cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

O'zlidep Toshvil. kengashi Matbuot xizmati

O'zLiDeP Toshkent vil. Kengashi Matbuot xizmati

Show more
Advertising posts
3 452Subscribers
No data24 hours
+87 days
-11530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🔴 #LIVE Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда Фракция йиғилишида “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. #uzlidep #fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали
Show all...
🔴 #LIVE Маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилади Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Фракция аъзолари дастлаб «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат қилиб келаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим масаладир. Шу сабабли мазкур қонун лойиҳаси амалдаги қонунчилик ҳужжатларини сўнгги йилларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурати туфайли ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш, оммавий ишдан бўшатилган тақдирда ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилишни тўхтатиш каби масалаларда ўргартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бандлик хизматларини кўрсатишда амалда юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш ва бандликка кўмаклашиш самарадорлигини оширилишига, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома олиш механизмини соддалаштиришга, уларнинг қонуний меҳнат ва даромад олиш ҳуқуқини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратишга олиб келади. Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан қатор асослантирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди. #uzlidep #fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали
Show all...
🔴 #LIVE Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан: ➖ «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги; ➖ «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги; ➖«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган. #uzlidep #fraksiya ➖O'zLiDeP расмий канали
Show all...
Har mavsumda 15 mln. so‘m qo‘shimcha daromad
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Viktor Pakning saylovchilar bilan uchrashuvlari ko‘tarinki ruhda o‘tmoqda. Xususan, deputat O‘rta Chirchiq tumani “Turkiston” MFYda bo‘lib, “mahalla yettiligi” faoliyati bilan yaqindan tanishdi.
👉 BATAFSIL Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
Show all...
ЧИНОЗДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ДЕПУТАТНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ ♻️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов ҳудулардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини янада кучайтириш ва бу борада парламент назорати ўрнатиш мақсадидаги навбатдаги ўрганишларини Чиноз туманидаги “Халқ қабулхонаси”да давом эттирди. ✅ Депутат бу ерда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати, одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларнинг спецификасини яқиндан ўрганиб, қабул жараёнида кўтарилган долзарб муаммоларни таҳлил қилди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Show all...
ДЕПУТАТ ЧИНОЗДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ ♻️ Тобора янгиланиб бораётган Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида рўй бераётган мисли кўрилмаган ўзгаришларни бугун ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида сезиб, кузатиб турибди. ✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов Чиноз туманида аҳолининг турмуш шароитларини яқиндан ўрганиш, мавжуд муаммоларга тизимли амалий ечимлар топиш мақсадида амалга оширган ташрифи мобайнида кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Show all...
ДЕПУТАТ НУРАФШОНДА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ АҲОЛИНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак ҳамда O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиевларнинг Нурафшон шаҳридаги ўрганишлари тафсилоти БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Show all...
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15793 Хабарингиз бор, бир қатор ташкилотлар қимматбаҳо автомобиллар харид қилиб, бунга бюджет маблағини сарф қилгани ҳақида ёзиб, уларни ортиқча харажатларга йўл қўймасликка чақирган эдик. Энди бўлса, баъзи давлат ташкилотлари давлат ҳисобидан қимматбаҳо мобил телефонлари харид қилишаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Эътибор қаратинг, Самарқанд вилояти прокуратураси 445 млн. сўмга 22 дона iPhone 14 Pro Max смартфонларини харид қилибди. Республика маънавият тарғибот маркази Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга иккита iPhone 15 Pro Max сотиб олган. Яна бир қатор давлат ташкилотлари хусусан, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси – iPhone 14 Pro Max, 14,4 млн. сўмга, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси – 24,7 млн. сўмга иккита Galaxy S23 Ultra смартфони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) – 5 та iPhone 14 Pro 69,7 млн. сўмга, Кинематография агентлиги – 10 млн. сўмга битта Galaxy S22 Ultra, 19,8 млн. сўмга иккита Galaxy S22 Ultra ва 15,8 млн. сўмга битта iPhone 15 Pro, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) – 30,66 млн. сўмга иккита iPhone 15 Pro Max харид қилганини нима билан изоҳлаш мумкин. #uzlidep #muhokama ➖O'zLiDeP расмий канали
Show all...
ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ! ♻️ Сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ўрганаркан, бунда оилавий корхоналарнинг муҳим ўрин тутишига эътибор қаратди. ✅ Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қарорига мувофиқ, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг Ўрта Чирчиқ туманидаги ижросини синчковлик билан ўрганди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Show all...
ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ДЕПУТАТНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ ♻️ Бугун юртимизда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг асосий манбаи бўлган томорқачиликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Томорқа ер участкаларидан унумли фойдаланиш – юртдошларимизнинг реал даромадини оширибгина қолмасдан, балким ўз-ўзини банд қилишларида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. ♻️ Тошкент вилоятида ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бу борада парламент назорати самарадорлигини кучайтириш мақсадида туркум учрашувлар ташкил этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пакнинг тарғибот тадбирларида айни масала ҳам диққат марказида бўлди. БАТАФСИЛ ➖O'zLiDeP Toshkent viloyat Kengashi rasmiy kanali ➖
Show all...