Mubayyin | ٌمُبَيِّن
Show more
2 349
Subscribers
No data24 hours
-367 days
-24430 days
- Subscribers
- Post coverage
- ER - engagement ratio
Data loading in progress...
Subscriber growth rate
Data loading in progress...
Repost from AHLI SUNNA | Расмий канал
01:00
Video unavailable
#MADRASA #ILM_FANLAR
Madrasada qanday ilmlarni o'rganaman?
🎤 Ikrombek Ilhomiy Ko'kaldosh O'MITM talabasi
HD FORMATDA KO'RISH
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
1111.MP429.79 MB
1 280120
Каффорат қандай адо этилади?
Рамазон ойида рўзасини атайлаб жимо қилиш, ейиш ёки ичиш билан очган кишига ушбу кунига бир кун қазо тутишдан ташқари рўзани атайин бузиш жинояти учун каффорат ўташи ҳам лозим бўлади.
Бу каффорат зиҳорнинг каффорати билан бир хил. Зиҳорнинг каффорати “Мужодала” сурасининг илк оятларида баён этилган. Унга кўра, каффорат ўташи шарт бўлган одам аввало қул озод қилиши керак.
Бу қул мусулмон бўлсин, кофир бўлсин (муртад ўтмайди), ёш бўлсин, катта бўлсин фарқи йўқ. Аммо, ҳозирда қул озод қилишнинг имкони йўқ, шу сабаб каффоратнинг 2-усули бажарилади.
Унга кўра 2 ой кетма-кет тўхтатмай рўза тутиш керак. 2 ой ичига Рамазон ойи ва ҳаит кунлади тушиб қолмаслиги керак. Агар 2 ой ичида бир кун рўза тута олмай қолса ҳисобни қайтадан бошлайди.
2 ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаган одам 60та мискинни тўйдиради. Бир кишига бир фитр садақасини ёки унинг миқдорини беради. Шу билан каффоратни ўтаган ҳисобланади.
@mubayyinun
3 376340
Рўзадор ҳушидан кетса рўза бузиладими?
Рамазонда киши ҳушидан кетса ёки комага тушса бу билан рўзаси очилмайди ва ўша куннинг қазосини тутмайди. Ундан кейинги кунларни эса қазосини тутади.
Масалан, киши шомдан кейин ҳушидан кетса ва эртаси куни асрда ўзига келса бу одам рўзадор ҳисобланади ва қуёш ботгач ифторлик қилади. Аммо, уни ҳушига келтириш учун унга сув ичирилса ё бошқа рўзани очадиган иш қилишса унинг рўзаси очилган бўлади.
Агар киши шомдан кейин ҳушидан кетиб, дейлик 5 кундан кейин ўзига келса, биринчи куни рўзадор ҳолда ўтказган бўлади, қолган 4 кунда эса ният топилмагани сабаб тутмаган бўлади ва қазосини тутиб беради.
@mubayyinun
2 320811
Рўзадор помада суртиши мумкинми?
Рўзадорга помада суртиш ҳам ҳудди сақич чайнаш ёки тиш пастасини ишлатиш каби макруҳ. Чунки, суртишнинг ўзи рўзани очмаса ҳам, ичига бирон нима кетиб қолиши хавфи бўлгани учун макруҳ.
Шунга кўра помада суртишнинг ўзи рўзани очмайди, балки шу сабаб помада сўлакка аралашиб томоқдан ўтса рўза очилади. Бунда миқдорнинг аҳамияти йўқ.
@mubayyinun
2 4544747
Фидяни кимлар беради?
“Шайхул фоний” - кейинчалик ҳам рўза тутишга қодир бўла олмайдиган қария ва тузалмас рўза тута олмайдиган касал (қандли диабет каби) бўлганлар рўза тутишмайди ва ҳар кунига фидя беришади.
Фидя миқдори фитр садақаси билан бир хил: буғдой ёки майиздан ярим со, ҳурмо ёки арпадан бир со. Ёки бу нарсаларнинг қиймати баробарида. Бир со тақрибан 4 кгга тенг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фидя ва фитр садақаси миқдорини белгилаб берди:
Буғдой (2 кг) = 12’000 сўм;
Арпа (4 кг) = 20’000 сўм;
Майиз (2 кг) = 100’000 сўм;
Хурмо (4 кг) = 180’000 сўм.
Фидя берадиган киши шу 4 миқдордан бирини танлаб ҳисоблаб фақир мискинларга беради. Масалан арпадан ҳисобласа бир кунга 20’000 сўм, 30 кунга 600’000 фидя бериш керак бўлади.
Кейинчалик қазо тутишга қодир бўла оладиган кишилар, ҳомиладор, эмизикли аёллар рўзасига, ҳайз ва нифос сабабли қазо бўлган рўзалар учун фидя берилмайди, фақат қазо тутилади.
Зиммасида қазо рўзаси бўла туриб вафот этган кишининг номидан ҳар бир кун қазо рўзасига юқоридаги миқдорда фидя ажратиб садақа қилиб қазоларини ўрнини тўлдириш мумкин.
@mubayyinun
2 2783356
Сақич чайнаш рўзани бузадими?
Рўзадорга сақич чайнаш макруҳ, агарда сақичдан бирон нарса ошқозонга кетмаса. Агарда сақичнинг мазаси, таркибида эриб ажрайдиган шакари ва ҳоказо нарсалар бўлса ундай сақични чайнаш рўзани бузади.
Шунга кўра, замонавий сақичларни чайнаш рўзани бузади. Чунки уларнинг барчасининг таркибида чайналганда ошқозонга кетадиган нарсалар бор.
@mubayyinun
2 0591225
Choose a Different Plan
Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.