cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Show more
Advertising posts
44 457
Subscribers
-4624 hours
+9227 days
+1 29330 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Бирламчи ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим банклар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Кредит шартлари: • муддати – 20 йил; • бошланғич тўлов – 15 фоиз; • кредит фоизи – 17,5-19%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 416,5 млн сўмни, бошқа ҳудудларда эса 327,25 млн сўмни ташкил этади. Кредит ажратувчи банклар: ● Халқ банки; ● Ипотека-банк; ● Агробанк; ● МКБанк; ● Ўзмиллийбанк; ● ЎзСҚБ; ● Алоқабанк; ● БРБ. Ушбу ипотека кредитлари Халқ банки, Ипотека-банк ва Ўзмиллийбанк томонидан ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам ажратилади. Бунда бошланғич бадал миқдори ўзгаради (юқорироқ бўлади). @bankmijoz
9 517173Loading...
02
🟢 Ипотекабанкда эълон қилинган вакансиялар сони 80 дан ошибди. Бугунги кунда OPT Group таркибига кирувчи банкда ишлаш ниятингиз бўлса, ўзингиз учун маъқул келган вакансияга маълумотномангизни (резюме) жўнатиб кўринг. 👉 Вакансияларни кўриш учун ҳавола. @bankmijoz
11 051235Loading...
03
Агробанк Бош офисининг юридик манзили ўзгарди Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан, банкка берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди. Банкнинг янги юридик манзили: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси, 2А-уй. 📍Локация. @bankmijoz
13 23778Loading...
04
LaVita дан фойдали таклиф LaVita T1 кулерига - 20% чегирма бермоқда! Бу дегани сиз компрессорли кулерни электрон кулер нархида сотиб олишингиз мумкин! Чегирмасиз нархи: 1 560 000 сум❌ Чегирмали нархи: 1 248 000 сум ✅ 🛠 12 ойлик сервис кафолати мавжуд. Кулерлар сони чекланган. 🎁 Кулерга 10 та тозаланган ичимлик суви қўшиб берилади! 🚚 Тошкент шаҳри бўйлаб доставка ва ўрнатиб бериш БЕПУЛ! ☎️ +998951705858 ☎️ +998712035858
11 25624Loading...
05
Чакана кредитлар Жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар портфели миқдори йил бошига нисбатан 4,7 трлн сўмга ўсиб, 153,3 трлн сўмни ташкил қилган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ◦ 60,2 трлн сўмлик ипотека (йил бошига нисбатан ўсиш - 3,4% ёки 2 трлн сўм); ◦ 45,2 трлн сўмлик истеъмол кредитлари (автокредит билан бирга) (ўсиш - 1,4% ёки 633 млрд сўм); ◦ 26,7 трлн сўмлик микроқарз (ўсиш - 9,1% ёки 2,2 трлн сўм); ◦ 15,9 трлн сўмлик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган (йил бошига нисбатан 419 млрд сўмга ёки 2,6% га камайган); ◦ 5,2 трлн сўмлик таълим ва бошқа кредитлар (ўсиш - 5,3% ёки 263 млрд сўм) қолдиғи мавжуд. Ушбу йўналишда етакчи банклар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак. Ипотека-банк чакана кредит портфел қолдиғи 22,4 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Биринчи чоракда банк чакана портфели қарийб 1,2 трлн сўмга ўсган. Сўнгги йилларда чакана кредитлар бериш билан жадал шуғулланиб келаётган Капиталбанк кредит портфели эса (19,0 трлн сўм) йил бошига нисбатан 12 млрд сўмга камайиши кузатилган. Ижтимоий банкдан чакана банкка айланишни мақсад қилган Халқ банки портфели йил бошига нисбатан 696 млрд сўмга ошиб, 16,4 трлн сўмга етган ва биринчи учликдан ўрин олган. Яна бир давлат банки Ўзмиллийбанк кредит портфели жорий йил 1 апрель ҳолатига 15,1 трлн сўмни ташкил қилган (1,3 трлн сўмга кўпайган). @bankmijoz
16 30936Loading...
06
🏦Ипак Йўли банки бир қатор бўш ўринларга вакансия эълон қилмоқда. ➖ Рискларни бошқариш бўлими: • Операцион, экологик ва ижтимоий рискларни бошқариш бўлими бошлиғи; • Маълумотлар таҳлилчиси (дата-аналитик); • Операцион рискларни бошқариш бўйича мутахассис; ➖Ходимлар билан ишлаш бошқармаси: • HR бренд менежери; • KPI тизимини ривожлантириш менежери. @bankmijoz
16 480138Loading...
07
Бугунги кунда Ўзбекистонда: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм; ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни ташкил этади. ❗️Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 4 млн 919,9 минг сўмни ташкил этади. @bankmijoz
17 941151Loading...
08
Пенсия жамғармаси ахбороти Жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди. Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади. @bankmijoz
21 53541Loading...
09
Бизлар учун сизлар чемпионсизлар! Рахмат катта сизларга! Олимпиадада бунданда улкан натижалар кутиб қоламиз. @bankmijoz
21 95532Loading...
10
Бугун солиқ қўмитаси, эртага бирорта банк, кейин эса МИБ ... Фирибгарлар фуқароларни тўрга илинтириш учун турли хил йўллардан фойдаланишни тўхтатишмаяпти. Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан Солиқ (ёки банк, ёки МИБ) иловасини ўрнатиб олинг ва фалон суммага эга бўлинг деган хабар келса, ишонманг. Бу барчаси фирибгарларнинг иши. Ушбу иловаларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилманг. Шу каби сахий компанияларга ишониб иловани ўрнатсангиз, фирибгарлар банк карталаридаги маблағларингизни бир тийин қолдирмасдан ўзлаштириб олишлари мумкин. @bankmijoz
24 276143Loading...
11
🏦 Тадбиркорлар учун Ўзсаноатқурилишбанкдан яна бир қулай таклиф "ТАДБИРКОРГА КЎМАК" кредити 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 5 йилгача: ✅ 500 тадан 1000 тагача ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 8%; миллий валютада – йиллик 18%; ✅ 100 тадан 500 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 11%; миллий валютада – 22%; ✅ 50 тадан 100 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 11,5%; миллий валютада – йиллик 23%; ✅ 20 тадан 50 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 12%; миллий валютада – йиллик 24%; ✅ 10 тадан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – 12,5%; миллий валютада – йиллик 25%; ✅ 5 тадан 10 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда: хорижий валютада – йиллик 13%; миллий валютада – йиллик 26%. 📌 Кредитдан фойдаланиш даврида иш ўринлари камайтирилса - имтиёзли фоиз ставкаси тижорий қийматга қайтарилади. Яратилган иш ўрни бўйича маълумотлар иш ҳаққи лойиҳаси доирасида шакллантирилади. 📝 Ҳозироқ аризангизни sqb.uz сайтида ёки банкимизнинг энг яқин офисида қолдиринг. Батафсил маълумот 1180 рақами орқали.
20 54495Loading...
12
Ўзини-ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар Трастбанк: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 24 ойгача йиллик 29%; – 36 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Asia Alliance bank: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 26,99%; – 24 ойгача йиллик 27,49%; – 36 ойгача йиллик 27,99%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Ziraatbank: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 13-36 ойгача йиллик 29%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Туронбанк: • муддати – 4 йилгача; • фоиз ставкаси – 29%; • миқдори – 50 млн сўмгача. Ипак Йўли банки: • муддати – 60 ойгача; • фоиз ставкаси – 31,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача. ЎзСҚБ: • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 31%; – 24 ойгача йиллик 32%; – 36 ойгача йиллик 33%; – 48 ойгача йиллик 34%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Ушбу микроқарзларни расмийлаштириш учун банкларга ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) тақдим этиш лозим бўлади. @bankmijoz
19 090239Loading...
13
TBC Bank номзодларни Контакт центрда мижозларга хизмат кўрсатиш мутахассиси лавозимига ишга таклиф этмоқда. Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил бу ерда. ❗️Резюмеларни электрон почта орқали [email protected] манзилга ёки телеграм орқали @tbc_bank_hr_bot ботга жўнатишингиз мумкин. @bankmijoz
17 364106Loading...
14
"Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар (№3253-2, 01.05.2024) киритилди. Асосий ўзгаришлар – нобанк кредит ташкилотларида ҳам ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратиладиган кредитларнинг ҳисобини алоҳида юритилиши бўлмоқда. Ушбу ҳужжат эълон қилинган санадан, яъни 2024 йил 2 майдан кучга кирди. @bankmijoz
21 843142Loading...
15
Ўзбекистонда маҳаллабай тизимида ишловчи ягона банк очиш таклиф этилмоқда Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳукуматнинг маҳаллабай ишлаш тизимига барча банкларни жалб қилишдан кўра, ягона Маҳаллабай банк очиш ғоясини илгари сурмоқда. Унга кўра, бу аномал реалликлар шароитида меҳнат сарфи, ресурсларнинг сафарбар этиш ва маъмурчиликнинг камроқ зиёнли вариантини танлаш имконини беради. Инфратузилмаси, ходимлари, оилавий тадбиркорлик деган балода орттирган тажрибаси, триллионлаб қарзларини қайтариш ўрнига уставга конвертация қилаётгани, ёмонлашиб бораётган активлар сифати, ноль, балки манфий репутацияси билан машҳур зараркунанда давлат банклари борку. Шулардан бирини танланглар. Ташқи бозор билан алоқаси минимумини. Марказий банк ҳам нормативларига кўз юмиб тураверади. Майли ана ижтимоий банк бўлсин, Ташриф банк бўлсин. Истанглар, Маҳаллабай банки деб қайта номланглар. Маҳалла ассоциациясига ўтказиб берсаям бўлади. Ҳаммаси бир жойда, бир қўлли бўлади. Мажлисларда турғазиб сўрайдиган жавобгарни қидиришга ҳожат қолмайди. Иқтисодчи ўз ўрнида ушбу мезонларга бир эмас, икки эмас, ҳатто учта давлат банки мос тушишини ва уларнинг ичидан биттасини танлаб олиш мумкинлигини ҳам айтиб ўтган. Умуман олганда, берилган вазифаларни қисқа муддатларда амалга ошириш имконияти ва назорат жиҳатидан бу таклифни ўринли деб қабул қилиш мумкин. @bankmijoz
22 884189Loading...
16
Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди.
19 65520Loading...
17
Онлайн микроқарзлар Жисмоний шахслар айрим банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин. Қуйида онлайн микроқарз ажратаётган банкларнинг шартларини қисқача келтириб ўтамиз. ➖ Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун • Халқ банки: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи ва муддати: – 12 ойга йиллик 25%; – 24 ойга йиллик 26%; – 36 ойга йиллик 28%; – 48 ойга йиллик 30%; • Ўзмиллийбанк: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 30 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 27% (бошқа бюджет ташкилотлари ходимлари учун 28%); • Ипотека-банк: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 30 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 31,99%; ➖ Расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун • Агробанк: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 30 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 27,99% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 25%*); • ЎзСҚБ: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи ва муддати: – 12 ойга йиллик 29%; – 24 ойга йиллик 30%; – 36 ойга йиллик 31%; – 48 ойга йиллик 32%; • Трастбанк: ◦ муддати – 12 ойгача; ◦ миқдори – 50 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32%; • Алоқабанк: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 50 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32%; • Туронбанк: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 33 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 33%; • Tenge Bank: ◦ муддати – 24 ойгача; ◦ миқдори – 30 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 35.9%; • Ипак йўли банки: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи ва муддати: – 12 ойга йиллик 30,9%; – 24 ойга йиллик 35,9%; – 36 ойга йиллик 40,9%; • Ипотека-банк: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 30 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 37,99%; • Hamkorbank: ◦ миқдори – 50 млн.сўмгача; ◦ фоизи ва муддати: – 12 ойга йиллик 32%; – 24 ойга йиллик 36%; – 36 ойга йиллик 40%; • TBC Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28–49%гача; • ANORBANK: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 34–52% гача. 📞 Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
19 835405Loading...
18
✅✅✅✅✅✅✅ Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир? Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг! Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади! Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
17 2057Loading...
19
❗️Банк қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим. 3030-низом. ⚠️ Агар банк томонидан истеъмолчиларга нисбатан шундай ҳуқуқбузарликка йўл қўйилса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади. 3492-низом. @bankmijoz
20 042236Loading...
20
Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир. Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади. Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда. JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👉 jet.uz Реклама
17 62525Loading...
21
❗️“Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди Ҳозирда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланганини маълум қилди. @bankmijoz
18 320156Loading...
22
0 фоизли кредитларга алданманг Ижтимоий тармоқларда, айниқса Facebook'да фирибгарлар фаол равишда банклар ва тўлов ташкилотлари номидан фоизсиз ёки 2-3 фоиздан онлайн кредит олинг деб рекламани йўлга қўйишган. Шундай рекламаларга кўзингиз тушса, асло уларга ишонманг. Банклар ушбу шартларда умуман кредит ажратмайди, тўлов ташкилотлари эса умуман қарз хизматларини кўрсатмайди. Кўрсатилган ҳаволаларга кирманг, акс ҳолда бор маблағингиздан айрилиб қолишингиз мумкин. @bankmijoz
27 287149Loading...
23
Салом Май! Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар. Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
18 1814Loading...
24
❗️Комиссиясиз пул ўтказмалари (Р2Р) Айрим банк иловаларида Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган. Қуйидаги иловалар орқали эса Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини маълум лимитгача бепул амалга оширишингиз мумкин. Улар: ➖ Agrobank иловасида – 10 млн сўмгача; ➖ xazna (Халқ банки) иловасида – 5 млн сўмгача; ➖ joyda (ЎзСҚБ) иловасида – 5 млн сўмгача; ➖ Davr Mobile (Даврбанк) иловасида – 3,5 млн сўмгача; ➖ Mavrid (МКБанк) иловасида – 3 млн сўмгача; ➖ Tenge24 (Tenge Bank) иловасида – 3 млн сўмгача; ➖ Milliy (Ўзмиллийбанк) иловасида – 3 млн сўмгача; ➖ My UzTelecom иловасида – 10 млн сўмгача (абонентлари учун); ➖ Humans иловасида – 5 млн сўмгача; ➖ Paynet иловасида – 3 млн сўмгача. @bankmijoz
24 038606Loading...
25
Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Таъкидлаш жоизки, Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. @bankmijoz
18 86727Loading...
26
Туронбанк интеллектуал ўйинларига яна старт берибди! Сўнгги йилларда инсон ресурсига бўлган эътибор ошмоқда. Замонавий "HR" инструментлар трендлашиб, асосий фокус жамоани кучайтиришга қаратиляпти. Аксар агрессия ёки психологик чарчоқда бўладиган банкирлар учун бу жуда яхши кейс, аслида. Охирги 3 йилда Туронбанк бу борада "Team building" форматини кенг қўлламоқда. Янги ўқув марказидаги семинарлар, амалий тренинглар, "Quiz" ва "Zakovat" каби лойиҳалар амалга ошириляпти. Албатта бунинг "Feedback"и ижобий бўлади. Эрудиция, интуиция ва мантиқ ривожланади, коллектив бўлиб фикрлаш ва қарор қабул қилиш кўникмаси шаклланади. Бу "Hard management"ни тузишда қўл келиши аниқ. Хуллас, уларнинг таъбири билан айтганда Турон банкирларига омад тилаймиз!
17 03317Loading...
27
Аввалроқ, яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида Солиқ қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли банк сирига оид маълумотларни, яъни муайян чегарадан ошган Р2Р операциялари бўйича маълумотларни олишни кўзда тутувчи таклифлар киритилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, киритилган таклифга кўра, амалга оширилган транзакцияларнинг йиллик ҳажми қуйидаги миқдорларни ташкил этганда маълумотлар қайта ишланиши мумкин: ➖ жисмоний шахслар бўйича 100 млн сўмдан ошганда; ➖ тадбиркорлар учун 500 млн сўмдан ошганида. Айтилишича, регулятор ва қўмита томонидан ўзаро маълумотлар базаларини ҳимояланган каналлар орқали интеграция қилган ҳолда инсон омилисиз мазкур маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рискларни аниқлаш имкониятига эга тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Демак, солиқ қўмитаси Р2Р бўйича барча маълумотларни қўлга киритмоқчи ва фақатгина белгиланган миқдорлардан ошган тақдирда ўрганмоқчи экан. Умид қиламиз, Марказий банк ва Адлия вазирлиги ўз ўрнида ушбу таклифларни рад этади. Чунки бу тизимнинг йўлга қўйилиши рақамлаштириш йўлида илдам силжиётган банк тизимига қаттиқ зарба бўлади. Унинг устига бу яширин иқтисодиётни олдини олмайди, аксинча нақд пулдаги ҳисоб китобларни кучайишига олиб келади. @bankmijoz
18 99891Loading...
28
🏦 Пойтахт банк жисмоний шахсларга барча турдаги кредит хизматларини тақдим этмоқда 🛒 “Яхши ният” истеъмол кредити: (товарлар сотиб олиш учун) — Муддати – 12 ойгача; — Имтиёзли давр – 2 ой; — Фоиз ставкаси – 26%; — Таъминот тури – суғурта полиси. 🌍 “Саёҳат учун” истеъмол кредити: (турфирмага тўлаб берилади) — Кредит суммаси - БҲМнинг 100 баробари миқдорида; — Муддати –12 ойгача; — Имтиёзли давр – 2 ой; — Фоиз ставкаси – 26%; — Таъминот тури – суғурта полиси. 👝 “Барқарор” истеъмол кредити: — Кредит суммаси – БХМнинг 300 баробари миқдорида; — Муддати – 22-36 ойгача; — Фоиз ставкаси – 26-28%; — Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови. 🖋 50 млн сўмгача микроқарз: (ойлик даромадга эга бўлмаган шахслар учун): — Муддати – 12-36 ойгача; — Фоиз ставкаси – 26-30%; — Таъминот тури – ликвидли мол-мулк гарови. 💵 100 млн. сўмгача микроқарз: (ойлик даромадга эга бўлган шахслар учун) — Муддати – 12-36 ойгача; — Фоиз ставкаси – 25-30%; — Таъминот тури – 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови. 💭 “Бизнесга биринчи қадам” микрокредити: (з бизнесини бошламоқчи бўлган расмий даромади бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун) — Муддати – 12 ойгача; — Фоиз ставкаси – 28%; — Кредит суммаси – 5 млн сўмгача. 💵 “Бизнесга иккинчи қадам” микрокредити: — Муддати – 12 ойгача; — Фоиз ставкаси – 27%; — Кредит суммаси –15 млн сўмгача; 🏗 “Ипотека кредит”: — Кредит суммаси – чекланмаган; — Муддати – 60 ойдан120 ойгача; — Фоиз ставкаси – 25-29%; — Бошланғич тўлов – 25% дан 🤵 Автокредит — BYD: (Ойлик иш ҳақига эга бўлган жисмоний шахслар учун) — Муддати – 48 ойгача; — Фоиз ставкаси – 23,9%-25,9%; — Дастлабки бадал – 30%-50%. (Ўзини-ўзи банд қилган бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахслар учун) — Муддати – 48 ойгача — Фоиз ставкаси – 25,9%-27,9% — Дастлабки бадал – 30%-50% Telegram▪️Facebook▪️Instagram
20 268166Loading...
29
🏦 Ипотека-банк яна бир бор сўмдаги еврооблигaцияларни эмиссия қилди Жорий йилнинг 25 апрель куни Ипотека-банкнинг 1,4 триллион сўм миқдоридаги 3 йиллик еврооблигaциялари йилига 20,5 фоиз купон ставкаси билан халқаро Вена фонд биржасига муваффақиятли жойлаштирилди. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилди. Еврооблигaцияларни жойлаштириш битим бўйича андеррайтер банк бўлган J.P. Morgan Chase тавсияларига мувофиқ амалга оширилди. Ипотека-банк томонидан 2021 йил апрель ойида ҳам 785 миллиард сўмлик еврооблигaциялар чиқарилган эди. 👉 Батафсил. @bankmijoz
19 04136Loading...
30
❗️9% Бугунги кунда МКБанк ва Анорбанк 24 ой муддатга йиллик 9% ставкада хорижий валютада муддатли омонат турини тақдим этишмоқда. 🏦 МКБанк: ◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%; ◦ энг кам миқдори – $100; ◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин; ◦ омонат банк офисларида расмийлаштирилади. 🏦 АНОРБАНК: ◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%; ◦ энг кам миқдори – $1000; ◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда; ◦ омонат онлайн расмийлаштирилади. @bankmijoz
19 68593Loading...
31
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қуйидаги таклифлар ҳам киритилмоқда: ➖ товар ва хизматларнинг умумиий қиймати 3000 АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш; ➖ барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк карталари орқали тўлаш. @bankmijoz
20 17959Loading...
32
Эртага – 1 май, соат 15:00 да Халқ банки масъуллари иштирокида «Халқ банки билан бизнесга биринчи қадам» мавзусида тўғридан-тўғри эфир бўлиб ўтади. Унда сиз мавзу юзасидан қизиқтирган саволларингизга шахсан масъуллардан жавоб олишингиз мумкин.    Бугунги кунда Халқ банки томонидан ўзини ўзи банд қилган, бизнесини янги ташкил қилган шахслар тадбиркорлигини ривожлантириш, мижозларни микромолиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги кредитлар ажратилмоқда: • Онлайн кўмак; • Молиявий оммабоп; • Молиявий кўмак 100. ❗️Жонли эфирни Халқ банкининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатишингиз мумкин. @bankmijoz
20 27350Loading...
33
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми? Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган. «Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин! Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
20 057175Loading...
34
Ипотекабанк жорий йилнинг биринчи чорагидаги молиявий натижалари ҳақида маълумот берди Банк ахборотида, бугунги кунга келиб банк ипотека кредитлаш бозорининг тўртдан бир қисм улушига ва барқарор, ликвид, диверсификацияланган балансга эга эканлиги маълум қилинган. Шунингдек, Ипотека-банк жорий йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39% га кўпроқ операцион фойдага эришган. Бунинг асосий сабаби бизнеснинг асосий кўрсаткичлари, хусусан, истеъмол кредитлари ва мижозлар қамровининг янада ошганидир. Ипотека-банкнинг истеъмол кредитлар бозоридаги улуши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганида 6,5 фоиздан 9,6 фоизга, ўз навбатида актив мижозлар сони ҳам 1,5 млн. дан 1,7 млн. га етгани билдирилган. Мазкур даврда операцион даромадларнинг Марказий банк талабларига асосан корпоратив кредитлар учун заҳира шакллантирилиши учун йўналтирилганлиги биринчи чоракдаги банк соф фойдасини 3,6 млрд сўм бўлишига ўз таъсирини кўрсатган. Хабарда, Ипотека-банк ОТП Гуруҳи аъзосига айланганидан буён гуруҳнинг кўмаги билан халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ етарлича заҳираларни яратган ҳолда, портфелдаги кредитларни муносиб баҳолаш устида фаол иш олиб борилаётгани ҳамда кредит портфелининг яхшиланиши бевосита банк соф фойдасига ижобий таъсир қилиши билдирилган. 👉 Батафсил. @bankmijoz
19 36927Loading...
35
Банкларда ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари лавозимига киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олиниши лозим бўлган раҳбар ходимлар рўйхатига киритилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинма раҳбари учун – ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш йўналишларида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан мазкур йўналишларда раҳбарлик лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши белгиланмоқда. @bankmijoz
18 75549Loading...
36
Банкларнинг кредитлари ҳисобидан гаровга олинган ва сотувга чиқарилган мулклар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин: ➖ Халқ банки; ➖ Ипотека-банк; ➖ Асакабанк; ➖ ЎзСҚБ; ➖ Ўзмиллийбанк. @bankmijoz
18 35482Loading...
Бирламчи ипотека кредитлари Бугунги кунда айрим банклар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Кредит шартлари: • муддати – 20 йил; • бошланғич тўлов – 15 фоиз; • кредит фоизи – 17,5-19%; • миқдори – Тошкент шаҳрида 416,5 млн сўмни, бошқа ҳудудларда эса 327,25 млн сўмни ташкил этади. Кредит ажратувчи банклар: ● Халқ банки; ● Ипотека-банк; ● Агробанк; ● МКБанк; ● Ўзмиллийбанк; ● ЎзСҚБ; ● Алоқабанк; ● БРБ. Ушбу ипотека кредитлари Халқ банки, Ипотека-банк ва Ўзмиллийбанк томонидан ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам ажратилади. Бунда бошланғич бадал миқдори ўзгаради (юқорироқ бўлади). @bankmijoz
Show all...
👍 37👏 4🤔 2 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🟢 Ипотекабанкда эълон қилинган вакансиялар сони 80 дан ошибди. Бугунги кунда OPT Group таркибига кирувчи банкда ишлаш ниятингиз бўлса, ўзингиз учун маъқул келган вакансияга маълумотномангизни (резюме) жўнатиб кўринг. 👉 Вакансияларни кўриш учун ҳавола. @bankmijoz
Show all...
👍 24🤔 4👎 3😁 2😡 2👏 1
Агробанк Бош офисининг юридик манзили ўзгарди Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан, “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан, банкка берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди. Банкнинг янги юридик манзили: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси, 2А-уй. 📍Локация. @bankmijoz
Show all...
👍 22🔥 4👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
LaVita дан фойдали таклиф LaVita T1 кулерига - 20% чегирма бермоқда! Бу дегани сиз компрессорли кулерни электрон кулер нархида сотиб олишингиз мумкин! Чегирмасиз нархи: 1 560 000 сум❌ Чегирмали нархи: 1 248 000 сум ✅ 🛠 12 ойлик сервис кафолати мавжуд. Кулерлар сони чекланган. 🎁 Кулерга 10 та тозаланган ичимлик суви қўшиб берилади! 🚚 Тошкент шаҳри бўйлаб доставка ва ўрнатиб бериш БЕПУЛ! ☎️ +998951705858 ☎️ +998712035858
Show all...
👍 11 1
Photo unavailableShow in Telegram
Чакана кредитлар Жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича банкларнинг жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар портфели миқдори йил бошига нисбатан 4,7 трлн сўмга ўсиб, 153,3 трлн сўмни ташкил қилган. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 60,2 трлн сўмлик ипотека (йил бошига нисбатан ўсиш - 3,4% ёки 2 трлн сўм); ◦ 45,2 трлн сўмлик истеъмол кредитлари (автокредит билан бирга) (ўсиш - 1,4% ёки 633 млрд сўм); ◦ 26,7 трлн сўмлик микроқарз (ўсиш - 9,1% ёки 2,2 трлн сўм); ◦ 15,9 трлн сўмлик тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган (йил бошига нисбатан 419 млрд сўмга ёки 2,6% га камайган); ◦ 5,2 трлн сўмлик таълим ва бошқа кредитлар (ўсиш - 5,3% ёки 263 млрд сўм) қолдиғи мавжуд. Ушбу йўналишда етакчи банклар ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак. Ипотека-банк чакана кредит портфел қолдиғи 22,4 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Биринчи чоракда банк чакана портфели қарийб 1,2 трлн сўмга ўсган. Сўнгги йилларда чакана кредитлар бериш билан жадал шуғулланиб келаётган Капиталбанк кредит портфели эса (19,0 трлн сўм) йил бошига нисбатан 12 млрд сўмга камайиши кузатилган. Ижтимоий банкдан чакана банкка айланишни мақсад қилган Халқ банки портфели йил бошига нисбатан 696 млрд сўмга ошиб, 16,4 трлн сўмга етган ва биринчи учликдан ўрин олган. Яна бир давлат банки Ўзмиллийбанк кредит портфели жорий йил 1 апрель ҳолатига 15,1 трлн сўмни ташкил қилган (1,3 трлн сўмга кўпайган). @bankmijoz
Show all...
👍 29👏 2👎 1 1
Show all...
👍 28 2👏 2
Бугунги кунда Ўзбекистонда: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм; ➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 минг сўм; ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўмни ташкил этади. ❗️Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи 4 млн 919,9 минг сўмни ташкил этади. @bankmijoz
Show all...
👎 111👍 17😁 14🤔 4😢 2
Пенсия жамғармаси ахбороти Жорий йилнинг май ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,0 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди. Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,1 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 77 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланган. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади. @bankmijoz
Show all...
👍 77 6👏 5
Photo unavailableShow in Telegram
Бизлар учун сизлар чемпионсизлар! Рахмат катта сизларга! Олимпиадада бунданда улкан натижалар кутиб қоламиз. @bankmijoz
Show all...
👏 270👍 64👎 31 21😁 9😢 7😡 4🔥 2🤩 2🤔 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун солиқ қўмитаси, эртага бирорта банк, кейин эса МИБ ... Фирибгарлар фуқароларни тўрга илинтириш учун турли хил йўллардан фойдаланишни тўхтатишмаяпти. Агар бирорта танишингиздан шундай хабар билан Солиқ (ёки банк, ёки МИБ) иловасини ўрнатиб олинг ва фалон суммага эга бўлинг деган хабар келса, ишонманг. Бу барчаси фирибгарларнинг иши. Ушбу иловаларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилманг. Шу каби сахий компанияларга ишониб иловани ўрнатсангиз, фирибгарлар банк карталаридаги маблағларингизни бир тийин қолдирмасдан ўзлаштириб олишлари мумкин. @bankmijoz
Show all...
👍 41🔥 3😡 2👏 1