en
Feedback
🇺🇿 Uz Demokrat 🇺🇿

🇺🇿 Uz Demokrat 🇺🇿

Open in Telegram

Biz senzuraga yo’l qo’ymagan holda, aslingizni gapiramiz!

Show more
573
Subscribers
No data24 hours
-97 days
-2330 days
Posts Archive
Қибрай туманидаги почта ёнгинасидаги бу аҳвол - ҳақиқий шармандалик! Масъул идоралар қаерга қараяпти? Нега бу ахлат кўчада ёт
+1
Қибрай туманидаги почта ёнгинасидаги бу аҳвол - ҳақиқий шармандалик! Масъул идоралар қаерга қараяпти? Нега бу ахлат кўчада ётибди? Бу ерда ишлайдиганлар, маҳалла еттилиги ва санитария хизмати хамда экология деган ташкилот ўз вазифасини нима учун бажармаяпти? Аҳоли-чи? Нима, ҳамма чиқиндисини каерга бўлса, ўша ерга ташлашга ўрганиб қолганми? Нега уларга жавобгарлик йўқми? Ёкида жавобгарликка тортадиган масъулларни ушбу чиқиндилар кимлар томонидан ташланганини аниқлаб жавобгар қилишга вақти йўқми? Бундай бепарволик, маданиятсизлик давом этаверса, Қибрай тумани тозаликдан бутунлай махрум бўлади ахир! Ҳамма ўз бурчини билиши керак назаримда: масъуллар тозаликни назорат қилиши шарт деб биламан, одамлар эса ахлат ташлаш маданиятини ўрганиши учун барча зарур чоралар кўрилиши керак, агар ўзгариш бўлмаса таъсир чоралари кўрилиши зарур деб хисоблайман! 🇺🇿 @Uz_Demokrat

Чирчиқда шаҳрида мактаб маъмуриятининг лоқайдлиги бола ҳаётига таҳдид солди! Чирчиқ шаҳридаги 18-сон умумий ўрта таълим макта
Чирчиқда шаҳрида мактаб маъмуриятининг лоқайдлиги бола ҳаётига таҳдид солди! Чирчиқ шаҳридаги 18-сон умумий ўрта таълим мактабида шармандали ҳолат содир бўлди! Ўқувчининг иситмаси 39,3°С га чиққанига қарамай, мактаб маъмурияти уни уйига жавоб бермаган! Бундан ташқари, мактабга ҳамшира келмагани ҳам маълум бўлди. Онаси ўқитувчи билан боғланиб, фарзандини ҳамшира кўригидан ўтказиб, уйига юборишни сўраган, аммо мактабда тиббий ходим шу кунларда ишга келмай юрган экан! Боланинг аҳволи ёмонлашгач, онаси тез ёрдам чақиришга мажбур бўлган. Агар тез ёрдам вақтида етиб келмаганида, боланинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин эди! Савол туғилади: Мактаб маъмурияти бола саломатлигига нисбатан бундай бепарволикка йўл қўйишга ҳақлими?! Нима учун мактабда ҳамшира йўқ?! Ушбу ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан аниқ жавоб кутиб қоламиз! Бола ҳаётини хавф остига қўяётган мактаб раҳбарияти ва мутасаддилар жавобгарликка тортиладими?! @Uz_Demokrat

#Kun_Hikmati Dangasaning bahonasi! 🇺🇿@Uz_Demokrat

Ўзбекистон халқини қашшоқликда айблаш – ҳақиқатдан йироқ, беасос ва мутлақо номуносиб баёнот. Бу юрт меҳнаткаш, ғайратли ва т
Ўзбекистон халқини қашшоқликда айблаш – ҳақиқатдан йироқ, беасос ва мутлақо номуносиб баёнот. Бу юрт меҳнаткаш, ғайратли ва тараққиётга интиладиган халқига эга. Ҳар бир мамлакатда иқтисодий муаммолар бўлиши мумкин, лекин бу бутун бир миллатни ҳақорат қилишга асос бўлмайди. Бундай беодоб ва ҳақоратомуз гапларни гапирган “Пети” ўз ноўрин сўзлари учун жавоб беришга тайёр турсин! 🇺🇿 @Uz_Demokrat

Қибрайда миллий анъаналарга асосланган сумалак сайли ўтказилди Бугун Қибрай туманида нафақат яқинлашиб келаётган баҳор нафаси
+5
Қибрайда миллий анъаналарга асосланган сумалак сайли ўтказилди Бугун Қибрай туманида нафақат яқинлашиб келаётган баҳор нафаси, балки миллий қадриятларимизнинг жонланиши ҳам ҳис этилди. Туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Раҳима Наипова ташаббуси билан Тошкент вилоятида илк бор расман сумалак тайёрлашга старт берилди. Дош қозонда қайнаган сумалак ёшларнинг миллий руҳдаги қувончи, миллий либослардаги сайли ва анъанавий қўшиқлар садоси билан янада файзли тус олди. Бу нафақат қадриятларимизни тарғиб қилиш, балки ёш авлодни миллий меросга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамдир. Қибрайда бундай тадбирлар давомий бўлиб, миллий урф-одатларимизнинг янада кенг ёйилишига ҳисса қўшиши шубҳасиз! 🇺🇿 @Uz_Demokrat

Раҳбар маданияти ва одоб меъёрлари ҳақида Янги тайинланган Макттабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари жамоатчилик олдид
+3
Раҳбар маданияти ва одоб меъёрлари ҳақида Янги тайинланган Макттабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари жамоатчилик олдида, айниқса, аёл киши билан мулоқотда қўлларини киссасига солиб, белига қўйиб туриши – раҳбарлик этикасига тўғри келмайдиган ҳолат. Бу нафақат шахсий маданият, балки бошқарув маданиятининг ҳам кўзгуси ҳисобланади. Раҳбар ҳар бир ҳаракати ва муомаласи билан жамоатчиликка ўрнак бўлиши керак. Кичик кўринган бундай жиҳатлар одамларда унинг иш услуби ва раҳбарлик қобилияти ҳақида тасаввур уйғотади. Демак, нафақат соҳа ривожи, балки шахсий имидж ҳақида ҳам жиддий ўйлаш вақти келди. Суратда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи М. Юлдашев ва бошқалар 🇺🇿 @Uz_Demokrat

#Bildirish Hurmatli tumandoshlar! Siz turli sohalardagi taklif va murojaatlaringizga tezkor yechim topilishi va qiynab kelayo
#Bildirish Hurmatli tumandoshlar!   Siz turli sohalardagi taklif va murojaatlaringizga tezkor yechim topilishi va qiynab kelayotgan muammolaringizni tizimli hal etilishini xohlaysizmi? Unda ushbu👉@Muzaffar_Rashidov_bot telegram bot orqali Qibray tumani hokimi Muzaffar Rashidovga to'g'ridan-to'g'ri murojaat qiling! Ushbu telegram bot orqali yo'llagan murojaatingiz tegishli mutasaddilarga yo'naltirilb, har bir murojaat ijrosi tuman hokimi tomonidan qat’iy nazorat qilinadi! ✍️Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati 💬telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube

#tuhfa Mahalla yoshlari uchun zamonaviy kutubxona foydalanishga topshirildi Aholi va yoshlar orasida kitobxonlikni targ‘ib qi
+4
#tuhfa Mahalla yoshlari uchun zamonaviy kutubxona foydalanishga topshirildi Aholi va yoshlar orasida kitobxonlikni targ‘ib qilish, kitobxonlar uchun yanada qulaylik yaratish maqsadida Bunyodkor mahallasida "Tashabbusli byudjet" loyihasi doirasida 800 mln so'm mablag' evaziga zamonaviy kutubxona binosi qurib foydalanishga topshirildi. Mazkur ziyo maskanining tantanali ochilish marosimida, Qibray tumani hokimi Muzaffar Rashidov va sektor rahbarlari, mahalladagi nuroniylar, Yoshlar ishlari bo'limi, faol yoshlar hamda keng jamotchilik vakillari ishtirok etib, bu yerda kitobsevar yoshlar uchun yaratilgan imkoniyatlarni e'tirof etib o'tdilar. Turli yo‘nalishdagi 1500 dan ortiq kitob fondiga ega mazkur kutubxonada, bir vaqtning o'zida 30 ga yaqin kitobxonlar mutolaa qilishlari mumkin. ✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati 💬telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube

Ўқитувчини хурмат қилмаган миллат, таназзулга учрайди! Обуна бўлишни унутманг👇🏽👇🏽👇🏽 🇺🇿@Uz_Demokrat

Ўқитувчига етарли хурмат кўрсата олмаган жамият тараққиётга эриша олмайди!!! Обуна бўлишни унутманг👇🏽👇🏽👇🏽 🇺🇿@Uz_Demokrat

“Буйруғингни беравер мен таёрман” Юқоридаги сўзлар, Абдулла Қодрийнинг сўнги сўзлари эди! 🇺🇿@Uz_Demokrat

“Буйруғингни беравер мен таёрман” Юқоридаги сўзлар, Абдулла Қодрийнинг сўнги сўзлари эди! 🇺🇿@Uz_Demokrat

Халқ қабулхоналари – бюрократия машинкаси ёки ижтимоий боқимандалик манбаи? Ўзбекистондаги халқ қабулхоналари аҳоли мурожаатларини қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда воситачилик қилиши керак. Лекин амалда бу тизим аста-секин “ижтимоий ёрдам маркази”га айланиб бормоқда. Бу эса жамиятда боқимандалик кайфиятини кучайтирмоқда. 📌 Муаммо қаерда? Фуқаролар ўзларининг газ, электр энергияси ва ичимлик суви учун тўловларни амалга оширмаган бўлса, бу шахсий мажбуриятларидир. Лекин кўпчилик бу қарзларни тўлаш ўрнига халқ қабулхонасига мурожаат қилиб, “муаммони ижобий ҳал этиш”ни сўраяпти. Бошқача қилиб айтганда, давлат ёки бошқа кимдир уларнинг қарзини тўлаб беришини хоҳлашмоқда. Масала бундан-да қизиғи шундаки: ✔️ Фуқаро ўзи истеъмол қилган ресурс учун пул тўламайди, кейин эса давлатдан ёрдам сўрайди. ✔️ Ҳалқ қабулхоналари бу мурожаатларни тегишли идораларга йўналтириб, 15 кун муддатда ижобий ҳал этишни талаб қилади. ✔️ Агар қарзларни бекор қилиш ёки уларни кимдир тўлаб бериш имкони бўлмаса, мутасадди ташкилотлар устидан яна тегишли ташкилотларга шикоят қилинади. Бунинг оқибатида ҳокимият органлари ўзининг асосий вазифасини унутиб, фуқароларнинг шахсий муаммоларини ҳал қилиш билан банд бўлиб қолмоқда. 📌 Ҳалқ қабулхонаси – ижтимоий адолатга хиёнат қиляптими? Натижада қуйидаги ҳолат шаклланмоқда: 🔴 Озгина оғирчилик тушганда халқ қабулхонасига югурадиган фуқаролар сони ошиб бормоқда. 🔴 Халқ қабулхонаси эса бу каби мурожаатларни “ижобий ҳал этиш” учун идораларга босим ўтказмоқда. 🔴 Бу эса фуқаролар орасида жавобгарлик ҳиссини сусайтириб, боқимандалик кайфиятини кучайтирмоқда. 📌 Нима қилиш керак?Халқ қабулхонаси ҳар бир мурожаатни тўғри таҳлил қилиши керак. Агар фуқаро ўз шахсий мажбуриятларини бажармаган бўлса, уни давлат зиммасига юклашга йўл қўймаслик керак. ✅ Муаммоларни ижобий ҳал қилиш баҳонасида бюрократияни кучайтириш тўхтатилиши керак. Агар ҳар бир мурожаат учун “ижобий жавоб” олиш муҳим бўлса, бу тизим ҳақиқий ечимга олиб келмайди. ✅ Фуқароларни масъулиятга ўргатиш лозим. Агар давлат доимий равишда фуқароларнинг шахсий масъулиятини ўз зиммасига олса, жамиятда боқимандалик ва мурожаатлар сони ортиб бораверади. Хулоса Халқ қабулхоналари ҳақиқий муаммоларни ҳал қилиш учун ишлаши керак, балки одамларни ўз масъулиятларидан қочишга ўргатиш учун эмас! Агар бу тизим шундай давом этса, давлат органлари ижтимоий ҳимоя идорасига айланиб, жамиятда масъулиятсизлик ва боқимандалик кучаяди. 🇺🇿@Uz_Demokrat

Изоҳсиз лавҳа! 🇺🇿@Uz_Demokrat

Xavoni ifloslantirayotgan xalqni kosasi oqarmaydi! 🇺🇿 @Uz_Demokrat

💥Бугун соат 17:00 да — иш вақтидан ташқари вақтда Бандлик вазири биринчи ўринбосари томонидан Республикамизнинг 71 туманида
💥Бугун соат 17:00 да — иш вақтидан ташқари вақтда Бандлик вазири биринчи ўринбосари томонидан Республикамизнинг 71 туманида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари учун селектор ўтказилади. Маълумот учун, қонунчиликка кўра, бу вазирликка иш вақтидан ташқари йиғилиш қилишга қарши курашиш вазифаси юкланган. KPI пулларимиз тўлаб берилмаётган бир вақтда бундай селекторлар бизга жуда "ёқиб" тушмоқда, дейди мурожаат қилган ҳоким ёрдамчилари. @Uz_Demokrat

Эшитишимга қараганда, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбос
Эшитишимга қараганда, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайлиев Руфат Жумавоевич, ўз вазифасини лозим даражада бажармагани учун унга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилибди. Руфат Жумабоевич Сайлиевнинг ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани аслида кечириб бўлмас хато хисобланади. Бундай лавозимдаги шахсдан нафақат юқори масъулият, балки ташаббускорлик, ҳалоллик ва ўз вазифасига фидойилик талаб этилади. Афсуски, Сайлиевнинг масъулиятсизлиги жамоат манфаатларига путур етказиши табиий. Бу нафақат унинг шахсий камчилиги, балки ёшлар сиёсатига бўлган жиддий муносабатсизлигини ҳам кўрсатади. Раҳбар лавозимида ўтирган шахс ўз зиммасидаги вазифаларни бажаришга лаёқатсиз бўлса, унга берилган имкониятни ҳалол ва ишончли кишиларга топшириш вақти келган. Умумий қилиб айтганда лавозимидан тепиб юбориш керак Янгийўл ва Қибрай каби! @Uz_Demokrat

Бу энди нимаси бўлди… 🇺🇿 @Uz_Demokrat