cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ta'lim va MEN

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... Reklama : @Talim_va_MEN_admin

Show more
Advertising posts
1 594
Subscribers
-524 hours
-77 days
-5030 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
✅️#Рост_ҳикматлар Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар. ✍️ Ҳадис, Имом Термизий ривоят қилган 👉@Talim_va_MEN
1110Loading...
02
​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4513-савол: Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар: •  телефонини ўчириб қўйиши; •  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт. 💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади. ❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга. 👉@Talim_va_MEN
2493Loading...
03
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради. Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади. Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади. ✅ Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади. Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Батафсил: https://yuristpro.uz/soliq-undirilmaydi/ 👉@Talim_va_MEN
2683Loading...
04
Магистратурага киришда сертификат талаби бекор бўлди Фақат бу айрим тоифадаги талабалар учун амал қилади. 👉@Talim_va_MEN
2809Loading...
05
✅️#Рост_ҳикматлар Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан. ✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
3176Loading...
06
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади: 👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади Амалда ўқишга киришда минимал ўтиш баллари барча йўналишлар учун 56,7 балл эди. 👉@Talim_va_MEN
3345Loading...
07
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг янги малака талаблари Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди. ❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим. Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин. 👉@Talim_va_MEN
2743Loading...
08
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ Субсидия олиш учун ҳокимиятга борманг. Субсидия олиш учун энди давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинади ❗️Субсидияни олиш хизмати 15 май кунидан ишга тушади. Тарқатиб, бошқаларни ҳам хабардор қилиб қўйинг 👉@Talim_va_MEN
3367Loading...
09
Ғалабага элтувчи 6 та сифат Жуда кўпчилик, натижага эришиш учун нима қилиш керак деб сўрайди? Натижанинг 99 %и меҳнат 1 %и омад. Мана шу 99% фоизни тўлдириш учун ушбу 😊 та сифат керак бўлади 😊Меҳнат (меҳнат деганда кўпчилик оғир ва тинимисиз ишни тушунади, аслида ундай эмас. Тинимсиз меҳнат бу кам ишласангиз ҳам ақл ва меҳр билан ишлаш. Хатто ишлаяпганингизда ҳам шу ишни ўйлаш) 😊Сабр (Сабр натижа эшигини очувчи сўнги калит) 😊Тўлов (Ҳар бир нарсанинг тўлови бор. Қанча кўп тўласангиз шунча кўпроқ натижа оласиз. Тўлов фақат пулда эмас. Тўлов: вақт, меҳнат, сабр…) 😊Давомийлик (Хеч бир ишда мувафаққиятга эришиш учун камида 10000 соат шу иш билан шуғулланишингиз керак) 😊Интизом (мотивация сизни рухлантиради лекин битта ишни бажариб қўймайди. Ишни фақат интизом қилади. Интизом икки хил бўлади: ички ва ташқи) 😊Ўзига ишонч ва яхшиликга умид (Бу барча натижаларнинг пойдевори. Хар қандай натижага эришган инсондан сўрасангиз, -бир кун шу кунлар келишига ишонардим, дейди) Бу постни кимга юборишни биласиз. Унга ҳозир сизнинг руҳий далда беришингиз керак. Азизахон Ташходжаева 👉@Talim_va_MEN
33413Loading...
10
✅️#Рост_ҳикматлар Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ. ✍️ Рим мақоли 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
3028Loading...
11
Муаммоли вазиятлар бизни ўстиради 🛣Ҳаётимиз ҳеч қачон бир текис, равон ўтмайди: бир кун хурсандчилик бўлса, бошқа кун келишмовчилик бўлиб туради. 🔴Уйимиздаги ёки ким биландир бўладиган келишмовчилик, англашилмовчилик бирор бир вазиятнинг ечими бўлади. Баъзида бир нечтасиникиям бўлиши мумкин. ✅Бундан хулоса чиқариб, англасак фойдали. Акс ҳолда зирапча каби вақт ўтиши билан газак олади, танамизда касаллик бўлиб юзага чиқади. 💐Шундай экан, ҳеч бир муаммоли вазият узоқ ўйлаб юришга арзимайди. Шунчаки дарс олинг ва орқага ташланг! 👉@Talim_va_MEN
88013Loading...
12
⚡️Яхши натижа кўрсатаётган мактаб раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама берилади Ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилди. 👉@Talim_va_MEN
2373Loading...
13
⚡️Ижобий натижаларга эришаётган мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 263-сон қарори билан Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий урта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди. Низомга кўра: ➖ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади. ➖ Раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади. 👉@Talim_va_MEN
3493Loading...
14
❓Уй субсидияси кимларга берилади? ✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган. ⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади: 🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача); 🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача). ❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм 👉@Talim_va_MEN
2726Loading...
15
Milliy sertifikat masalasida vazirlik mas'uli javobi Xabaringiz bor, milliy sertifikat uchun natijalarini hisoblashda Rash modeliga o'tilganligi sababli o'qituvchilarga ustama to'lab berishda ko'plab tushunmovchiliklar kuzatilyapti. Bu kabi muammoli savollarga Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tashkil etilgan bugungi jonli muloqotda to'liq ma'lumot berilgani haqida avvalroq ham ma'lum qilgandik. Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/637 @magistrlarofficial @magistrlarofficial_group
3052Loading...
16
Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва барокатух 🤍 Кунингиз Аллохим суйган амаллар билан утсин 🤍🤲🏻 Бу куннинг файзу барокати сизга ва оила аъзоларизга кенг булсин 🤍🤍🤍
47719Loading...
17
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума муборак! 💐 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
3074Loading...
18
9-MAY - XOTIRA VA QADRLASH KUNIGA bag’ishlab bizning kanallarimizga sinfingiz bilan oʻtkazgan tadbirlaringiz, oʻquvchilar aytgan ifodali she’rlar va turli xil sahna koʻrinishdagi videolarni kanalimizga joylashtirishingiz mumkin!😊 Xammasi 13 ta kanalga joylanadi kanallar roʻyxati 👇🏻 ✅@buxoroviloyati1sinf ✅@buxoroviloyati2sinf ✅@buxoroviloyati3sinf ✅@buxoroviloyati4sinf ✅@buxoroviloyati5sinf ✅@buxoroviloyati6sinf ✅@buxoroviloyati7sinf ✅@buxoroviloyati8sinf ✅@buxoroviloyati9sinf ✅@buxoroviloyati10sinf ✅@buxoroviloyati11sinf ✅@Talim_va_MEN ✅@buxoroijtimoiyfanlar 👨🏻‍💻Murojaat uchun: @Talim_va_MEN_admin ga yozib batafsil ma’lumot olasiz.
1362Loading...
19
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни... Яқинларимизни эслаб қўямиз! 👉 @UnchaMuncha
44010Loading...
20
​​Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: – Энг доно ким? Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши. Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима? Айтди: – Ақл. Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради? Айтди: – Ҳасад ўти. Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди? Айтди: – Адолат биноси. Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин? Айтди: – Сабрнинг. 👉@Talim_va_MEN
57815Loading...
21
Нимага ишонсанг- шуни кўрасан. Хаёлингдан ўтган ўй - истагинг дуо деб қабул қилинади. Яхшиликни ўйла. Яхшиликка ишон. Яхшиликни кут. Ва ҳар доим табассум қил. Шундай жилмайгинки, табассумингда ҳам мамнуният, ҳам шукр ва ҳам УМИД бўлсин!❤️ 👉@Talim_va_MEN
1 15125Loading...
22
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. ✍️Жалолиддин Румий 👉@Talim_va_MEN
3599Loading...
23
Эр-хотин ажрашганда фарзанд кимга қолади? @Yurist_Xizmati 4510-савол: Savolim shundan iboratki. Ukam oilasi bilan kelisha olmay qoldi. 1 ta farzandi bor. Jiyanim onasidan koʻra dadasini yaxshi koʻradi. 2 lasi yashamay qolsa farzand kim tomonda qoladi? Onasi haqida eshitsa asabiylashib ketadi. Kelinimiz 14 yanvar kuni uydan farzandi bilan urushib chiqib ketdi. Endi farzandini olmoqchi. Farzand otasida qoladimi yoki onanikimi? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди. ✅ Шундай экан, фарзандлар отаси билан кўришиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган. 💁‍♂ Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган. Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда: 👉 боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини; 👉 ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини; 👉 болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини; 👉 ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини; 👉 ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни; 👉 болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. ✅ Юқоридаги қоидаларга биноан агар укангиз ушбу мезонларга жавоб берса, фарзандини ўз қарамоғига олиши мумкин. ❗️Бунинг учун фуқаролик судига фарзандини ўз қарамоғига олиш бўйича мурожаат қилиши керак. 👉@Talim_va_MEN
3383Loading...
24
1. Лосось Лосось (қизил гўштли балиқ) бош мия учун фойдали кўплаб озуқа моддаларини тутади. Бу D витамини, ёғ кислоталари, омега 3, эйкозапентаен (EPA) ва докозагексаен (DHA) кислоталаридир. Омега 3, EPA и DHA организмда тинчлантирувчи ва бўшаштирувчи таъсирга эга бўлган дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини таъминлайди. D витамини эса нейрокогнитив бузилишларни камайтириб, рухиятни тинчлантиради. 2. Ромашка Ромашка чойини тинчлантирувчи хусусияти чиндан мавжудлиги илмий асосда тасдиқланган. Унда кўп миқдорда антиоксидантлар бўлиб, улар яллиғланиш ва нотинчликни камайтиради. Экспериментларни кўрсатишича 8 хафта давомида ромашка чойини истеъмол қилиш хатто «генераллашган хавотир бузилиши» ташхиси қўйилган беморларда хам депрессия ва хавотир симптомларини камайиши кузатилган. 3. Шоколад Шоколаднинг «Бахт гормонини» тутиши ва стрессни камайтириши хаммага маълум. У серотонин миқдорини ошириб, зўриқиш ва ташвишни камайтиради. Ундан ташқари қора шоколад флавоноллар тутиб, улар бош мия ишини яхшилайди, стресс холатларига мослашувига ёрдам беради. Одатда аччиқ шоколад плиткалари энг фойдали хисобланади. Текшириш натижалари эса аксини кўрсатади, яъни сутли шоколадлар хавотир симптомини яхшироқ камайтиради. Аммо ёдда тутинг шоколад кўп калорияли махсулот ва вазн муаммосини келтириб чиқариши мумкин. 4. Бразилия ёнғоғи Бразилия ёнғоқлари «бертолетия» дарахтининг меваси хисоблани, жуда кўп миқдорда Е витамини тутади. Маълумки қонда Е витаминини камайиши депрессияга олиб келади. Ундан ташқари ёнғоқ таркибида селен моддаси бўлиб, у антиоксидант хусусиятга эга ва кайфиятни кўтаради. Аммо ортиқча селен истеъмол қилиш хам тавсия этилмайди. Унинг кунлик нормаси 400 микрограмм, яъни кунига 3-4 дона бразилия ёнғоғи ейиш етарли. 5. Куркума Куркума – куркумин моддасини тутувчи зиравор хисобланиб, бош мия соғлигини мустахкамлайди, хавотир бузилишларини йуқотади. Шунингдек, у кучли антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлиб, организмдаги яллиғланиш маркери хисобланган цитокинларни камайтиради. 6. Банан Бананлар кўп миқдорда триптофанлар тутиб, бу аминокислоталар организмда серотонин ажралишини кучайтиради. Бу дегани органимни тинчлантириб, хавотирни камайтиради. Ундан ташқари банан таркибида фойдали микроэлементлар магний ва калий жуда кўп. 7. Тухум Тухум – витамин D манбаси хисобланади. Бу витамин етишмовчилиги депрессияга олиб келади. Тухум истеъмол қилиш кайфиятни кўтаради. Тухумда шунингдек, трипфотанлар хам мавжуд. 8. Йогурт Йогурт таркибидаги пробиотик ва бошқа фойдали бактериялар инсонни рухий саломатлигига яхши таъсир этади. Текшириш натижалари йогурт таркибидаги махсулотлар нейротоксинлар ва эркин радикалларни камайтириб, бош мия хужайраларини химоялашини кўрсатади. Йогуртни кунда истеъмол қилувчи инсонлар стресс билан осон курашади, хис туйғуларини жиловлай олади. 9. Кўк чой Кўк чой галлат эпигаллокатехин (EGCG) тутиб, у бош мия саломатлигини мустахкамловчи ва хавотирни пасайтирувчи антиоксидант хисобланади. Ундан ташқари кўк чой таркибида L теанин — аминокислотаси бўлиб, у хам шу каби таъсир этиш билан бирга дофамин ва серотонин гормонларини ажралишини кучайтиради. L теанин қабул қилган одамларда рухий стресс реакцияларини камайиши, юрак уришлари сонини нормаллашуви кузатилган. L теанин аминокислотаси шунингдек, стресс гормони хисобланган кортизол миқдорини қонда камайишига сабаб бўлади. https://t.me/Talim_va_MEN
4369Loading...
25
СТРЕСС ВА НОТИНЧЛИКНИ КАМАЙТИРУВЧИ 9 ТАБИИЙ МАХСУЛОТ Табиат томонидан инъом этилган антидепрессантлар 👉@Talim_va_MEN
3714Loading...
26
✅️#Рост_ҳикматлар Ҳарбий соҳаларга сарфланган пул дунёдаги очлик муаммосининг тамоман ҳал қилиниши учун лозим бўлган пулдан юз баравар кўп. ✍️ Азиз Несин 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
3663Loading...
27
9-MAY - XOTIRA VA QADRLASH KUNIGA bag’ishlab bizning kanallarimizga sinfingiz bilan oʻtkazgan tadbirlaringiz, oʻquvchilar aytgan ifodali she’rlar va turli xil sahna koʻrinishdagi videolarni kanalimizga joylashtirishingiz mumkin!😊 Xammasi 13 ta kanalga joylanadi kanallar roʻyxati 👇🏻 ✅@buxoroviloyati1sinf ✅@buxoroviloyati2sinf ✅@buxoroviloyati3sinf ✅@buxoroviloyati4sinf ✅@buxoroviloyati5sinf ✅@buxoroviloyati6sinf ✅@buxoroviloyati7sinf ✅@buxoroviloyati8sinf ✅@buxoroviloyati9sinf ✅@buxoroviloyati10sinf ✅@buxoroviloyati11sinf ✅@Talim_va_MEN ✅@buxoroijtimoiyfanlar 👨🏻‍💻Murojaat uchun: @Talim_va_MEN_admin ga yozib batafsil ma’lumot olasiz.
1874Loading...
28
Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4509-савол: Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра: 👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. ❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади. 👉@Talim_va_MEN
3701Loading...
29
Диабет хавфини камайтириши хусусияти антоцианларнинг глюкоза ва липидлар метаболизмига, ичак микрофлорасига ва яллиғланиш жараёнларига таъсир этиши билан тушунтирилади. Қайси антоциан пигментини тутишини ўсимлик генотипи белгилайди. Сиёхранг сабзавотлар, айниқса сиёхранг картошканинг финча нави «Synkeä Sakari» да ва черникада антоциан бўёғини кўп миқдорда мавжудлиги Турку университетининг профессори Кан Чен томонидан илмий исботланган. Бинафшаранг мева ва сабзавотларга қуйидагилар киради: • қизилча, • баклажон, • черника (бута меваси) • ежевика, • олхўри • анжир, • анор, • қизил карам, • бинафшаранг карам, • спаржа (сиёхранг сарсабил), • сиёхранг картошка, • сиёхранг сабзи, • сиёхранг маккажухори 👉@Talim_va_MEN
3882Loading...
30
#Билармидингиз ❗️Тиш пастасининг елимланган қисмидаги рангли чизиқлар нимани англатишини биласизми? ✅ Яшил ранг - мутлақо зарарсиз бўлиб, болалар ва аллергияга мойил инсонлар бемалол қўллаши мумкин,100 фоиз табиий маҳсулотдан тайёрланган. 🔷 Кўк ранг- маҳсулот таркибидаги моддаларнинг 20 фоизи табиий, 80 фоизи синтетик йўл билан олинган моддалар ташкил этади. Унга соғлик учун зарарли бўёқлар қўшилганлигини билдиради. ◼️ Қора ранг - маҳсулот таркибида табиий моддалар умуман йўқ, барча моддалар синтетик йўл билан олинган, тишни оқартирувчи кучли модда сақланганлиги сабабли тиш эмалини зарарлаши мумкин. ⭕️ Қизил ранг - маҳсулот таркиби 50 фоиз табиий маҳсулотдан ташкил топган, дори воситалари сақлаганлиги сабабли даволовчи хусусиятга эга эканлигини билдиради. 👉@Talim_va_MEN
60022Loading...
31
✅️#Рост_ҳикматлар Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур, Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ. ✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
1 42224Loading...
32
#Биласизми Овқат тайёрлашга марказлашган электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиганлар учун 2024 йил 1 майдан электр энергияси нархлари. 👉@Talim_va_MEN
4005Loading...
33
❗️Ипотека кредитини расмийлаштиришда мажбурий суғурта қилиш талаби бекор қилинди Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди. Бу фуқароларнинг камида 5 миллион сўм атрофидаги маблағини тежаш имконини беради.
3442Loading...
34
Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 4509-савол: Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм? ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра: 👉 ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида; 👉 ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. ❗️Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади. 👉@Talim_va_MEN
3551Loading...
35
❗️Хотин ишламаса ҳам умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи борми? Манба: Оила кодекси. 👉@Talim_va_MEN
3381Loading...
36
⚡️5 yil staji bor oʻrta maxsus darajadagi xotin-qizlar diqqatiga! Vazirlar Mahkamasining “Mutaxassisligi boʻyicha kamida besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni Davlat oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish tartibini tasdiqlash haqida” 2022-yil 9-iyundagi 322-son qarori tasdiqlangan. Shunga koʻra, 1-maydan, 1-iyunga qadar mutaxassisligi boʻyicha besh yil mehnat stajiga ega boʻlgan xotin-qizlarni Davlat oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga alohida qabul parametrlari doirasida tanlovda ishtirok etishi uchun tavsiyanoma olish maqsadida murojaat etgan talabgor xotin-qizlarning arizalari https://xotin-qizlar.uz/ platformasi orqali qabul qilish boshlandi. 👉@Talim_va_MEN
3294Loading...
37
‼️ РАҲБАРнинг 12 ТА ХАТОСИ 1. Шахсий жавобгарликдан қочиш. 2. Ходимлар малакасини оширишга қаршилик қилиш. 3. Рағбатлантириш ўрнига иш натижаларини текшириш. 4. Ходимлар фаолиятини баҳолашда ўта принципиал бўлиш. 5. Натижанинг муҳимлигини эсдан чиқариш. 6. Ташаббус учун жазолаш. 7. Эътиборни мақсадга эмас, муаммога қаратиш. 8. Дўст эмас, бошлиқ бўлиш. 9. Имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш. 10. Танқидни «бўғиш». 11. Айтилган вақтга кечикиб бориш. 12. Ваъданинг устидан чиқмаслик. 👉@Talim_va_MEN
3496Loading...
38
#Тадқиқот Сутка қисқарди(ми?) Қутб музларининг эриши сайёранинг айланиш тезлигининг ўзгаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида глобал вақт ҳисобига таъсир қилади, деб хабар беради Калифорния тадқиқот университети олимлари. “Гренландия ва Антарктида музларининг сунъий йўлдош гравиметрияси ёрдамида ўлчанган тез эриши Ернинг бурчак тезлигини (айланиш) аввалгига қараганда қисқароқ вақт ичида камайишига сабаб бўлди... Бу ҳеч қачон кўрилмаган муаммони келтириб чиқаради. Kомпьютер тармоқларини синхронлаштириш учун ва UTC (Universal Time) га режалаштирилганидан аввалроқ ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши мумкин... Глобал исиш аллақачон глобал вақтни ҳисоблашга таъсир қилмоқда”, — дейишмоқда олимлар. 👉@Talim_va_MEN
3735Loading...
39
#ибрат БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР: Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим. © Цезарь ️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз. © Уорен Бафет Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин. © Конфуций ️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг. © Брюс Ли ️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак. © Бодо Шефер Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма! © Чингизхон Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
1 52838Loading...
40
✅️#Рост_ҳикматлар Ҳар сабрнинг охири зафар, ҳар аччиқнинг кетидан шакар. ✍️ Жалолиддин Румий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | YouTube
58710Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
✅️#Рост_ҳикматлар Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар. ✍️ Ҳадис, Имом Термизий ривоят қилган 👉@Talim_va_MEN
Show all...
🥰 2
​​Мактабларда телефонларни сақлаш бўйича махсус қутилар ташкил этилиши тўғрими? @Yurist_Xizmati 4513-савол: Assalomu aleykum. Bizining maktabda shunaqa shkaflar qoʻyildi. Har kuni oʻquvchilarning telefoni oʻzining roziligisiz yigʻib olinib dars tugagandan keyin berilyabdi. Sinfimizda online oʻqiydiganlar bor bular telefonsiz darsliklarni koʻrolmayabdi, kimlargadr lugʻat kerak bu ham boʻlmayabdi telefonsiz. Bu shkafda oʻqituvchilar uchun ham tokchalar bor uchun, lekin ularning birortasi telefonini qoʻymaydi. Bu xolat boʻyicha nima deya olasiz, bu qonunga nisbatan qanchalik oʻrinli va qanday chora koʻrsak telefonlarimizni olib qoʻyishmaydi. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 21 майдаги 139-сон қарорига иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 7-бандига асосан Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар: •  телефонини ўчириб қўйиши; •  телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт. 💁‍♂ Бунда низомнинг 14-бандига биноан юқоридаги қоидалар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эга. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 9-бандига кўра Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, таълим муассасаларида ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фоеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши, таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади. ❗️Мана шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда телефонларни олиб қўйиш бўйича ташкил этилган чора ҳуқуқий асосга эга. 👉@Talim_va_MEN
Show all...

1
❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради. Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади. Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади. ✅ Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади. Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади. Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномаси Фуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. Батафсил: https://yuristpro.uz/soliq-undirilmaydi/ 👉@Talim_va_MEN
Show all...
👍 1
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Магистратурага киришда сертификат талаби бекор бўлди Фақат бу айрим тоифадаги талабалар учун амал қилади. 👉@Talim_va_MEN
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
✅️#Рост_ҳикматлар Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан. ✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
Show all...
Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади Ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилади:
👉 соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун 94,5 балл; 👉 бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади
Амалда ўқишга киришда минимал ўтиш баллари барча йўналишлар учун 56,7 балл эди. 👉@Talim_va_MEN
Show all...
👍 2
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг янги малака талаблари Ҳурматли каналимиз кузатувчилари куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 5-илова билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида” 2023-йил 16-августдаги 247-сонли буйруғи ўз кучини йўқотди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1- апрелдаги 105-сонли буйруғига 4-илова билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари янгидан тасдиқланди. ❗️Шу сабабли, мактаб раҳбар ходимлари, ишга кирмоқчи бўлган номзодлар ва ҳуқуқшунослар янги малака талабларига риоя қилиши лозим. Қуйидаги ҳавола орқали янги малака талаблари билан танишишингиз мумкин. 👉@Talim_va_MEN
Show all...
Umumiy o‘rta ta’lim maktabi (maktab-internat) rahbar va xodimlarining malaka tavsiflari

 O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirining 2024-yil 1-apreldagi 105-son buyrug‘i4-ILOVA Umumiy o‘rta ta’lim maktabi (maktab-internat) rahbar va xodimlarining malaka tavsiflari Talablar nomi Lavozim nomi va unga qo‘yiladigan malaka tavsiflari Direktor lavozimining malaka tavsiflari Ma’lumot Kamida bakalavr darajasidagi oliy ma’lumot va menejerlik sertifikati (ilmiy darajaga ega bo ‘Igan nomzodlarga afzallik beriladi) Mehnat staji Ta’lim sohasida […]

👍 1
02:45

00:12
Video unavailableShow in Telegram
✅️#Рост_ҳикматлар Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ. ✍️ Рим мақоли 🌸Кунингиз хайрли ўтсин! 👉@Talim_va_MEN
Show all...