en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 250 subscribers, ranking 11 789 in the News & Media category and 4 146 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 250 subscribers.

According to the latest data from 08 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -301 over the last 30 days and by -19 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.57%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.55% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 842 views. Within the first day, a publication typically gains 1 068 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 09 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 250
Subscribers
-1924 hours
-747 days
-30130 days
Posts Archive
Кичик бизнес учун текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқо
Кичик бизнес учун текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чораларни маълум қилди. Жумладан, инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда кичик бизнесни текширишга уч йиллик мораторий жорий этилади. Шунингдек, барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баравар камайтирилади. Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси» жорий этилади. Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади. Яқин вақтда 30 дан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2–3 баравар қисқартирилади. Шунингдек, янги тадбиркорлар учун «Бизнес старт», ишлаб чиқарувчилар учун «Бизнес лифт», ўсиш босқичидаги корхоналар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади.

Хоразмда 7,4 млрд долларлик 15 та янги лойиҳа қурилиши бошланади Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда янги лойиҳаларни ишга туш
Хоразмда 7,4 млрд долларлик 15 та янги лойиҳа қурилиши бошланади Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимида вилоятда амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳаларини маълум қилди. 176 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади, шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида 7 млрд 424 млн долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади. Энг йирик лойиҳа — БАА билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида 6 млрд долларлик экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш мажмуаси. Шунингдек, Словакия билан 170 млн долларлик биоэтанол заводи, Корея инвесторлари билан 100 млн долларлик чиқиндини қайта ишлаб, 71 МВт «яшил энергия» ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Хивага туташ ҳудудда 120 млн долларлик «Саҳро юлдузи» туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 млн долларлик мис саноати кластери ва 60 млн долларлик оптик толали кабель ишлаб чиқариш корхонаси қурилади. Ушбу лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири ортиб бормоқда Financial Times Ўзбекистонни глобал таъсири чекланган, амм
Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири ортиб бормоқда Financial Times Ўзбекистонни глобал таъсири чекланган, аммо муайян соҳаларда сезиларли таъсирга эга «мини-ўрта давлатлар» қаторига киритди. Мақола муаллифи Заур Шириев бу гуруҳга Қатар, Ўмон, Озарбайжон ва Қозоғистонни ҳам киритган. Нашрга кўра, Ўзбекистоннинг асосий устунликлари — Марказий Осиёдаги энг катта аҳоли, марказий географик жойлашув ва минтақавий савдо ҳамда дипломатиядаги роли. Financial Times Ўзбекистоннинг Ўрта йўлак билан алоқаларини кучайтираётгани ва Қозоғистон ҳамда Озарбайжон билан Каспий орқали «яшил» энергия йўлагини ривожлантираётганини ҳам қайд этган. Европа комиссияси маълумотига кўра, Транскаспий йўлагида юк ташиш ҳажми 2022 йилдан бери тўрт баравар ошган, зарур инфратузилма инвестициялари амалга оширилса, 2030 йилгача яна уч бараварга ўсиши мумкин. Financial Times хулосасига кўра, бундай давлатларнинг таъсири йирик давлатлар уларнинг транспорт йўлаклари, ресурслари ёки дипломатик имкониятларига муҳтож бўлган сари кучаяди.

Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилоятига боради Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 17 август куни Хоразм вилоятига ташриф буюради
Шавкат Мирзиёев бугун Хоразм вилоятига боради Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 17 август куни Хоразм вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги янги лойиҳалар ҳамда инфратузилма билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган. Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилади.

Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида авариявий қудуқни ёпиш ишлари бошланди 15 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида авариявий қудуқни ёпиш бўйича амалий ишлар бошланди. Шу муносабат билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов, Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ва бошқа мутасаддилар конга бориб, «Кофрун» қишлоғи фаоллари ҳамда Хитойнинг CNPC компанияси мутахассислари билан учрашди. Учрашувда авариявий қудуқни ёпиш бўйича ойлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тушунтирилди. Лойиҳада қудуқни бартараф этиш ишларига CNPC мутахассислари жалб қилинган.

Тошкентда 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент текшируви
Тошкентда 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент текширувида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Texnopark» МЧЖ масъул шахслари ҳамда бошқалар ўзаро тил бириктириб, электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш баҳонасида 19 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштирган ёки растрата қилгани аниқланган. Шунингдек, «Texnopark» МЧЖ ишлаб чиқарган ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ўрнатилган 273 та газ ҳисоблагич кўрсаткичлари кам ҳисоблангани сабабли 861,1 млн сўм зарар етказилгани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда одамларни ёнғиндан қутқарган ФВВ капитани ҳалок бўлди. Ҳодиса 15 август куни соат 03:41 да Учтепа туманидаги «Қуйи
Тошкентда одамларни ёнғиндан қутқарган ФВВ капитани ҳалок бўлди. Ҳодиса 15 август куни соат 03:41 да Учтепа туманидаги «Қуйи Дархон» маҳалласида жойлашган уйлардан бирида содир бўлган. ФВВ маълумотига кўра, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчириш билан бирга, уй ичидаги одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Қутқарув ишларида ФВВ Махсус қутқарув батальони гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам иштирок этган ва одамларни қутқарган. Бироқ ёнғинни бартараф этиш жараёнида у ҳалок бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марҳум капитаннинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёев суд тизими раҳбарлари билан учрашувда
+3
Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёев суд тизими раҳбарлари билан учрашувда «Одил судлов — 2030» стратегиясини маъқуллади ва уни амалга оширишга қаратилган фармонни имзолади. Стратегияга кўра, 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланади, тафтиш инстанцияси ваколатлари эса янги ҳудудлараро судларга берилади. Шунингдек, 2030 йилга қадар заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти йўлга қўйилади. Судга нотўғри юрисдикция бўйича берилган ариза фуқарога қайтарилмайди — уни суднинг ўзи тегишли судга юборади. Тергов ва суриштирув босқичида «асосли гумон» стандарти жорий этилади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлиги ва гумон учун асослар етарлилигини текшириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, «Прецедентлар реестри», 2028 йилдан «суд маъмурчилиги» институти ва барча судларда «Рақамли суд» концепцияси жорий этилиши режалаштирилган.

Миллий банкнинг Андижон вилоятидаги собиқ раҳбар ўринбосари 10 йилга қамалди Суд ҳужжатига кўра, Миллий банкнинг Андижон вило
Миллий банкнинг Андижон вилоятидаги собиқ раҳбар ўринбосари 10 йилга қамалди Суд ҳужжатига кўра, Миллий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари 40 минг доллар олаётганда ушланган ва 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Иш материалларида қайд этилишича, у банк балансига олинган, қиймати 16,8 млрд сўм бўлган даволаш маркази биносини 90 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган. Шундан сўнг масалани ҳал қилиш учун 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Судланувчи Жиноят кодексининг фирибгарлик ва бошқа тегишли моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Repost from N/a
Афсонави ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон бокс тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк спортчи ва ми
Афсонави ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон бокс тарихида жаҳон чемпиони бўлган илк спортчи ва миллий бокс мактабининг асосчиларидан бири эди. Рисқиев 1949 йил 2 октябрда Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида туғилган. 1974 йилда Гаванада ўтказилган тарихдаги илк бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўрта вазнда ғолиб чиқиб, жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбек боксчисига айланган. 1976 йилги Монреал Олимпиадасида у финалгача етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди. Ҳал қилувчи жангда кейинчалик профессионал боксда икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган америкалик Майкл Спинксга мағлуб бўлган. Рисқиев фаолияти давомида 189 та жанг ўтказиб, 174 тасида ғалаба қозонган, тўрт марта СССР чемпиони бўлган. Спортчилик фаолиятини якунлагач, Ўзбекистонда мураббий ва бокс ҳаками сифатида ишлаган. Унинг ўзбек бокси ривожига қўшган ҳиссаси давлат томонидан ҳам эътироф этилган: 2020 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчисига Руфат Рисқиев соврини топширила бошланган. 2023 йилда Рисқиев шифохонада даволанаётган вақтда IBA президенти Умар Кремлёв уни зиёрат қилиб, умрбод молиявий қўллаб-қувватлаш ажратилишини маълум қилган эди. Руфат Рисқиев ўзбек бокси тарихида «Тошкент йўлбарси» номи ва бир неча авлод боксчилари учун мактаб яратган спортчи сифатида қолди.

2026/2027 ўқув йили учун мандат эълон қилинди Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовл
2026/2027 ўқув йили учун мандат эълон қилинди Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Натижани уч усулда текшириш мумкин: my.uzbmb.uz сайтида паспорт маълумотлари ва ЖШШИР орқали, mandat.uzbmb.uz сайтида абитуриентнинг ID рақами орқали ёки олий таълим муассасаларига тақдим этилган натижалар қайдномаси орқали. Абитуриентлар мандат натижаларини ҳозирдан текшириши мумкин.

Президент администрациясининг фаолияти алоҳида Конституциявий қонун билан тартибга солинади Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбеки
Президент администрациясининг фаолияти алоҳида Конституциявий қонун билан тартибга солинади Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади. Ҳужжат Администрациянинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ваколатлари ва иш тартибини белгилайди. Қонунга кўра, Администрация Президент фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайди, Президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади. Ҳужжатда Администрация раҳбарининг ваколатлари, давлат органлари ва ҳокимликлар билан ҳамкорлик тартиби, стратегик лойиҳалар мониторинги, шунингдек ходимларни тайинлаш ва уларнинг хизмат кафолатлари ҳам белгиланган. Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди Русланбек Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти д
Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди Русланбек Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори этиб тайинланди. Аввалроқ у Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди. Русланбек Давлетов 2017–2022 йилларда Адлия вазири бўлиб ишлаган. Энди у қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсатни таҳлил қилиш, қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи институтга раҳбарлик қилади.

«Янгийўл тажрибаси» барча туманларда жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ёқилғи-энергетика таъминотини яхшилаш
+3
«Янгийўл тажрибаси» барча туманларда жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ёқилғи-энергетика таъминотини яхшилаш бўйича «Янгийўл тажрибаси» асосида амалга оширилган ишлар билан танишди. Ҳозиргача тизим 14 та туманда жорий қилиниб, 916 та маҳалла қамраб олинган. Таҳлиллар натижасида 265 та маҳаллада 60 мегаватт электр қуввати, 42 та маҳаллада эса йилига 47 млн куб метр табиий газ тақчиллиги борлиги аниқланган. Шунингдек, 14 та туманда 5 695 та трансформатор, 6,9 минг км электр тармоғи, 242 км газ тармоғи ва 404 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирталаб экани белгиланган. Келгуси беш йилда бу туманларда энергияга талаб 49 фоизга ошиши кутилмоқда. Шу муносабат билан 721 та маҳаллада 2 261 та трансформатор ва 7 449 км электр тармоғини, 200 та маҳаллада эса 313 та газ тақсимлаш қурилмаси ва 327 км газ тармоғини янгилаш режалаштирилган. Президент мазкур ёндашувни республиканинг барча туманларида жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди Президент фармони билан Русланбек Давлетов Президентнинг ва
Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди Президент фармони билан Русланбек Давлетов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Сербия ўзбекистонлик қурувчиларни 1500 еврогача маош билан ишга таклиф қилмоқда Сербияда қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги ўз
Сербия ўзбекистонлик қурувчиларни 1500 еврогача маош билан ишга таклиф қилмоқда Сербияда қурилиш соҳасида ишлаш истагидаги ўзбекистонликлар учун 120 та вакансия очилди. Маош лавозимга қараб 1000 евродан 1500 еврогача бўлади. Ишга 50 нафар арматурачи, 50 нафар дурадгор, 5 нафар қурилиш муҳандиси, 5 нафар кран оператори ва 10 нафар станок оператори қабул қилинади. Иш берувчи иш визаси ва рухсатнома, Ўзбекистондан Сербияга бориш харажатлари, трансфер, турар жой, тиббий суғурта ва кунига икки маҳал овқатни қоплайди. Номзодлар тегишли мутахассислик бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши ва инглиз тилини бошланғич даражада билиши керак. Вакансияларга 20 августга қадар рўйхатдан ўтиш мумкин. Иш берувчи билан онлайн суҳбатлар 25–28 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда «диний экстремизм» атамасидан воз кечилади Сенат экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни ўзгартиришни
Ўзбекистонда «диний экстремизм» атамасидан воз кечилади Сенат экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни ўзгартиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, эндиликда «диний экстремизм» атамаси «экстремизм» билан алмаштирилади. Шунингдек, «экстремизм» тушунчасининг чегараларини саккизта аниқ ҳаракат тури асосида белгилаш кўзда тутилган. Яна бир муҳим ўзгариш — экстремистик мазмундаги материалларни биринчи марта тайёрлаш, тарқатиш мақсадида сақлаш ёки тақиқланган ташкилотлар рамзларини намойиш этиш каби айрим ҳаракатлар учун аввал маъмурий жавобгарлик қўлланилади. Жиноий жавобгарлик эса шундай қилмиш маъмурий жазодан кейин такроран содир этилса юзага келади. Шунингдек, тақиқланган ташкилотда иштирок этиш, уни ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун жазолар алоҳида даражаланади. Амалда бу ҳаракатларнинг барчаси учун 15 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган эди.

Наманганда автобусда ўзига тегажоғлик қилган эркакни урган 18 ёшли қиз оқланди. Апелляция суди унинг ҳаракатларини зарурий му
Наманганда автобусда ўзига тегажоғлик қилган эркакни урган 18 ёшли қиз оқланди. Апелляция суди унинг ҳаракатларини зарурий мудофаа деб топиб, қизга нисбатан тайинланган жазони бекор қилди. Ҳодисада эркак автобусда кетаётган қиз сон қисмини ушлаган, қиз эса бунга жавобан уни урган. Дастлаб биринчи инстанция суди иккаласини ҳам маъмурий жавобгарликка тортган эди. Наманган вилоят суди ишни қайта кўриб чиқиб, қиз ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилган деган хулосага келган ва унга нисбатан маъмурий иш юритишни тугатган. Эркакка тайинланган жазо эса, аксинча, жуда енгил деб топилиб, оғирлаштирилган.

Марказий банк аҳолининг қарз юки ошиб бораётганидан хавотир билдирди Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров аҳоли кред
Марказий банк аҳолининг қарз юки ошиб бораётганидан хавотир билдирди Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров аҳоли кредитлари ҳажмидан кўра, фуқароларнинг қарз юки ортиб бораётгани ва қарзларни ўз вақтида тўлай олиш қобилияти кўпроқ хавотир уйғотаётганини билдирди. Регулятор маълумотларига кўра, сўнгги бир йилда аҳолига берилган кредитлар ҳажми 21,2 фоизга ошган. Олти йил ичида фуқаролар қарзи беш баробардан кўпроқ ўсиб, 231 трлн сўмга етган. Ҳозир кредит бўйича ойлик тўловлар қарз олувчининг даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Шунингдек, расмий даромади бор шахсларга кредит миқдори йиллик даромадининг 8 бараваридан, даромади тасдиқланмаган ҳолатларда эса 5 бараваридан ошмаслиги белгиланган. Сенатда муҳокама қилинаётган ўзгартишларга кўра, кредит ва микроқарз рекламаларида қарзни тўлай олмаслик билан боғлиқ молиявий хатарлар ҳақида огоҳлантириш мажбурий бўлиши мумкин. Носировнинг таъкидлашича, бундай огоҳлантиришлар қарз юки ўсишини ўзи тўхтатмайди, аммо фуқароларга кредит олишда молиявий хавфларни яхшироқ баҳолашга ёрдам бериши керак.

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг 40 фоизи бир йилда умуман инвестиция киритмаган Президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлар билан
+3
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг 40 фоизи бир йилда умуман инвестиция киритмаган Президент Шавкат Мирзиёевга тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёни бўйича ахборот берилди. Очиқ мулоқот олдидан 5 072 нафар тадбиркор ўртасида ўтказилган сўровда корхоналарнинг 40 фоизи сўнгги бир йилда умуман инвестиция киритмагани, яна 29 фоизида келгуси бир йил учун ҳам инвестиция режаси йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, корхоналарнинг 51 фоизида янги маҳсулот, хизмат ёки инновация жорий этилмаган, 53 фоизида маҳсулот ва хизматлар таннархи ошган. Тадбиркорлар бунга асосан хомашё, энергия ва логистика харажатлари ўсишини сабаб қилиб кўрсатган. Сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 73 фоизи мажбурий ижродаги бюрократик жараёнлар бизнесга салбий таъсир қилаётганини билдирган. Президент мутасаддиларга кредит, инфратузилма, солиқ маъмурчилиги, экспорт ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси бўйича аниқ ечимлар ишлаб чиқишни топширди.