cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Andijon VSSB

Show more
Advertising posts
2 117
Subscribers
-224 hours
-97 days
+2030 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг апрель ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Show all...
🏢 Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази — Ўзбекистон ҳамшираларининг замонга мос билим ва малакаларни ўзлаштиришларида салмоқли ҳисса қўшиб келаётган муассаса.
👩🏻‍⚕️ Ҳамшираларнинг билим ва малакасини ошириш учун яратилган кенг шароитлар...
💻 Замонавий компьютер технологиялари...
🦺 Сўнгги турдаги симуляцион хоналар...
💾 Электрон ахборот ресурслари...
🖥 Инсон омилидан буткул халос бўлган имтиҳон жараёнлари...
📹 ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги репортажида марказ имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар Дунёда энг кенг тарқалган вирусга қарши вакцина ўйлаб топилмоқда 🦠 Ер юзи аҳолисининг деярли 95 фоизи Эпштейн-Барр вируси (ЭБВ)нинг ташувчиси ҳисобланади. Аммо уларнинг аксарияти ўзида бу вирус борлигини умри давомида билмаслиги мумкин. Лекин ЭБВ иммунитет тушиши сабабли “бош кўтарганида” юқумли мононуклеоз, склероз ва саратоннинг баъзи турлари, хусусан, Беркитт лимфомаси ривожланишининг асосий сабабчиси бўлади. 📎 ЭБВ герпеснинг бир тури (4-тоифа одам герпес вируси) бўлиб , асосан болалик ёки ўсмирлик даврида юқади. Кўпинча касалликка учраган одам буни сезмаслиги ҳам мумкин, чунки вирус ҳеч қандай аломатларсиз тананинг ҳужайраларини зарарлайди, сўнг инсон организмида абадий қолади. Вирус, биринчи навбатда, инфекцияларга қарши курашиш учун жавоб берувчи антитаналарни ишлаб чиқаришга масъул бўлган В-лимфоцитлари, яъни иммун ҳужайраларига ҳужум қилади. 🦠 Баъзида вирус фаоллашиши мумкин: бу ҳолда ўткир яллиғланиш касаллиги — юқумли мононуклеоз ривожланади. Аломатларига кўра у ЎРВИга ўхшайди, лекин узоқроқ (бир неча ой) давом этиши мумкин, баъзан эса хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. ❌ Афсуски бу вирусни даволашнинг аниқ усуллари мавжуд эмас. Олимлар йиллар давомида унга қарши вакцина яратиш учун кўп ҳаракат қилишган, аммо буни уддалай олишмаган. 🧑🏻‍🔬 Яқинда АҚШнинг Аллергия ва юқумли касалликлар институти (NIAID) олимлари томонидан эришилган натижалар эса бу борада силжиш бўлишига умид борлигини англатади. Янги тадқиқот вируснинг баъзи заиф томонларини аниқлади ва мақсадли даволаш имкониятларини очиб берди. 📊 Натижалар ҳозирча ҳайвонлар билан чекланган, аммо улар анча яхши кўрсаткичларга эга. Агар кейинги тадқиқотлар одамларда худди шундай натижаларни кўрсатса, вакцина ҳали бу вирус билан касалланмаган инсонлар учун истиқболли профилактик чора бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, касаллик ёки трансплантация операцияси туфайли иммунитети заифлашган беморлар учун фойдалидир. Чунки бу одамлар, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бу оғир касаллик хавфи остида бўлиши мумкин. 📌 Маълумот учун: ЭБВ қанчалик кенг тарқалган ва унинг оқибатлари қанчалар жиддий бўлишига қарамай, уни фақат 1963 йилда доктор Энтони Эпштейн ва унинг ўша даврдаги аспиранти Ивона Барр кашф этган. Ўша пайтда бу ҳақиқий янгилик бўлган, чунки илгари саратонни қўзғатувчи биронта вирус аниқланмаганди. Ундан сўнг биз бошқа вируслар, масалан, одам папиллома вируси (ОПВ) ҳақида билдик, унга қарши эса самарали вакцина мавжуд. У 2019 йилда юртимиз профилактик эмлаш календарига 11-вакцина бўлиб киритилган. 📓 Тадқиқот АҚШ “Immunity” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Марҳамат тумани “Тўлға” қишлоғидаги тиббиёт пунктининг биноси таъмирталаб аҳволдалиги, тиббий жиҳозлар етишмаслиги, беморларга етарли шароитлар йўқлиги бўйича “Зўр ТВ” телеканали “Бу кун” кўрсатувида 29 март 2024 йил кунида видеолавҳа берган эди. Ҳолат бўйича Мархамат туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи маълумот тақдим этди: Марҳамат тумани “Тўлға” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги собиқ “Машъал” ҚВП биноси негизида “Тўлға” ОШП ташкил қилиш тўғрисидаги Марҳамат туман Ҳокимининг қароридан кўчирма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли Фармони ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг 2024-йил 28-мартдаги 11-65-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024-йил 28-март кунги “Тўлға” маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган собиқ “Машъал” ҚВП биноси негизида “Тўлға” ОШПни ташкил қилишга амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлигига киритган 11-65-сонли хати тасдиқлансин. Марҳамат тумани “Тўлға” қишлоғидаги оилавий шифокорлик пункти ташкил этилди. @andijonvssb
Show all...
MUROJAATGA MUNOSABAT

Marhamat tumani “To‘lg‘a” qishlog‘idagi tibbiyot punktining binosi ta’mirtalab ahvoldaligi, tibbiy jihozlar yetishmasligi, bemorlarga yetarli sharoitlar yo‘qligi bo‘yicha “Zo‘r TV” telekanali “Bu kun” ko‘rsatuvida 29 mart 2024 yil kunida videolavha bergan edi. Holat bo‘yicha Marxamat tuman Tibbiyot birlashmasi boshlig‘i ma’lumot taqdim etdi: Marhamat tumani “To‘lg‘a” mahalla fuqarolari yig‘ini hududidagi sobiq “Mash’al” QVP binosi negizida “To‘lg‘a” OShP tashkil qilish to‘g‘risidagi Marhamat tuman Hokimining…

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлимида УЗИ-ультратовушли текширув аппарати мавжуд эмаслиги, шунингдек шифохона атрофида хусусий аптекалар ва ноқонуний қурилишлардан норозлик хабари ижтимоий тармоқларда кузатилди. Ҳолат бўйича Мархамат туман Тиббиёт бирлашмаси маълумот тақдим этди: Мархамат туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлимида туну- кун УЗИ шифокорлар пости фаолият олиб боради, амалдаги шатат жадвалларига асосан Туғруқ уйи бўлими Гинекология постида УЗИ мутахассислари ва УЗИ аппарати белгиланмаган. Шошилинч қабул бўлими, Диагностика бўлимларида туман аҳолиси учун бепул тунги навбатчилар пости фаолият олиб бормоқда. Туғруқ уйи бўлими атрофидаги аптека ва ноқонуний қурилишлар тартибга солишда амалий ёрдам бериш бўйича туман ҳокимлиги маъсулларига билдиришномалар киритилди. @andijonvssb
Show all...
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ 24 апрель куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоят тиббиёт муассасасига янги раҳбар тайинланганлиги, Вазир Германияда бўлса –қандай тайинлов ўтказилган?, Нега Вазир буйруқ чиқарган, тизимнинг вертикал раҳбари буйруқ бермайдими?, тизимнинг горизонтал раҳбари бўлиши мумкин эмас!-каби саволлар билан, шунингдек буйруқнинг муддатига норозилик билдирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 15 апрель кунидаги пойтахтдаги вазирлик биносидаги юзма-юз қабулида Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали директори лавозимига бевосита номзодлар кўриб чиқилган, белгиланган тартибга мувофиқ бунгача номзодлар Андижонда, Пойтахтда тегишли идоралар ва маъсуллар томонидан ўрганилган. Вазирнинг доимий сафарларда бўлиши табиий, замонавий технологиялар орқали видео-онлайн алоқалар, ҳужжатларни электрон имзолаш тартиблари ҳаммага аён, буйруқлар Адлия вазирлиги назорат кўригидан ўтказилиш тартиби амалда. Маълумки вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари раҳбарлари Вазирнинг бевосита мулоқотларидан кейин тайинланади, Вазирнинг буйруғидан кейин пастки поғоналарда тегишли буйруқлар амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 110 – модда, 114 - модда, 130 - моддаларига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазири ва Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали директорлигига номзод орасида тузилган меҳнат шартномасининг муддатлари асослидир. Соғлиқни сақлаш вазирининг 15 апрель 2024 йил кунидаги № 103/к-сонли буйруғига асосан Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали директори тайинланди. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
Show all...
MUROJAATGA MUNOSABAT

24 aprel kuni ijtimoiy tarmoqlarda Andijon viloyat tibbiyot muassasasiga yangi rahbar tayinlanganligi, Vazir Germaniyada bo‘lsa –qanday tayinlov o‘tkazilgan?, Nega Vazir buyruq chiqargan, tizimning vertikal rahbari buyruq bermaydimi?,  tizimning gorizontal rahbari bo‘lishi mumkin emas!-kabi savollar bilan, shuningdek buyruqning muddatiga norozilik bildirilgan. Sog‘liqni saqlash vazirining 2024 yil 15 aprel kunidagi poytaxtdagi vazirlik binosidagi yuzma-yuz qabulida Respublika tez tibbiy yordam markazi Andijon…

👎 1🔥 1
❗️Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак? 🖥 Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва офис ходимларининг яқин дастёрига айланган. ⌨️ Аммо ҳар яхшининг бир ёмони бор деганларидек, сўнгги вақтларда компьютердан тўғри фойдаланмаслик сабабидан кўпчиликда жиддий кўз хасталиклари келиб чиқмоқда. 👨‍⚕️ — Бугун хоҳ ишда, хоҳ уйда бўлсин, компьютер ёрдамида кўп юмушларни осонгина бажарамиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов. — Бироқ кейинги пайтлар ушбу қурилмадан нотўғри фойдаланиш оқибатида аҳоли орасида замонавий касаллик — “компьютер кўриш синдроми” кўп учрамоқда. ❇️ Маълумки, компьютерда ишлаган вақт одам катта ҳажмдаги маълумотларни идрок қилади. Натижада кўзлар доимий ўзгарувчан тезлик ва ўқишнинг турли усулларига мослашишига тўғри келади. Бундан ташқари, кўзлар монитор қаршисида қоғоздаги матнни ўқишдан кўра каттароқ очилади. 🤓 Бу ҳолатнинг узоқ давом этиши уларда зўриқиш, қизариш, қум қадалгандек ҳиссиёт, қуруқлик ва санчиқ, кўришнинг хиралашуви, қичишиш, бош ва бўйинда оғриқ, иш куни якунидаги чарчоқ каби белгилар билан намоён бўлувчи кўз қуриши ва бошқа жиддий касалликларни пайдо қилади. ❓Хўш, бу каби муаммолардан қандай сақланиш лозим? ⌚️Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим. 💻 Шунингдек, кўзларга қўшимча зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун монитор ёрқинлиги, контрасти ва янгиланиш тезлигини созлаш, ёрқинлик ва контраст максимал бўлмаслигига эътибор қаратиш керак. Агар тасвир оқ рангда бўлса, у ҳолда дисплей ёрқинлигини янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Замонавий мониторлар учун тавсия этилган янгиланиш тезлиги камида 75 Гтс.ни ташкил этиши талаб этилади. 📌 Бундан ташқари, фойдаланувчи монитордан 60-70 см. узоқликда бўлиши, дисплейнинг кўз билан бир кесимда жойлашиши (кўздан баландда ёки пастда бўлмаслиги керак), бир хил ҳолатда узоқ вақт ўтирмаслик, кўзни юмиб-очмай узоқ тикилишни камайтириш, хонанинг ўта қоронғи бўлмаслигини назорат қилиш даркор. ✅ Шу билан бирга, мониторни озода сақлаш керак. Чунки ундаги доғлар ёки чанг тасвир сифатига салбий таъсир этади. Қолаверса, хона ҳавосини тез-тез алмаштириш керак. Ёритиш ёрқин бўлмаслиги, мониторни тўғридан-тўғри қуёш нури ёки бошқа ёруғлик манбаларига таъсир қилишдан сақлаш лозим. 😎 Маълумки, компьютердан фойдаланганда кўзлар кам очилиб, юмилади. Натижада кўриш органлари мушаклари зўриқиб, кўз етарлича намланмайди. Бу эса унда ёқимсиз қуруқлик ва чарчоққа олиб келади. Монитор қанчалик замонавий бўлмасин, кўк ва бинафшаранг спектр нурларининг кўплиги кўзда чарчоқ ҳосил қилади. Шу боис бундай пайтда махсус кўзойнаклардан фойдаланиш яхши самара беради. ‼️Агар кечқурун, ишдан сўнг, ўзингизда чарчоқ ҳис қилсангиз, кўзга ромашка ёки чой компрессларини қўйиш ёки қоронғи жойда 20-30 дақиқа кўзни юмиб, хотиржам ётиш тавсия этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

Приводит ли плоскостопие к проблемам со здоровьем? https://ru.euronews.com/health/2024/05/01/cube-flat-feet?utm_source=telegram.messenger&utm_campaign=feeds_bcs_topstories&utm_medium=referral
Show all...
Приводит ли плоскостопие к проблемам со здоровьем?

В течение многих лет бытовало мнение, что у людей с плоскостопием в будущем чаще возникают боли и проблемы с опорно-двигательным аппаратом. Так ли это или плоскостопие является вариантом нормы? Разбираемся в Кубе.

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Андижон вилояти Избоскан туман тиббиёт бирлашмасида “ лапороскопик хирургик операциялар”да пуллик хизматлар кўрсатилаётганлигидан норозилик билдирилганлиги ижтимоий тармоқларда акс этган. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг бевосита иштирокида Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Абдужабборов, Реанимация бўлими, жаррохлик бўлими ҳамда лапароскопик жаррохлик аппаратида жаррохлик амалиётларини бажараётган ҳодимлар билан ҳолат муҳокама қилинди. Бошқарма бошлиғи томонидан мазкур ҳолат юзасидан масъул ҳодимлардан тегишли тушунтиришлар талаб қилинди, тафсилотлар билан танишилди, Лапароскоп аппарати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун мамлакатимиз миқёсида барча туман тиббиёт бирлашмалари қатори Избоскан туман тиббиёт бирлашмасига Давлат дастури доирасида бепул тақдим этилганлигини таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари хисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида пуллик хизматлар кўрсатилишида аҳолининг кам таъминланган тоифаси манфаатларига эътибор бериш талаб этилди, мазкур тўловлар шаффофликни таъминлаган ҳолда тўлов квитанцияси асосида амалга оширилаётганлиги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса Давлат тиббиёт муассасасида тиббий хизмат доимо бепул тартибда кўрсатилиши тартиби амал қилиши шартлиги таъкидланди, Суғурта маблағларини жалб этиб, аҳолига имтиёзли хизмат кўрсатиш орқали муаммоларга барҳам бериш тартибларига эътибор бериш талаб этилди. Мухокама якунида аҳоли ва тиббиёт ходимлари орасида мунтазам аноним сўровномалар, индивидуал суҳбатлар ўтказилиши бўйича топшириқлар берилди, ходимлардан тилҳатлар, тушунтириш хатлари олинди ва фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишда таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатлари содир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари тартибида жавобгарликка тортилиши тўғрисида расман огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилди. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
Show all...
MUROJААTGА MUNOSАBАT

Аndijon viloyati Izboskan tuman tibbiyot birlashmasida “ laporoskopik xirurgik operatsiyalar”da pullik xizmatlar koʼrsatilayotganligidan norozilik bildirilganligi ijtimoiy tarmoqlarda aks etgan. Аndijon viloyat sogʼliqni saqlash boshqarmasi boshligʼining bevosita ishtirokida Izboskan tuman tibbiyot birlashmasi boshligʼi А.Аbdujabborov, Reanimatsiya boʼlimi, jarroxlik boʼlimi hamda laparoskopik jarroxlik apparatida jarroxlik amaliyotlarini bajarayotgan hodimlar bilan holat muhokama qilindi. Boshqarma boshligʼi…

👍 1
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ Андижон вилоят Избоскан туманида фуқаро ўз автомашинасидан видеохабар юбориб, 103 тез ёрдам машинаси келмаётганлигидан шикоят қилган. Беморни ўз автомашинасида шифохонага олиб бориши мумкинлиги имкониятидан нега фойдаланилмади! Ҳолат ўрганилди, 18.04.2023 йил соат 08:30 да Тўрткўл МФЙ Канда бўйи 116 уйда яшовчи фукаро Я. Н. видео мурожаат қилган, 08-59 да тез ёрдам етиб борган, тиббий хизмат кўрсатилган. 103 тез ёрдам хизмати чақирув сабабига кўра 4 турга ажратилади: 1 категория – ҳаёти учун хавфли чақирув – 10 минутгача, 2 категория – тез тиббий ёрдамсиз хафли -15 минутгача, 3 категория – саломатлиги учун хавфли – 30 минутгача, 4 категория – пациент ҳаёти ва саломатлиги учун хавф йўқ – 60 минутгача. Фукаро тиббий ёрдамдан қониққан ва эътирози йуклигини ёзма равишда билдирган. Чакирув картаси нусхаси, розилик хати, навбатчи шифокор ва навбатчи хамшира тушунтириш хатлари ўрганилди. Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати @andijonvssb
Show all...
👍 4