cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sherzod Qodirov // YANGILIKLAR

Show more
Uzbekistan74 099The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
164
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Ички йўлларни яхшилаш, кўчатлар экиш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, янги суғориш тизими ва қудуқ қазиш ишлари сифати кўриб чиқилди. Келгуси йил якунига қадар давлат хизматлари сони 300 тага етказилиши белгиланди. — Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению внутренних дорог, озеленению, упрощению оказания государственных услуг. Поставлена задача построить внутренние дороги с цементобетонным покрытием общей протяженностью 2,3 тысячи километров. Рассмотрен ход высадки саженцев, прокладки сетей орошения и бурения скважин в рамках общенационального проекта «Яшил макон». Определено, что до конца следующего года количество госуслуг достигнет 300. #Mirziyoyev #videoselektor #infratuzilma #davlatxizmatlari Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Show all...
02:24
Video unavailableShow in Telegram
06.04.2022 19:30 DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI KUBOGI MUSOBAQALARIGA START BERILDI #Termiz_shahri Muxbir: Sardorbek Lolayev Bizni kuzatishda davom eting: t.me/Ishonch_TV_rasmiyt.me/zamin_online_axborot_dasturi
Show all...
02:03
Video unavailableShow in Telegram
06.04.2022 19:30 MEHNATGA BO'LGAN ISHTIYOQ OILAGA BARAKA OLIB KELMOQDA #Angor_tumani Muxbir: Muqaddas Panjiyeva Bizni kuzatishda davom eting: t.me/Ishonch_TV_rasmiyt.me/zamin_online_axborot_dasturi
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент келгуси йил якунига қадар марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ҳозирги 172 тадан 300 тага, мобиль илова орқали кўрсатиладиганларини 60 тадан 250 тага етказиш вазифасини қўйди. Шу билан бирга, давлат хизматлари марказларини қуриш ишларига шахсан вилоят ҳокимлари масъул этиб белгиланган бўлсада, ҳозирга қадар 43 та марказ биноси фойдаланишга топширилмагани, оқибатда аҳоли сарсон бўлаётгани танқид қилинди. Масалан, Давлатобод, Янгиер, Гулистон, Бўка, Миробод, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари, Гулистон ва Олмалиқ шаҳарларида қурилиш ишлари умуман бошланмаган, Нукус шаҳри, Боёвут, Қуйичирчиқ ва Пскент туманларида эса қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Вилоят ҳокимларига 1 сентябрга қадар давлат хизматлари марказлари билан боғлиқ барча қурилишларни якунлаш топширилди. Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди. — Указом Президента Республики Узбекистан Алишер Саидаббасович Султанов освобожден от должности министра энергетики Республики Узбекистан в связи с переходом на другую работу по состоянию здоровья.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Кун тартибидаги навбатдаги масала давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришнинг муҳокамасига бағишланди. Давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди. Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб: - 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо); - 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади; - аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади; - аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади; - эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Йиғилишда Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалигиги вазирликларига теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экиш бўйича ҳудудларга илмий асосланган тавсиялар бериш топширилди. Тошкент шаҳрида 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни тартибли бир текисда ўстириш учун янги тажриба бошланди. Вилоят ҳокимлари ушбу тажрибани ўрганиб, ўзида жорий қилади. Шунингдек, “Яшил макон” дастури доирасида жорий йилда 700 километрдан зиёд янги суғориш тизими ва 260 та қудуқ ўрнатилиши режа қилинган. Йиғилишда вилоят ҳокимлари, Автомобиль йўллари ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари раҳбарларининг суғориш тизими учун қанча маблағ ажратилгани, қанча майдонда ирригация тизими яхшилангани, нечта техника олингани ва қудуқ қазилгани ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Кун тартибидаги иккинчи масала – “Яшил макон” дастури. Лойиҳа доирасида баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режа қилинган. “Мавсум тугашига ҳам озгина вақт қолди. Лекин, бу борада қилинган ишлар аҳволи мени хавотирга солмоқда. Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида менда маълумотлар етарли”, деди Президент. Мисол учун, жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари бор. Шу боис мутасаддиларга апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди. Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга: - туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари; - шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши; - автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди. Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди. Йиғилишда йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди. Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади. Жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим. Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент. Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.
Show all...