Зулматлардан Нурга
Asosiy kanalimiz @idrokqil بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Show more499
Subscribers
-424 hours
-37 days
-930 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Photo unavailableShow in Telegram
Бу инсоннинг ички кўриниши. Аллоҳ таоло неъмати бўлмиш тери билан уни қоплаб, гўзал суратга келтириб қўймаганида, биров унга қарагиси келмас эди. Кўзи тушиб қолса, кўнгли беҳузур бўларди. Худди шу каби Аллоҳ таоло бандасини маънавий сатр қилиб, ботиний нуқсонларини кўрсатмайди. У Зотнинг сатри бўлмаганида, инсоннинг айблари очилиб кетиши аниқ. Одам боласи мана шу ҳақиқатни ҳар дам эсга олса эди кошки, ўзидан кетиб қолмасди, даъволари осмон қадар бўлмасди. Роббим, сатрингдан маҳрум қилмагин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👍 6😢 3❤ 1
Photo unavailableShow in Telegram
11730. Аллоҳнинг зикри ота-бобо(аждод)ларнинг зикридан кучлироқ туради
Аллоҳ таолонинг зикр қилиш жамики маҳлуқотларни зикр қилишдан муқаддам туради, гарчи улар ота-боболар, аждодлар бўлсаларда. Ва бу ҳолат қалбда доим устун бўлиб туриши лозим.
Аллоҳ таоло айтади: “Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг”, Бақара сураси, 200-оят.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
❤ 3👍 1
Repost from •твоя ухт жариҳун.
Mo’minlarning onasi Oisha raziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Ey Oisha! Alloh jannat ahlini ular otasining belida ekanligidayoq jannat uchun yaratib qo’ygan, do’zax ahlini ham ular otasining belida ekanligidayoq do’zax uchun yaratib qo’ygan”, dedilar”.
Imom Muslim rivoyati
@jarihun
👍 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Хушхабар
🌸Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом айтдилар: «Агар аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (рамазон) рўзасини тутса, фаржини (иффатини) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг – киравер», дейилади».
Имом Аҳмад ва ибн Хиббон ривояти.
❤ 4🥰 2
#kitobdan
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ менга ривоят қилади: Хотим ал-Асом роҳимаҳуллоҳ айтади: «Шайтон ҳар куни эрталаб менга бундай пичирлайди: Бугун нима овқат ейсан? Нима қиляпсан, қаерда уҳлайсан? Мен унга: Ўлим - менинг овқатим, кафан - кийимим ва қабрим тўшагимдир». деб жавоб бераман.
❤ 7
Repost from Mubaşşir Ahmad
Photo unavailableShow in Telegram
Қалблар талпинади, ҳамёнлар узрхонлик қилади.
Аллоҳим, уларнинг орзуларини бергин!
Айман Ёғий
@MubashshirAhmad
❤ 7👍 3
Repost from Mubaşşir Ahmad
Photo unavailableShow in Telegram
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан".
@MubashshirAhmad
❤ 9
Photo unavailableShow in Telegram
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Банданинг ёлғиз қолиб дуо қиладиган, зикр қиладиган, намоз ўқийдиган, тафаккур қиладиган, нафсини сарҳисоб қилиб, қалбини ислоҳ қиладиган пайтлари бўлмоғи лозим».
("Мажмуъ ал-фатово", 10/425)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇
@al_azhar123
❤ 7
Photo unavailableShow in Telegram
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»
❤ 2😢 1
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.