҳайвонлар ўзини ўйлаб амалга оширган бўлиши мумкин. Кийиклар гуруҳида ҳам баъзан йиртиқчлар яқинлашса бирор кийикнинг турган жойидан баланд ўйноқлаб,тепага сакраши кузатилади. Олимлар шу кунгача бу ҳолатда бу кийик бошқа жамоадагиларни сақлаб қолиш учун ўзини намоён қилиб қурбон қилаяпти деб ўйлашган. Аммо, аслида бу ҳолатда кийик ўзининг кучлилиги,баландга сакрай олишини исботлаб, йиртқич уни барибир тутолмаслигини исботламоқчи бўлар экан. “Кучим кўп менга ташланиб овора бўлма” дейди-да. Йиртқичлар ўзи асосан кучсиз, касал ҳайвонларга ов қилиши эса маълум. Шунга бу чаққон кийикка ов қилмайди. Қушлар ҳам баъзан йиртқич қушлар яқинлашса баланд овозда сайрай бошлайди. Бу ҳам гўё қуш ўзини жалб қилмоқчидек кўринсада аслида бу қуш овозлари билан уни чалғитишга уриниши аниқланган. Бу товушлар қушнинг локализациясини нотўғри кўрсатишга хизмат қилади. Тўғри бу каби чалғитишлар доим ҳам иш бермаслиги мумкин аммо амалда айнан буни моҳирона амалга оширган жрниворлар табиий равишда узоқроқ яшашади, насл қолдиришади. Ва шу орқали бундай турлар кўпроқ яшаб қолади. Умуман китобда жониворлар орқали одамлар феъл-атвори, наслий боғланишлар борасида кўплаб фактлар бор. Ўқиб кўриш жоиз.. 👉@kitoblog👈
Show all...

Photo unavailableShow in Telegram
Фойдали нарсалар билан улашсак. Твиттер очилгач тармоқ анча жонлана бошлади. #bookclubuz аккаунти эса китоб муҳокамасаи бўйича танлов эълон қилибди. Ғолибга Amazon Fire ридери. Муҳокама асари Пулитцер мукофоти совриндори, журналист Женни Нордбергнинг “Underground Girls of Kabul”, рус тилида “Подпольные девочки Кабула” ёки турк тилида "Kabilin Gizli Kizlari" экан. Шартлари твитда бор. Имкон бўлса ўзим ҳам қатнашарман. 👉@kitoblog👈
Show all...
Ёмон тарбия кўрган одамдаги жасорат - дағалликка, билимдонлик майдакашликка, заковат масхарабозликка, очик кўнгиллик мунофиқликка айланади, - деган экан инглиз файласуфи Джон Локк. 👉@kitoblog👈
Show all...