Best analytics service

Add your telegram channel for

  • get advanced analytics
  • get more advertisers
  • find out the gender of subscriber
CategoryNot specified
Channel location and language

audience statistics Соғлом ҳаёт

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга. Реклама: +998 78 113 10 10 ☎️ Мурожаат учун 👉  @shmurojaatbot  
Show more
92 903-138
~31 987
~5
34.38%
Telegram general rating
Globally
22 522place
of 6 071 937
821place
of 202 993

Subscribers gender

Find out how many male and female subscibers you have on the channel.
?%
?%

Audience language

Find out the distribution of channel subscribers by language
Russian?%English?%Arabic?%
Subscribers count
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

User lifetime on the channel

Find out how long subscribers stay on the channel.
Up to a week?%Old Timers?%Up to a month?%
Subscribers gain
ChartTable
D
W
M
Y
help

Data loading is in progress

Since the beginning of the war, more than 2000 civilians have been killed by Russian missiles, according to official data. Help us protect Ukrainians from missiles - provide max military assisstance to Ukraine #Ukraine. #StandWithUkraine
Темир етишмаса, қандай белгилар намоён бўлади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси ♻️ Темир организм учун муҳим элемент ҳисобланиб, қондаги гемоглобин таркибига киради. ✔️ Агар организмда темир етишмаса, қуйидаги белгилар пайдо бўлади: ▫️Тез чарчаш, уйқучанлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши; ▫️Тез-тез бош айланиши ва оғриши; ▫️Тери рангсизланиши; ▫️Оёқ-қўллар увушиши; ▫️Ҳаво етишмаслиги; ▫️Қулоқда шовқин; ▫️Кўз олди қоронғилашиши; ▫️Тахикардия, ҳансираш, кўкрак соҳасида оғриқ; ▫️Тирноқлар тузилишининг ўзгариши; ▫️Сочлар мўртлашиб тўкилиши.
Show more ...
15 474
274
📍Шоколад терини ва юрак-қон томирни мустаҳкамлайди ✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов: 🍫 Қора шоколад таркиби камида 70 фоиз какаодан иборат бўлса, соғлиқ учун жуда фойдали. Бу, шунингдек, терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилиш ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. 🔰 Шоколад таркибидаги антиоксидантлар теримиздаги коллагенни ҳимоя қилади. Шунинг учун тери узоқ вақт давомида мустаҳкам ва ёрқин бўлиб туради. Статистикага кўра, ҳафтада беш марта шоколад истеъмол қиладиган инсонларнинг терилари истеъмол қилмайдиганларга қараганда текис ва нозик бўлади! Бундан ташқари, миокард инфаркти, инсультни олдининг олади, хотирани мустаҳкамлайди, эрта қаришдан ҳимоя қилади. ❗️Суткалик меъёр: 50 гр
Show more ...
18 094
375
🫑 Йод танқислиги билан курашиш учун энг яхши маҳсулотлар ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✔️ Хурмо йодни тўплайди ва унинг таркибида йоднинг яхши сўрилишини ва қалқонсимон без гормонларининг синтезини яхшилайдиган аскорбин кислотаси мавжуд. ✔️ Балиқ таркибида кунлик миқдорда йод, шунингдек, селен, омега-3, Д витамини ва соғлом протеин мавжуд. Ҳафтасига камида уч марта бундай балиқни истеъмол қилиш йод муаммоси пайдо бўлишига йўл қўймайди..
20 855
199
❓Қандай ҳолатларда буйрак касалликларига шубҳа қилиш мумкин? ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Шуни эсда тутиш керакки, қуйидаги омиллар буйрак касаллигининг бошланишига туртки бўлиши мумкин: ◻️ Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади. ◻️ Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, семизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади. ◻️ Қандли диабет. ◻️ Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади ◻️ Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади.
Show more ...
22 617
115
📍Ҳар хил сунъий шарбатларнинг соғлиқ учун зарари бор ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: ✅ Ошқозон-ичак йўлининг сурункали касалликлари бор инсонлар сабзавот ёки мевали шарбатларни, гиёҳли сувларни ҳар қандай гўштли ёки минерал сув қўшилган таомлар билан бирга истеъмол қилиши мумкин эмас. ✅ Айниқса, углеводларга бой шарбатларни қабул қилган вақтнинг ўзидаёқ ёки ов­қатлангандан кейин ичаклар ғалаён кўтариши ва касалликнинг хуружи кучайиши мумкин. ✅ Ошқозон кислоталилиги пасайганда ёки меъёрда бўлганида овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин шарбат ичиш мумкин, бироқ кислоталилик ошганда, албатта, овқатланишдан 1-1,5 соат кейин ичиш зарур.
Show more ...
22 609
121
📍Ҳаммомнинг организмга фойдаси бор ✔️ Инсон совуқ орқали кўп касалликларга дучор бўлиши мумкин. Танадаги ана шу совуқлик фақатгина иссиқ тер орқали танадан чиқиб кетади. ⚡️ Шунинг учун ҳам қадимдан инсоннинг ҳаммомларга эҳтиёжи бўлган. Ҳаммомнинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари ҳақида видеодан батафсил жавоб топишингиз мумкин.

Фабрика форматовvideo_2022-09-23_16-48-51.mp4

26 797
315
Чақалоқнинг бурни қандай тозаланади? 🔘 Мухлис саволи ✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева: ✅ Чақалоқлар бурнини тозалаш учун махсус аспиратор, пипетка, стерил салфеткалар ва махсус шўр сувлардан фойдаланиш мумкин. Биринчи навбатда бурун ичи тиқилмаларини юмшатиш керак. 🔹Бунинг учун пипетка ёрдамида махсус шўр сувлардан 1 томчи томизилиб, бироз кутилади. Кейин махсус аспиратор ёрдамида тортиб олинади. ❗️Бола ушбу жараёнда уйғоқ бўлиши керак. Аспираторларни ишлатиб бўлгач, дезинфекция қилиш лозим. Чақалоқ бурнини тозалашда қўллар, қаттиқ нарсалардан фойдаланмаслик керак. Бу чақалоқ бурни яллиғланиб, қонашига сабаб бўлади. Ушбу жараённи тўғри бажариш учун дастлаб, шифокор педиатр назорати остида қилиш тавсия этилади.
Show more ...
26 910
389
Ижарага автомобиль топа олмаяпсизми? Қаердан қидиришни ҳам билмаяпсизми? — Автомобилни ArzonArenda орқали топинг. — ArzonArenda — бутун Ўзбекистон бўйлаб ижарага бериш ва ижарага олиш хизмати. 🌐 ArzonArenda — ҳозироқ фойдаланиб кўринг. Реклама
24 124
56
Томир тортишганда нима қилиш керак? ✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров: 🥾 Баъзилар оёқ томирида спазм юзага келаётганини олдиндан ҳис этади. Сиз ҳам улар сафида бўлсангиз, оғриқ қўзғалаётганини сезган заҳотингиз оёқ мушакларини бўшаштиринг. ✔️ Шунда ҳам томир тортишиши келиб чиқса, ўтирган ҳолатда оёқ учини ўзингизга қаратиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Безовталик ўтиб кетмаса, ўрнингиздан туринг-да, аста ҳаракатланинг. Иложи бўлса, оёқяланг пол устида юринг. ✅ Аввалига терапевт-шифокор кўригидан ўтишингиз тавсия этилади. Шикоятларингиздан келиб чиқиб, эндокринолог, кардиолог, нефролог ва невролог мутахассислар кўригини маслаҳати керак бўлади.
Show more ...
28 282
238
📍Бешик боланинг таянч-ҳаракат тизимлари ривожланишига салбий таъсир этадими? ✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов: 🔍 Бешик бир қатор қулайликларга эгалиги билан бирга унинг зарарлари ҳам мавжуд ва улар қуйидагилардир: 🔻 Бешикка белаш чаноқ (бўкса) бўғимида дисплазия аниқланган ва дисплазия билан даволанаётган болаларда оғир оқибатларга олиб келиши мумкин 🔻Айниқса, қиз болаларда бўкса бўғимининг оғир даражадаги артрозларини келтириб чиқариши ва ногиронликка сабаб бўлиши мумкин. Шундай касаллиги бўлган болаларни бешикка белашда эҳтиёт бўлиш керак. 🔻Болани бешикка ётқизишдан олдин унинг вужуди сиқиб йўргакланади, қўллари боғланади, оёқлари ҳам бир-бирига жуда яқин қилиб ўралади. Бу жуда нотўғри. Бола вужуди айни ўсиб-ривожланадиган даврда бундай ўраб-чирмаб қўйиш соғлиғига жиддий салбий таъсир қилади. 🔻Она болани йўргаклашда юқорида айтганимиздек, оёқлар орасини катта очиб, қўлларини бўш қўйиши, гавда бемалол ҳаракатланиши учун шароит яратиши мақсадга мувофиқдир.
Show more ...
28 719
739
❗️Хотира пастлашининг 8 сабаби ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 📚Хотиранинг вақтинча бўлса ҳам сусайиши деменциядан дарак бермаслиги мумкин. Бу ҳолат баъзи касалликлар оқибати бўлиши мумкин. ✅ Камқонлик; ✅ Яллиғланиш жараёни; ✅ Қалқонсимон без касалликлари; ✅ Гипертония ва гипотония; ✅ Қандли диабет; ✅ Сувсизланиш; ✅ Герпес; ✅ Токсоплазмоз. 📌 Агар сизда хотира сустлашган ва юқорида кўрсатилган касалликлардан бири кузатилса, албатта биринчи бўлиб асосий касалликни даволаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Show more ...
28 133
259
Қорин ғўлдирашининг сабаблари нима? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 📌 Таомноманинг ўзгариши; 📌 Ҳaзм фаолиятининг бузилиши; 📌 Вақтида овқатланмаслик; 📌 Ҳатто асабийлик ҳам қорин ғўлдирашини келтириб чиқариши мумкин; 📌 Дуккакли ўсимликлар, карам, узум ва сут ҳам қоринда газ ҳосил қилиб, ғўлдирашни пайдо қилади.
29 681
227
♻️ Дудланган колбасадаги заҳарли моддалар тамаки зараридан кам эмас ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: ✅ Мутахассисларнинг таъкидлашича, соғлом овқатланиш, жисмоний ҳаракат ҳамда юқори кайфият саломатлик гарови. Биргина дудланган ва қовурилган таомлардан воз кечиш соғлом овқатланиш сари ташланган қадамдир. ✅ Димланган ва буғда пиширилган таомларнинг ҳазми енгил бўлиб, фойдали жиҳати – витаминлари сақланган бўлади. ✅ Мунтазам қовурилган овқатлар, ёғли таомлар, қандолат маҳсулотлари, печенье ва оқ нон, колбаса ҳамда дудланган гўшт маҳсулотлари истеъмоли натижасида бир нечта касалликлар пайдо бўлади. ✅ Тиббиёт ходимлари ҳатто 50 грамм дудланган колбасадаги заҳарли моддалар бир қути тамакидаги шундай моддалар миқдорига тенглигини аниқлашган.
Show more ...
32 942
657
Юрак электрофизиологик текшируви қачон ўтказилади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🫀 Юрак электрофизиологик текшируви бу - юракнинг ритми ва ўтказувчанлигини турли камераларидан электростимуляция бериш орқали аниқлаш усули ҳисобланади. Бу усул юрак ритми ва ўтказувчанлигини аниқлашнинг энг ишончли усули ҳисобланади. ♻️ Юрак электрофизиологик текшируви ўтказишга кўрсатмалар: ▫️Юрак ритми ўзгариши хуружларида; ▫️Ҳушдан кетиш эпизодлари кузатилганда; ▫️Синус тугуни ҳолатини баҳолашда; ▫️Юрак тўхташи сабабини аниқлашда; ▫️Турли хил аритмияларда.
Show more ...
27 791
59
🟠 Қовун қоқисининг фойдасини биласизми? ✍️ Шифокор Нозима Ўринова: ✅ Таркиби: С витамини, фолат кислота, натрий, калий, кремний, хлор, олтин. 🍈 Қовун қоқида ҳамма витамин ва минераллар тўлиқлигича сақланади. Иммунитетни кучайтириб, организмни қувватлантиради. Қоқи камқонликда фойда қилади. ✅ Қовун қоқининг доимий истеъмоли юрак-қон томир тизимини яхшилайди. ✅ Сийдик йўлидаги тошларни парчалайди. Қоқи суякларни мустаҳкамлайди. ✅ Қоқи таркибидаги В9 витамини ҳомиладор аёлларга зарур ва фойдали. Фолат кислотаси тушкунлик, уйқусизлик, руҳий зўриқишни йўқотиш ва асабларни тинчлантиришда самарали ёрдам беради.
Show more ...
30 375
420
Чақалоқлар қўшимча овқат истеъмол қилишга қачон тайёр бўлади? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔸Чақалоқ 6 ойлик бўлганида унга қўшимча овқат беришни бошлаш мақсадга мувофиқдир. Айнан шу даврда она сути озуқа эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмай қолади ва болаларда ҳам янги таом истеъмол қилишга қизиқиш пайдо бўлади. 🔸Чақалоққа бериладиган илк таомлар имкон қадар озуқа моддаларга тўйинган бўлиши керак. Масалан, табиий мева ва сабзавотларни эзиб, пюре қилиб бериш ўсиб ривожланаётган организм учун фойдали озуқа ҳисобланади. 🔸Бундан ташқари гўшт ёки тухум ҳам яхши танлов бўла олади. Муҳими шундаки, болага берилаётган таом витамин ва минералларга бой бўлиши, истеъмол қилишга қулай, ютишга осон бўлиши лозим.
Show more ...
31 171
604
📍Чойни қайси вақтда ичиш кўпроқ фойдалироқ! ✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров: ☑️ Кўк ва қора чойлардаги эфир моддаларнинг вақт ўтган сари таркибининг ўзгариши, чойларнинг қайси вақтда ичилишини ҳамда таъсирини белгилаб беради: ✔️ Чойни дамлангандан 2 дақиқа ичида ичиш, одамни тинчлантиради; ✔️ 5 дақиқа оралиғида ичиш, иш қобилияти тикланишини таъминлайди; ✔️ Ундан кейинги вақтларда чойни истеъмол қилиш, асосан, чанқоқни қолдиради.
33 310
350
Карам шарбати шифобахшлигини биласизми? ✍️ Шифокор Алишер Файзиев: 🥦 Кон томирларимизни озиқлантиради ва овқат яхши сўрилишига ёрдам беради. 🥦 Унинг таркибидаги тартроник кислота углеводларни ёғга айланишини тўхтатади. 🥦 Шу сабаб ҳам бу шарбат ошқозон ва жигар парваришида яхши усуллардан ҳисобланади. 🥦 Таркиби кўплаб фойдали элементлар мавжуд. Қандай тайёрлаш керак? Бунинг икки хил йўли бор; 1️⃣ Шарбат чиқаргичга карамни солинг ва 0,5 стакан сокини чиқариб олинг. 2️⃣ Карамни тўғраб олинг. Унга 1/4 чой қошиқда қизил қалампир қўшинг. 0,5 стакан шарбат ҳосил бўлгунча қўлларингиз билан эзинг. 🥦 Овқатдан кейин, айниқса ёғли овқатлардан кейин 0.5 стакан ичган маъқул.
Show more ...
31 176
292
“Қани эди, кийимлар ювилганидан кейин янгидек бўлиб қолса…” Шундай фикр хаёлингизга кўп келиб турадими? Нима бўлса ҳам, бизда аллақачон бу масаланинг ечими бор! SteamCure технологиясини тақдим этамиз — ҳар қандай кир ювишдан кейин бенуқсон натижа. Кийимларни кир ювиш машинасининг барабанига солганингиздан кейин у янги тус, соф хушбўй ҳид ва сирти ёқимли ҳолатга келади. Ахир бу орзу эмасми? SteamCure сув буғи 3 та мақсадда қўлланилади: 🔷 Кийимлар гигиенаси учун 🔷 Ифлосланишларга қарши 🔷 Ҳамда кийимларни худди кимёвий тозалашдан олиб келингандек софлаштириш учун. SteamCure ўз ҳаётида қулайликни қадрлайдиган фаол инсонлар учун энг яқин дўстга айланади. Реклама
Show more ...

SteamCure_post_UZB_28.07.mp4

23 146
15
🍗Товуқнинг қайси қисмларини истеъмол қилиб бўлмайди? ✍️ Шифокор Лайло Бахтиёрова: ✅ Албатта, товуқнинг энг зарарли қисми унинг терисидир. У нафақат кўп тўйинган ёғларга эга, балки терида хлор бирикмаларини ўзида сақлаши мумкин. Чунки улар маҳсулотни товар кўринишига келтириш ва тез бузилиб қолишининг олдини олиш учун дўконларда парранда гўштини қайта ишлашда фойдаланилади. ✅ Бундан ташқари, қанотларини истеъмол қилмаслик яхшироқ, чунки уларда деярли гўшт йўқ бўлиб, асосан тери ва суякдир. Яна товуқ ўпкалари энг зарарли ҳисобланади, чунки улар таркибида бактериялар, хусусан Листерия бўлиши мумкин, уларни иссиқлик билан ишлов бериб ўлдириш жуда қийин.
Show more ...
31 895
718
Уй қидиряпсизми? @YangiUylar сизга уй топишда бепул ёрдам беради 🔸Муддатли тўловлар: 12 ойдан 5 йилгача. 🔸Эконом, бизнес ва премиум тоифадаги уйлар. 🔸Фақат ишончли қурувчи компаниялар. Котлован ҳолатидаги ва тайёр кадастрли уйларнинг барчаси бизнинг @YangiUylar каналимизда. Бизга янада яқинроқ бўлинг, телеграм каналимизга аъзо бўлинг! 👉 @YangiUylar Реклама
7 408
16
“Қани эди, кийимлар ювилганидан кейин янгидек бўлиб қолса…” Шундай фикр хаёлингизга кўп келиб турадими? Нима бўлса ҳам, бизда аллақачон бу масаланинг ечими бор! SteamCure технологиясини тақдим этамиз — ҳар қандай кир ювишдан кейин бенуқсон натижа. Кийимларни кир ювиш машинасининг барабанига солганингиздан кейин у янги тус, соф хушбўй ҳид ва сирти ёқимли ҳолатга келади. Ахир бу орзу эмасми? SteamCure сув буғи 3 та мақсадда қўлланилади: 🔷 Кийимлар гигиенаси учун 🔷 Ифлосланишларга қарши 🔷 Ҳамда кийимларни худди кимёвий тозалашдан олиб келингандек софлаштириш учун. SteamCure ўз ҳаётида қулайликни қадрлайдиган фаол инсонлар учун энг яқин дўстга айланади. Реклама
Show more ...

SteamCure_post_UZB_28.07.mp4

1
0
Қора кир совунининг ажойиб хусусиятларини биласизми? ✍️ Шифокор Шерали Суннатуллаев: 🧼 Aгар кир совунни яралар устига суртсангиз кичик инфекция хавфини сезиларли даражада камайтиришингиз ва даволанишни тезлаштиришингиз мумкин. 🧼 Кўкарган ёки қизарган жойларни даволашда худди муз каби унинг ўрнига фойдаланиш мумкин. 🧼 Совун, пиёз ва шакардан тенг миқдорда олинг, аралаштиринг ва аралашмани ярага қўйиш керак. Қисиб ўраб қўйинг. Эрталаб яра тоза бўлади. 🧼 Товон ёрилганда фойда беради. 2 литр сув, 1 чойқошиқ сода ва 1 ошқошиқ кир ювиш совуни қўшиб кетма-кет 2-3 кун ванна қилсангиз, ёрилган товон териларидан халос бўласиз.
Show more ...
32 258
1 024
🧭 Қон босимининг қандай кўрсаткичи меъёр ҳисобланади? ✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🩺 Инсоннинг ёшидан қатъий назар, меъёрий қон босими 140/90 мм сим.уст.гача бўлган даражалар ҳисобланади. Агар юрак ишемик касаллиги, қандли диабет ёки буйраклар билан боғлиқ муаммолар бўлса, қон босими кўрсаткичи 140/85 мм сим.уст.дан паст бўлиши лозим. ❗️Қон босимини 110/70 мм.сим.уст.дан пасайтириш тавсия этилмайди.
30 026
221
#Бу_қизиқ ☕️ Кофеин нондаги фойдали моддаларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун уларни алоҳида истеъмол қилиш керак.
29 400
85
Ижтимоий тармоқлар руҳий саломатликка қандай таъсир кўрсатади? ✍️ Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 🔹Ижтимоий тармоқлар орқали дўстлар ёки бошқа танишлар билан алоқа қилиш руҳий саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, албатта. Аммо ижтимоий тармоқлардан шунчаки вақт ўтказиш учун фойдаланиш тўғрисида бундай дея олмаймиз. 🔹Американинг healthline нашри берган маълумотларга кўра, 2022 йилда АҚШ, Буюк Британия, Норвегия ва Австралияда ўтказилган халқаро онлине тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пандемия даврида ижтимоий тармоқлардан ўйин-кулги, мақсадсиз контентлар томоша қилиш учун фойдаланган инсонларда руҳий ҳолат ёмонлашган. 🔹Одатда, инсонлар ўзини ёлғиз ҳис қилгани учун ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишади, аммо бу депрессия аломатларини янада ошириши аниқланган. Тадқиқотчилар кўпроқ одамлар билан мулоқот қилиш ёки ёлғизликда очиқ ҳавода сайр қилишни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида танаффуслар қилишни маслаҳат беришади.
Show more ...
32 296
132
Соч қаришига ишонасизми? ✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси 👩‍🦰 Сoчлар гуллаши худди юзга эрта тушган ажинга ўхшайди. Нима учун сочлар гуллайди? 🔹Bитамин етишмаслиги; 🔹Hотўғри парвариш; 🔹Kимёвий бўёқлар билан соч бўяш; 🔹Cоч фолекуласига мос бўлмаган шампунь ва ишқорли совунларда ювиш; 🔹Шамол ва қуёшда кўп юриш; 🔹Соч учун мўлжалланган лаклардан фойдаланиш; 🔹Мунтазам бир хил турмак қилиш; 🔹Фендан фойдаланиш; 🔹Соч дазмолини кўп ишлатиш; 🔹Темир тароқда тараш; 🔹Соч тузилишининг зарарланиши; 🔹Ёшга боғлиқлик ва ички организм касалликлари.
Show more ...
29 990
231
Бепул вебинарда иштирок этинг ва соғлом озинг Диетолог Мавжуда Зоҳидовадан уй шароитида ортиқча вазндан халос бўлиш усуллари ҳақида бепул вебинар! Вебинарда: ✅Бирор дори воситаларисиз соғлом озиш; ✅Туғруқдан кейинги вазн йиғилишидан халос бўлиш; ✅Йиллар давомида тўпланган ортиқча ёғларни кетказиш ҳақида маълумот оласиз. 30 кунда 10 кг.дан ортиқ вазндан халос бўлинг. Қўшилиш : Реклама
27 359
91
Дисгидроз қандай касаллик? ✍️ Шифокор Дилафрўз Мўминова: 🤚Дисгидроз - қўл ва оёқлар кафт қисми терисининг касаллиги бўлиб, унда тер безлари касалланади. Асосан терининг сурункали аллергик касалликлари, ошқозон- ичак касалликлари, терининг кислота ва ишқорлар билан контакти, иммун, асаб ва эндокрин системаси касалликлари сабаб бўлади. ⚡️Белгилари: 🔺Тери қизариши; 🔺Касалланган соҳада шиш; 🔺Қичишишдан сўнг пуфакчалар ҳосил бўлиши; 🔺Тошма чиқишидан аввал тери дағаллашиши; 🔺Майда суюқлик тутувчи пуфакчалар пайдо бўлиши; 🔺2-3 кундан сўнг пуфакча устида қобиқ пайдо бўлиши; 🔺Қобиқни қуриб тушиши. ❗️Касаллик одамдан одамга юқмайди.
Show more ...
30 069
99
#Bu_qiziq 🥤Дастлаб Coca-Cola дори сифатида патентланган. 🔍
31 890
193
Last updated: 19.09.22
Privacy Policy Telemetrio