cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Yurist maslahati | Rasmiy kanal

Реклама - @Aslanbek_orha

Show more
The country is not specifiedThe language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
23 059
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

"Тўхташ тақиқланган" йўл белгиси қаергача амал қилади? Видеода тушунтириш бердик 👇 https://youtu.be/nec4euSjfi4 👉 @avto_yuristlar 👈
Show all...
АВТОКРЕДИТЛАР (13.02.2021 йил ҳолатига) Hamkorbank Муддати 36 ойгача Миқдори БҲМнинг 1 000 баробаригача Фоизи 26% Asakabank Муддати 3 йилгача Дастлабки тўлов 30% Фоиз ставкаси 24% дан бошлаб Ипак Йўли банки Фоизи 26,9% Бошланғич тўлов 36% Муддати 48 ойгача Кредит суммаси 22.3 млндан - 300 млн. сўмгача. Фоизи 26,9% Бошланғич тўлов 36% Муддати 60 ойгача Кредит суммаси - 300 млндан -450 млнгача Tenge Bank Фоизи 22,5 - 23% Бошланғич тўлов 50% 30% Муддати 48 ой Туронбанк Муддати 3 йилгача; Йиллик фоиз ставкалари: Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26% Бошланғич бадални 40 фоиз тўланганда йиллик 25% Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24% Трастбанк Муддати 3 йилгача Йиллик фоиз ставкалари: Бошланғич бадални 30 фоиз тўланганда йиллик 26% Бошланғич бадални 50 фоиз тўланганда йиллик 24% Микрокредитбанк Муддати 3 йилгача Миқдори БҲМнинг 2 000 баробаригача Фоизи йиллик 23-25 % Халқ банки 12 oй муддатга 27% 24 oй муддатга 28% 36 oй муддатга 29% Миқдори автомобил нархига мувофиқ Бошланғич бадал 30% ZIRAAT BANK UZBEKISTAN 1-12 oй муддатга 23% 13-24 oй муддатга 24% 25-36 oй муддатга 25% Бошланғич бадал 30% Автокредитларнинг бошқа шартлари билан рўйҳатдаги банк номи устига босиб, ушбу тижорат банкнинг сайтига ўтиб, батафсил ташишингиз мумкин. Автокредитларни қандай кредит экани, расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши ҳақида 👉шу ерда ўқинг. 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ ❗️ Болани овқатлантириш учун танаффуслар Меҳнат кодексининг 236-моддасига асосан икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳақ тўланади. Боласи бор аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин. Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади. 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
ПЕДАГОГЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ 📥 Юристга мурожаат: Ассалом алайкум юристлар жамоаси. Саволим педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида, шунингдек, кимларга малака тоифаси тўғридан-тўғри яъни аттестациядан ўтказилмасдан берилиши ҳамқида маълумот берсангиз. Жавоб учун рахмат. 📌 ЖАВОБ: I ҚИСМ Аттестация педагог кадрлар учун ҳар беш йилда бир марта ўтказилади. Белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган: мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли; касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) аттестациядан ўтказилиши шарт. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг: илмий даражага (фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига эга бўлган педагог кадрлари аттестацияга жалб этилмайди; пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолади. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади: туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими); халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими). Асос: Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
#Кайфият Финляндияда кузатилган Шимолий Қутб ёғдуси 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, яъни маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган видеоселекторда Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди. 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
Сўраётганлар учун: Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси кўрсатмаси 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
ПЕНСИЯ ЁШИГА ЕТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКА ТОИФАСИ САҚЛАНАДИ Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги расмий маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади. Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади. 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
#Бизнес ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙСАМ БЎЛАДИ. Assalomu alaykom men Tojikistonga tuxum eksport qilmoqchiman qaerga murojat qilishim kerak va qanday hujattlar talab qilinadim. Oldindan rahmat javob uchun. 📍ЖАВОБ: Аввало, сиз экспорт фаолияти билан шуғулланишингиз учун ўз тадбиркорлик субъектингизни ташкил қилишингиз лозим. Маслаҳатим МЧЖ ёки Хусусий корхона шаклида ташкил қилганингиз мақул. Буларни қандай ташкил қиласиз? МЧЖни ташкил қилиш тартиби - бу ерда Хусусий корхонани ташкил қилиш тартиби - бу ерда Юқорида белгиланган тартибда бизнесингизни давлат рўйхатидан ўтказдингиз, қўлингизда экспорт қилинадиган товар бор энди нима қилишингиз керак. Кейинги босқичда сиз махсулотингизни сотиб олувчи хорижий фирмалар топиб улар билан олди-сотди шартномаси тузишингиз лозим бўлади. Шартнома тузиш сизга доимий ҳамкорликни таъминлайди ва маҳсулотингизни тезроқ сотилишига олиб келади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...
Автомототранспорт воситасини бошқаришга ишончнома (Генералный довернос) расмийлаштириш тартиби Керакли хужжатлар 1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти 2. Транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун «Ўздавтехназорат» томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома (тех.паспорт). 3, Барча мулкдорларнинг розилиги. 5 та хизмат учун пул тўлайсиз 1. Давлат божи учун 👉 Биласиз яқин қариндошларга ишончнома шарт эмас. жиянларига - БҲМнинг 50 фоизи 👉 бошқа шахсларга - БҲМнинг 3 баравари 2. Герб йиғими учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи 3. Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун. 4. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун. 5. “Нотариус” Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автомототранспорт воситани бошқа шахсга ўтқазиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини ҳақидаги текширилганлиги учун, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно. Қуйида хисоблаш тартиби келтирилган👇 👉 Yurist maslahati 👈
Show all...