ZUHOUZ
Open in Telegram
189
Subscribers
+124 hours
-27 days
-630 days
Posts Archive
189
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
T.me/Zuhouz
189
#Ҳидоят_таваллуди
Ҳассон ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
T.me/Zuhouz
189
ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, - деди. (Ғофир сураси, 60-оят)
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Zuhouz
189
• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Роббимдан суранг
T.me/Zuhouz
189
🌤 Ассаламу Алайкум! Янги тонг муборак бўлсин 🌱
Сизга чин дилдан меҳр кўрсатган инсонни асло унутманг! Чунки хар кандай одам қалбингизга озор етказиши мумкин. Аммо меҳр бериш хамманинг қўлидан келавермайди...
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
@Zuhouz
189
🌸 ХАЙРЛИ КУН!!! 🌸
≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡
💐🌼💐Ассалому алайкум Азиз инсоним!!! 💐🌺💐
Бетакрор янги кун муборак бўлсин!!!
Бошланган янги кун мўъжизаларга
Сизни қувонтирадиган янгиликларга
Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга
Сиз истаган Бахт,
Омад, Меҳр, Қувончга
лиммо➖лим бўлсин!!!
Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!!! 🕊
🌸🍂🌺🍁
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌼🕊
♥️💕 👑КУЗ ФАСЛИНИНГ ГЎЗАЛ ТОНГИ !!!🕊
@Zuhouz
189
10 та ҳаёт ҳикмати!
1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!
2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!
3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!
4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!
5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!
6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!
7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!
8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!
9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!
🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!
T.me/Zuhouz
189
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Тонг муборак бўлсин, қадрдон!
Тонгни соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш катта Бахт! Чунки, тонг - кунимизнинг яхши нияту режаларга бой тотли бўлагидир. Тонгга етдик Алхамдулиллах!
Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин.
Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин, қадрдон.
@Zuhouz
189
САБР
Бир ҳаким зотдан:
- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин? - деб сўрадилар. Муборак зот шундай жавоб берибди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг гўзали!
- Нимаики бўлса, қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг тўғриси!
- Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу энг қийини!
- Яна биттаси бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз. Бу эса сабрнинг энг каттасидир...
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/Zuhouz
189
ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ
Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, шунга қарамай икки ойгача ўша ҳаром луқманинг зулмати сезилиб тураверди ва икки ойгача қайта-қайта фалон гуноҳни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол деган хаёл ва васваса бўлаверди. Гуноҳ талаби қалбда пайдо бўлаверди».
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
«Аллоҳ таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бизга бу нарса сезилмайди».
«Ислахий хутбаат» китобидан.
T.me/Zuhouz
189
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЗИНОДАН УЗОҚЛАШИШ МУМКИН?
Аллоҳ ҳаром қилган ўринлардан кўзингни тий, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Кўз ҳам зино қилади, қалб ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси назардир. Қалбнинг зиноси орзу қилишдир. Фарж эса бу нарсаларни тасдиқлайди ёки инкор қилади» (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳеч қачон бирор аёл билан ёлғиз қола кўрма. Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўладиган ўтиришлардан узоқда бўл. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Маҳрам бўлмаган эркак ва аёл асло ёлғиз қолмасин» (Имом Бухорий ривояти).
Агар уйланган бўлсанг, У ҳолда шаҳватингни Ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда ўргатганлари каби ҳалол йўл билан қондир:
«Arap бирортангизни бирор аёл қизиқтириб, қалбига ўрнашиб қолса, ўз аёлига юзлансин ва унга воқе бўлсин (яъни жимо қилсин). Албатта, мана шу нарса қалбидаги нарсани кетказади» (Имом Муслим ривояти).
Нима учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган иффатли бўлиш «дори»сини синаб кўрмайсан:
«Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят).
Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга тавсия қилган иффатни сақлаш рўзасини синаб кўрмайсан?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Сизлардан кимда-ким уйланишга қодир бўлса, бас, уйлансин. Зеро, у кўзни тияди ва фаржни сақлайди. Ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Албатта, у (рўза) унинг учун бичилишдир» (Имом Бухорий ривояти).
Нима учун шайтон қалбингга кириб бориши мумкин бўлган учта воситани ҳам кесиб ташламайсан?
Назарни мутолаа ва ишингга қаратиш билан.
Тўқликни имкон қадар кўпроқ рўза тутиш билан.
Фикрни «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят) оятини шиорингга айлантириш билан.
Нима учун сен бир кун келиб ўғилларинг ва қизларинг олдида ўтириб, «Отангиз шундай киши эдики, уни бирор-бир шаҳват бука олмаган», дея фахланиб гапиришни ўйламайсан?!
“Ёш йигитга насиҳат” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
T.me/Zuhouz
189
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ
ВА БАРОКАТУХ!
Хайрли тонг Қадри баланд Қадрдонларим.
💐🌸 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
💐🌸 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
💐🌸 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох, ўзи паноҳига олсин.
@Zuhouz
189
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан КЕЙИН ёлғиз Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта
🌱 Оятал курсини ўқиб,
🌱 33 марта Субҳоналлоҳ,
🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ,
🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта
🌱 “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
T.me/Zuhouz
189
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?
Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.
✨Хулоса✨
Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)
«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
T.me/Zuhouz
