en
Feedback
O'zLiDeP-Samarqаnd

O'zLiDeP-Samarqаnd

Open in Telegram

O'zLiDeP Samarqand viloyat Kengashi Mazkur kanalda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash, ishbilarmonlik muhitini yaxshilash va aholi farovonligini oshirishga oid loyihalar yoritiladi. Taklif va murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz Rasmiy sayt: uzlidep.uz

Show more
841
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-530 days
Posts Archive
😎ҲАР БИР ДЕПУТАТГА 50 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ — НИМАЛАРГА САРФЛАНДИ? ✔️Бугун депутатлар учун сайловчилар билан ишлаш, аҳоли мурож
😎ҲАР БИР ДЕПУТАТГА 50 МИЛЛИОН СЎМ МАБЛАҒ — НИМАЛАРГА САРФЛАНДИ? ✔️Бугун депутатлар учун сайловчилар билан ишлаш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш борасида кенг имкониятлар яратилган. Кенгашларнинг мустақил фаолияти кучайтирилиб, депутатлик сўровлари электрон шаклда юборилиши ва уларнинг ижроси Кенгаш котибияти томонидан назорат қилиниши йўлга қўйилди. Шу билан бирга, халқ вакилларининг сайловчилар мурожаатларини ижобий ҳал этиши учун амалий механизмлар ҳам жорий этилмоқда. Жумладан, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг 2026 йил 21 апрелдаги қарорининг 10-бандига мувофиқ, ҳар бир депутатга аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий-иқтисодий, инфратузилмавий ва бошқа долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар учун 50 миллион сўмдан маблағ ажратилган. ✔️Мазкур маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида депутатлик ўрганишлари давомида аҳоли эҳтиёжлари аниқланиб, амалий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 30-Мўлиён сайлов округидаги Мўлиён маҳалласида болалар ва ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт майдончаси ташкил этиш зарурати аниқланди. Маҳалла фаоллари томонидан бошланган ушбу ишларга қўшимча равишда спорт майдончасини ҳимоя тўри билан жиҳозлаш ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш учун 32 миллион сўм маблағ ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Эътиборлиси, бундай ёндашув депутатнинг фақат мурожаатларни эшитувчи эмас, балки уларнинг амалий ечимига масъул халқ вакили сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб, аҳоли билан ишончли ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда

😎Маҳалланинг ишбилармон аёллари қўллаб-қувватланмоқда 🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилар
+6
😎Маҳалланинг ишбилармон аёллари қўллаб-қувватланмоқда 🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси бўйича Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилди. Унда тадбиркор аёлларнинг янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслари ўрганилди. Жумладан, Конигил маҳалласида фаолият юритаётган машҳур дизайнер Ҳамида Иноятованинг миллий қадриятлар ва замонавий дизайн уйғунлиги асосидаги ижодий фаолияти эътироф этилди. 🔍Шунингдек, Бахор, Дамаариқ, Мададкор, Беклар, Зулфия, Мингтут, Бешчинор, Дўстлик, Боғисарой, Мир Саид Барака, Боғишамол, Камолот, Мирзо Улуғбек, Боғишифо, Ватанпарвар, Дарғом, Илғор, Мустақиллик, Илмобод ва Катта ариқ маҳаллаларидаги ишбилармон аёлларнинг фаолияти ҳам ўрганилди. Саралашлар давомида уларнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ташаббусларини рағбатлантириш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.

😎МАКТАБДАГИ ШАРОИТ ВА ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЎРГАНИЛДИ 🔍Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наргиза Абдуллаева Самарқа
+7
😎МАКТАБДАГИ ШАРОИТ ВА ЁШЛАР УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЎРГАНИЛДИ 🔍Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наргиза Абдуллаева Самарқанд шаҳридаги 27-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таълим муассасасидаги мавжуд шароит ва муаммоларни ўрганди. 1938 йилда қурилган, 2012 йилда реконструкция қилинган мазкур мактабда бугунги кунда 433 нафар ўқувчи 35 нафар педагогдан таълим олмоқда. Ўрганиш давомида мактаб ҳожатхонасини талаб даражасига келтириш, шунингдек, таълим муассасасида тадбирлар ўтказиш учун фаоллар зали ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. 🔍Шу билан бирга, мактаб ҳовлисида мини-футбол стадиони барпо этиш таклифи илгари сурилди. Бу нафақат ўқувчилар, балки маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш учун муҳим аҳамият касб этади. Аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли таклифлар билдирилиб, муаммолар депутатлик назоратига олинди.

🇺🇿Бўстон маҳалласида аҳоли муаммолари ўрганилди 🔍Самарқанд вилояти 6-Меҳробод сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кен
+6
🇺🇿Бўстон маҳалласида аҳоли муаммолари ўрганилди 🔍Самарқанд вилояти 6-Меҳробод сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Акбарали Қаюмов ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳридаги Бўстон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, инфратузилмаси, коммунал хизматлар, ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. 🔍Ўрганишлар давомида ички йўллардаги ўйдим-чуқурларни таъмирлаш, эскирган электр устунларини бетон устунларга алмаштириш ҳамда маҳалладаги мактаб учун мини-футбол майдончаси барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Масъуллар ички йўлларни жорий йил октябрь ойида таъмирлаш чоралари кўрилишини маълум қилди. Қолган масалаларни ҳал этиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш белгиланди.

photo content
+1

😎Ишбилармон аёллар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда 🔍O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбила
+1
😎Ишбилармон аёллар ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда 🔍O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси бўйича Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилди. Жараёнларда тадбиркор аёлларнинг янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизматлар кўламини кенгайтириш борасидаги ташаббуслари ўрганилди. Жумладан, Қарши йўли маҳалласида “SAM KINDER CITY” нодавлат таълим ташкилоти раҳбари Дусанова Санобар Сайидмуродовнанинг 60 ўринга мўлжалланган, болалар учун замонавий шароитлар яратилган таълим муассасасидаги фаолияти билан танишилди. 🔍Шунингдек, Севали ота маҳалласидан Аривян Наталиянинг гўзаллик салони, Истиқбол маҳалласидан Сатторова Машхура Саитжановнанинг миллий ҳунармандчилик ва каштачилик, Хумо маҳалласидан Сатторова Мадинанинг тикувчилик йўналишидаги фаолияти ўрганилди. Улар томонидан йўлга қўйилган ишлар оилавий даромадни ошириш билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Шу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркор аёлларнинг янги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш муҳим вазифа экани таъкидланди.

🇺🇿“Ишбилармон аёл — 2026” танлови саралаш босқичлари давом этмоқда ✔️O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши режасига асосан, парт
+3
🇺🇿“Ишбилармон аёл — 2026” танлови саралаш босқичлари давом этмоқда ✔️O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши режасига асосан, партиянинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси бўйича саралаш босқичлари шаҳар маҳаллаларида қизғин давом этмоқда. Тадбирларда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. ✔️Танлов жараёнида O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар Кенгаши депутати Н. Ҳайдарова иштирокида ишбилармон аёлларнинг фаолияти ўрганилиб, уларнинг ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида яратаётган янги иш ўринлари баҳоланмоқда. Саралаш жараёнларида шаҳарнинг қатор маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаси ўрганилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Samarqandda «Markaziy Osiyo – Xitoy» siyosiy partiyalarining tarixiy muloqoti bo‘lib o‘tdi Samarqandda «Markaziy Osiyo – Xito
Samarqandda «Markaziy Osiyo – Xitoy» siyosiy partiyalarining tarixiy muloqoti bo‘lib o‘tdi Samarqandda «Markaziy Osiyo – Xitoy mamlakatlari o‘rtasidagi aloqalarning mustahkamlanishida siyosiy partiyalarning o‘rni» mavzusida xalqaro konferensiya bo‘lib o‘tdi. Ushbu nufuzli tadbir «Markaziy Osiyo – Xitoy» siyosiy partiyalari muloqoti doirasida ilk bor Xitoy Xalq Respublikasidan tashqarida – O‘zbekistonda tashkil etildi. Unda mintaqa davlatlari hamda XXR yetakchi siyosiy partiyalari rahbarlari, parlament a’zolari, diplomatlar va ekspertlar ishtirok etdi. Konferensiyada so‘zga chiqqan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri o‘rinbosari Rahim Hakimov Prezident Shavkat Mirziyoyev va XXR Raisi Si Szinpinning sa’y-harakatlari bilan ikki davlat munosabatlari har tomonlama strategik sheriklik darajasiga ko‘tarilganini ta’kidladi. Uning so‘zlariga ko‘ra, bunday hamkorlikning bosh maqsadi yangi ish o‘rinlari yaratish, biznes imkoniyatlarini kengaytirish va siyosiy kelishuvlarni aholi uchun aniq ijtimoiy-iqtisodiy natijalarga aylantirishdan iborat. XXR Kommunistik partiyasi markaziy qo‘mitasi xalqaro bo‘limi boshlig‘i Lyu Haysin O‘zbekistonning mintaqaviy hamkorlikdagi muhim o‘rnini e’tirof etib, anjumanning Samarqandda o‘tkzilayotgani bejiz emasligini qayd etdi. «Xitoy – Markaziy Osiyo» mexanizmi bosh kotibi Sun Veydun esa «O‘zbekiston – Qirg‘iziston – Xitoy» temir yo‘li qurilishi va yashil energetika loyihalari mintaqaviy rivojlanishni yangi tarixiy bosqichga olib chiqishini alohida ta’kidladi. Anjuman yakunida partiyalararo diplomatiya mamlakatlar o‘rtasidagi o‘zaro ishonch va do‘stlikni mustahkamlashda muhim ko‘prik bo‘lishi e’tirof etildi

SAMARQAND YANGILIKLARI | "MARKAZIY OSIYO - XITOY MAMLAKATLARI OʻRTASIDAGI ALOQALANING MUSTAHKAMLANISHIDA SIYOSIY PARTIYALARNING OʻRNI" MAVZUSIDA KONFERENSIYA 07.09.2026-YIL

😎Мактабгача таълим муассасасидаги реконструкция ишлари назоратда 🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Рахманова Сама
+3
😎Мактабгача таълим муассасасидаги реконструкция ишлари назоратда 🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Рахманова Самарқанд шаҳридаги «Сўзангарон» маҳалласида жойлашган 65-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган реконструкция ишларини ўрганди. Учрашув давомида муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тарбияланувчилар учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўздан кечирилди. 🔍Ўрганиш якунида реконструкция ишларини сифатли ташкил этиш, белгиланган талаб ва меъёрларга риоя қилиш ҳамда ишларни белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Болаларнинг таълим-тарбияси учун муносиб шароитларни таъминлаш масаласи депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири экани таъкидланди.

😎Шукроналик ва эзгу ниятлар 🔍Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ЎзЛиДеП вилоят Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан С
+4
😎Шукроналик ва эзгу ниятлар 🔍Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ЎзЛиДеП вилоят Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги Боғибаланд маҳалласи ҳудудида жойлашган «Рустам бобо» анжирзор боғида маданий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. 🔍Дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар юртимиз тинчлиги, оилалар фаровонлиги ҳамда кексаларга яратиб берилаётган муносиб шароитлар учун шукроналар айтиб, юртимиз осойишталиги ва халқимиз фаровонлиги учун эзгу дуолар қилдилар.

Ёшларга эътибор китобдан бошланади: сенатор ўқувчиларга китоб совға қилди Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Шарипов Самарқанд
+3
Ёшларга эътибор китобдан бошланади: сенатор ўқувчиларга китоб совға қилди Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Шарипов Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабига борди. ——— Yoshlarga e’tibor kitobdan boshlanadi: senator o‘quvchilarga kitob sovg'a qildi Oliy Majlisi Senati a’zosi Shavkat Sharipov Samarqand shahridagi 5-umumta’lim maktabiga bordi. Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/u18m

😎ИШБИЛАРМОН АЁЛ — МАҲАЛЛА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ КУЧИ 🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармо
+9
😎ИШБИЛАРМОН АЁЛ — МАҲАЛЛА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ КУЧИ 🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси Булунғур туманида кенг қамровда давом этмоқда. Туманнинг қатор маҳаллаларида ўтказилган саралаш босқичларида хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳияти, меҳнат фаолияти ва янги ташаббуслари ўрганилди. Айниқса, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий даромадларни ошириш ҳамда маҳаллада хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар алоҳида эътироф этилди. Жумладан, Олмазор маҳалласида фаолият юритаётган Сулаймонова Фазилат Фарходовна тикувчилик йўналишида миллий ва замонавий аёллар кийимларини тайёрлаб, 5 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган. Унинг ташаббуси билан кўплаб шогирдлар тайёрлангани, ижтимоий реестрда турган кам таъминланган оилалар вакилларининг ҳам бандлиги таъминланаётгани тадбиркорликнинг ижтимоий аҳамиятини яққол намоён этмоқда. 🔍Шунингдек, Янгиариқ, Каттақишлоқ, Ғубдин, Олмазор, Булунғур, Булунғур ариқ, Гулзор, Исори Ўроқли, Истиқлол, Мингчинор, Небуса, Ниёзмат, Нурли йўл, Оқтош, Чангал, Эрганакли, Янгиқўрғон, Алишер Навоий, Деҳқонобод ва Амир Темур маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ишбилармон аёлларнинг ташаббуслари ҳам ўрганилди. Саралаш жараёнлари хотин-қизларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқиши ва маҳаллалар иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки тобора ортиб бораётганини кўрсатди.

😎ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР — МАҲАЛЛА ТАРАҚҚИЁТИ ТАЯНЧИ 🔍O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аё
+4
😎ИШБИЛАРМОН АЁЛЛАР — МАҲАЛЛА ТАРАҚҚИЁТИ ТАЯНЧИ 🔍O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муборак Хосилова ташаббуси билан саралаш босқичида ўтказилди. Жараёнда тадбиркор аёлларнинг янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслари ўрганилди. Жумладан, Чилқудуқ маҳалласида Холиқулова Соҳиба миллий ва замонавий аёллар кийимларини тикиб, 5 нафар фуқарони иш билан таъминлаган. Акбарова Соҳиба эса кўрпа-кўрпача ва ёстиқлар тайёрлаш орқали ўзини ўзи банд қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган ҳамда ижтимоий реестрдаги кам таъминланган оилалар вакилларини ҳам иш билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. 🔍Шунингдек, Ўрта Хўжасоат, Ҳамид Олимжон, Ҳофиз Шерозий, Хўжа Соат, Юқори Хўжасоат, Камолиддин Беҳзод, Қуйи Хўжасоат, Кўксарой, Янги Қўрғон, Янги ҳаёт, Абдурахмон Жомий, Афросиёб, Бирдамлик, Боғи Сафед, Боғи Феруза, Боғи баланд, Боғимайдон, Боғи-Мирзо ва Ўзбекистон маҳаллаларидаги ишбилармон аёлларнинг фаолияти ҳам ўрганилди. Саралашлар давомида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва маҳаллаларда бандликни таъминлаш муҳим вазифа экани таъкидланди.

😎МУСТАҚИЛЛИК ҚАДРИ — БУЮК НЕЪМАТ 🔍Билимлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабига ташриф буюрган
+9
😎МУСТАҚИЛЛИК ҚАДРИ — БУЮК НЕЪМАТ 🔍Билимлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шарипов Шавкат Ўктамович мактаб раҳбарияти ва ўқувчилар билан учрашди. Мулоқотда юртимиз ҳаётидаги энг улуғ қадриятлардан бири бўлган мустақилликнинг аҳамияти, унинг бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиздаги ўрни ҳақида фикр юритилди. Ёшларга озод ва эркин юртда яшаётганликнинг қадрига етиш, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш зарурлиги таъкидланди. 🔍Сенатор ёш авлодга мурожаатида келажакда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб камол топиш учун, аввало, пухта билим ва замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш лозимлигини қайд этди. Ўқувчиларни ўз олдига катта мақсадлар қўйиб, сидқидилдан изланишга, Ватанга фидойи ва халққа хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишга чақирди. Мулоқот самимий руҳда ўтиб, ёшларга янги ўқув йилида улкан муваффақиятлар тилаб, китоблар совға қилинди.

😎СЕНАТОР МАКТАБ ФАОЛЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ 🔍Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шарипов Шавкат Ўктамович
+5
😎СЕНАТОР МАКТАБ ФАОЛЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАРИГА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛДИ 🔍Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шарипов Шавкат Ўктамович Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан самимий мулоқот қилди, янги ўқув йили муносабати билан уларга эзгу тилаклар билдирилди. Ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш мақсадида ўқувчилар ҳамда мактаб кутубхонасига турли мазмундаги китоблар совға қилинди. 🔍Учрашувда китоб мутолааси ёшларнинг билим ва тафаккурини юксалтиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Зеро, бугунги кунда ҳар томонлама билимли, кенг дунёқарашли ва мустақил фикрлайдиган авлодни тарбиялаш таълим соҳасидаги устувор вазифалардан биридир. Бундай эзгу ташаббуслар ўқувчиларни мутолаага рағбатлантириб, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

😎МАКТАБ ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИ — ЭЪТИБОРДА 🔍 Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шарипов Шавкат Ўктамович Самарқан
+4
😎МАКТАБ ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ИНФРАТУЗИЛМАСИ — ЭЪТИБОРДА 🔍 Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шарипов Шавкат Ўктамович Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди. Мактаб раҳбарияти ҳамда 9-Обод сайлов округи таркибидаги Боғи Феруза маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги билан мулоқот давомида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, таълим муассасасидаги мавжуд масалалар ва уларни ҳал этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.

😎Депутат Нурободда ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини ўрганди 🔍Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси де
+6
😎Депутат Нурободда ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини ўрганди 🔍Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Д. Хусанов Нуробод туманига ташриф буюриб, қатор ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Жумладан, туман спорт мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар, иситиш тизими ҳамда спорт машғулотларининг ташкил этилиши ўрганилиб, мавжуд муаммолар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. 🔍Шунингдек, “Келажак маркази”, туман соғлиқни сақлаш бўлими, янги қурилаётган туғруқ мажмуаси ҳамда Реабилитация марказидаги шароитлар кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ва тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда объектлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

😎Сенатор мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилинди 🔍 Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шавкат Шарипов Билимлар куни муно
+4
😎Сенатор мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилинди 🔍 Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шавкат Шарипов Билимлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Учаршув давомида мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан самимий мулоқот ўтказилиб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ёшларга эзгу тилаклар билдирилди. 🔍Сенатор ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, китобхонлик маданиятини шакллантириши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, Билимлар куни муносабати билан мактаб ўқувчилари ҳамда таълим муассасаси кутубхонасига турли мазмундаги бадиий ва маърифий китоблар совға қилинди. Китоблар ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, мутолаага бўлган қизиқишини ошириш ҳамда уларни маънавий баркамол инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилиши қайд этилди.

😎Самарқанд шаҳридаги мактабда учрашув ўтказилди Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шавкат Шарипов Билимлар куни муносабати
+2
😎Самарқанд шаҳридаги мактабда учрашув ўтказилди Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Шавкат Шарипов Билимлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида бўлди. Учрашув давомида мактаб раҳбарияти ҳамда 9-Обод сайлов округи таркибидаги Боғи Феруза МФЙ еттилиги билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, маҳалла ва таълим муассасасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.🔍 Маълумотларга кўра, бугунги кунда мактабда 88 та синф мавжуд бўлиб, 3 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. 🔍Учрашувда мактаб ҳудудидаги бўш жойдан самарали фойдаланган ҳолда янги бино ва қўшимча синфхоналар қуриш зарурлиги юзасидан таклиф билдирилди. Сенатор мазкур масалани ўз ваколати доирасида ўрганиб, тегишли чоралар кўриш бўйича иш олиб боришини маълум қилди.