cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

АЛИЖОН ҚОРИ ТЕРМИЗИЙ

Alijon qori Termiziyning Rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz! Facebook · fb.com/alijon.abrayev.9 Instagram · instagram.com/alijon_qori1 Tik tok · tiktok.com/alijon_qori

Show more
Advertising posts
474
Subscribers
-124 hours
-67 days
-930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Зулҳижжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун зулҳижжанинг ўн куничалик У Зотга ибодат қилинадиган суюкли кун йўқ. Бу кунлардаги ҳар бир кунлик рўза бир йиллик рўзага тенгдир. Бу кунлардаги ҳар бир кечани бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
#Зулҳижжа ЗУЛҲИЖЖАНИНГ 10 КУНЛИГИ Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги улуғ фазилатларга эга. Бу ой ҳаром ойлардан бири саналади. Унда ҳаж ибодати бажарилади. Унда ҳажнинг энг катта рукни бўлмиш Арафада туриш бор. Аллоҳ таоло унинг фазлини бандаларига билдириб қўйиш учун Ўз китобида у билан қасам ичиб: «Фажр билан қасам. Ва ўн кеча* билан қасам», деган. (Фажр сураси,1-2- оятлар). * Бу «ўн кеча»дан мурод – Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги экани кўпчилик муфассирлар томонидан таъкидланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фазлини таъкидлаб шундай деганлар: «Бирор кун йўқки ундаги солиҳ амал мана бу кунлардаги (ташриқ кунлари) амалдек Аллоҳга маҳбуб бўлса», дедилар». (Аҳмад ва Бухорийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишган). 1. Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати аъзоларининг барчасини қамраб олиши учун соч, соқол ва тирноқларини олмаслиги тавсия қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Зулҳижжанинг биринчи) ўн кунлиги кирганда, қўлида қурбонлик қилмоқчи бўлган жонлиғи бўлган киши соч-соқолини ҳам, тирноғини ҳам олмасин», дедилар». (Муслим Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган). 2. Қуръон ўқиш, кўп зикр қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша (кун)ларда таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ)ни кўпайтиринглар», дедилар». (Аҳмад Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган). 3. Биринчи тўққиз кунида рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи завжаларидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунида, Зулҳижжанинг тўққиз кунида, ҳар ойдан уч кун – биринчи душанбаси ва кейинги икки пайшанба кунлари рўза тутар эдилар». (Насоий ривоят қилган). 4. Тўққизинчи кунининг рўзаси алоҳида таъкидланган, чунки у кун Арафа кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у куннинг рўзаси ҳақида сўрашганида: «… (Ундаги рўза) ўтган ва қолган йилни(нг гуноҳларини) каффорат қилади», деганлар». (Муслим Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 5. Ўнинчи куни рўза тутилмайди, чунки у қурбон ҳайити кунидир. У кундаги қилинадиган амалларнинг энг афзали такбир айтиш, қурбонлик қилиш, садақа бериш ва қариндош уруғ ва ёр-биродарларни зиёрат қилишдир. Кимга шу йили ҳаж қилиш насиб қилмаган бўлса, юқорида айтиб ўтилган тоат-ибодатлар билан ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилсин. Аллоҳим, бизларга байтингни ҳаж қилганлар ажричалик ажр битгин. Уларнинг солиҳ дуоларига бизларни ҳам қўшгин. Омин! Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш. Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тажимаси. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
👍 1
#Икки_неъмат Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлиқ ва бўш вақт», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. Аллоҳга ибодат қилиш ва солиҳ амаллар бажариш учун инсонга соғлиқ ва вақт керак бўлади. Ушбу иккита неъматдан самарали фойдаланиш Аллоҳга яқинлашиш учун энг асосий сабаблардан хисобланади. Соғлиқни ва вақтни қадрлаш, улардан тўғри фойдаланишнинг натижаси Аллоҳга ибодат ва итоат билан ўлчанади. Кўпчилик ушбу иккита неъматнинг қадрини  ўз вақтида билмайди ва беҳуда сарфлайди. Соғлиқ ҳам, вақт ҳам орқага қайтариб бўлмайдиган катта неъмат, шунинг учун ҳар бир мусулмон уларни дунё ва охирати учун фойдали сарфлаши керак. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
👍 2
Новая запись 438.m4a1.13 MB
👍 2
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин Имом Бағовий ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом тирноқ ва мўйлабларини ҳар жума куни қисқартирар эдилар". Ас-софарийний "ғозаул албоб" китобида буюк одоблар ҳақида зикр қилар экан, Ибн Баттадан қуйидаги ҳадисни келтиради: "Ким тирноқларини жума куни олса унга шифо кириб дард чиқиб кетади". Абу Ҳомид Ғаззолий "иҳёу улумиддийн" китобида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтиради: Ким тирноқларини жума куни олса Аллоҳ таоло ундан дардни кетказиб шифони киритади. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
👍 1
#Соғлиқ_ва_иймон Ислом динида инсон саломатлиги энг катта неъматлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига саломатлик неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришга буюрганлар. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳдан яқийнни ва мустаҳкам соғликни сўранглар. Зеро, одамларга яқийн ва мустаҳкам соғликдан кўра яхшироқ нарса берилмаган", деганларини эшитдим». Термизий ривоят қилган. "Яқийн" мустаҳкам иймондир. Демак, бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейин эса, соғлик турар экан. 📚 «Мукаммал саодат йўли». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
🔥 1
02:31
Video unavailableShow in Telegram
13.24 MB
👍 1👏 1
#Жаннат_йўли Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Нуъмон ибн Қавқал келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, айтингчи, фарз намозларни ўқисам, ҳаромни ҳаром десам, ҳалолни ҳалол десам, жаннатга кираманми?» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар». Имом Муслим ривоят қилган. Изоҳ: «Ҳаромни ҳаром десам, ҳалолни ҳалол десам» деб, ҳаром амалларни қилмасам, ҳалол амалларни қилсам, демоқчи. @Alijon_qori_termiziy
Show all...
👍 3
03:23
Video unavailableShow in Telegram
40.43 MB
00:58
Video unavailableShow in Telegram
5.04 MB
👍 1