DIL-RIZO GARANT | Tadbirkorlar uchun maslahatlar | Бухгалтерия Хизматлари | Бухгалтерские услуги | Buxgalteriya xizmatlari
Open in Telegram
СИФАТ БИЛАН КАФОЛАТЛАНГАН АСОСИЙ ХИЗМАТЛАРИМИЗ! 1. Бухгалтерия хисобини юритиш, 2. Бухгалтерия хисобини тиклаш, 3. Солик текширувига тайёрлаш. 4.Фирма очиш ва ёпиш Арзонлик кафолатланмаган! Тел.: 66 230-42-30, 91 522-91-51 Манзил: http://bit.ly/2tt84Ss
Show more331
Subscribers
-124 hours
-27 days
-330 days
Posts Archive
Ривожланиш ва бой бўлиш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва маданиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилмоқда.— Турк олими, Нобел мукофоти соҳиби Азиз Санжар 📱 Instagram 📱 Telegram 📱 dilrizo.uz 📞 +998662304230
🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИК — БУ ШУНЧАКИ СЎЗ ЭМАС.
Ҳар йили байрам арафасида «мустақиллик» сўзини кўп такрорлаймиз. Аммо унинг ортида қандай тарих, қандай масъулият ва қандай имкониятлар борлигини ҳар доим ҳам чуқур ҳис қилавермаймиз.
Мустақиллик — ўз еримизни, бойликларимизни ва энг муҳими, ўз келажагимизни ўзимиз белгилашимиз ҳуқуқидир.
Шунинг учун мустақилликни фақат байрам қилибгина қолмай, уни асраш ва қадрлаш масъулиятини ҳам ҳис қилайлик.
Фарзандларимизга сифатли таълим бериш, қонунларга риоя қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, Ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш — мустақилликни асрашнинг амалий кўринишларидир.
Мустақиллигимиз муборак ва абадий бўлсин, азиз юртдошлар! 🇺🇿
📱 Instagram 📱 Telegram 📱 dilrizo.uz
📞 +998662304230
🇺🇿 1-СЕНТЯБР — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИК КУНИ!
Барчангизни юртимизнинг энг улуғ ва қадрли байрами — Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 🎉
Мустақиллик — бу эркинлик, тинчлик, тараққиёт ва келажакка ишонч демакдир.
Юртимиз осмони доимо мусаффо, хонадонларимиз тинч ва файзли, халқимиз фаровон бўлсин!
Ҳар бир оилага бахт, соғлик, барака ва улкан зафарлар тилаймиз.
🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Байрамингиз муборак, азиз юртдошлар!
🇺🇿 31 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ТАРИХИЙ КУН
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Бу сана халқимиз тарихида янги ва муҳим саҳифани очди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мамлакатимизнинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ушбу тарихий лаҳзалар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мустақиллик — бу ўз келажагимиз ва тараққиёт йўлимизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқидир.
Бугун биз озод ва мустақил юртда яшаётганимиз, тинч ва фаровон ҳаёт қуриш имкониятига эга эканимиз билан фахрланамиз.
📱 Instagram 📱 Telegram 📱 dilrizo.uz
📞 +998662304230
Савол: Дивиденд солиғи ҳисоботи қандай топширилади?Жавоб: Дивиденд тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар дивиденд солиғи ҳисоботи топширилади ва ҳисобланган солиқ тўланади. Ҳисоботда таъсисчиларга тўланган дивиденд суммаси ва ундан ушланган солиқ акс эттирилади. Дивиденд тўланган ҳар бир давр бўйича ҳисоботни белгиланган муддатда юбориш ва солиқни тўлаш керак. #эксперт_жавоби Саволларингизни ёзиб колдиринг. Instagram | Telegram 📞 +998662304230 Дивидент солиги нима? Кейинги видеода билиб оласиз.
Мурожатлар буйича биздаги САВОЛ-ЖАВОБ рубрикасидаги "профессионал тилда" берилган жавоблар, тадбиркорлар ёки ёш бухгалтерлар учун тушунарсизрок булаётган экан.
Шунинг учун ушбу рубрикамизда кушимча килиб:
"#Бухгалтер_эмасман" хештеги остида максимал содда варианти хам жойлаб борилади.
БУХГАЛТЕР БУЛМАГАН тадбиркорларга каналимиз хаволасини юбориб куйинг, узларининг саволларига содда жавобларни олишади.
Саволларингиз булса: 👉🏼 ЭКСПЕРТга ёзинг
Каналимиз хаволаси: https://t.me/dil_rizo_garant
Бир куни сичқон ферма эгаси сичқонлар учун копкон қўйганини пайқаб қолди.
У бу ҳақда товуқ, қўй ва сигирга айтди. Аммо уларнинг барчаси:
— Бу копкон — сенинг муаммоинг, бунинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ! — деб жавоб беришди.
Бироз вақт ўтиб, копконга илон тушди ва фермернинг хотинини чақиб олди.
Уни даволаш мақсадида товуқдан шўрва тайёрлашди. Кейин беморни кўргани келган меҳмонларни овқатлантириш учун қўйни сўйишди. Охирида эса дафн маросимига келган меҳмонларни муносиб кутиб олиш учун сигирни ҳам сўйишди.
Бу вақт давомида сичқон девордаги тешикдан барча воқеаларни кузатиб, гўё ҳеч кимга алоқаси йўқдек кўринган нарсалар ҳақида ўйларди.
Агар бирор муаммо сизга бевосита тааллуқли бўлмаса, у ҳеч қачон сизнинг ҳам бошингизга тушмайди, деб ўйламанг. "Менинг бизнесим майда", "хамма ишим тугри кетаяпти, битта камчилик булса сезилмайди" - деган бахоналар утмайди.
☎️ +998902804230
Ma’lumot uchun| Telegram | Instagram
😁😁😁
Ҳар бир катта муаммо ортида — бизнесингизни янги босқичга олиб чиқадиган имконият бор.
Муҳими — унга тез ва тўғри ечим топиш.
Сиз бизнесингизни ривожлантиринг, энг самарали ечимларни эса биз топиб берамиз!
☎️ +998902804230
Ma’lumot uchun| Telegram | Instagram
Савол: МЧЖнинг устав капитали 100 млн сўм деб рўйхатдан ўтган, аммо таъсисчи банк орқали 200 млн сўм киритган. Энди таъсисчини алмаштириш керак. Аввал устав капиталини 200 млн сўмга ошириб, кейин улушни янги таъсисчига ўтказиш керакми ёки бу ўзгаришларни битта аризада расмийлаштирса бўладими?Жавоб: Устав капиталини ошириш ва таъсисчи улушини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришларни битта қайта рўйхатдан ўтказиш аризасида кўрсатиш мумкин. Амалдаги ариза шаклида ҳам “муассислар таркибидаги ўзгариш” ва “устав фонди миқдорининг кўпайиши” бир аризада белгиланиши назарда тутилган. Бунинг учун таъсисчиларнинг йиғилиш баённомасида жараён тўлиқ очиб берилиши керак: устав капитали 100 млн сўмдан 200 млн сўмга оширилаётгани, қўшимча ҳисса ким томонидан киритилгани ва улуш кимга қандай миқдорда ўтказилаётгани аниқ кўрсатилади. Аризага устав капиталининг оширилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан банкнинг 200 млн сўм маблағ киритилганлиги ҳақидаги маълумотномаси, шунингдек улушнинг янги таъсисчига ўтганини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа тегишли ҳужжат илова қилинади. Бу икки жараённи алоҳида-алоҳида қайта рўйхатдан ўтказиш шарт эмас — ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилса, уларни битта аризада кўрсатиш мумкин. 🤩 #эксперт_жавоби Саволларингизни ёзиб колдиринг. 📱 Instagram 📱 Telegram 📞 +998662304230
Савол: Дебитор қарздорликни қандай тартибда ундириш мумкин?Жавоб: Дебитор қарздорликни ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ундириш мумкин. Аввало қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар етарли эканини текшириш керак. Масалан: - шартнома; - ҳисобварақ-фактура; - бажарилган ишлар далолатномаси; - солиштирма далолатнома; - тўлов ва ёзишмаларга оид бошқа ҳужжатлар. Биринчи босқичда қарздорга ёзма талабнома юбориб, қарзни ихтиёрий равишда тўлаш таклиф қилинади. Агар қарздор тўловни амалга оширмаса, қарзни суд тартибида мажбурий ундириш мумкин. Юридик шахслар ўртасидаги бундай низолар, одатда, иқтисодий судда кўриб чиқилади. Судга мурожаат қилишдан олдин қарздорликни тасдиқловчи барча ҳужжатларни тўлиқ тайёрлаб қўйиш муҳим. 🤩 #эксперт_жавоби Саволларингизни ёзиб колдиринг. 📱 Instagram 📱 Telegram 📞 +998662304230
