en
Feedback
Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Open in Telegram

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Channel Aktam XAITOV | rasmiy kanal (@a_xaitov) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 11 566 subscribers, ranking 5 144 in the Politics category and 7 955 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 11 566 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -111 over the last 30 days and by 1 898 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 4.57%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 2.92% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 529 views. Within the first day, a publication typically gains 338 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari Sayt: www.uzlidep.uz Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5 Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

11 566
Subscribers
+1 89824 hours
+1 7807 days
-11130 days
Posts Archive
☑️ Ўзбекистон ва Тожикистон етакчи партиялари ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу жараёнда икки давлатнинг етакчи сиёсий кучлари — ЎзЛиДеП ва Тожикистон Халқ Демократик партияси ўртасидаги мулоқот ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 5 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда партиялараро алоқаларни тизимли ривожлантириш, сиёсий мулоқот ва тажриба алмашиш, депутатлар ҳамда маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқотимиз якунида ЎзЛиДеП ва Тожикистон Халқ Демократик партияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат тадбиркорлик ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инновациялар, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини ривожлантириш бўйича қўшма ишлар учун янги имкониятлар очади. Энг муҳими, етакчи партиялар ўртасидаги ҳамкорлик икки давлат раҳбарлари томонидан юритилаётган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳамкорлик энди аниқ ташаббуслар, қўшма лойиҳалар ва амалий натижалар билан бойитилади. @a_xaitov

☑️ Ўзбекистон ва Сербия муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда
+4
☑️ Ўзбекистон ва Сербия муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги мазмун билан бойиб, сиёсий мулоқотдан амалий ҳамкорликнинг кенг кўламига ўтмоқда. Президентимизнинг Сербияга илк расмий ташрифи ҳам ана шу жараённинг муҳим давоми бўлди. Белградда ўтказилган музокаралар икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим келишувларга замин яратди. Сербия Президенти Александр Вучич билан музокараларда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни кучайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида дипломатик ваколатхоналар очиш ва парламент форумини ташкил этиш истиқболлари белгиланди. Иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, эркин савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва қўшма кўргазмалар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди. Саноат кооперацияси, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва рақамли иқтисодиёт каби соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилди. Ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам эътибор қаратилди. Самарқанд вилояти билан Воеводина ўртасида, шунингдек, Самарқанд ва Нови-Сад шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш белгиланди. Таълим, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳам ҳамкорликни кучайтиришга келишилди. Меҳнат миграцияси ва меҳнат ресурслари ҳаракати бўйича келишув ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга. Шунингдек, Ўзбекистоннинг келаси йили Белградда бўлиб ўтадиган EXPO-2027 кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этиши мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини намойиш этиш учун янги имконият яратади. Эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кенг қамровли «йўл харитаси»нинг ишлаб чиқилиши эса белгиланган вазифаларнинг аниқ натижаларга айланишига хизмат қилади. Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг Сербияга ташрифи икки давлат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Ташриф якунида Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация имзоланди. Шунингдек, меҳнат мобиллиги, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, божхона, “яшил” энергетика, фармацевтика, туризм, рақамлаштириш, темир йўл инфратузилмаси, маданият ва бошқа муҳим йўналишларни қамраб олган қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Бу келишувлар Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлигини амалий мазмун билан бойитиб, янги инвестициялар, қўшма лойиҳалар ва халқларимиз учун янги имкониятлар яратишига хизмат қилади. @a_xaitov

☑️ Президентимиз Сербиянинг юксак давлат мукофоти билан тақдирланди Президентимизнинг Сербияга ташрифи доирасида яна бир муҳи
+2
☑️ Президентимиз Сербиянинг юксак давлат мукофоти билан тақдирланди Президентимизнинг Сербияга ташрифи доирасида яна бир муҳим воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари Сербиянинг олий давлат мукофоти — Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди. Юксак мукофотни Сербия Президенти Александр Вучич топширди. Ушбу орден Президентимизга Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди. Бу, аввало, Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги фаол ва очиқ ёндашуви, мамлакатлар ўртасида дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларининг халқаро даражадаги юксак эътирофидир. Давлатимиз раҳбари ушбу мукофотни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида қабул қилди. Бу эътироф Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораётганининг яна бир ёрқин ифодасидир. @a_xaitov

ЧОРАК АСРЛИК ИШОНЧ Президентимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши юбилей йиғилишидаги нутқи
ЧОРАК АСРЛИК ИШОНЧ Президентимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши юбилей йиғилишидаги нутқи ШҲТ ривожининг кейинги босқичи учун дастурий қарашларни акс эттирди. Замонавий дунё геосиёсий бўлиниш, ишонч танқислиги ва халқаро ҳуқуқнинг емирилишини бошдан кечираётганидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари нафақат жорий муаммоларга, балки узоқ муддатли истиқболга ҳам назар ташлаб, “ШҲТ — 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқишга киришишни таклиф қилди. 👉 "Янги Ўзбекистон" газетасининг 2026 йил 8 сентябрь, 185-сонидан. @a_xaitov

☑️ Партиялараро ҳамкорлик янги босқичда Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой К
+4
☑️ Партиялараро ҳамкорлик янги босқичда Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказдик. Мулоқотимизда Ўзбекистон — Хитой муносабатлари ва партиялараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 18 миллиард долларга етган бўлса, яқин йилларда бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган. Хитой иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари портфели эса қарийб 60 миллиард долларни ташкил этмоқда. «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўли эса транспорт боғлиқлиги ва янги иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда муҳим стратегик лойиҳа сифатида қайд этилди. Учрашувда ЎзЛиДеП ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандуми доирасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Партия қурилиши, аҳоли билан ишлаш, ҳудудий ташкилотлар ўртасидаги алоқалар, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш каби йўналишларда тажриба алмашишни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва замонавий мулоқот платформаларидан фойдаланиш, партиявий ОАВ ўртасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича фикр алмашилди. Учрашувда куни кеча Самарқандда ўтказилган «Хитой — Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқоти натижалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашув конструктив руҳда ўтиб, мавжуд келишувларни аниқ амалий лойиҳалар билан бойитиш, партиялараро мулоқот ва тажриба алмашишни янада кенгайтиришга тайёр эканликларимизни билдирдик. @a_xaitov

Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлиги янги босқичда Бугун Президентимиз Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар
+3
Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлиги янги босқичда Бугун Президентимиз Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Савдо ва инвестициялар ҳажми изчил ўсиб, Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида янги қўшма лойиҳалар ва корхоналар ташкил этилмоқда. Учрашувда парламентлараро ва партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, олий ва касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунида парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди. Бу эса икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада тизимли ва амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилади. Хитой делегацияси ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасига ҳам ташриф буюриб, партиялар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб олдик. Партия қурилиши, ҳудудий ташкилотлар алоқалари, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, рақамли трансформация ҳамда тажриба алмашиш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Бу каби партиялараро мулоқотлар давлатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. @a_xaitov

☑️ Йил бўйи қилган меҳнатингизни асранг! Пахта далаларида йил давомида олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида ҳосилни
☑️ Йил бўйи қилган меҳнатингизни асранг! Пахта далаларида йил давомида олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида ҳосилни сифатли ва мўл йиғиб олиш учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда ҳали тўлиқ етилмаган, вазн тўплаш жараёнидаги пахтани териб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шошқалоқлик билан теримни эрта бошлаш йиллик меҳнат самарасига салбий таъсир қилиши мумкин. Мутахассислар таъкидлаганидек, ғўзада яшил барглар ва етилаётган кўсаклар мавжуд бўлса, дала ҳали теримга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис дефолиация ва десикация тадбирларини агротехник талаблар асосида, ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, ҳосилнинг тўлиқ етилиши учун зарур шароитни яратиш муҳим. Айрим майдонларда тўғри агротехнологияга риоя қилинса, гектаридан қўшимча 10–20 центнергача пахта олиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, дефолиация ва десикациядан кейин далаларни «пахтанинг вазни ошади» деган мақсадда суғориш нотўғри ёндашув ҳисобланади. Бу ғўзанинг қайта кўкаришига, янги барглар чиқаришига ва ҳосилнинг етилиш жараёни кечикишига олиб келиши мумкин. Теримга тайёрланган далаларда агротехник талабларга қатъий риоя қилиш зарур. Ҳар бир фермер ва кластер учун бу жараёндаги асосий вазифа — даланинг ҳолатини тўғри баҳолаш, ҳосил тўлиқ етилмасдан теримга шошилмаслик ва мавжуд имкониятдан самарали фойдаланишдир. Ҳар бир гектар, ҳар бир кўсак ва ҳар бир центнер ҳосил — йил давомидаги меҳнатнинг натижаси. Мўл ҳосил фақат уни етиштириш билан эмас, балки уни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш билан ҳам яратилади. Йиллик меҳнат самарасини шошқалоқликка бой бермайлик — ҳар бир даладан юқори ҳосил олиш учун агротехник талабларга тўлиқ амал қилайлик! @a_xaitov

☑️ Йил бўйи қилган меҳнатингизни асранг! Пахта далаларида йил давомида олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида ҳосилни
☑️ Йил бўйи қилган меҳнатингизни асранг! Пахта далаларида йил давомида олиб борилган агротехник тадбирлар натижасида ҳосилни сифатли ва мўл йиғиб олиш учун барча имкониятлар яратилмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда ҳали тўлиқ етилмаган, вазн тўплаш жараёнидаги пахтани териб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шошқалоқлик билан теримни эрта бошлаш йиллик меҳнат самарасига салбий таъсир қилиши мумкин. Мутахассислар таъкидлаганидек, ғўзада яшил барглар ва етилаётган кўсаклар мавжуд бўлса, дала ҳали теримга тўлиқ тайёр эмас. Шу боис дефолиация ва десикация тадбирларини агротехник талаблар асосида, ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, ҳосилнинг тўлиқ етилиши учун зарур шароитни яратиш муҳим. Айрим майдонларда тўғри агротехнологияга риоя қилинса, гектаридан қўшимча 10–20 центнергача пахта олиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, дефолиация ва десикациядан кейин далаларни «пахтанинг вазни ошади» деган мақсадда суғориш нотўғри ёндашув ҳисобланади. Бу ғўзанинг қайта кўкаришига, янги барглар чиқаришига ва ҳосилнинг етилиш жараёни кечикишига олиб келиши мумкин. Теримга тайёрланган далаларда агротехник талабларга қатъий риоя қилиш зарур. Ҳар бир фермер ва кластер учун бу жараёндаги асосий вазифа — даланинг ҳолатини тўғри баҳолаш, ҳосил тўлиқ етилмасдан теримга шошилмаслик ва мавжуд имкониятдан самарали фойдаланишдир. Ҳар бир гектар, ҳар бир кўсак ва ҳар бир центнер ҳосил — йил давомидаги меҳнатнинг натижаси. Мўл ҳосил фақат уни етиштириш билан эмас, балки уни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш билан ҳам яратилади. Йиллик меҳнат самарасини шошқалоқликка бой бермайлик — ҳар бир даладан юқори ҳосил олиш учун агротехник талабларга тўлиқ амал қилайлик! @a_xaitov

☑️ Партиялараро ҳамкорлик кенгаймоқда Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тожикисто
+6
☑️ Партиялараро ҳамкорлик кенгаймоқда Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Тожикистон Халқ Демократик партияси раиси биринчи ўринбосари Маликшо Неъматзода бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашда партиялараро ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини асрлар давомида шаклланган муштарак тарих, яқин маданий ва маънавий қадриятлар, анъана ва урф-одатлар боғлаб туради. Сўнгги йилларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва очиқ мулоқоти туфайли икки давлат муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. 2024 йилда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши эса бу жараённинг муҳим сиёсий асосини яратди. Бугунги кунда давлатлараро ишонч ва стратегик шериклик иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий ҳамкорлик билан бойиб бормоқда. Ана шу жараёнда сиёсий партиялар ўртасидаги мулоқот ҳам икки халқ манфаатларини ифодаловчи муҳим ҳамкорлик майдони сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Учрашув доирасида ЎзЛиДеП ва Тожикистон Халқ Демократик партияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат партиялараро доимий мулоқотни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, депутатлар ва маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Мазкур Меморандум Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга партияларимизнинг муносиб ҳиссасини қўшиш учун мустаҳкам амалий замин яратади. @a_xaitov

☑️ Самарқанд — ёш парламентарийлар учун глобал мулоқот майдони Самарқандда Парламентлараро Иттифоқнинг XII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси ўз ишини бошлади. Дунёнинг турли мамлакатларидан ёш парламентарийларни бирлаштирган ушбу нуфузли анжуманнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётгани мамлакатимизнинг халқаро парламентлараро ҳамкорликдаги фаол ва ташаббускор ўрни юксалиб бораётганининг муҳим ифодасидир. Президентимиз конференция иштирокчиларига йўллаган табригида Самарқанднинг цивилизациялар, халқлар ва ғояларни бирлаштирувчи кўприк сифатидаги ўзига хос ўрнига алоҳида тўхталиб, мазкур анжуманни Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга халқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофи сифатида баҳолади. Айниқса, глобал зиддиятлар, беқарорлик, иқлим ўзгариши ва ижтимоий тенгсизлик кучайиб бораётган бугунги мураккаб даврда ёш парламентарийларнинг очиқ мулоқоти муҳим аҳамият касб этади. Анжуманнинг “Нотинч даврларда барча учун инсон ҳуқуқлари, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзусида ўтаётгани ҳам бежиз эмас. Зеро, бугунги ёшлар нафақат эртанги кун эгалари, балки бугунги сиёсий ва ижтимоий жараёнларнинг фаол иштирокчиларидир. Ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Қувонарлиси, мазкур халқаро мулоқот майдонида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, шунингдек, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу уларга хорижлик ёш парламентарийлар билан тажриба алмашиш, замонавий қонун ижодкорлиги ва парламент назоратининг илғор усулларини ўрганиш, шу билан бирга, Ўзбекистон ёшларининг қараш ва ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш учун муҳим имконият яратади. Умуман олганда, Самарқанддаги конференция — шунчаки навбатдаги халқаро анжуман эмас. У ёш авлоднинг глобал муаммоларга ечим топишдаги масъулиятини ошириш, парламентлар ўртасида янги ҳамкорлик кўприкларини барпо этиш ва тинч, адолатли ҳамда барқарор келажак учун умумий позицияларни шакллантиришга хизмат қилади. Самарқандда бошланган мулоқотлар ва илгари сурилаётган ташаббуслар келажак сиёсатининг мазмун-моҳиятини белгилайдиган муҳим қадам бўлишига ишонамиз. @a_xaitov

☑️ Ҳар бир оилани даромадли қилишга хизмат қиладиган янги ташаббуслар илгари сурилди Президентимиз раислигида камбағалликни қ
+2
☑️ Ҳар бир оилани даромадли қилишга хизмат қиладиган янги ташаббуслар илгари сурилди Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда соҳадаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган қатор янги ташаббуслар илгари сурилди. Мазкур йиғилишда мен ҳам қатнашдим. Хусусан, камбағалликни қисқартиришда асосий эътибор ҳар бир оилани даромадли қилиш, инсонларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилиши белгиланди. Йиғилишда туман штабларига кенг ваколат бериш ташаббуси илгари сурилди. Туманлар ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўм ресурс йўналтирилиб, оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун кредитлар, субсидия ва фоизсиз ссудаларни маҳаллий шароит ва лойиҳалар самарадорлигидан келиб чиқиб ажратиш имконияти берилади. Шунингдек, кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини индивидуал баҳолаш асосида молиялаштириш, лидер тадбиркорларни оилалар билан кооперацияга жалб қилиш ва 10 та оила билан кооперация қилган тадбиркорга 500 миллион сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорлик қилган тадбиркорга 5 миллиард сўмгача гаровсиз кредит бериш механизмлари белгиланди. Маҳаллаларда «лойиҳабай» ишлаш тизимини жорий этиш, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларининг лойиҳалар билан ишлаш кўникмаларини ошириш, уларни махсус ўқув марказларида тайёрлаш ва хорижий давлатларда малака оширишини ташкил этиш ҳам белгиланган ташаббуслардан бўлди. Энг намунали ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилади. Тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини туман даражасига тушириш, туманларни лойиҳалар буюртмачисига айлантириш ва оғир маҳаллаларда иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларга республикадан қўшимча ресурслар ажратиш чоралари ҳам белгиланди. Ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳам янги механизмлар таклиф этилди. Эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда аҳоли даромади билан бир қаторда ногиронлик, кўп болалилик, суринкали касаллик ва оила аъзосининг хорижда ишлаши каби омилларни қамраб олувчи кўп ўлчовли баҳолаш тизимига ўтиш белгиланди. Келгуси йилдан «ижтимоий реестр»га киритилган оилалар фарзандларининг боғча, ўқув маркази, йўлкира ва олий таълим муассасасидаги ётоқхона харажатларини 12 ойлик ваучер асосида қоплаш, бола парвариши билан банд ота-оналарни уйида ёки маҳаллада даромадли меҳнатга жалб қилиш механизмлари белгиланди. Шунингдек, камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга эрта йўналтириш ва улар учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифалари қўйилди. Йиғилишда белгиланган ушбу ташаббуслар камбағалликни қисқартиришнинг манзилли ва самарали тизимини шакллантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилаларнинг барқарор даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу жараёнда ЎзЛиДеП ва депутатлар ҳам халқ билан бевосита ишлаш, оилаларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, ҳудудлардаги имконият ва муаммоларни ўрганиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросида фаол иштирок этади. @a_xaitov

Актам ХАИТОВ, ЧЕТВЕРТЬ ВЕКА ДОВЕРИЯ И НОВЫЕ ГОРИЗОНТЫ ОБЩЕГО РАЗВИТИЯ ШОС Исходя из того, что современный мир переживает геоп
+1
Актам ХАИТОВ, ЧЕТВЕРТЬ ВЕКА ДОВЕРИЯ И НОВЫЕ ГОРИЗОНТЫ ОБЩЕГО РАЗВИТИЯ ШОС
Исходя из того, что современный мир переживает геополитический раскол, дефицит доверия и эрозию международного права, лидер страны предложил смотреть не только на текущие проблемы, но и на долгосрочную перспективу, приступив к разработке концептуального видения «ШОС - 2040: пространство общего развития».
🇺🇿@OMQP_kutubxonasi

☑️ ФЕРМЕР — ҚИШЛОҚ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ҲАРАКАТДАГИ КУЧИ Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотларга назар ташлар эканмиз, бугун фермерларимиз фаолиятида туб ўзгаришлар юз берганини кўришимиз мумкин. Илм-фан, инновация ва замонавий технологияларга таянган фермерларимиз бугун ўзини ўзи қоплайдиган, иқтисодий жиҳатдан бақувват тадбиркорларга айланиб бормоқда. Бугун мамлакатимизда 90 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Энг муҳими, қишлоқ хўжалигида янги иқтисодий муносабатлар шаклланди. Фермер ва кластер ўртасидаги ҳамкорлик, маҳсулотни қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш фермернинг даромадини ошириш учун янги имкониятлар бермоқда. Сув танқислиги шароитида ресурсларни тежаш ҳам бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири. Сув тежовчи технологияларни жорий этаётган фермерларимиз нафақат сувни тежаяпти, балки ҳосилдорликни ошириш орқали кўпроқ даромад олиш имкониятига эга бўлмоқда. Давлат томонидан берилаётган субсидия ва имтиёзлар эса бу жараённи янада рағбатлантиряпти. Қишлоқ хўжалигининг рақамлаштирилаётгани, субсидиялаш тизимининг такомиллашаётгани, экспортни рағбатлантириш механизмларининг ишлаётгани ҳам фермерлар учун катта имкониятлар яратмоқда. Бунинг натижасини рақамларда ҳам кўриш мумкин — 2026 йил биринчи ярим йиллигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши реал ҳисобда 4,7 фоизга ўсди. Бу, албатта, соҳадаги ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Мустақилликнинг 35 йиллик сарҳисобида қишлоқ хўжалигидаги энг катта ютуқлардан бири — фермернинг фикрлаши ва ишлаш услуби ўзгарганидир. Бугун фермер фақат ҳосил етиштирувчи эмас, балки замонавий технологияни биладиган, бозорни ўрганадиган, экспортни кўзлайдиган тадбиркорга айланмоқда. Партиямиз ва Фермерлар кенгаши билан биргаликда фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларга янада қулай шароитлар яратиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. @a_xaitov

☑️ Ислом Каримов хотираси — мустақиллик тарихимизга эҳтиром 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бирин
+2
☑️ Ислом Каримов хотираси — мустақиллик тарихимизга эҳтиром 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Мазкур маросимда мен ҳам қатнашдим. Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллиги, миллий давлатчилигимиз тикланиши ва юртимизнинг мустақил тараққиёт йўлига чиқишидаги хизматлари ёдга олинди. Мустақиллик бизга ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларимиз, она тилимиз ва муқаддас динимизни эъзозлаш имконини берди. Истиқлол пойдеворини яратиш, мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш, халқимиз манфаатлари йўлида хизмат қилган инсонлар хотирасини улуғлаш эса барчамиз учун муҳим маънавий қадриятдир. Давлатимиз раҳбарининг эътибори билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси барпо этилди, Самарқанддаги мақбарани зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди. @a_xaitov

☑️ ЎзЛиДеП ташаббуси: Оққўрғонда янги, замонавий мактаб барпо қилинди Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида Оққўрғон тумани «Халқобод» маҳалласидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун янги, замонавий ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Янги мактаб қурилиши масаласи "Халқ билан бирга" умуммиллий дастури доирасида аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда кўтарилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП депутати Виктор Пак билан очиқ мулоқотда маҳалла аҳолиси фарзандлари учун муносиб ва замонавий таълим шароитларини яратишда амалий ёрдам сўраган. Мурожаат эътиборсиз қолмади. Қисқа фурсатда янги мактаб биносини барпо этиш ишлари бошланиб, умумий қиймати 4 миллиард сўмлик лойиҳа муваффақиятли якунланди. Бугун эса замонавий таълим маскани болажонлар ихтиёрига топширилди. Ушбу янги мактаб ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун муносиб шароит яратишига хизмат қилади. @a_xaitov

Иқтисодий юксалишдан миллий тараққиёт сари Янги Тошкентда юртимиз ҳаётидаги энг улуғ ва қутлуғ саналардан бири — Ватанимиз му
Иқтисодий юксалишдан миллий тараққиёт сари Янги Тошкентда юртимиз ҳаётидаги энг улуғ ва қутлуғ саналардан бири — Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғоя остида кенг нишонланди. Байрам тантаналари халқимизнинг истиқлолга бўлган юксак эҳтироми, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини яна бир бор ёрқин намоён этди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг тантанали маросимдаги нутқи истиқлолнинг 35 йиллик шарафли тараққиёт йўлини сарҳисоб қилиш билан бирга, мамлакатимизнинг келгуси ўн йилликдаги ривожланиш йўналишларини белгилаб бергани билан алоҳида аҳамият касб этди. Зеро, унда Янги Ўзбекистонни янада юксалтириш, инсон қадри ва халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган аниқ мақсад ва устувор вазифалар белгилаб берилди. 👉 "Халқ сўзи" газетасининг 2026 йил 30 августдаги сонидан @a_xaitov

☑️ Социальная инфраструктура партнерства Роль лидеров имеет определяющее значение в сближении двух государств. Между Шавкатом
☑️ Социальная инфраструктура партнерства Роль лидеров имеет определяющее значение в сближении двух государств. Между Шавкатом Мирзиёевым и Нарендрой Моди сформировался устойчивый, доверительный политический диалог. Символичным стало награждение Премьер-министра Индии орденом Республики Узбекистан «Олий Даражали Дустлик» за его личный вклад в укрепление исторической дружбы и развитие политических, торгово-экономических, инвестиционных и гуманитарных связей. 👉 "Народное слово" газетасининг 2026 йил 2 сентябрдаги сонидан @a_xaitov

☑️ Ўзбекистоннинг ШҲТ саммитидаги муҳим ташаббуслари 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатл
+6
☑️ Ўзбекистоннинг ШҲТ саммитидаги муҳим ташаббуслари 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг юбилей йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз иштирок этиб, Ўзбекистоннинг минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ШҲТ доирасида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштиришга қаратилган муҳим ташаббусларини илгари сурди. Саммит ташкилотнинг 25 йиллик фаолиятига якун ясаш баробарида, унинг келгуси тараққиёт устуворликларини белгилаб бергани билан аҳамиятли бўлди. Давлатимиз раҳбари ШҲТ ўзининг чорак асрлик фаолияти давомида «Шанхай руҳи» тамойиллари асосида тенг ҳуқуқли мулоқот, ўзаро ишонч ва манфаатларни ҳурмат қилишга асосланган самарали ҳамкорлик майдонига айланганини таъкидлади. Айниқса, геосиёсий зиддиятлар ва ишонч тақчиллиги кучайиб бораётган бугунги мураккаб шароитда ташкилотнинг тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашдаги ўрни тобора ортиб бораётгани қайд этилди. Саммитда Президентимиз «ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони» концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Шунингдек, инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиладиган, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳалари амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ маконни шакллантириш ғояси илгари сурилди. ШҲТ Саноат кооперацияси харитасини ишлаб чиқиш, ШҲТ Тараққиёт банкини амалда ишга тушириш ва транспорт, энергетика, саноат ҳамда рақамли инфратузилма бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириш таклифлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Яна бир муҳим йўналиш — сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик. Ўзбекистон етакчиси Си Цзиньпиннинг сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича бутунжаҳон ташкилотини тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ШҲТнинг ушбу янги технологик альянс билан шериклик ўрнатишини таклиф қилди. Шу билан бирга, иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат, сув ва энергетика хавфсизлиги бўйича ягона кун тартибини шакллантириш, 2035 йилгача сув ва энергетика самарадорлиги бўйича технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ташаббуслари илгари сурилди. Саммитда транспорт йўлакларини ривожлантириш, темир йўл маконларини интеграция қилиш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Тошкентдаги универсал марказ фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, анъанавий санъат ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш каби муҳим таклифлар билдирилди. Йиғилиш якунида Бишкек декларацияси ва қатор муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Умуман олганда, Бишкек саммити ШҲТнинг янги тараққиёт босқичи учун муҳим йўналишларни белгилаб берди. Ўзбекистоннинг ташаббуслари эса ташкилотни нафақат хавфсизлик ва сиёсий мулоқот, балки иқтисодий тараққиёт, инновация, рақамлаштириш, транспорт, экологик барқарорлик ва инсонлараро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган кенг қамровли ҳамкорлик платформаси сифатида янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. @a_xaitov

☑️ Ўзбекистон ва БМТ: ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик Президентимиз Бишкек шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида БМТ Бош
+1
☑️ Ўзбекистон ва БМТ: ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик Президентимиз Бишкек шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашиб, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда БМТ ва унинг институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташаббусларни илгари суриш ҳамда ташкилот тизимини ислоҳ қилиш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилингани мамлакатимизнинг халқаро майдондаги фаол иштироки ортиб бораётганини кўрсатади. БМТ Бош котиби Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги ютуқларини юқори баҳолади. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак қўшма тадбирлар режаларини ҳам кўриб чиқдилар. Энг муҳими, Ўзбекистоннинг БМТ билан изчил ва конструктив ҳамкорлиги мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро миқёсда қўллаб-қувватланишига, тинчлик, барқарор тараққиёт ва умумий фаровонликка қаратилган саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. @a_xaitov