cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali

✅Andijon viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy axborot kanali 📞Murojaat uchun telefon: 74-224-76-00

Show more
Advertising posts
1 092
Subscribers
-124 hours
-117 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармонига мувофиқ, хориждан импорт қилишда 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод этиладиган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати тасдиқланди.
Show all...
#qonunchilikdagi_yangiliklar Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-70-сон Фармони билан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги янги қурилиш ва махсус техникалар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. - электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка) – ТИФ ТН коди: 8425110000 - кўтариш мосламаси (домкрат) – ТИФ ТН коди: 8425490000.
Show all...
#tezkor 🔰Andıjon vıloyatı bojxona boshqarması Madanıyat chegara bojxona postı orqalı AQSH Dollarlarnı noqonunıy olıb chıqmoqchı bo’lgan fuqaro to’htatılganda…
Show all...
Андижон вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходими маърузаси давомида ёш божхона ходимлари ўзлари билиб билмай ижтимоий тармоқларда турли хил ноқонуний диний рухдаги материалларни тарқатиб қўйиш билан ҳам маъмурий ёҳуд жиноий жавобгарликка тортилиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огохликка чақирди. Дунё хамжамиятида бўлиб ўтаётган воқеа ходисалар, айрим давлатларнинг бугунги кундаги аянчли ахволи ва бунга олиб келган омилларга алоҳида тўҳталиб ўтди.
Show all...
Шахар бош имом хатиби ўз маърузаси давомида Ватан остонасида, Ватан манфаати йўлида хизмат қилиш муқаддас Ислом динимизда нечоғлик юксак даражада ифода этилганлиги, Ватан хизматида бир кеча юмилмаган кўзларга ҳам мукофотлар ваъда қилинганлиги ҳақида айтиб ўтди. Шу билан бирга харбий хизматчилар ҳам ўз навбатида Ватан олдидаги бурчига содиқ бўлиши, ҳар қандай холатда ҳам унга хиёнат қилмаслик энг олий бурчлардан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек Ватанига, касбига, оиласига содиқ ўғлонлар хамиша эл-юрт ордоғида эканлиги яна бир бор айтиб ўтилди.
Show all...
❇️Семинар учрашувда Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Андижон шахар бош имом хатиби, Ички ишлар бошқармаси масъул ходими ва бошқарма шахсий таркиби иштирок этмоқда.
Show all...
Айни дақиқаларда Андижон вилояти божхона бошқармасида Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган хамкор ташкилотлар иштирокидаги семинар бошланди.
Show all...
Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг 78-мажлиси бизга нима беради? “Божхонада” подкастининг 2-сони айни шу мавзуга бағишланди. Яқин соатларда каналимизда томоша қилинг!
Show all...
Журналистика мутахассислигига эга бўлган фуқаролар диққатига ! Божхона қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизматига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади. Номзодларга қўйилган талаблар: - журналистика соҳасида камида беш йил иш стажига эга бўлиши; - 35 ёшгача; - ўзбек ва рус тилларини яхши билиш; - сўнгги воқеликлардан хабардор бўлиш; - пунктуаллик; - муаллифлик материалларини ёзиш, ОАВларда эълон қилинадиган тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар, қизиқарли маълумотларни излаб топиш, лозим бўлганда таржима қилиш; - матбуот анжуманлари, брифинглар, турли халқаро ва маҳаллий доирадаги тадбирларда иштирок этиш, тадбирга оид тезкор хабарлар тақдим этиш; - оғзаки ва ёзма нутқ саводхонлиги; - мухбирлик фаолиятидаги иш тажрибаси; Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур: - ариза; - автобиография (батафсил кўрсатилсин); - касбий маълумоти, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар, сертификатлар; - меҳнат дафтарчаси нусхаси; - фотосурат 3x4 - 4 дона Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати 2024 йил 10 май. Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3-уй. Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси. Тел: +998 55 502 55 48
Show all...
#donolar_bisotidan #kun_hikmati Донолар бисотидан Бировларнинг айбини муҳокама қилишдан олдин ўз айбингни эсла. Лев Толстой
Show all...