Aql egalari uchun ibratlar
Open in Telegram
Hofiz Munziriy rahimahulloh aytadi: «Foydali ilmni naql qilgan odamga — o'zining ajri; — uni o'qiganning ajri; — undan naql qilganning ajri; — shu yozgani yo'qolib kеtguncha unga amal qilganlarning ajri bеriladi». ("Targ'ib va tarhib", 1/65)
Show more654
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-3330 days
Posts Archive
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Инсон қадарга ҳақиқий рози бўлса, маҳзунликдан қутилади».
(«Қирқ ҳадис шарҳи», 90).
📱 YouTube
@ibrathikmat
Repost from N/a
🗂 DARSLAR MUNDARIJASİ
📹 (YouTube)
▶️Hadisdan foydalar
▶️Fazilatli oy va kunlar
▶️Eslatmalar
▶️Ayollarga oid 100 hadis
▶️Botil bayramlar
▶️Ramazon darslari
▶️Hijob kiyishdan sizni nima to'syapti
▶️Ayollarga oid masalalar
▶️Tolibi ilmning ziynati
▶️Bomdod namozi
▶️Maruzalar
▶️Shafoat haqida
▶️Dolzarb muammolar
▶️Sahobalar hayoti
▶️Allohni tanish
▶️Farzand tarbiyasi
▶️Salaflar izidan qalb islohi tomon
▶️Avomil sharhi
▶️To'rt qoida
▶️Uch asos
▶️7 kunlik nahv
▶️40 hadis sharhi
▶️Gunohning yomon oqibatlari
▶️Tadabbur
😅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
🔹Ҳаммаси хаёлдан бошланади!
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Энг фойдали даво — нафсингни сенга фойдали бўлган нарсалар ҳақида тафаккур қилиш билан банд қилишингдир. Чунки сенга фойдали бўлмаган нарсалар ҳақида тафаккур қилишинг — ҳар бир ёмонликнинг эшигидир».
(«Ал-Фавоид», 175).
📱 YouTube
@ibrathikmat
🔹Зуҳо ўқи!
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Зуҳо намозини фақат аввобларгина доимий тарзда ўқиб юради. У ¹аввобларнинг намозидир».
[1] Аввоб: Аллоҳга кўп тавба-тазарру қилувчи.
(Саҳиҳул жомеъ, 7628)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Мунофиқлар намозни фақат шакл билан ўқийди, қалб билан эмас».
(«Мадорижус соликин», 1/354).
📱 YouTube
@ibrathikmat
🔹Тавба қил!
Ким гуноҳини тан олмаса, тавба қилишдан маҳрум бўлади.
Зеро, гуноҳининг оғирлигини англамаган киши ундан қочмайди.
Аллоҳ таоло айтди:
«Яна бошқа бир кишилар борки, гуноҳларини эътироф қилурлар. Улар яхши амални бошқа — ёмонига аралаштириб юборганлар. Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилса ажабмас».
(Тавба: 102)
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
📱 YouTube
@ibrathikmat
Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Гуноҳлар-маъсиятлар, шаҳватлар инсонни ўлим пайтида шайтоннинг хиёнати билан бирга хору зор қилади».
(«Ал-Бидоя ван-нихоя», 9/179)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Бугун ихлосни емирувчи энг катта иллат суратга олишдир. Одамзот солиҳ амалини бутун дунёга кўрсатишга уриняпти. Ваҳоланки, салафлардан бири амалини ҳатто ўз аҳли-оиласидан яширишга ҳаракат қилар эди.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
📱 YouTube
@ibrathikmat
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Аллоҳ тақводор, қаноатли ва махфий бандани яхши кўради».
(Муслим ривояти)
🔹Шарҳ:
Тақводор — Аллоҳ таолодан қўрқадиган одам.
Қаноатли бой — Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиб, ўзидаги нарса билан қаноат қиладиган киши.
Махфий — ўзини кўз-кўз қилмайдиган, одамлар орасида машҳур бўлишни истамайдиган, уларнинг таъриф ва мақтовига муҳтож бўлмайдиган, балки пинҳона ибодат ва ихлос билан Аллоҳга қуллик қиладиган киши.
(Ибн Усаймин, «Шарҳ Риёзус солиҳин», 3/511).
📱 YouTube
@ibrathikmat
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Гуноҳдан тавба қилувчи киши худди гуноҳи йўқ инсон кабидир».
(Табароний ривояти)
Мулла Алий Қори раҳимаҳуллоҳ ҳадисни шарҳлаб шундай дейди:
«Билинки, гуноҳ қилган одамда тавбанинг барча шартлари топилса, шак-шубҳасиз у қабул бўлада ва гуноҳлари кечирилади».
(«Мирқотул мафотиҳ», 4/1637).
📱 YouTube
@ibrathikmat
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Агар бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин».
(Имом Бухорий ривояти)
@ibrathikmat
⭕️Жума суннатлари
• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш.
😅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
Ризқимда Яратган Аллоҳга таваккал қилдим.
Албатта, шубҳасиз Аллоҳ менинг ризқимни берувчи эканига ишонч ҳосил қилдим.
Мен учун тақдир этилган ризқ мендан ҳеч қачон қочмайди,
Агар у денгизларнинг тубида, чуқур қаърида бўлса ҳам.
Уни буюк ва фазлу карам соҳиби Аллоҳ етказиб беради,
Ҳатто менинг тилим сўзламаса ҳам.
Шундай экан, нима учун нафс изтиробга тушсин?!
Ҳолбуки Раҳмон барча халойиқнинг ризқини тақсимлаб қўйган-ку!
✍🏻 Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ
@ibrathikmat
📱 YouTube
Муҳаммад Ибн Солиҳ Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аёл киши шуни билиши керакки, ҳомила вақтида ёки фарзандини дунёга келтириш пайтида ёки энагалик қилиш чоғида унга етадиган дард-аламлар, агар булар учун Аллоҳдан ажр-савоб умид қилса, унинг даражасини кўтаради ҳамда гуноҳларига каффорот бўлади".
("Фатволар", 11/280)
@ibrathikmat
📱 YouTube
