cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

MANNA

MANNA ҳар кунлик самовий НОНдир. Manna билан биргаликда руҳан ўсамиз. Инстаграм саҳифамиз: https://instagram.com/uzmanna?igshid=1jbsorvm028tl ✍️ @Manna_qayta_aloqa_bot

Show more
Advertising posts
1 144Subscribers
+124 hours
+37 days
+1530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Repost from umid.tv
❔"Farziy"mizmi yoki "soliqchi"? Telegram | Facebook | Instagram | Website
Show all...
👍 3
Худога очиқмисиз? 📱 Android 📲 IPhone @dilkashradio
Show all...
👍 1
Show all...
💙Қиз билан йигит илк бор учрашиб, бир-бирига бўлган муҳаббат учқунлари қамраб олганда, улар бир‑бирисиз яшашни ҳатто тасаввур ҳам қила олишмайди. Қисқа вақт кўришмай қолишса, қаттиқ соғиниб учрашувга ошиқадилар. Ҳа, бу қалбларни ларзага солувчи, ширин дамларни олиб келувчи буюк муҳаббат туйғуси. Ҳар бир қиз, ҳар бир йигит ўша ажойиб туйғуни бошдан кечиради.   💙Мана шундай ажойиб севги туйғусини ҳис қилиб юрган ошиқлар оила қуриб, эр-хотин бўлиб, мамлакатимизга фойда келтирадилар. Аммо вақт ўтиб, баъзи ёш эр‑хотинлар орасидаги ўша ширин туйғу аста‑секин совиб бораётгани кўринмоқда.   ❤️‍🩹 Эр-хотинларнинг бир‑бирига бўлган ҳис-туйғулари совиб, оралари узоқлашиб кетмоқда. Иккаласини боғлаб турган “ип” кундан кунга ингичка бўлиб бормоқда. Агар шу холат давом этаверса, кўп ўтмай бу “ипнинг” узилиши муқаррар. Нима бўлди? Бир вақтлар улар “Муҳаббатимиз абадий бўлади” деб айтишган эди-ку. Улар никоҳ аҳдининг узилмас, ҳар қандай ҳаёт тўфонларга бардош бера олишларига амин эди‑ку. Ахир нима бўлди?   Азизлар, ўша муҳаббатнинг абадий бўлиши учун фақат ваъда берибгина қўймай, энди никоҳни сақлаб қолиш учун курашиш вақти келди. Афсуски, баъзи аёллар оиласининг тинчлигини сақлаш учун бунга тўсқинлик қилаётган иллатлар билан курашиш ўрнига, оиласидаги нохуш вазиятларда эрини айблаб, хафа бўлиб, аччиқланишини давом эттираверади.   💙 Албатта, бу боши беркдай кўринган кўчадан чиқиш йўли эмас. Муҳаббат учун бунақа курашмайди. Айблаш, хафа бўлиш ва аччиқланиш аёлнинг қалбини вайрон қилиб, умидини сўндиради. Агар сиз хафачилик ва ғазаб тўрига тушиб қоладиган бўлсангиз никоҳингиз осонгина барбод бўлади.   Баъзи аёллар нохуш вазиятлар туфайли кўнгли тушиб, ташвишга берилиб қолади. Агар оила аъзоларининг бири давосиз касалликка учраб қолса, касал одам ҳали тириклигида вақтидан илгари қайғуга ботади. Касал одам эса, яқинларим мендан юз ўгириб, ҳали тириклигимга қарамасдан мени кўмишга тайёрланяпти эканда, деб, кўнгли оғрийди.   Балки сиз ҳам никоҳингизни кўмиб “ўлим ҳақидаги хужжатни” кутиб юргандирсиз. Айтингчи, қовоғи очилмасдан доимо аразлайверадиган аёлни қандай эркак севади? Азизлар, агар никоҳингиз ҳали ўлмаган бўлса, ҳали яшашига умид бор бўлса, уни кўмишга шошилманг. Сизда никоҳингизни сақлаб қолиб, фарзанларингизни тирик етим қилмаслик имконияти бор. Каломда: “У сўнай деб турган пиликни сўндирмагай, майишиб турган қамишни синдирмагай”, деган оят бор. Баъзи аёллар Худо билан ёки эри билан савдолашади. Бу қанақасига, деб ҳайрон қолаётгандирсиз? Бундай аёл Худога ёки эрига: “Агар сиз буни қилсангиз, унда мен ҳам шуни қиламан” деб айтади. Савдолашиш –манипуляция усулидир, яъни ўзи хоҳлаган ишни бошқага бажартириш. Бу усул хотинни эрига яқинлаштирмайди, аксинча узоқлаштиради.   🔥 Бошқалари эса, ҳаётида бўлаётган ҳолатга тўғри қараб, уни яхши томонга ўзгартишга қарор қабул қилади. Эр билан муносабатини тўғрилайдиган ягона йўл – мана шу.   Дилбар, нозик қалб эгалари, агар сиз охирги йўлни танлаган бўлсангиз, тўғри қилганингизга амин бўлинг. Шундай қилиб, сиз эрингиз билан орангизда кўзга кўринмайдиган қалин девор ўсиб келаётганини пайқасангиз, хушёр бўлинг. Дарров бу деворни бузиб, муносабатни тиклашга ҳаракат қилинг. Ҳар бир инсоннинг ўз жуфти бор. Кимдир уни тоқат билан кутиши керак, кимдир эса уни сақлаши керак. ✈️ Телеграм || 📷 Инстаграм
Show all...
🚩 Эгамиз илк бор Одам Ота билан Момо Хавони яратганда, уларга фотиҳа бериб никоҳлаганини биз Муқаддас Китоб орқали яхши биламиз. Аммо Худо тасдиқлаган барча қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз. Қозоқ шоири Муқағали Мақатаев: “Аёлларни эркаклардан кўп дейди, вой бўй, войбўй, бўлаверсин кўп майли. Аёл деган гўзалликку, гўзал у, гўзаллик чи, бизга кўплик қилмайди” деб куйлаган экан. 🧡 Азиз аёллар, сизнинг ҳақиқатан ҳам гўзал эканингизни ёдингизга солгим келади. Шу билан бирга сиз бир вақтнинг ўзида ҳам нозик табиатли ва ҳам кучли иродага эгасиз. 🌸Сен опа, сен сингил, меҳрибон она, Бунча бетакрорсан, сураман хаёл. Бормикан сендайин меҳрибон яна Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Эшитган лол қолар айтган аллангга, Қўшиғинг жим тинглар ҳаттоки шамол. Қалбингда олади меҳринг алангга, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Битта табассуминг эритади тош, Кулгуинг, қувончинг топмасин завол. Жилмайсанг, тоғлар ҳам эгадилар бош, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Бахтинг умринг бўйи бўлсин йўлдошинг, Сенга кулиб боқсин бахт ила иқбол. Ҳар тўсиқни енгсин сабринг, бардошинг, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.    Тоълелар пойингга чўкадилар тиз, Ўзинг гўзалликка ягона тимсол. Муҳаббат бир лаҳза яшолмас сенсиз, Табиат гултожи ўзингсан, аёл.   ❤️Яратувчи Эгамиз Одам Ато билан Момо Хавонинг никоҳларига оқ фотиҳасини бериб, уларни жаннат боғига жойлаштирганини юқорида айтиб ўтдик. Аммо Худованди Каримнинг душмани бўлмиш иблис илк одамларни итоатсизлик васвасасига тушириб, уларнинг Худо билан ажойиб уйғунликдаги муносабатини бузди. Шу тарзда эр-хотинларни қийин аҳволга солиб қўйди.   ❎Шундан буён одамзод ҳаётининг барча соҳасида кўплаб қийинчиликлар ўрин олди. Ўша қийинчиликлар никоҳга ҳам заҳарли таъсирини ўтказди.   Аҳвол жуда ёмон экани яққол кўриниб турибди. Қанча жажжи болакайлар отасиз ёки онасиз, хатто баъзилари ота-онасиз қолиб, меҳрибонлик уйларида катта бўлмоқда. Меҳрибонлик уйидаги болалар отанинг ҳимояси билан иссиқ қучоғини, онанинг кафтини, севгиси-ю меҳрини кўролмасдан ўсадилар. Ота-онанинг севгиси-ю меҳрига тўйиб ўсмаган бола келажакда шафқатсиз бўлиб улғаймаслигига ким кафиллик бера олади?   💙 Аслида Эгамиз Худонинг хоҳиши – куёв билан келиннинг қўл ушлашиб, гўшанкани хатлаган кунидан бошлаб, бу оламдан кетадиган кунгача бир хонадонда тинч-тотув яшаб, Худо уларга инъом қилган фарзандларни Худонинг йўлида тарбиялаб, катта ҳаётга отлантирмоқлари зарур. Ҳа, минг афсуски, висол кечалари қарияларнинг: “Қўша қаринглар” деган фотиҳалари амалга ошмай, ярим йўлда қолиб кетмоқда. Гуноҳ авжига чиққан замонда, ароқхўр эр ёки вайсақи хотин билан қандай қилиб тинч яшаб оила қуриш мумкин, деб сўрарсиз балким? Ундай бўлса, замоннинг ҳам, ахволнинг ҳам, рафиқнинг ҳам қандай бўлишидан қатъий назар, никоҳдаги ҳаётда тинч яшаб, оилани сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги дастурлар тўпламимизга қулоқ солинг.
Show all...
👍 1
Repost from Hayot karvoni
Show all...
🔥 2
Repost from Hayot karvoni
Аммо юрагимдан чиқиб келаётган ёки бошқа мутафаккир ва ёзувчилардан олинган баъзи бир фикрлар бир қанча қизиққан кишилар билан суҳбат бошлашга ёрдам берса, мен бундан фақатгина хурсанд бўлардим. ✔️Камдан-кам муаллифлар китобни бир ўзи ёзишади. Албатта, мен уларнинг сирасига кирмайман. Фикрларимни бир жойга тўплаган ҳолда мен нафақат мушоҳадаларимга туртки бўлган кўплаб муаллифлар ёрдамидан, балки хотиним Гейлнинг (Худонинг менга берган бебаҳо инъоми) яқиндан берган ёрдами ва ғамхўрлигидан фойдаландим. Гейл бу бобларнинг барча вариантларини ўқиб чиқди, ҳар бир бетнинг бўш жойига сон-саноқсиз эслатмаларни ёзиб чиқди ва ҳақиқатнинг ҳамда амалий йўналишнинг янада юқорироқ даражасига эришишга мени мажбур қилди. ❤️Ўз ички дунёсини юқори даражада ташкиллаштиришга муҳтож деб билган барча менга қўшилинг ― биргаликда мушоҳада қиламиз! Балки Худо билан муносабат қилишнинг янада асослироқ тажрибасига эга бўлармиз ва Унга қаерда, қандай қилиб хизмат қилишимиз кераклигини тушуниб олармиз.
Китоб номи: Ички дунёни қандай қилиб тартибга солиш керак Китоб муаллифи: Г. Макдональд
💬Телеграм || 📹Инстаграм
Show all...
Repost from Hayot karvoni
🔴 Ички, яъни руҳий дунёни бешта бўлимга ажратиш мумкин 1️⃣ Биринчи бўлим бошқача эмас, айнан шундай иш тутишга бизни мажбур қилувчи асосларимиз (хоҳиш-истакларимиз) билан иш кўради. Бу ерда биз замоннинг зайлига кўра мослашишга ёки тортишишга мажбур бўлиб ҳаракат қиляпмизми ёки Исо бизни ўзгартиришга ваъда қилган бир пайтда Унинг хайрли чақириғини чин юракдан қабул қилган чақирилган одамлармизми ― буни тушуниб етиш жуда муҳим. 2️⃣ Ички дунёмизнинг иккинчи бўлими вақт муаммоси билан шуғулланади. Бу ҳаётда бизга берилган чекланган вақтни қандай сарф қилаяпмиз? Вақтни шахсан ўсишимиз ва бошқаларга хизмат қилишимиз борасида қандай тақсимлаяпмиз? Бу саволларга жавобни бизнинг ҳаётий яшовчанлигимизни шахс сифатида тушуниш орқали оламиз. 3️⃣ Учинчи бўлими ― ақл-идрок бўлими: биз шахсиятимизнинг ажойиб бўлаги бўлган, яратилиш ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилишга ва уни мушоҳада қилишга қодир ўз ақл-идрокимизни нима қилаяпмиз? 4️⃣ Ички дунёмизнинг тўртинчи бўлими ― бу руҳ бўлимидир. Жуда ҳам муҳим бўлган, биз Отамиз билан мулоқот қиладиган мана шу ўта шахсий макон ҳақида гапирганимда, махсус диний терминларни ишлатишни маъқул кўрмайман ― акс ҳолда, бошқа кимдир мен айтмоқчи бўлган гапларни тўғри тушунмайди ва тўғри баҳолай олмайди. Шунинг учун ҳам руҳга тегишли бўлган бу соҳани мен ички дунёмизнинг боғи деб атайман. 5️⃣ Ниҳоят, сўнгги бўлим. У бизни ҳордиқ чиқаришга, дам олиш кунига чақиради. Бундай ҳузур-халоват моддий дунёда атрофимизда жуда кўп учрайдиган ўйин-кулгидан бутунлай фарқ қилади. Бу ҳузур-халоват шу қадар ажойибки, менимча, уни тартибга солинган руҳий дунёнинг ўзига хос муҳим манбаси, деб тан олиш керак. Мен ўрганиб чиққан кўплаб автобиографияларнинг (таржимаи ҳол) ичида Япония ва Кореяда Худонинг хизматида бўлган кишиларнинг биринчиси Чарлз Кауманнинг ҳам биографияси бор. Унинг ҳаёти инсон учун ўз олдига қўйилган мақсад қанчалик қадр-қимматга эга эканлигининг ажойиб исботи эди. Ёши ўтгач, у соғлигини йўқотди ва ишдан эрта кетишга мажбур бўлди. Бундан кейин ғайрат билан воизхонлик қила олмаслиги ва ўз хизматчи дўстларининг ишини бошқара олмаслиги ҳақидаги ўй-хаёллар уни кўп қийнарди. Чарлзнинг дўстларидан бири у хақда шундай деган эди: ✍️ «Ҳеч бир нарса менда биродаримиз Кауманнинг хотиржам руҳичалик шу қадар катта таассурот қолдирмаганди. Мен уни ҳеч қачон жаҳли чиққанини кўрмаганман, аммо унинг кўзидан ёш чиқиб, унсиз йиғлаш даражасигача хафа бўлганини кўрганман. Чарлз ўта таъсирчан, руҳан нозик эди, бироқ унинг сирлари ва хочи унга тож бўлди». Кауман ички дунёси тартибга солинган инсон эди. Унинг ҳаёти нафақат жамоатчилик муносабатлари соҳасида, балки ичкаридан ҳам тартибга солинган эди. Менинг китобим эса мана шуларнинг ҳаммаси ҳақидадир. Мен амалиётни яхши билганим учун ҳам, ҳеч иккиланмай, масаланинг амалий жиҳатига мурожаат қиламан. Мен ўз шахсий тажрибам ҳақида бошқаларни менга тақлид қилишсин, деб эмас, балки курашда бу масалани муҳим деб билганларга ўзимни дўст деб билганим учун кўпроқ гапираман. ✔️ Зарур бўлганда мен туб моҳиятни тушуниб етиш учун Муқаддас Китобга мисоллар ва қўшимча тажриба учун мурожаат қилганман. Бироқ шуни қўшимча қилиб айтишим керакки, мен теологик асосларга у қадар берилиб кетганим йўқ. Мен ички дунёсини тартибга солиш ташвишида юрган киши аллақачон бир қадам ташлаган, яъни ўзи учун Худога итоаткор ҳаётни танлаб, масиҳийча ҳаёт тарзи ҳақида тасаввурга эга бўлган, деган ниятда ёздим. Азиз китобхон, агар сиз бу мавзу ҳақидаги менинг фикр-мулоҳазаларимга қўшилсангиз, у ҳолда худди мен каби хулоса чиқарсангиз керак. Бу хулоса эса шундан иборатки, бугунги кунда бир-биримизга ўргатиш ва таълим беришда биз қўллаётган кўпгина усуллар, кўринишидан руҳий ҳақиқатга кўп жиҳатдан мос келмайди. Шунинг учун ҳам мен бу китобда кўтармоқчи бўлган баъзи бир муаммолар ҳаёт чинакамига қайнаётган жойда ётибди, деб ўйлайман. Очиғини айтганда, биз бу масалалар борасида билимдонмиз, деб ҳисобламайман.
Show all...
🔥 6 1
Repost from N/a
🔥 6 1