Aql egalari uchun ibratlar
Open in Telegram
Hofiz Munziriy rahimahulloh aytadi: «Foydali ilmni naql qilgan odamga — o'zining ajri; — uni o'qiganning ajri; — undan naql qilganning ajri; — shu yozgani yo'qolib kеtguncha unga amal qilganlarning ajri bеriladi». ("Targ'ib va tarhib", 1/65)
Show more654
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-3330 days
Posts Archive
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Намознинг мақсадларидан бири — дунё машаққатларидан ором олишдир».
(«Ал-Мувофақот», 3/143)
🔹Фойда:
Намоздан мақсад шу экан, энди озгина дақиқаларда ўқиладиган намоз асносида эрталабдан кечга шу дунёни ортидан қувиб юрган одам намозга кириб ҳам дунёни ўйлаб ўқишига нима дейиш керак?
@ibrathikmat
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Гуноҳлар ҳақни кўришдан тўсиб қўяди».
🔹 Қуръон амал қилиш учун нозил бўлган
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қуръон тадаббур қилиниши ва унга амал қилиниши учун нозил бўлган. Энди одамлар уни тиловат қилишни амал деб ҳисоблаб қолди».
(«Мадорижус соликин», 343).
@ibrathikmat
Имом Ожуррий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким ғариблар мартабасига етишни хоҳласа, ота-онаси, аҳли-аёли, ошна-оғайнилари ва қариндошларининг ранжитишларига сабр қилсин».
(«Ғуроба», 38).
@ibrathikmat
📱 YouTube
🔹Маҳзунликнинг сабаблари
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Маҳзунлик ва ғам-ғуссалар икки томондан келади:
Бири — дунёга бўлган рағбат ва унга ҳирс қилашдан.
Иккинчиси — яхшилик ва итоат-ибодатда камчиликка йўл қўйишдан».
(«Уддатус-собирин», 256)
@ibrathikmat
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Синов-имтиҳон узоқ давом этганидан нолиб, кўп дуо қилишдан асло малолланиб қолма! Бошингга синов келдими, энди асосий ибодатинг сабр ва дуо қилишдир. Синов ҳар қанча узоқ чўзилмасин, Аллоҳнинг раҳматидан асло умидингни узма!»
📚 «Сойдул хотир», 439-б.
@ibrathikmat
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Синов-имтиҳон узоқ давом этганидан нолиб, кўп дуо қилишдан асло малолланиб қолма! Бошингга синов келдими, энди асосий ибодатинг сабр ва дуо қилишдир. Синов ҳар қанча узоқ чўзилмасин, Аллоҳнинг раҳматидан асло умидингни узма!»
📚 «Сойдул хотир», 439-б.
@ibrathikmat
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар вақтларингни фойдасиз, самарасиз ўтиб кетаётганини кўрсанг, қалбингни текширгин! Чунки қалб Аллоҳнинг зикридан ғофил қолсагина шундай бўлади».
(«Тафсири суратул аҳзоб», 499).
@ibrathikmat
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким вафот топгандан кейин унутилиб кетишини билса, ёмон амал қилмайди. Балки гўзал амаллар қилади».
(Табақотул Ҳанобила).
────────────
Яъни, инсоннинг ўлганидан кейин солиҳ амалидан бошқа ҳеч нарсаси қолмайди. Одамлар уни жуда тез унутиб юборадилар. Шуни билган киши ибодатлари ва муомалаларида яхшилик қилади ҳамда бирортасига ёмонлик қилмайди.
😅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
Чегарачилар ҳудудни қўриқлаб тургани боис душман ойлаб, йиллаб чегарага яқинлашмайди. Душманнинг ҳужум қилмаслиги ўзга ерни босиб олишга эътиборсиз бўлганлигидан эмас. Балки чегара қўриқланётганидан ҳайиқади.
Худди шунингдек мусулмонлар орасида олимларни бор бўлиши, оммага эътибор қаратиб туришлар ислом чегараларини ҳимоя қилади. Олимларни кўрган мунофиқ ва фосиқлар ўз фисқ-фасод ва нифоқларини изҳор қилишдан ҳайиқади.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
😅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
