Aql egalari uchun ibratlar
Open in Telegram
Hofiz Munziriy rahimahulloh aytadi: «Foydali ilmni naql qilgan odamga — o'zining ajri; — uni o'qiganning ajri; — undan naql qilganning ajri; — shu yozgani yo'qolib kеtguncha unga amal qilganlarning ajri bеriladi». ("Targ'ib va tarhib", 1/65)
Show more654
Subscribers
No data24 hours
-27 days
-3330 days
Posts Archive
Шайх Фавзон ҳифзахуллоҳ айтади:
«Жаннатга танбаллик, ухлаш ва роҳат билан эришиб бўлмайди. Балки у солиҳ амаллар билан, машаққат орқали қўлга киритилади».
(Калимот Рамазония, 9/7–1437)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннати».
(Муслим ривояти 2956)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Яъни, дуода «иншааллоҳ» дейилмайди. Масалан:
❌ «Аллоҳ фойдали илм берсин, иншааллоҳ».
❌ «Аллоҳ ҳалол ва покиза ризқ берсин, иншааллоҳ».
Балки шундай дейилади:
✅ «Аллоҳ фойдали илм берсин».
✅ «Аллоҳ ҳалол ва покиза ризқ берсин».
🔹Мустажоб дуо
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ҳеч бирингиз: “Эй Аллоҳ! Агар хоҳласанг, мени кечир; агар хоҳласанг, мени раҳм қил”, деб айтмасин. Балки азму қарор билан сўрасин. Чунки Аллоҳ хоҳлаганини қилади, Уни ҳеч ким мажбурлай олмайди».
(«Саҳиҳул Бухорий», 7477)
✅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
🔹 Ғийбат
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ таоло одамларнинг гўштини ейдиган — (яъни, уларни ғийбат қиладиган) кишиларни ёмон кўради».
(«Ал-Мужоласа», Дайнавирий, 4/24)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар бир одамни бомдод намозига эътиборсизлигини кўрсанг, ундан қўлингни юв!».
(«Ал-Фавоид», 33)
▶️(Яъни, бундай одамдан умидни уз! Ундан ҳафсаланг пир бўлсин! Унга ишонма! У омонатдор, тақводор одам эмас экан! Чунки унда яхшилик бўлганда, энг аввало Аллоҳнинг ҳаққига эътиборли бўлган бўларди)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Аллоҳга кам дуо қилиш (шунингдек кам ибодат қилиш) инсондаги кибру ҳавонинг аломатларидандир.
Аллоҳга кўп дуо қиладиган инсоннинг нафси синиқ бўлади ва одамларга камтарлик қилади.
﴾Раббингиз айтди: Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизлар учун (қилган дуоларингизни ва ибодатларингизни) ижобат қиламан. Албатта менга ибодат қилишдан кибру ҳаво қилган кимсалар яқинда хор бўлган ҳолатда жаҳаннамга кирурлар﴿ (Ғофир: 60).
✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
📱 YouTube
@ibrathikmat
Ҳақда бўлиб, кейин ҳақни ташлаб кетадиган кимсаларнинг кўпчилиги, аслида ич-ичидан ҳақда бўлмаган. Балки ҳақиқат унинг нафсу ҳавосига мувофиқ бўлгани учун (шарт-шароит ҳақда бўлиб туришни тақазо қилгани учун, ботинида ҳақда бўлмаса ҳам) зоҳирида ҳақиқатни кўрсатиб юрган. (Шарт-шароит ўзгариб) Ҳақиқат унинг нафсу ҳавосига мухолиф бўлган заҳоти, ҳақни ташлаб ҳавосига мувофиқ келадиган нарсаларни ушлаган.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
📱 YouTube
@ibrathikmat
🔹Аллоҳни зикр қилиш илмни ёд тутишга, унутилган илмни эслашга ёрдам беради.
Аллоҳ Таоло деди:
﴾Унутиб қўйганингизда дарҳол Роббингизни эсга олинг﴿¹
Чунки Аллоҳни зикр қилиш шайтон васвасасини даф қилади, ҳақ-илмни унутиш эса шайтон васвасасидан бўлади.
Аллоҳ Таоло деди:
﴾(Мусо алайҳиссаломга хизматкори шундай деди:) Буни сизга айтишни фақат шайтон хаёлимдан чиқарди﴿².
1) Каҳф:24
2) Каҳф: 63
✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ
📱 YouTube
@ibrathikmat
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:
«Қуръондаги энг буюк қувонч бағишлайдиган оят қуйидаги оятдир:
{وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا}
«Ким Аллоҳдан тақво қилса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур». (Талоқ: 2).
(«Тафсир Ибн Касир», 4/400).
@ibrathikmat
Ийсо ибн Марям алайҳиссалом айтадилар:
«Дунё талаб қилувчи киши худди денгиз сувини ичувчи кимса кабидир. Уни қанчалик ичмасин, шунчалик ташналиги ортиб боради, охири ўлдиради».
(Мавсуъату Ибн Абу Дунё», 5/152).
@ibrathikmat
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ деди:
"Мусулмон яшаётган ҳар бир куни ғаниматдир".
("Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 36493)
📱 YouTube
@ibrathikmat
Repost from Pokiza hayot
🔹Эртага душанба!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).
🍒Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.
✅«MubinTV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐 Telegram📱 YouTube
