en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 246 subscribers, ranking 11 778 in the News & Media category and 4 151 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 246 subscribers.

According to the latest data from 09 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -294 over the last 30 days and by -1 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.95%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.65% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 915 views. Within the first day, a publication typically gains 1 087 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 10 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 246
Subscribers
-124 hours
-747 days
-29430 days
Posts Archive
Қурилиш вазирлиги New Port мажмуасидаги қоидабузарликлар назоратсиз қолдирилмаганини билдирди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжа
Қурилиш вазирлиги New Port мажмуасидаги қоидабузарликлар назоратсиз қолдирилмаганини билдирди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкентдаги New Port мажмуасида аниқланган қурилиш қоидабузарликлари бўйича изоҳ берди. Вазирликка кўра, буюртмачи — Mega Logistics Service МЧЖга бир неча марта мажбурий ёзма кўрсатмалар берилган. Компаниядан қурилишни тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида олиб бориш ва объектларни инспекцияда рўйхатдан ўтказиш талаб қилинган. Бироқ кўрсатмалар бажарилмаган. Шундан сўнг компаниянинг масъул мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилган, тўпланган материаллар эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Аввалроқ Тошкент шаҳар прокуратураси New Port мажмуасида бешта бино тегишли рухсатсиз қурилганини маълум қилган ва Mega Logistics Service мансабдор шахслари ҳамда бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган мотоциклчи 15 суткага қамалди. 26 ёшли ҳайдовчи аввал ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва жараённи видеога олиб тарқатган. Суд ҳужжатларига кўра, кейинроқ ИИБ ходимлари ундан тушунтириш олиш ва мотоциклни жарима майдонига олиб кетиш учун борганида, у қонуний талабларни бажаришдан бош тортган, кўчада бақир-чақир қилиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Суд уни майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбдор деб топиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Шунингдек, мотоциклчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур бўлган «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Чиноз ҳокими «Шармандали маҳалла» ташаббуси учун узр сўрашга тайёрлигини билдирди Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов маҳаллал
Чиноз ҳокими «Шармандали маҳалла» ташаббуси учун узр сўрашга тайёрлигини билдирди Чиноз тумани ҳокими Шерзод Солиҳов маҳаллаларга «Шармандали маҳалла», айрим уйларга эса «Уятли хонадон» ёзувларини илиш ташаббуси ўзига тегишли бўлганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу бўйича унга ҳеч ким топшириқ бермаган. «Шармандали маҳалла» ёзувли баннер фақат видеога олиш учун илинган ва кейин дарҳол олиб ташланган, амалда эса бирорта маҳалла ёки хонадонга бундай ёзув қолдирилмаган. Ҳоким ташаббусдан мақсад аҳолини ободонлаштириш ишларига жалб қилиш бўлганини айтди ва усул қўполроқ чиққан бўлиши мумкинлигини тан олди. «Айбимиз бўлса, узримизни сўраймиз. Тўғри йўлда бўлсак, ишимизни давом эттирамиз», — деди Шерзод Солиҳов.

Наманганда собиқ банк раҳбари 20 минг доллар олаётганда ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, «Саноат қурилиш банк» Наманган вилояти филиалининг собиқ бошқарувчиси фуқародан 20 минг доллар олаётганда ушланган. Терговга қадар текширув маълумотларига кўра, у Норин туманидаги давлат ташкилоти балансида бўлган ер майдонини сотиш ва танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 29 минг доллар талаб қилган. Шундан 20 минг долларини олдиндан беришни сўраган. 30 июль куни ўтказилган тезкор тадбирда собиқ банк раҳбари Давлатобод туманида кимёвий ишлов берилган 20 минг долларни олаётган вақтда ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Acer Тошкентда маиший техника ва кундалик ҳаёт учун янги маҳсулотларини намойиш этди Acer компанияси 50 йиллиги муносабати би
+4
Acer Тошкентда маиший техника ва кундалик ҳаёт учун янги маҳсулотларини намойиш этди Acer компанияси 50 йиллиги муносабати билан Тошкентда матбуот учрашуви ўтказиб, компьютерлардан ташқари Acer Gadgets & Lifestyle йўналишидаги янги ечимларини тақдим этди, деб хабар бермоқда Bugun.uz мухбири. Жумладан, компания Acerpure бренди остида уй, ошхона, тозалаш, соч парвариши ва гўзаллик учун мўлжалланган маҳсулотларни намойиш қилди. Acer шу орқали анъанавий компьютер ва мониторлар сегментидан ташқари кундалик маиший техника бозоридаги иштирокини ҳам кенгайтирмоқчи. Компания, шунингдек, сунъий интеллектга мос қурилмалар, AI PC, Predator ва Nitro ўйин маҳсулотлари, мониторлар ҳамда 3D-визуализация технологияларини ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида кўрсатди. Acer 1976 йилда Тайванда ташкил этилган. Бугун компания маҳсулотлари 160 дан ортиқ мамлакатда тақдим этилган.

14 август куни Ўзбекистонда ҳаво 42 даражагача исийди «Ўзгидромет» маълумотига кўра, 14 август куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё
14 август куни Ўзбекистонда ҳаво 42 даражагача исийди «Ўзгидромет» маълумотига кўра, 14 август куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши мумкин. Тошкент шаҳрида кундузи 38–40 даража, Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона ҳудудларида эса 35–40 даража иссиқ бўлади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

НКМКда олтин ишлаб чиқариш камайди, маҳсулот қиймати эса 41,7 фоизга ошди Навоий кон-металлургия комбинати 2026 йилнинг бирин
НКМКда олтин ишлаб чиқариш камайди, маҳсулот қиймати эса 41,7 фоизга ошди Навоий кон-металлургия комбинати 2026 йилнинг биринчи ярмида 46,9 тонна олтин ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга кам. Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 60,8 трлн сўмдан 86,2 трлн сўмгача, яъни 41,7 фоизга ошган. Комбинат биринчи яримйилликда 236,8 млн доллар инвестиция ўзлаштирган — бу ўтган йилга нисбатан 7,9 фоиз кўп. Янги иш ўринлари сони эса 1190 тадан 1008 тага камайган. НКМК «Мурунтов» кони, Кўкпатас ва Дауғизтов конлари, шунингдек, 2 ва 7-сонли гидрометаллургия заводларида қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳаларни давом эттирмоқда.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочиб, мотоциклни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. Ҳодиса «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода мотоциклчи ЙПХ инспекторларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатни давом эттиргани кўринади. Тошкент шаҳар ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган. Суд уни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилган. Текширувда мотоциклчида «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги, унда фақат «В» тоифаси борлиги ҳам аниқланган. Маъмурий қамоқ муддати тугагач, у мотоциклни олиб кетиш учун мурожаат қилса, «А» тоифаси мавжуд эмаслиги бўйича қўшимча чоралар кўрилиши айтилган.

Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Маттиас Фоллерт фаолиятини бошлади Германиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Маттиас Фоллерт 2026 йил августидан Тошкентдаги элчихонага раҳбарлик қилишни бошлади. У ўзбек тилида видеомурожаат йўллаб, ўзини таништирди. Фоллерт Марказий Осиё йўналишида тажрибага эга дипломат. У 2022–2026 йилларда Германия Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий ҳамкорлик мамлакатлари бўйича бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. Дипломат 2003 йилдан Германия ташқи ишлар тизимида фаолият юритади. У Скопье ва Сеулдаги элчихоналарда, Брюсселдаги Германиянинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ҳам турли лавозимларда ишлаган.

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 4 кунгача дам олади Президент фармонига кўра, 31 август — душанба барча ходимлар учун
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 4 кунгача дам олади Президент фармонига кўра, 31 август — душанба барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Шунга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 29 августдан 1 сентябргача кетма-кет 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар эса 30 августдан 1 сентябргача 3 кун дам олади. 1 сентябр — Мустақиллик байрами, 2 сентябр, чоршанба эса одатий иш куни бўлади.

Тошкентда Comrade Aziz номи билан танилган Азиз Ҳакимов 4 йил 2 ойга қамалди. 11 август куни Шайхонтоҳур тумани жиноят ишлари
+1
Тошкентда Comrade Aziz номи билан танилган Азиз Ҳакимов 4 йил 2 ойга қамалди. 11 август куни Шайхонтоҳур тумани жиноят ишлари бўйича судида унинг иши бўйича ёпиқ суд мажлиси якунида ҳукм ўқилди. Суд Ҳакимовни урушни тарғиб қилиш бўйича оқлаган, бироқ уни туҳмат, ҳақорат ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда айбдор деб топган. Тайинланган жазолар қисман қўшилиб, унга 4 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган. Бундан ташқари, суд Рақамли технологиялар вазирлигига Ҳакимов юритган Telegram каналини блоклаш мажбуриятини юклаган. Ишдаги олти нафар жабрланувчи етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режаси 606 минг тоннага оширилди Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида бар
+3
Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режаси 606 минг тоннага оширилди Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш ва ички бозорга ресурсларни узлуксиз етказиб бериш бўйича тақдимот билан танишди. Йиғилишда «Ўзбекнефтгаз»га йил якунига қадар суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш топширилди. Шунингдек, август ойида 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. «Янги Култак», «Ниёз», «Қоратау», «Марварид» ва «Тегирмон» конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилиши айтилди. Президент мутасаддиларга ички бозорда сунъий тақчиллик ва нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик, талаб ва таклифни кунлик таҳлил қилиб бориш бўйича ҳам топшириқ берди.

ИИВ ва Марказий банк кибержиноятларга қарши махсус тизим яратган Ички ишлар вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда кибержи
+1
ИИВ ва Марказий банк кибержиноятларга қарши махсус тизим яратган Ички ишлар вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда кибержиноятларга қарши махсус тизим ишга туширгани маълум қилинди. ИИВ маълумотига кўра, тизим орқали 2026 йилнинг биринчи ярмида 29 трлн сўм маблағнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетиши олди олинган, жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланган. Шу даврда 9 282 та кибержиноят фош этилган, шундан 4 011 таси ташаббус асосида аниқланган. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120,5 млрд сўмдан зиёд зарар қайтарилган. Йиғилишда бу натижаларга қарамай, кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ишлар ҳали етарли эмаслиги танқид қилинган.

Электрон чекларни энди соддалаштирилган шаклда кўриш мумкин Солиқ қўмитаси электрон чекларни тўлиқ ёки соддалаштирилган форматда кўриш имкониятини жорий қилди. Соддалаштирилган кўринишда чекда фақат асосий маълумотлар — харид қилинган товар ёки хизмат номи, унинг нархи ва якуний сумма акс этади. Электрон чекни смартфон камераси орқали QR-кодни сканерлаб ёки Soliq мобил иловаси орқали очиш мумкин. Фойдаланувчи исталган вақтда тўлиқ ва соддалаштирилган кўриниш ўртасида алмашиши мумкин. Қўмита бу усул чекдаги кўплаб реквизитлар орасида адашмасдан, харид суммасини тезроқ текшириш имконини беришини билдирган.

1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўлкира автобусга чиқиш билан тўланиши шарт бўлади 2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асо
1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўлкира автобусга чиқиш билан тўланиши шарт бўлади 2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ишлаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт бўлади. Тўлов транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз воситалар орқали амалга оширилади. Агар йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўлкирани тўламаса ёки имтиёзини тасдиқламаса, у чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади. Бу эса жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Татаристон раҳбари Мирзиёевга Нижнекамскда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди Татаристон раҳб
Татаристон раҳбари Мирзиёевга Нижнекамскда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди Татаристон раҳбари Рустам Минниханов президент Шавкат Мирзиёевга Нижнекамскдаги дрон ҳужумида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади. 10 август куни Нижнекамскдаги қатор объектларга қилинган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, уларнинг 8 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Қурбонлар орасида Тожикистон фуқароси ҳам бор. Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига йўллаган мурожаатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатилишини билдирган. Ҳужумдан кейин 70 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, 21 киши шифохонага ётқизилган. Россияда ҳолат юзасидан террорчилик акти моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфалт учун хомашё ишлаб чиқариш синовдан ўтказилади Самарқанд давлат техника университети ва Туркиян
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфалт учун хомашё ишлаб чиқариш синовдан ўтказилади Самарқанд давлат техника университети ва Туркиянинг Чукурова университети олимлари ғўзапоядан асфалт учун муқобил хомашё олиш бўйича 2,824 млрд сўмлик лойиҳа бошлади. Лойиҳа доирасида пахта ғўзапояси пиролиз усулида қайта ишланиб, биойоғ ва биокўмир олинади. Улар асфалт-бетон таркибидаги нефт битумининг ўрнини қисман босиши мумкинлиги текширилади. Дастлаб асфалт таркибида 15 фоизгача, кейинчалик 30 ва 45 фоизгача биоматериалдан фойдаланиш имконияти ўрганилади. Олимлар технология йўл қурилишида нефт маҳсулотларига эҳтиёжни камайтириш, ғўзапоя чиқиндиларидан фойдаланиш ва узоқроқ хизмат қиладиган, микроёриқларни камайтиришга қаратилган асфалт қопламалар яратиш имконини беришини кутмоқда. Тадқиқотлар Ўзбекистон ва Туркияда параллел олиб борилмоқда.

Нижнекамскдаги дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тата
Нижнекамскдаги дрон ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Татаристоннинг Нижнекамск шаҳридаги ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди. Янгиланган маълумотга кўра, 10 август куни дронлар ҳужуми оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Комиссияга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларнинг жасадларини махсус авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келиш ва уларнинг оила аъзоларига кўмаклашиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, ФВВ, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миграция агентлиги вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилган. Аввал Қозондаги Бош консулхона 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Янги расмий ахборотда қурбонлар сони 8 нафар деб кўрсатилмоқда.

Ўзбекистонлик блогер Маҳмуд Ҳикматов Қозоғистонда халқаро қидирувга берилган Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ижтимои
Ўзбекистонлик блогер Маҳмуд Ҳикматов Қозоғистонда халқаро қидирувга берилган Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ижтимоий тармоқларда Maha.dxb тахаллуси билан танилган Ўзбекистон фуқароси Маҳмуд Ҳикматов халқаро қидирувда эканини маълум қилди. Тергов версиясига кўра, у Қозоғистонда ноқонуний онлайн қиморни реклама қилиш учун инфлюенсерларни жалб қилиш билан шуғулланган. Агентлик маълумотига кўра, Ҳикматов блогерларнинг аудиторияси, обуначилар географияси ва қамровини ўрганиб, шу асосда реклама нархларини белгилаган. Схемага 35 нафардан ортиқ блогер жалб қилингани айтилмоқда. Суд унга нисбатан қамоқда сақлаш эҳтиёт чорасини санкциялаган. Tengrinews маълумотига кўра, Ҳикматов 2026 йил март ойидаёқ халқаро қидирувга берилган.

Жанубий Корея Ўзбекистондан ишчилар билан тузилаётган шартномадаги 2 минг долларлик жаримани бекор қилишни сўради Жанубий Кор
Жанубий Корея Ўзбекистондан ишчилар билан тузилаётган шартномадаги 2 минг долларлик жаримани бекор қилишни сўради Жанубий Корея Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондан E-9 визаси билан келаётган айрим ишчиларга иш жойини рухсатсиз ўзгартирган ҳар бир ой учун 2 минг доллар жарима белгилаш амалиётини қайта кўриб чиқишни сўради. Корея матбуотига кўра, бундай шартлар Ўзбекистоннинг хорижда меҳнатга жойлаштириш бўйича ваколатли тузилмаси билан тузилган айрим шартнома ва тилхатларда бўлган. Жанубий Корея томони агар бу ҳолат тасдиқланса, у E-9 меҳнат тизимининг мақсадига зид бўлиши ва мажбурий меҳнат ёки одам савдоси билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларни келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган. 6 август куни Жанубий Корея Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тегишли идораси вакиллари учрашувида ҳам масала кўтарилиб, Ўзбекистон томонидан чекловни зудлик билан бартараф этиш сўралган. Корея ҳукумати бу бўйича Ўзбекистонга расмий мурожаат ҳам юборишини маълум қилган. Муаммо аввалроқ Улсандаги кемасозлик корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар иш жойини алмаштиришга уринганда ҳар ой 2 минг доллар жарима тўлаш шартига дуч келаётгани ҳақидаги хабарлардан кейин кўтарилган.