Excel Hacks
Open in Telegram
Бу ерда биз ностандарт ва қийин масалаларга осон ва самарали ечимлар топамиз. Excel Hacks видеокурси: @uz_excel_course 1С видеокурси: @Darslar1C Факат курс ва реклама буйича: 👉@uz_video_courses Реклама тарифлари: 👉 @uz_video_courses
Show more8 518
Subscribers
No data24 hours
-187 days
-8130 days
Posts Archive
8 518
Repost from Excel Hacks
Матн билан манипуляция.
Обуначиларимиздан бири Word даги SHIFT + F3 альтернативаси борми деб сўраганди. Албатта бор, ва бир нечта. Функциялардан ПРОПИСН - барча харфларни катталаштириш учун, ПРОПНАЧ - биринчи харфларни катталаштириш учун.
Синтаксиси жуда оддий:
ПРОПИСН(матн ячейкаси) ва ПРОПНАЧ(матн ячейкаси)
Бирикмалардан эса - бизнинг қадрдон дўстимиз CTRL + E барча инжиқликларингизни кўтаради. 😉
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻8 518
=ДАТА(ГОД(A1)+3;МЕСЯЦ(A1)+1;ДЕНЬ(A1)+5)
Бу формула, A1 ячейкадаги санага:
3-йил | 1-ой | 5-кун
қўшади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси8 518
Яширин изоҳлар. 😀
Одатда жадвалларда изоҳ сифатида "Примечание" қуролидан фойдаланилади.
Лекин, формулаларни ўзида натижага таъсир қилмасдан изоҳ қолдиришнинг усули мавжуд:
Бунинг учун биз "Ч" функциясидан фойдаланамиз.
"Ч" (рақам ёки рақам эмасликка текшириш) функциясини аргументига матн ёзилса унинг натижаси 0 га тенг булади. Яъни натижага фақатгина 0 қўшилади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
"Қачон охирги марта интернетда бирор хизмат учун пул тўладингиз?"
Биздаги аксар одамлар интернет ва ундаги хизматларни табиий ва бепул деб қабул қилиб ўрганиб қолган. Интернет ривожига ҳисса қўшиш уёқда турсин, бошқалар қилган ишини ҳам қадрламаймиз.
Интернетга қўйилдими, бепул бўлиши керак деб ўйлаймиз. Пуллик дастурларни сув текин бўлса ҳам бузамиз. Пуллик хизматларни кўрсак жаҳлимиз чиқади. Кино ва сериалларни фақат торрентдан оламиз (қанақа netflix?). Бу хизматларни яратиш, уларни доимий ишлатиб туриш учун пул ва ресурс талаб қилинишини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.
Камига, ҳукуматимиз ҳам абсурд талаблар қўйишдан чарчамайди. Масалан, YouTube (аниқроғи Google) Ўзбекистонга хизмат кўрсатмайди. Монетизация ёқмайди, реклама қабул қилмайди. Сабаби бизнинг ҳукуматимиз Google дан серверларини Ўзбекистонга кўчиришни талаб қилган, табиийки Google осон йўлдан юрган ва Ўзбекистонни картасидан ўчириб қўйган. Бунинг орқасидан эса давлат ва блоглерлар миллионлаб зарар кўриши эса хаёлимизга ҳам келмайди.
Хуллас, интернет учун биз ғирт паразитмиз: бепул ресурслардан фойдаланамиз, пуллигини кўрсак бурнимизни жийирамиз. Онлайн қиморда $1000 ютқазсак-ютқазамиз, лекин Microsoft Officedan фойдаланиш учун 10$ тўлашга келганда зиқналигимиз тутади. Маликадан 1000$ га компьютер оламиз, Виндовс эса ўғирланган бўлади.
Яна уялмасдан, "Нега ChatGPT Ўзбекистонда йўқ?" деймиз. Сан зиқнада YouTube ишлаб турганига раҳмат дегин.
Манба
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
Word жадвалларида сарлавҳаларни кейинги бетга тўғри кўчириш.
Excel билан кўп ишлайдиган фойдаланувчилар сарлавҳани янги бетда такрорланиши учун "Печатать заголовки" қуролидан фойдаланишади. Бу имконият Word дастурида хам мавжуд.
Сарлавҳалар хар бир бетда қайтарилиши учун қуйидаги қадамларни бажаринг:
1️⃣ Керакли сарлавҳа қаторларини белгиланг;
2️⃣ Жадвал созламаларига киринг;
3️⃣ Строка параметрида "Повторять как заголовок на каждой странице" пунктини белгилаб қуйинг.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
⏺ Ибрат: Ўткир Ҳошимов
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
🔔 2023-йил учун маслаҳат — 1C бухгалтерияни ўрганинг!
⚙️1C — бизнес жараёнларни автоматлаштириш учун ҳозирги кунда ЭНГ АКТУАЛ дастурлардан бири ва шу учун ҳозирда унга талаб анча юқори.
— 1C фойдаланишда қулай, осон ва тушунарли, ундан фойдаланишни ўрганиш учун СУПЕР АҚЛЛИ бўлиш ШАРТ ЭМАС!
✅ HH платформаси маълумотларига кўра 1C мутахассислар учун корхоналар 800$ дан 2000$ гача беришга тайёр!
— Хўш, нимани кутябсиз? Ҳозироқ 1C бўйича ўз ўқувчиларини илк даромадга чиқарган курсларга ёзилинг!
Ўзингизга ёқмайдиган ва даромади паст ишингизни ташланг, ҳаётингизни 1C билан ўзгартиринг!
✅ КУРС ҲАҚИДА — @darslar1C
⏺ АКЦИЯ НАРХИДА СОТИБ ОЛИШ
8 518
Repost from Excel Hacks
Одатда тартиб рақамларини қўйишда кўп фойдаланувчилар "автозаполнение" дан фойдаланишади ёки "А1+1" каби формула билан устунни тўлдиришади. Бу усулларни минус томони, орадаги қаторлар ўчирилса тартиб рақамлари бузилади.
✅Бунинг ечими
СТРОКА() формуласи, бунда қаторлар ўчирилса тартиб бузилмайди.
P.S. Агар Строка формуласида аргумент киритилмаса формула натижасида қаторнинг тартиби чиқади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👉🏻 Excel Hacks Videokursi 👈🏻8 518
Repost from Excel Hacks
1 йил давомида кичик харакатлар (яхши одатлар) билан
37 баробаргача яхшиланишнинг оддий сири.
Сеҳрли тепкилар ва кучли мотивацион рухдаги гаплар маълум бир вақтгагина ўз таъсирини кўрсатса, айнан хар куни такрорланадиган кичик, лекин яхши одатлар бизни улкан натижаларга олиб келишини Джеймс Клир ўзининг "Атом одатлар" бестселлерида реал воқеалар мисолида асослаб берган.
Тўлиқ версия бу ерда.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
Эрталабда "Будильник" ни ўчиришнинг энг осон йўли.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
Чекбокслар: Байроқчалар билан рўйхатдан танлаш
Видеода кўрсатилган мультитанлов ва биттали танлов байроқчаларидан фойдаланиш учун юқоридаги файлни юклаб олинг.
Ишлатиш тартиби:
✅ Намунадаги файлда байроқчалар диапазони VBA кодида белгиланган, диапазонга ўзингизга керак бўлган ўзгаришлар киритинг.
✅ Бир мартали клик - байроқча қўйиш учун
✅ Икки мартали клик - байроқчани ўчириш учун ишлатилади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Excel Hacks видеокурси | 1C видеокурси
8 518
Repost from Видеокурс: 1C Бухгалтерия 3.0
🎯 Бухгалтерияни НОЛДАН ўрганиш ва ўз малакаларини ошириш истагида бўлганлар учун 127 та видеодарсликлардан иборат тўпламни таклиф қиламиз !
Дарсларимизда 1С (3.0 редакцияси) дастури орқали корхона бухгалтериясини реал фирма мисолида "Нолдан Балансгача" ўрганасиз.
Қўшимча дарсларда бухгалтерия назариясини, солиқ ҳисоботларни юборишни ва бошқа кўплаб бухгалтерияга оид амалиётларни ўрганасиз.
1 ой консультация — БЕПУЛ!
🌐 Батафсил маълумот: @darslar1C
📤 Буюртма ва саволлар учун: @hadjayev
