🍃Sheriat_Olami🍃
Open in Telegram
Ассалому алейкум🌺 Азизлар Каналимизга хуш келибсизлар,бу каналдаги шерларни кўпи,Админимиз ўзи ёзган шерлар,✍️ каналимизга обуна бўлинг, Сизга ёқади деган Умиддамиз.MB.o🌺 Ибратли Исломий Тарбиявий Маъноли Шеърлар Тўплами Admin MB.O ♥ 20.01.2019
Show more1 458
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-3730 days
Posts Archive
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
Бугун кун узгача дилларда шодлик.
Бу кувонч эртанги Хайитдан дарак.
Тозаланиб уй,куча атрофда поклик.
Мумин ахлига арафа булсин муборак.
Ассалому алекум олисдаги якинларим 🥰Бу тонгга бу кунга етказган Аллохимга бехисоб хамдлар болсин.Бугунги кун ажру савоби барчага насиб этсин🤲Калбларимизни шодлик ❤️кувонч тарк этмасин😍Янги тонгимиз яхшиликларга тола кун болсин🤗
МВ.о✍
@sheriat_olami
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
ҚУРЪОН ЎҚИНГ
Икки дунё саодат,
Дилга тугинг саховат,
Қилинг доимий одат,
Қуръон ўқинг биродар.
Уни ўқиш зўр бахтдир,
Пайғамбардан суннатдир,
Мукофоти жаннатдир,
Қуръон ўқинг биродар.
Дунёда хор бўлмайсиз,
Ибодатни қўймайсиз,
Ўқиб ўқиб тўймайсиз,
Қуръон ўқинг биродар.
Халол харом биласиз,
Савоб ишлар қиласиз,
Доимо пок юрасиз,
Қуръон ўқинг биродар.
Қуръон бизга шифодир,
Яратган Ўзи Қодир,
Ёдлаб олсак дуодир,
Қуръон ўқинг биродар.
Гунохларни аритар,
Йўлингизни ёритар,
Роббим ўзин танитар,
Қуръон ўқинг биродар.
Жаннат эшик очади,
Раҳматларин сочади,
Шайтон сиздан қочади,
Қуръон ўқинг биродар.
➥@sheriat_olami ☝️
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
Кимлар утди гафлатда
Кимлар етди рахматга.
Бир ой туриб химматда.
Рамазоним кетмокда.
Улашиб куп саховат.
Калбга бериб халоват
Дардан килиб саломат.
Рамазоним кетмокда.
Кувват бериб иймонга.
Ошно килиб Куръонга.
Йул курсатиб Райёнга .
Рамазоним кетмокда.
Хибс этиб шайтонни.
Амрига куйиб виждонни
Синаб инсоф иймонни.
Рамазоним кетмокда.
Шод килдириб махзунни.
Авф этириб дили хунни.
Бирга олиб Кадр тунни.
Рамазоним кетмокда.
Кетмокдасан диллар вайрон.
Урганганимизда энди осон.
Дийдорга яна етказсин омон.
Рамазоним кетмокда...
Сунги куни утмокда.😔
Ассалому алекум Кадрли кадри баланд кадрдонларим. Килинган бир ойлик ибодатларимизни,яхши амалларимизи Яратган узи даргохида кабул килсин иллохим🤲
Билиб билмай килган хатоларимизни,дилозорликларимизни,камчиликларимизни авф этсин🤲Келаси Рамазонга барчамизни биргаликда яна етишликни насиб этсин.🤲Калблардаги барча эзгу ниятларимизи руёбини берсин🤲🌹
MB.o✍
@sheriat_olami
1 458
+1
УМР ТУГАБ БОРАР
"Баҳор келди,-деймиз қиш келди деймиз",
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
"Ташвиш келди,-деймиз иш келди",деймиз,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Шам ҳам ёниб-ёниб адо бўлгуси,
Капалак бир кунда фидо бўлгуси.
Судралиб тошбақа гадо бўлгуси,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Ҳар кимнинг ёзиғи пешонасида,
Ризқ-у рўз, озиғи пешонасида.
Бир кун тин олар ўз кошонасида,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Эҳтиёж - инсоннинг кушандасими,
Меҳр эмас кибр арзандасими.
Яхши-ёмон бирдек Ҳақ бандасими,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Улуғлар буни рост эътироф этар,
"Кетдилар, кетамиз келишар, кетар".
"Ўнгга салом бериб, чапга ким етар",
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
Сўнгги сўз Эй ағёр мушт тугамайди,
Гўримга қалайвер ғишт тугамайди.
Нон тугар он тугар, жон тугар лекин,
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
"Баҳор келди-деймиз қиш келди", деймиз,
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
Юрагимни куйдиради минг бир алам,
Насиҳатмас ўтинч билан тутдим қалам.
Азиз дўстим, акам-укам, сингилгинам,
Охиратга дунё олиб кетолмаймиз.
Савоб ишлар бошлар бизни жаннатларга,
Расулуллоҳ айтганлар-ку умматларга:
Эришингиз илм, тақво, ҳурматларга.
Охиратга дунё олиб кетолмаймиз.
Биз ўткинчи, қолгувчидир еру осмон,
Бу дунёси бошдан-охир бир имтиҳон.
Сўзларимни қалбингизда сақланг ҳар он:
Охиратга дунё олиб кетолмаймиз...
@sheriat_olami
1 458
Нимадан яралган аёлнинг қалби,
Мислсиз чўлданми ё қуруқ намдан.
Тунлари не сабаб пичирлар лаби,
Умидли кунданми ёки аламдан..
Нима эзиб борар қаддини беҳол,
Тўхматми., айрилиқ ёки хиёнат.
Бесабаб кетказманг кўз ёшин увол,
Ўзи бир ожиза бўлса омонат..
Кулади босса-да дунёнинг ғами,
Билдирмас ҳеч кимга бўлса ҳам ками.
Аёлни асрайлик улар соямиз.,
Томмасин ҳеч қачон кўзидан нами..
...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Ассалому алайкум қалби иймонга тўла диндош биродарларим😊
Аллохимнинг бизларга инъом этган яна бир куни муборак бўлсин🌺
Қалбингиздаги барча эзгу орзу ниятларингиз амалга ошсин. 🌸
Аллохим иймонингизга, дастурхонингизга, умрингизга барака берсин. 🤲
@sheriat_olami 🌿🌼
1 458
🔅Оллоҳим, ўзимни якка илоҳим,
🔅Биламан, жуда кўп қилган гуноҳим.
🔅Аммо қандай қилай Ўзинг паноҳим,
🔅Ҳар лаҳза шу ҳолда бўлишни ўргат!
🔅Қисматим онига исёним кечир,
🔅Вужудим ер асли... осмоним кечир,
🔅Ўзингдан ёлворай, Раҳмоним, кечир,
🔅Чин дилдан тавбалар қилишни ўргат!
🔅Лаин чиқиб қолса узун йўлимдан,
🔅Ушлаб ол, Раббано, икки қўлимдан!
🔅Давралар тўрини суғур дилимдан,
🔅Даргоҳингга шодон келишни ўргат!
🔅Тўқ бўлган онларим девоналикдан
🔅Ғамли кунларимда шукроналикда,
🔅Қасрлар тўрида, вайроналикда
🔅Кўз ёшим лиқ тўлиб кулишни ўргат!
🔅Дилимни додларга буриб қўймагин,
🔅Йўлимни мотларга буриб қўймагин.
Тилимни ётларга буриб қўймагин,
🔅Ўзимни маломат қилишни ўргат!
@sheriat_olami🤲
1 458
Хайр энди
Дунёларга кулиб боққан юракларим,
Юлдузларга бориб таққан чечакларим,
Бувижоним айтган ширин эртакларим,
Хайр энди менинг азиз, болалигим.
Шодон кулги билан ўтган қиш-ёзларим,
Варракларнинг қанотида парвозларим,
Пешонамдан ўпиб қолган устозларим
Хайр энди менинг азиз, болалигим.
Синфдошлар дафтарларим сўрашлари,
Шўхликларим дил қўрғонин ўрашлари,
Холажоним қизчаларин қарашлари,
Хайр энди менинг азиз, болалигим.
Орзуларга кўмилган тоғим сенмидинг?
Наҳоримда гуллаган боғим сенмидинг?
Ёдда қолган энг гўзал чоғим сенмидинг?
Хайр энди менинг азиз, болалигим.
Айланарму орқасига чархи-фалак,
Қанот қоқиб кетмоқдадир гўзал малак,
Қучоғида қолиб кетган лекин юрак.
Хайр энди менинг азиз, болалигим.
Ҳамид Насруллоев.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Менинг жаннат юзлиларим.
Талпинаман сизга томон,
Болдай ширин сўзлиларим,
Бахтимга сиз бўлинг омон,
Менинг жаннат юзлилиларим
Хислатингиз қилсам ошкор,
Меҳр тўла кўзлиларим,
Сизла бахтли оним бор,
Менинг жаннат юзлиларим.
Райхон яйрар қўлингизда,
Не ўйлар бор кўнглингизда,
ошно қилиб қўйдингизда,
Менинг жаннат юзлиларим.
Ўзингизсиз меҳмонновоз,
Қўлда нону тузлиларим,
Жоним бўлсин паяндоз,
Менинг жаннат юзлиларим.
Эриб битди тафтингиздан,
қалбимдаги музликларим,
Қуръон тушмас кафтингиздан,
Менинг жаннат юзлиларим.
Миллат рухи сизда жамдир,
Жилоланган ўзликларим,
Сўзи кескир мисли шамшир,
Менинг жаннат юзлиларим.
Ёдимдасиз сиз ҳар нафас,
Қоши қаро кўзлиларим,
Нечун сизга қилмай хавас,
Менинг жаннат юзлиларим.
Отабеклар шайдо бетоб,
Ахти махкам сўзлиларим
Чехраси ой, мисли офтоб,
Менинг жаннат юзлиларим.
✍ Бахтиёр Ҳасанов.
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Тонг еллари сизга махтал,
Қараб боқинг дарчага,
Тароватли ажиб гўзал,
Хайрли тонг барчага.
Осмон тиниқ бе талофот,
Қушлар айтар саловот,
Турдингизми саломат,
Хайрли тонг барчага.
Бир давондан ошганларим,
Ғайратлари тошганларим,
Ишга дея шошганларим,
Хайрли тонг барчага.
Насиб этди кўрмоқ олам,
Тонг чоғи бир ғунчага,
Ғанимат бу отган тонг ҳам,
Хайрли тонг барчага.
Уйғотдими нози ёрнинг,
Навосидай ажиб торнинг,
Ишга деган яхши боринг,
Хайрли тонг барчага.
Саломлашмоқ қаризларим,
Умри болим лазизларим,
Уйғонинглар азизларим,
Хайрли тонг барчага.
✍Бахтиёр Хасанов.
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Сен дунё талашдинг—кулди бу дунё,
Гоҳ йўлдан адашдинг —кулди бу дунё,
Иккаланг тортишиб дунёдан ўтдинг.
Қаҳ-қаҳа урганча қолди бу дунё. ☝
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
Яқинларингиз билан улашинг📲
1 458
Aрғумчоқлар учгин, камалак билан,
Гир айлан, рақс туш, капалак билан,
Яшасанг, яша, фақат, жон ҳалак билан,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
Эртани ўйламоқ сен учун эмас,
Ўтганга йиғламоқ сен учун эмас,
Жазони қўлламоқ сен учун эмас,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
Этагингдан шамол ўтдими, басдир,
Тириклик олдида ҳар неки, ҳасдир,
Бошинг омон бўлса, тоғлар ҳам пастдир,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
Ота-онанг қайтмади, сен ҳам қайтмассан,
Бу олам тубига сен ҳам етмассан,
Ки, Навоий айтмади, сен ҳам айтмассан,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
Нуҳдайин умр кўрмоқ истасанг ҳам — шу,
Вақтнинг тулпорини қистасанг ҳам — шу,
Яхши ном олсанг ҳам, олмасанг ҳам –шу,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
Эй, Фарид, лаҳзалар, шукри-ла, яша,
Бу дунё байрамдир, қилгин, тамоша,
Ошиқ номинг қолар асрлар оша,
Умр асли бир кундир, ўша кун — бугундир.
✍Фарида Афруз
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
🌸🍃🌸ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🍃🌸
Яна бир тонг, яна бир имкон,
Яшамоқдан дилларда сурур.
Етказдинг-да, мана соғ-омон,
Яратганим ўзингга шукр!
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷
Йўқотайин қайғу, ноламни,
Ахир кўзим кўрар оламни.
Солиҳлардан қилгин боламни,
Яратганим ўзингга шукр !
🌹🍀🌹🍀🌹🍀🌹🍀🌹🍀🌹
Гоҳ кўп нарса ҳоҳлайди одам,
Оёғим бут, босяпман қадам.
Буям бир бахт, англадим шу дам,
Яратганим ўзингга шукр !
🪷🌱🪷🌱🪷🌱🪷🌱🪷🌱🪷
Мақсад, ният айланар бошда,
Тавбаларим сел бўлди ёшда.
Бундан ортиқ не керак бошқа,
Яратганим ўзингга шукр !
🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
Амалларим ажрин кутяпти,
Қўлларим ҳам қалам тутяпти.
Томоғимдан ризқим ўтяпти,
Яратганим ўзингга шукр !
🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺
Ўтаётган ҳар куним учун,
Истиғфорга бой куним учун.
Яшаётган бугуним учун,
Яратганим ўзингга шукр!
✍Дилобар Ўролова
🌼🍃 @sheriat_olami 🍃🌼
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
КЎРИШАЙЛИК
Жойнамозда қилдим дуо:
Ҳар дилда бўлсин муддао,
Дийдорингиз дардга даво-
Кўришайлик ҳайитларда.
Сабр бериб тану жонга,
Етдик Рўзи Рамазонга,
Меҳр улашиб эҳсонга
Кўришайлик ҳайитларда.
Соғ-саломат очиқ юз-ла,
Самимий ва ширин сўз-ла,
Излаб борай, келинг излаб
Кўришайлик ҳайитларда.
Омонат омон ришталар,
Интизор ўнгу тушдалар.
Овмин десин фаришталар
Кўришайлик ҳайитларда.
Юртдош дўсту биродарим,
Бемормисиз, кўнгил ярим,
Ўзи шифо берсин Тангрим
Кўришайлик ҳайитларда.
Одатдаги ғамдан қочиб,
Дийдалардан соғинч сочиб,
Қўл бермоқ не, қучоқ очиб
Кўришайлик ҳайитларда.
Йўлга чиқсин йўловчилар,
Тўйга чорласин совчилар,
Телефонда сўровчилар
Кўришайлик ҳайитларда.
Жонга яқин жонажоним,
Сизга интиқ хонадоним,
Тўлган кўнгил жомадоним
Кўришайлик ҳайитларда.
Соғиндим гул исингизни,
Меҳр тўла кўзингизни,
Кўзга сурай изингизни
Кўришайлик ҳайитларда.
Жойнамозда қилдим дуо
Ҳар дилда бўлсин муддао
Дийдордир минг дардга даво
Кўришайлик ҳайитларда
Мақсуда Каримова
@Sheriat_Olami
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
ЮРАГИМГА ЯҚИН ОДАМЛАР
Балким укам, балким оғамсиз,
Ё амаки, ёки тоғамсиз.
Сиз борсиз-ки ўтарман ғамсиз,
Юрагимга яқин одамлар!..
Синглим дейми дилим порасин,
Дарди бўлса, топай чорасин.
Менга меҳр билан қарасин,
Юрагимга яқин одамлар!..
Опаммисиз ёки кеннойим,
Холам, аммам - талпинган жойим.
Кўнглим тўлар сиз билан доим,
Юрагимга яқин одамлар!..
Қани онам бўлсайди ҳаёт,
Қани отам юрсайди соғ, шод.
Татимайди уларсиз ҳаёт,
Юрагимга яқин одамлар!..
Дўстларим бор - қадрдонларим,
Меҳрибондан меҳрибонларим.
Садқа бўлсин сизга жонларим,
Юрагимга яқин одамлар!..
Бордирсиз-ки, бахт менга ҳамроз,
Сизни қанча эъзозласам оз.
Кўнглингизга кўнглим поёндоз,
Юрагимга яқин одамлар!..
✍Акрамжон АЗИЗОВ
╔═ 🌿 ══════╗
🌷@Sheriat_Olami🌷
╚══════ 🌿 ═╝
1 458
Repost from 🍃Sheriat_Olami🍃
Яқинларим ёнингизга бораман🥰🥰
Ишларим бирма бир қилиб хал
Барчасин тугатиб гал ма гал..
Учибла мисоли бир каптар..
Онамни кўргани бораман...
Кейинч,и, сотволиб нон,қаймоқ..
Қанд қурсу ширинлик қарсилдоқ..
Йўлларчи, бўлсаям сал узоқ.
Холамни кўргани бораман.
Жигарим қондошим яқиним.
Дардкашим, кўзлари чақиним..
Э бўлмайдими минг чақирим.
Опаларим кўргани бораман.
Дилбандим, жигарим ягонам.
Енгилу оғиримда бўлган парвонам
Отамдан қолганим бор отам.
Укамни кўргани...бораман..
Кўзлари кулганим..соғиндим..
Индамай билдирмай бориб жим..
Тўлдириб оламан бор йўғим.
Синглимни кўргани бораман..
Қадрига етдим хўп ўтириб..
Баъзида қўйганман куттириб.
Йўл очса учоққа ўтириб..
Хаммани кўргани бораман...
😄😄😄
@sheriat_olami
