cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Jazo.uz /Расмий канал

Расмий каналга обуна булинг ва барча керакли малумотларга эга булинг.👇🏻✅ Телеграмм t.me/jazouz Мурожатлар таклифлар админ @jazoadmin Подписывайтесь на канал все необходимые новости здесь!!! 💥🔥

Show more
Advertising posts
211
Subscribers
No data24 hours
+17 days
-1030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз! 👉 @jazouz
Show all...
👍 1
#Амал_қилинг 🔰 Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш қуйидаги ҳолларда содир этилса 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. ➖ баданга ўртача оғир шикаст етказиб; ➖ бир гуруҳ шахслар томонидан; ➖ совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; ➖ кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 @jazouz
Show all...
Huquqiy axborot

Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Photo unavailableShow in Telegram
Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 10 миллионгача жаримага тортилиади Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @jazouz
Show all...
03:08
Video unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ ❗️Энди Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан қурилган бинолар бузилади Ҳужжати йўқ уйларга кадастр ҳужжатларини қилиб бериш бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан сўнг, ҳужжатлаштириб олиш илинжида ерларни эгаллаб тезкорлик билан қурилиш қилаётганлар учрамоқда. Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуродов бунинг учун жавобгарлик борлигини, ерлар ҳолатини космик съёмкалар орқали 5-10 йил ҳатто 20 йил ортга қайтариб текшириш мумкинлигини билдириб, ўзбошимчалик билан иморат қураётганларни бу йўлдан қайтарди. 👉🏻 @jazouz - Расмий канал!
Show all...
3.26 MB
01:05
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқарган хусусий корхона аниқланди   ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан алоҳида газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда оҳак ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. “Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, келгани натижасида давлат манфаатларига 580 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди. ➥ @jazouz таклиф этами
Show all...
10.56 MB
👍 1
03:17
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини тасвирга олиш тақиқландими? Ўзи нима гап? Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимларини “обрўсизлантириш” мақсадида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланиши кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти. Ўзи нима гап? Қонун лойиҳасини қанчалик тушуна оляпмиз? ➥ @jazouz таклиф этамиз
Show all...
10.78 MB
Олий суд Абдулла Қодирийни оқлади Бугун, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида таниқли адиб Абдулла Қодирийга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йилдаги ҳукми устидан Қодирийнинг набираси томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди. Абдулла Қодирий Ўзбекистон ССР Олий суди жиноят ишлари ҳайъатининг 1926 йил 16 июнида Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.  Бироқ Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия қўмитаси Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан жазодан озод этилган. Қодирийга нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилиниб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон ССР жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳолат юз бермагани сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди. @jazouz
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
ПРЕСС-РЕЛИЗ Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономарказида Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Хамидов, Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси Н.Тўраева, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.Болтаевлар ҳамда Навоий шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Холмуминов томонидан ҳамкорликда "2023 йил 9 ноябрдан 9 декабргача Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида коррупцияга қарши муросасизлик ҳиссини шакллантириш бўйича "Коррупция келажак заволи” мавзусида ҳамда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва энг асосий, муҳим жиҳатлари хусусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. 👉 https://Jazo.uz Jazo.uz расмий канали (https://t.me/jazouz)
Show all...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
⚡Фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган бир нечта шахс қўлга олинди ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. ➖Пастдарғом туманида яшовчи шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. ➖Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 👉 @jazouz
Show all...
12.37 MB
ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ Тумандаги "Дамариқ",   "Самарқанд",  "Янгирабод" ва "Мустақиллик" маҳаллаларида "Хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси" куни ҳамда "Биз зўравонликка қаршимиз-16 кун" тадбири доирасида  хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларни, низоли оилалардаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш  ва амалий ёрдам бериш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Раҳмонова, ИИБ вакиллари, Оқила аёллар, отинойилар, кўчабошилар ва маҳалла ходимлари иштирокидадавра суҳбати ўтказилди. Учрашув давомида хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар, жиноятчилик ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида керакли тавсиялар берилди.
Show all...
👍 1