en
Feedback
Bugun.uz | Расмий канал

Bugun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bugun.uz | Расмий канал

Channel Bugun.uz | Расмий канал (@bugunrasmiy) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 19 269 subscribers, ranking 11 788 in the News & Media category and 4 152 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 19 269 subscribers.

According to the latest data from 06 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -284 over the last 30 days and by -8 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 9.44%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 5.49% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 1 820 views. Within the first day, a publication typically gains 1 059 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 0.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали.

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 07 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.

19 269
Subscribers
-824 hours
-617 days
-28430 days
Posts Archive
Саида Мирзиёева Хитойнинг юқори мартабали раҳбарларидан бири Чжао Лэцзи билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида
+4
Саида Мирзиёева Хитойнинг юқори мартабали раҳбарларидан бири Чжао Лэцзи билан учрашди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Oxun Guzar» шоурумига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарба
+5
Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Oxun Guzar» шоурумига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева Тошкентдаги «Oxun Guzar» шоурумида бўлди. Улар бу ерда ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини замонавий талқинда давом эттираётган маҳаллий брендлар, ҳунарманд ва дизайнерлар маҳсулотлари билан танишди. Маданий дастур давомида озарбайжонлик меҳмонларга келин сарпосини тайёрлаш, сўзана тикиш, келинни куёв хонадонига кузатиш, «келин салом», «бешик тўйи» ва «алла» каби миллий урф-одатлар намойиш этилди. Шунингдек, дастурда Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг оила, катталарга ҳурмат, фарзанд тарбияси, меҳмондўстлик ва миллий анъаналарга оид муштарак қадриятлари акс эттирилди.

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва
+5
Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева Тошкентда учрашди. Биринчи хонимлар қўшма дастур доирасида Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, «Исломгача бўлган цивилизациялар», Биринчи ва Иккинчи Ренессанс ҳамда «Янги Ўзбекистон» заллари билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи музей экспонатлари кўздан кечирилди. Ташриф якунида Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Қуръон зали»да сақланаётган VII асрга мансуб Усмон Мусҳафини кўздан кечирди. Қўлёзма UNESCOнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон «Абадий дўстлик тўғрисида»ги шартномани имзолади Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунларини сарҳисоб қилди. Учрашувнинг асосий натижаси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши бўлди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур қабул қилди. Энергетика, геология, кимё, қурилиш, молия ва қишлоқ хўжалигида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, Транскаспий транспорт коридорини биргаликда ривожлантириш, логистика инфратузилмасини яхшилаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди. Маданий соҳада Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий меросига бағишланган қўшма бадиий фильм суратга олинади. Янги Тошкентда «Озарбайжон» боғи барпо этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Озарбайжон келаси йили футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиши муносабати билан «Икки мамлакат — бир чемпионат» дастурини амалга оширади.

Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифиг
Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда икки давлат раҳбарининг музокаралари ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон Олий давлатлараро кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилади. Учрашувларда савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит имкониятларидан фойдаланиш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатларни имзолаш, иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

Тимур Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди Президент қарори билан полковник Тимур Исмаилов Ички
Тимур Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди Президент қарори билан полковник Тимур Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди. Янги раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, соҳани рақамлаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

Тошкент ҳокимлиги дизайн-кодни жорий этишда камчиликларга йўл қўйилганини тан олди Тошкент шаҳар ҳокимлиги дизайн-кодни жорий
Тошкент ҳокимлиги дизайн-кодни жорий этишда камчиликларга йўл қўйилганини тан олди Тошкент шаҳар ҳокимлиги дизайн-кодни жорий этиш жараёнида айрим талаблар, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва ишлар кетма-кетлиги тадбиркорларга ўз вақтида ва етарлича тушунарли изоҳланмаганини маълум қилди. Ҳокимлик бу бўйича билдирилган эътирозларни ўринли деб топган. 11 майдан 26 июлгача дизайн-код лойиҳаси пойтахтнинг 56 та кўчасидаги қарийб 3230 та тадбиркорлик субъектини қамраб олган. 509 та тадбиркор фасад кўринишини ўзгартирган, яна 2627 тасида ишлар давом этмоқда. Ҳокимликка кўра, қолган масалалар тадбиркорлар билан индивидуал тартибда кўриб чиқилади. Шунингдек, дизайн-код бизнес учун асоссиз қийинчиликлар яратмаслиги кераклиги таъкидланган.

«Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, мол-мулки ва ерлари гаровга қўйилган Кинематография агентлиги директори Жаҳо
«Ўзбекфильм»нинг 22,9 млн евро кредит қарзи бор, мол-мулки ва ерлари гаровга қўйилган Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов «Ўзбекфильм» киностудиясининг ҳозирги молиявий аҳволи ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, студиянинг 22,9 млн евро кредит мажбурияти бор, ушбу кредит учун унинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам гаровга қўйилган. Бундан ташқари, солиқлардан 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик тўпланган. Шу сабаб киностудия балансидаги 12 та автомобиль 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи бор. Ходимлар олдида иш ҳақи бўйича ҳам қарздорлик мавжуд. Аҳмедовга кўра, «Ўзбекфильм» ўзини сақлаб туриши учун йилига камида 60 млрд сўмлик буюртма бажариши керак. Айни пайтда киностудия амалда давлат буюртмаларига қарам бўлиб қолган ва тўлиқ бозор механизмига ўтмаган.

Тошкент осмонида самолёт паст баландликда бир неча кун парвоз қилади 20 августдан Тошкент осмонида махсус самолёт-лаборатория
Тошкент осмонида самолёт паст баландликда бир неча кун парвоз қилади 20 августдан Тошкент осмонида махсус самолёт-лаборатория тахминан 1 км баландликда парвоз қилиб, айрим ҳудудлар устидан бир неча марта учиб ўтиши мумкин. Транспорт вазирлиги аҳолидан хавотирга тушмасликни сўради. Парвозлар аэропортларнинг аэронавигация тизимларини режали текшириш доирасида амалга оширилади ва бир неча кун давом этиши мумкин. Текширувлар Avion компаниясининг махсус Diamond DA62 MPP самолётида ўтказилади.

Хоразмда 50 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор, аммо малакали кадр етишмаяпти Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти мисолида ба
+3
Хоразмда 50 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор, аммо малакали кадр етишмаяпти Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти мисолида бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича тақдимот билан танишди. Маълум қилинишича, вилоятда ҳозир 50 мингдан ортиқ вакансия мавжуд. Бироқ иш излаётганлар малакаси меҳнат бозори талабига мос келмагани сабаб уларнинг бир қисми бўш қолмоқда. Сўровда қатнашган ОТМ талабаларининг 63 фоизи ўқиш жараёнида етарли амалий кўникма олмаётганини билдирган. Шу боис касб-ҳунарга ўқитиш тизимини меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш, университетларда куннинг иккинчи ярмида амалий машғулотларни кучайтириш топширилди. Айни пайтда Хоразмда 39 минг нафар ишсиз, яна 102 минг киши меҳнат миграциясида. Йил якунига қадар 39 минг ишсиз фуқарони доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги илк пулли йўлда қатнов 25 минг сўм бўлади Урганч–Хива пулли автомобиль йўлида енгил машиналар учун тўлиқ йўнал
Ўзбекистондаги илк пулли йўлда қатнов 25 минг сўм бўлади Урганч–Хива пулли автомобиль йўлида енгил машиналар учун тўлиқ йўналиш бўйича йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган. «Туркманли» маҳалласидан Хивагача бўлган 28 кмлик қисқа йўналиш эса 20 минг сўм туради. 3,5 тоннагача бўлган енгил юк машиналари, автобуслар ва 3,5–12 тонна оғирликдаги юк автомобиллари учун тўлиқ йўналиш 40 минг сўм, қисқа йўналиш эса 25 минг сўм бўлади. Йўл ҳақини тўлаш тизими ҳозир синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади. Тўлов автомобиль тўхтамасдан электрон шаклда ундирилади. Трассада максимал тезлик 150 км/соат, бурилишларда 130 км/соат, минимал тезлик эса 40 км/соат этиб белгиланган. 35 кмлик янги йўл орқали Урганчдан Хивага бориш вақти 45–50 дақиқадан 15–20 дақиқагача қисқариши кутилмоқда.

ОТМларда янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан бошланади 2026/2027 ўқув йилида олий таълим ташкилотларида 1-бо
ОТМларда янги ўқув йили 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан бошланади 2026/2027 ўқув йилида олий таълим ташкилотларида 1-босқич талабалари учун дарслар 7 сентябрдан, 2-босқич ва ундан юқори курслар учун 14 сентябрдан бошланади. Академик лицей ва техникумларда эса ўқув жараёни 2 сентябрдан йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади 2026/2027 ўқув йилида республикадаги барча умумтаълим мактабла
Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади 2026/2027 ўқув йилида республикадаги барча умумтаълим мактабларида дарслар 2 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади. Шунингдек, бу йил биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» топширилади.

Тошкентда ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус бот ишга туширилди Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги ноқонуний
Тошкентда ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус бот ишга туширилди Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилишларга чек қўйиш ва шаҳар қиёфасини сақлаш мақсадида @noqonuniy_qurilish_bot Telegram-ботини ишга туширди. Фуқаролар яшил ҳудудлар, болалар ва спорт майдончалари, шунингдек уйлар атрофидаги ноқонуний қурилишлар ҳақида бот орқали хабар юбориши мумкин.

Ўзбекистон экспортчиларини қўллаб-қувватлаш учун камида 1 млрд доллар йўналтирилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар би
Ўзбекистон экспортчиларини қўллаб-қувватлаш учун камида 1 млрд доллар йўналтирилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилишини маълум қилди. Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида хизмат кўрсатувчи «Экспорт навигатор» тизими ишга туширилади. Хорижда талаб юқори бўлган 100 та маҳсулот бўйича бозор, тариф ва логистика ечимлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, 2 мингта корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ташқи бозор талабларига мослаштирилади. Тадбиркорларнинг хорижий брендмейкер жалб қилиш, миллий брендни чет элда тарғиб қилиш, маркетплейслар ва халқаро тендерларда қатнашиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг ягона тизимига камида 1 млрд доллар йўналтирилади.

Ўзбекистонда 10 мингта корхонага сунъий интеллект жорий этиш учун камида 100 млн доллар ажратилади Президент Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистонда 10 мингта корхонага сунъий интеллект жорий этиш учун камида 100 млн доллар ажратилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда «10 минг корхона учун — сунъий интеллект ҳамкор» дастури бошланишини маълум қилди. Дастур доирасида корхоналарнинг сунъий интеллект технологияларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади. Тадбиркорларга янги маҳсулот моделларини ишлаб чиқиш учун суперкомпьютердан бепул фойдаланиш имконияти ҳам берилади. Дастурнинг биринчи босқичига камида 100 млн доллар ажратилади. Шунингдек, ҳар йили 50 та йирик маҳаллий корхонани IPOга тайёрлаш бўйича акселерация дастури йўлга қўйилади.

Бизнес учун электр ва газга олдиндан тўлов 100 фоиздан 15 фоизга туширилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI о
Бизнес учун электр ва газга олдиндан тўлов 100 фоиздан 15 фоизга туширилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда корхоналар учун электр энергияси ва газ бўйича олдиндан тўлов тартиби ўзгартирилишини маълум қилди. Янги тартибга кўра, ASKUE ва ASKUG тизимларига уланган ҳамда тўлов интизомига риоя қилаётган корхоналар учун аванс 15 фоиз этиб белгиланади. Ҳозирда улардан энергия ресурслари учун 100 фоиз олдиндан тўлов талаб қилинади. Президент бу чора ҳудудларда тадбиркорлик имкониятларини кенгайтиришга қаратилганини билдирди. Шунингдек, кичик бизнесга 10 млрд сўмгача кредит олишда кредит суммасининг фақат 25 фоизи миқдорида гаров топиш кифоя қилиши белгиланмоқда.

Кичик бизнес учун текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқо
Кичик бизнес учун текширувларга уч йиллик мораторий жорий этилади Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чораларни маълум қилди. Жумладан, инсон саломатлиги ва бошқа тадбиркорлар манфаатларига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда кичик бизнесни текширишга уч йиллик мораторий жорий этилади. Шунингдек, барча турдаги жарималар миқдори ўртача икки баравар камайтирилади. Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси» жорий этилади. Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут — розилик» тамойилига ўтказилади. Яқин вақтда 30 дан ортиқ фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2–3 баравар қисқартирилади. Шунингдек, янги тадбиркорлар учун «Бизнес старт», ишлаб чиқарувчилар учун «Бизнес лифт», ўсиш босқичидаги корхоналар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади.

Хоразмда 7,4 млрд долларлик 15 та янги лойиҳа қурилиши бошланади Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда янги лойиҳаларни ишга туш
Хоразмда 7,4 млрд долларлик 15 та янги лойиҳа қурилиши бошланади Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимида вилоятда амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳаларини маълум қилди. 176 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади, шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида 7 млрд 424 млн долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади. Энг йирик лойиҳа — БАА билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида 6 млрд долларлик экологик авиация ёқилғиси ишлаб чиқариш мажмуаси. Шунингдек, Словакия билан 170 млн долларлик биоэтанол заводи, Корея инвесторлари билан 100 млн долларлик чиқиндини қайта ишлаб, 71 МВт «яшил энергия» ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Хивага туташ ҳудудда 120 млн долларлик «Саҳро юлдузи» туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 млн долларлик мис саноати кластери ва 60 млн долларлик оптик толали кабель ишлаб чиқариш корхонаси қурилади. Ушбу лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.