cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Bank va Mijoz

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Show more
Advertising posts
43 574Subscribers
-2024 hours
+3557 days
+1 91430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Давлат активларини бошқариш агентлигидаги “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)нинг 100 фоиз улуши сотилади – Президент қарори. @bankmijoz
Show all...
👎 39👍 19😁 12🔥 4 1👏 1
Банкоматлардан ечилган нақд пуллар миқдори биринчи чоракда 40 трлн сўмдан ошган 2024 йил биринчи чорагида банк карталарига 212 трлн cўм маблағлар кирим қилинган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган. Шунингдек, ушбу даврда банк карталаридаги 48 трлн сўм пул маблағлари нақдлаштириб олинган (шундан, 41 трлн сўми банкоматлар орқали ечиб олинган). Банк карталарга келиб тушган маблағларнинг йилнинг биринчи чорагида нақдлаштириб олиниши улуши: ◦ 2022 йилда 28 фоизни; ◦ 2023 йилда 24 фоизни; ◦ 2024 йилда 23 фоизни ташкил қилган. @bankmijoz
Show all...
👍 14👎 2👌 1
❗️“Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом (№3492, 23.01.2024й) бугундан кучга кирди. Мазкур низомда банк ва нобанк кредит ташкилотларига чора ва санкцияларни қўллаш асослари ва тартиби, қоидабузарликларни бартараф этиш устидан назорат, дивидендларни тўлаш ёки фойдани тақсимлашни тўхтатиб туриш, кредит ташкилотининг айрим турдаги операцияларини чеклаш ёки тўхтатиб туриш, жарима ундириш каби тамойиллар белгиланган. Шунингдек, содир этилган қоидабузарлик учун қўлланиладиган чора ва жарималар миқдорлари ҳам кўрсатилган. ❗️Огоҳ бўлинг ҳурматли банк ходимлари, энди ҳар бир хато учун аниқ жарима суммаси бор. @bankmijoz
Show all...
👍 31👎 5🤔 2
“Трастбанк”дан 1 млрд сўмгача кредит олинг! Иш ўрнини кўпайтирганингиз сари фоиз ставкалари камайтирилади. “Трастбанк”нинг “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити тадбиркорлик фаолиятингизни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради. 1 млрд сўмгача кредит олиб, янги иш ўринларини яратинг. Иш ўринлари яратганингиз сари фоиз ставкалари туширилади. Яъни кредитнинг фоиз ставкалари 25 % дан 20 % гача пасайтирилади. Айланма маблағларини тўлдириш учун: Муддати: 18 ойгача; Имтиёзли давр: 3 ой. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун: Муддати: 36 ойгача; Имтиёзли давр: 6 ой. Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида. Алоқа маркази: 1287 👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
Show all...
👍 21👎 3 2🤔 1😡 1
Ўзмиллийбанкнинг “Milliy” иловаси орқали пул ўтказмаларини (Humo ва Uzcard) комиссиясиз амалга ошириш имконияти йўлга қўйилибди. Бунда, ▪️ идентификациядан ўтган фойдаланувчилари учун — ойига 3 млн сўмгача; ▪️ идентификациядан ўтган иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун — ойига 10 млн сўмгача. 👉 Бошқа мобил иловалар орқали бепул ўтказмалар ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин. @bankmijoz
Show all...
👍 37 5👎 3🔥 1
Dibank хизмати энди InfinBANK'да! Бугунги кунда банк ишларига рақамли ечимларнинг интеграциялашуви мижозларга одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қилиши мумкин. Бунинг натижасида ходимларнинг вақти тежалади, инсон амали минимумлаштирилади. Ҳудди шундай рақамли ечимлардан бири — бу Dibank хизматидир. Хизмат мижозларига банк операцияларини бевосита 1C ва Didox бухгалтерия тизимларида амалга ошириш имконини беради. 1C ёки Didox орқали яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка етиб боради. Кирувчи тўлов ҳужжатлари эса автоматик равишда бухгалтерия тизимида кўринади. Бундан ташқари хизмат ўзининг яна бир нечта қулай амаллари билан мижозларнинг ишини енгиллаштириши мумкин ва энг муҳими, хизмат қулай ва оддий интерфейсга, бу хизматдан фойдаланиш имконияти соддалаштиради.
Show all...
👍 12
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси бир қатор вакант лавозимларга танлов асосида ишга таклиф этмоқда. Хусусан, ➖ Лойиҳаларни бошқариш маркази Капиталга улуш киритиш бўлими бошлиғи лавозимига; ➖ Ҳудудлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига; ➖ Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш бошқармаси, муаммоли активлар билан ишлаш бўлими етакчи юрисконсульт лавозимига; ➖ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими етакчи мутахассиси лавозимига. ❗️Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. @bankmijoz
Show all...
Bo’sh ish o’rinlari

👍 28 2😁 1🤔 1
🏦 Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик! Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади. Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг исталган йўналишида фойдаланиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд. Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк офислари республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. ☎️ Батафсил маълумот 1254 рақами ёки @brbsupport манзилида. 🏦 БРБ — тадбиркорлар банки!
Show all...
👍 40👎 10 3👌 3🔥 2😁 1
Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратовнинг кредит ставкаларини 2-3 фоизга пасайтирилиши бўйича фикрлари @bankmijoz
Show all...
👎 56👍 38🤔 2 1🔥 1
🏦 Ориент Финанс банк якка тартибдаги тадбиркорлик истагида бўлганлар учун "Ўз бизнесингизни очинг" номли кредитини таклиф этмоқда ОФБ дан молиявий кўмак олиб, ўз бизнесингизни ишонч билан ривожлантиринг. ✔️ миқдори - 100 миллион сўмгача; ✔️ муддати - 12 ойгача; ✔️ фоиз ставкаси - йиллик 24%. Шунингдек, Ориент Финанс банк сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият! Тафсилотларни қуйидаги телефон орқали билиб олишингиз мумкин: 📲 4004 @bankmijoz
Show all...
👍 1