Pensiya jamg'armasi Andijon viloyati boshqarmasi matbuot xizmati
Open in Telegram
Ушбу телеграм канали фуқароларни пенсия таьминотидаги янгиликлар билан хабардор этиш, пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш жараёнларида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларни хал қилиш мақсадида ташкил этилган. https://t.me/Andpension
Show more651
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days
Posts Archive
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
❔ II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлар бор?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.
❗️Ушбу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Шунингдек, Кодекснинг 436-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.
🖥 Бунда пенсионер тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан солиқ органларига электрон шаклда юборилади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
✨ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча юртдошларимизни улуғ ва файзли айём – моҳи Рамазон ҳайити билан муборакбод этади.
Саҳоватли ва бағрикенг халқимиз хонадонини қут-барака, бахт-саодат, гўзал диёримизни тинчлик ва осойишталик асло тарк этмасин!
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🧓🏻 Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин?
Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда.
🔵 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.
❔ Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади?
➡️ Батафсил
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#биласизми
❔ Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?
🪙 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
👨🦽Ногирон болам бор. Фақат унга ғамхўрлик қиламан. Пенсия ёшигача ҳеч каерда ишлай олмасам менга пенсия тайинланадими?
✍️ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври пенсияга чиқишда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Бунда, қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
Ушбу қараб туриш вақти фуқарода умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.❗️Агар фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлмаган тақдирда 18 ёшгача болага қараб туриш даври иш стажига ҳисобланмайди.
🗣 Бундай вазиятда фуқарони ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида унга “ёшга доир нафақа” тайинланади.Маълумот учун, ёшга доир нафақага ◼️ эркаклар 65 ёшдан; ◼️ аёллар 60 ёшдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлса; ◼️ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар 55 ёшдан чиқишлари мумкин. 📞 12-71 🌐 pfru.uz ✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб
Ёшга доир нафақа нима ва у кимларга тайинланади?
👵 Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.
Ушбу турдаги нафақа:
👨🏼🦳 - эркакларга — 65 ёшга етганларида;
👵🏼 - аёлларга — 60 ёшга етганларида;
🧓🏻 - болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
➡️ Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.
✅ Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.
❗️ Эслатма: Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#савол_жавоб
🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:
эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.
📄 Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.
✅ Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 621 000 сўмни ташкил этади.➡️ Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ. 🗣 Ушбу турдаги ижтимоий солиқни тўлаб меҳнат стажига эга бўлмоқчи бўлган фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари керак? 📞 12-71 🌐 pfru.uz ✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🪖 Турмуш ўртоғим чегара қўшинларида ҳарбий хизматчи. Улар билан яшаган ҳудудда ишлаш имкониятим бўлмади. Келажакда пенсияга чиқиш вақтимда менга қандай имтиёз берилади?
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, пропоршиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчилари ўз хизмат фаолиятлари давомида:
- турмуш ўртоқлари билан бирга яшаётган, лекин турмуш ўртоқлари учун хизмат қилинаётган ҳудудда ишлаш имконияти бўлмаслик ҳолатлари мавжуд.
📝 Мана шундай ҳолатлардан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган ҳарбий хизматчилар турмуш ўртоқларининг эрлари билан яшаган вақтлари пенсияга чиқишларида меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
🟣 Шунингдек, қонунга мувофиқ, ушбу давр 10 йилдан ошмаслиги белгиланган.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#саводхонлик_вақти
Ёшга доир пенсия тайинланиши учун фуқаро қачон мурожаат қилиши керак?
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
📝 Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига кўра, белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
➖ I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
➖ II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
➖ кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
➖ I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
➖ II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи.
⚡️ Маълумот учун: ҳозирда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўмни ташкил этади.
➡️ Устамалар билан батафсил танишиш учун бу ерга босинг
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
❔ 1989-1995 йилларда институтда таълим олганман. Ушбу даврлар пенсияга чиқишим учун иш стажимга қўшиб ҳисобланадими?
🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-модда “е” бандига асосан, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
🎓 - олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар- изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш.❗️ЭСЛАТМА: Ушбу давр фуқароларда минимал талаб этилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлгандагина қўшиб ҳисобланади. ☑️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, институтда таълим олинган йиллар иш стажига ҳисобланади. 📞 12-71 🌐 pfru.uz ✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
#Биласизми
❔ Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши эркаклар ва аёллар учун неча ёш эканлигидан хабардормисиз?
▶️ Бугунги кунда, Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши - аёлларда 55 ёшдан 61 ёшгача, эркакларда эса 60 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшни ташкил этмоқда.
Хусусан, 2024 йил февраль ойи ҳолатига кўра:
🇺🇿 Ўзбекистонда - эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;
🇰🇿 Қозоғистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;
🇰🇬 Қирғизистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
🇹🇯 Тожикистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
🇹🇲 Туркманистонда - эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсиянгиз миқдорини билишни хоҳлайсизми? Бу жуда осон.
Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти яратилган.
👨💻 Бу қандай амалга оширилади?
➡️ Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.
➡️ Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.
✔️ Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.
❗️ ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.
🗣 Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин:
➡️ https://pfru.uz/uz_Cyrl/pages/pensioneram
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупцияга қарши курашга чақиради
⚡️Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг:
🔹- телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
🔹- 12-71 ишонч рақамига;
🔹- расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
🔹- Facebook’даги расмий каналга;
🔹- Instagram’даги расмий каналга;
🔹 pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
⭕️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупцияга қарши курашга чақиради
⚡️Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг:
🔹- телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
🔹- 12-71 ишонч рақамига;
🔹- расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
🔹- Facebook’даги расмий каналга;
🔹- Instagram’даги расмий каналга;
🔹 pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
⭕️ Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!
Ҳурматли Андижон вилояти фуқаролари!!!
Сизда:
- ёшга доир пенсия;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси;
- ногиронлик пенсияси бўйича саволлар мавжуд бўлса ёки мутахассислардан пенсиялар бўйича ҳуқуқий маслаҳат олиш истагида бўлсангиз Пенсия жамғармасининг Андижон вилояти туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
1. Андижон вилояти бошқармаси – тел рақами 74-228-24-69; 74-228-44-92
2. Андижон шахар бўлими - тел рақами 74-228-19-45; 90-609-80-79
3. Қорасув шахар бўлими - тел рақами 74-795-47-51; 99-725-05-69
4. Хонобод шахар бўлими – тел рақами 74-734-41-85; 99-909-71-70
5. Андижон тумани бўлими – тел рақами 93-444-11-55; 88-174-07-24
6. Асака тумани бўлими – тел рақами 90-203-44-03; 91-618-91-21
7. Балиқчи тумани бўлими – тел рақами 74-323-24-24; 93-427-07-30
8. Бўстон тумани бўлими – тел рақами 74-333-22-20; 93-401-80-73
9. Булоқбоши тумани бўлими – тел рақами 91-608-71-71; 95-038-03-03
10. Избоскан тумани бўлими – тел рақами 74-312-34-96; 97-992-11-76
11. Жалақудуқ тумани бўлими – тел рақами 74-755-13-75; 99-390-11-22
12. Марҳамат тумани бўлими – тел рақами 74-391--23-50; 93-739-41-41
13. Олтинкўл тумани бўлими – тел рақами 74-354-63-71; 99-906-23-78
14. Пахтаобод тумани бўлими – тел рақами 74-711-13-22; 93-061-78-08
15. Улуғнор тумани бўлими – тел рақами 74-761-11-68; 94-089-14-14
16. Шаҳрихон тумани бўлими – тел рақами 97-266-01-00; 94-057-22-00
17. Хўжаобод тумани бўлими – тел рақами 95-085-02-26; 93-418-89-98
18. Қўрғонтепа тумани бўлими – тел рақами 74-723-19-43; 91-167-14-09
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
❔ Кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қанча устама тўланмоқда?
🔰 Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасининг “г” бандига кўра, кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга –
пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсияларига устама ҳақ тўланиши белгиланган.
✅ Бугунги кунда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 372 минг сўмни ташкил этади.
_________
❔ Сколько надбавок к пенсии выплачивается лицам с инвалидностью I группы по зрению?
🔰 Согласно закону "О государственном пенсионном обеспечении граждан", раздел "г" статьи 28, лицам с инвалидностью I группы по зрению назначена выплата надбавки к их пенсии в размере 100 процентов базовой величины исчисления пенсии.
✅ Сегодня базовая величина исчисления пенсии составляет 372 тысячи cум.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
❔ Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?
⚡️ Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.
_________
❔ Будет ли приостановлена выплата пенсии, если женщина, получающая пенсию в связи с потерей кормильца, вступит в новый брак?
⚡️ В соответствии с законодательством пенсия, назначенная по случаю смерти супруга (супруги), сохраняется и при вступлении пенсионера в новый брак.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Repost from IHMA Andijon viloyati boshqarmasi
Hurmatli fuqarolar!!!
Endilikda Siz ijtimoiy to‘lovlar masalasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Andijon viloyati boshqarmasi mutaxassislariga "telegram" guruhi orqali ham murojaat qilishingiz mumkin.
Telegram guruhiga a’zo bo‘ling hamda savollaringizga mutaxassislardan javoblar oling!!!
https://t.me/IHMA_Andijan
Repost from Bilimingni oshir!
⚡️Расман
🔘621 минг сўм — Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди
📝 Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. Кўрсаткич мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун ишлатилади.
🔖 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўмни ташкил этди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
📈 Мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш мақсадида фойдаланиладиган кўрсаткич 9,3 фоизга ошган (сўнгги марта 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди).
✏️ Маълумот ўрнида, минимал истеъмол харажатлари уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ва таркибини ўрганиш асосида уларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал харажатларнинг ҳисобланган қиймати ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича минимал истеъмол харажатларидан камбағаллик мезони ёки чегараси сифатида фойдаланилади. Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланадиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.
