cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Namangan viloyati IIB YHXB

Namangan viloyati IIB YHXBning rasmiy axborot kanali

Show more
Uzbekistan50 534The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
216
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#ТАЙИНЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2019 йил 30 декабрь кунидаги буйруғи билан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Эгамназаров Бунёджон Сохибназарович тайинланди. Полковник Эгамназаров Бунёджон Сохибназарович бундан аввал Наманган вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. @namanganyoxb
Show all...
Блогер ва журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди. Янги йилнинг бошланиши ҳар бир корхона ва ташкилот учун, ўтган йил сарҳисобини чиқариш ҳамда бошланган йил учун янги режаларни белгилаб олиш фурсати ҳисобланади. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти 2019 йилда амалга оширилган ҳамда 2020 йилда бажарилиши белгиланган устувор вазифалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжумани ҳам қамров ва долзарблик жиҳатидан шу мақсадда ташкил этилди. Матбуот анжуманида Мамлакат миқёсидаги интернет сайтлари муҳбирлари, маҳаллий ОАВ ҳамда матбуот хизмати ҳодимлари ҳамда жамаотчилик вакиллари иштирок этишди. Дастлаб “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Жахонгир Риззаев 2019 йилда жамият томонидан амалга оширилган ишлар, белгиланган режаларнинг бажарилиши ва аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида йўлга қўйилган тизим фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Матбуот анжумани иштирокчилари 2020 йил давомида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида бажарилиши режалаштирилган ишлар билан таништирилди. Очиқ мулоқот ва савол-жавоб шаклида давом этган матбуот анжуманида, журналист ва блоггерлар аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Муқобил энергиядан фойдаланиш мавжуд электр энергиясини тежаш борасида биринчи навбатда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳодимлари ташаббус кўрсатиши айтиб ўтилди. Ҳар бир ҳодим ҳонадонига қуёш энергияси панелларини ўрнатиши, ҳамда тежамкор ускуналардан фойдаланиши, замонавий усулларни тарғиб қилиши жорий йилда белгиланган энг устивор йўналишлардан бири эканлиги йиғилганларга етказилди.
Show all...
Сизнингча, 2019 йилда Наманган вилоятида қайси тизимнинг ахборот хизмати самарали фаолият юритди, деб ҳисоблайсиз?Anonymous voting
  • "Навбаҳор" футбол клуби матбуот хизмати
  • Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
  • Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати
  • Вилоят ички ишлар бошқармаси (ИИБ) матбуот хизмати
  • Мажбурий ижро бюроси (МИБ) вилоят бошқармаси ахборот хизмати
  • Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
  • Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати
0 votes
Наманганда ЙПХ инспекторларига "Bodycamera"лар тарқатилди. – Telegraph https://telegra.ph/Namanganda-JPH-inspektorlariga-Bodycameralar-tar%D2%9Batildi-12-29
Show all...
Наманганда ЙПХ инспекторларига "Bodycamera"лар тарқатилди.

Маълумки 2020 йил 1 январъ кунидан ЙПХ инспекторлари махсус видеокамералар билан хизмат олиб борадилар. Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди сафабар гурухларига ҳам махсус "Bodycamera"лар тарқатилди.

Xurmatli hamyurtlar! Yangi yil bayrami munosabati bilan Namangan shahrining ayrim ko'chalarida 2019-yil 31-dekabr soat 15:00dan 2020-yil 1-yanvar soat 01:00ga qadar avtomobillar uchun harakatlanish cheklanadi.@namanganiibuz
Show all...
13.09 MB
Show all...
Наманган вилояти Ички ишлар органларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.

Наманган вилояти ИИБ мажлислар залида ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи иштирок этиб давлатимиз томонидан ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароит ва имкониятлар, рағбат ва мукофотлар борасида сўз юритди. Шу билан бирга тизимда учраётган айрим камчилик ва хатоларни танқид қилиб керакли тавсия ва маслахатлар берди. Йиғилиш давомида полковник Р.А.Хатамов ўз касбига садоқати…

ХАТОЛАР ОҒИР ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ бунга эса йўл қўйиб бўлмайди Наманган вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 11 ойи мобайнида вилоят ҳудудида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликда 117 марта газеталарда, 269 марта радио ва 86 марта телеведение орқали чиқишлар қилинди. Мавжуд олий ўқув юртлари, коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган жойларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиб борилмоқда. Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар буйича ҳамкорликда 145 маротаба сайёр судлар ўтказилди. Натижада вилоят буйича содир этилган ҳодисалар сони - 48 тага (683/635), ўлим билан тугамаган ЙТХлари сони - 19 тага (630/611) камайишига эришилди. Ҳозирда вилоят ҳудудида жами 13.261 км. йўллар мавжуд бўлиб, шундан 69 км. халқаро аҳамиятга (Қамчиқ довони 221-291 км.лар)эга, 1.048 км. давлат аҳамиятига эга, 2.260 км. маҳаллий ахамиятга эга автомобиль йўллари ҳамда 9.884 км. ички хўжалик йўлларини ташкил этади. Автомобиль йўлларига етишмаётган 459 дона йўл белгилари ўрнатилди, 2585 донаси алмаштирилди, шаҳар ва туманлар марказий кўчаларида 1750 км йўл чизиқлари чизилди, йўлларнинг 483.718 кв.метр қатнов қисми таъмирланди, 12 та замонавий типдаги диодли светофорлар ҳамда 1.100 та йўналтирувчи устунчалар ўрнатилиб, 1032 дона сунъий ёритиш воситалари билан жиҳозланди. Ҳозирги кунда вилоятда ҳайдовчиликка номзодларни тайёрловчи жами 65 та таълим муассасалари бўлиб, (шундан; 14 таси МК «Ватанпарвар» ташкилотига, 30 таси Олий таълим вазирлиги ва вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига, 4 таси «Транскасб» уюшмасига, 2 таси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятига ҳамда 15 таси нодавлат таьлим муассасаларига қарашлидир). Вилоятда ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аҳволини янада яхшилаш, ҳайдовчилар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида 46 та ўқув гуруҳларининг ўқиш муддатлари узайтирилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан 23 маротаба тақдимнома юборилиб, ижроси назоратга олинди ҳамда 31 та «Автомотоҳаваскорлар» кўнгилли жамиятининг Наманган шаҳар бўлими ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига тегишли 29 та касб-ҳунар коллежининг ўқув гуруҳларида рўйхатга олиш ишлари вақтинча тўхтатилди. Тизимда амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар инсон ҳаёти ва мамлакатимиз иқтисодиёти равнақида муҳим бўлган ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Шокиржон ҲОШИМОВ, вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори
Show all...
Якунига етаётган йилда 185 минг 176 та транспорт воситаси рўйхатга олиниб, шундан 144837 таси енгил, 13176 таси юк, 148 таси автобус, 431 таси мототранспорт, 1709 таси тиркама ва ярим тиркамаларини ташкил этади.⤵️ https://teletype.in/@dunyovadavr/ByPj_p1yL Dunyo va Davr каналига уланиш:⤵️ https://t.me/Dunyovadavr Telegram |Facebook |
Show all...
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳайдовчи ва пиёдалар маданиятга боғлиқ

Бугун, 24 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи якунларига...