cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

DAY NEWS

Murojat uchun @SAMAR_UZ

Show more
Uzbekistan96 869The language is not specifiedThe category is not specified
Advertising posts
96
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
No data30 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Bugun Yoshlar ishlari agentligi Qashqadaryo viloyat boshqarmasiga rahbar qo'yilishi kutilmoqda. Bizni kuzatishda davom eting yangiliklarni bo'lishamiz. 👉@Ferial_news
Show all...
⚡️Қашқадарёда 11 нафар фуқаро вирус юқтириб олди 2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 550 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Вилоятда коронавирусга чалинган беморлар сони 752 нафарни ташкил қилмоқда. 👉@Ferial_news
Show all...
Ассалому алайкум, ҳурматли воҳадошлар! Ҳозирги аҳволни ҳисобга олиб, вилоят аҳлига мурожаат қилмоқчиман. Хабарингиз бор, ҳозирги карантин шароитида йўналишсиз такси фаолиятига ҳам маълум талаблар асосида рухсат этилган. Биргина Қарши шаҳрида 111 та ташувчи корхона тасарруфидаги 1666 та йўналишсиз такси томонидан аҳолига хизмат кўрсатилаяпти. Бироқ йўналишсиз таксида йўловчи ташишда баъзида карантин талабларига беписанд қараш, транспорт воситасининг вақтида дезинфекция қилинмаслиги, жиҳозланиши талабга жавоб бермаслиги ва шунга ўхшаш айрим камчиликларни эътиборга олиб, туманлар (шаҳар) марказларида йўналишсиз таксилар сонини чеклаш мақсадга мувофиқ деб топилди. Ўрганиш натижасида ушбу миқдорни 3 бараваргача қисқартириш мавжуд эҳтиёжни қоплаш учун етарли бўлиши ҳисоб-китоб қилинди. Шу тариқа ташувчи корхоналар билан келишган ҳолда туман (шаҳар)лар марказларида муайян вақт оралиғида йўловчи ташиши мумкин бўлган йўналишсиз таксилар рўйхати шакллантирилди. Бу чорани қўллашдан мақсад аҳоли орасида мулоқотни камайтириш, зарурат бўлмаганда, кўчага чиқишнинг олдини олиш, касаллик тарқалишига йўл қўймасликдан иборат. Шунингдек, таксиларнинг карантин қоидаларига амал қилишини назорат қилиш ҳам осонлашади. Қолаверса, йўналишсиз таксиларнинг фақат ўз ҳудудида фаолият олиб бориши лозим бўлади. Рўйхат асосида қатновга чиқариладиган йўналишсиз таксиларнинг карантин қоидаларига қатъий амал қилиши вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида мунтазам назорат қилиб борилади. Транспорт воситаси ҳар 4 соатда дезинфеция қилиниши, машина салони шаффоф материал билан ажратилиши, фақат 2 нафар йўловчини орқа ўриндиққа миндириш, салонда антисептик воситаларнинг бўлиши, тозаликка эътибор бериш асосий талаблар сирасига киради. Белгиланган тариф асосида йўловчи ташиш лозим бўлади. Буларга риоя этмаган ҳайдовчиларга нисбатан кескин чоралар кўрилади, такси ҳайдовчисининг йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензия варақасини бекор қилишгача борилади. Фурсатдан фойдаланиб, ташувчи корхона ва йўналишсиз такси ҳайдовчиларига юзланмоқчиман. Ҳурматли ташувчи корхоналар раҳбарлари, қатновга чиқишдан аввал йўналишсиз таксиларни ҳар куни эрталаб техник кўрикдан, ҳайдовчиларни эса тиббий кўрикдан ўтказишни унутманг. Бу масалага ҳар қачонгидан жиддийроқ қарашингизни сўраймиз. Ўз навбатида шакллантирилган рўйхатга кирмаган йўналишсиз таксиларнинг ўзбошимчалик билан қатновга чиқмаслигини таъминлашингиз даркор. Бу борада жавобгарлик шахсан ташувчи корхонага юклатилади. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
Вилоятимизда 2020 йил 27 июль соат 00:01 дан бошлаб 15 августгача қуйидаги қўшимча чекловлар жорий қилинади: Қарши шаҳрига барча турдаги транспорт воситаларининг кириши ва ҳаракатланиши (фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориш-келиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ташиш билан шуғулланувчилар, қурувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли жиҳоз, хом-ашё материалларини ташишга мўлжалланган автомашиналари бундан мустасно) чекланади. Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида хизмат кўрсатаётган йўналишсиз такси автомашиналари сони 3 бараваргача қисқартирилади.  Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 июлдаги йиғилиш баёни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда вилоятдаги рўйхатга олинган ваколатли транспорт ташкилотлари (уюшмалар) томонидан аниқ давлат рақами кўрсатилиб, рухсат берилган йўналишсиз такси автомашиналаригина ҳаракатланади.  Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ва транспорт бошқармаси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи йўловчи ташиш таксилари ҳамда ҳайдовчиларининг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг белгиланган ҳудуддан ташқарида фаолият олиб бормасликлари устидан қаътий назорат ўрнатади. Вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидимиологик назорати маркази йўналишсиз таксиларга ҳар 4 соатда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олиш мақсадида махсус дезенфекциялаш нуқталарини ташкил этиш ва дезенфекциялашни рўхатга олиш мезанизимини шакиллантиради. Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қароридан. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
Аввал хабар берганимиздек, бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил қилинди. – 1012 нафар нафақадаги ва хусусий тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларни  даволаш ишларига жалб қилиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдик, – дейди Зойир Мирзаев. – Шунингдек, ана шундай фидойи, ўз касбига садоқати бўлган, каронавирус пандимиясини юқтирган беморларни даволашда қатнашаётган 34 нафаршифокорга 25 млн.сўм, дан 850 млн.сўм, 36 нафар ўрта тиббиёт ходимига 15 млн.сўмдан 540 млн.сўм, 23 нафар кичик тиббиёт ходимига 10 млн.сўмдан 230 млн.сўм, 8 нафар бошқа хизмат кўрсатган ходимларга 5 млн.сўмдан 40 млн.сўм (жами 1 млрд 660 млн.сўм) тўлаб берилди. Бундан ташқари, вирус юқтирган беморларни даволашда хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг 14 кунлик иш ҳаққига 6 фоиз устамалар ишланиб, уларга жами 10 млрд. 352 млн. сўм, шудан шифокорларга 4 млрд. 224 млн.сўм, ўрта тиббиёт ходимларига 3 млрд. 561 млн.сўм, кичик тиббиёт ходимларига 2 млрд. 22 млн.сўм ва бошқа хизмат кўрсатган ходимларга 544,1 млн.сўм тўлаб берилди. Бу ишлар давом эттирилмоқда. Маълумот учун, кеча Президент фармони билан вилоятимизнинг 12 нафар тиббиёт ходимлари, 1 нафар ИИБ ва 1 нафарМиллий гвардия ходимлари ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
Миришкор туманида тана ҳарорати кўтарилиб касалхонага келтирилган фуқарода коронавирус аниқланди. Бемор Помуқ шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимида даволанмоқда. Текширув натижаси «Мурод мед стар» диагностика маркази томонидан маълум қилинди. Аввалроқ Ғузор туманидаги заводда Миришкорилик фуқарода вирус аниқланиб,  Ғузор туманидаги тиббиёт муассасасида даволанаётгани маълум қилинган эди. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
#E'LON Qadrli bilimdon do'stlar! Sizlarni @QarMII_zakovatklubi kanali asoschilari Asror Jo'rayev, Azamat Qiyomov, Oydinoy Samidjonova va Dilbek Rahmonovlar tomonidan tashkil etilayotgan "Home time" turniriga jamoangiz bilan birga taklif etamiz. Jamoada ko'pi bilan 10 ta ishtirokchi bo'lishi tavsiya etiladi. Jamoa ro'yxati bilan bizga bog'laning va ro'yxatdan o'ting. Turnir @QarMII_zakovatklubi kanalida bo'lib o'tadi. Ro'yxatdan o'tish uchun @Samidjonova ga bog'laning! Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
⚡️ Қашқадарёда коронавирусга чалинганлар сони 500 нафарга яқинлашмоқда 2020 йил 23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18531 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Вилоятда коронавирусга чалинганларнинг жами сони 496 нафарни ташкил қилмоқда. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
⚡️Қашқадарёда яна 34 нафар фуқарода коронавирус аниқланди ​🔺2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Шундай қилиб, вилоятда вирусга чалинганларнинг жами сони 443 нафарга етди. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази собиқ раҳбари Ш.Шеров, бўлим бошлиғи Б.Боймуродов ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, марказ ҳисобига тушиши лозим бўлган 480,1 млн. сўм маблағларини, марказда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб тўланиши, ишлаган ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисобланиши ва тўланиши натижасида, 271,6 млн. сўм,  “гипохлорид кальций” дизенфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархларда сотиб олишиб, жами 917,8 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган. Kanalga ulanish👉@Ferial_news
Show all...