cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI

Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot

Show more
Advertising posts
2 777
Subscribers
-424 hours
+127 days
-130 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
#Haj2024 😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
4441Loading...
02
#Haj2024 😎 ҲОЮ ҲАВАСЛАРГА АЛДАНМАНГ! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
4710Loading...
03
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #Ҳаж_умра ❓1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган. Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган. Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади. Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”. Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
5290Loading...
04
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 29-МАСАЛА: Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади: إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”. Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
6391Loading...
05
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ 28-МАСАЛА: Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
4800Loading...
06
#уламолар #иқтибос "Ким уламолар билан ҳамсуҳбат бўлса ҳурмат қилинади. Ким аҳмоқлар билан муомалада бўлса ҳақир саналади". 📚 «Унвонул баён ва бустонул азҳон». Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
5251Loading...
07
#иқтибос "Бирор инсонни ёмон иши билан танисанг уни ёмонлигини бошқаларга айтма. Балки, уни яхши хислатини топиб, одамларга яхшилигини айт. Лекин унинг динида бирор ёмонлигини билсанг, одамлар унга эргашиб кетмасликлари ва огоҳ бўлишлари учун ундаги ёмонликни одамларга айт". 📜 Имом Аъзамнинг Имом Абу Юсуфга насиҳатларидан Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
5240Loading...
08
#мазҳаб #иқтибос “Мен йигирма беш йиллик тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир оқибат динсизликка олиб борар экан” ©️ Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ 📚 “Малфузот” китоби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
5710Loading...
09
#Имом_Мотуридий #иқтибос "Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Мовароуннаҳрда Аҳли суннанинг шайхи бўлиш даражасига эришганлар. Бу ерда Аҳли сунна кўп ва ғолиб бўлгани учун, у киши имом Ашъарийга ўхшаб ҳар хил йўлларда ва турланишларда бўлмаганлар, балки аввал бошдан мўътадил йўлдан бориш имконини топганлар. У киши кези келганда нақлга, кези келганда ақлга ўз ҳаққини берганлар". ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 📚 "Мазҳаблар бирлик рамзи" китобидан Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
4740Loading...
10
#haj2024 #nocomment 🕋 ЖАМАРАТУЛ АҚАБАДА ТОШ ОТИШ 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
4862Loading...
11
ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТ Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундай эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда уни беркитса, жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора қилинишини ёқтимайди ва беркитилишини яхши кўради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли", деди. Умар розияллоҳу анҳу унга: "Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди..." деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб, жўнаб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга: "Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир", оятини ўқиб берди. У ердаги одамлардан бири: "Эй Аллоҳнинг Набийси, бу унинг ўзига хосми?" деди. У зот: "Йўқ! Барча одамларга", дедилар". Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим, бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг", деди. Ул зот ундан у нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, ҳалиги одам ўрнидан туриб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг", деди. Ул зот: "Биз билан намоз ўқидингми?" дедилар. У: "Ҳа", деди. "Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди", дедилар у зот". Бухорий ривоят қилган. Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин. Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг сабаби дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир. Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таолонинг розилиги бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки бундай ибодат риёга кирмайди. Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амални тарк қилиш дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир. "Руҳий тарбия" китобидан. Солижон домла Жумабоев Бўстон туман "Дўрмонча" жоме масжиди имом хатиби •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/bostonziyo
6202Loading...
12
🕋 ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ ☪ Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган. 1. 🕌 Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти). 2. 📿 Зуҳо намозини ўқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти). 3. ❤️ Ота-онанинг юзига қараш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). 4. 📚 Илмга интилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти). 5. 💠 Яхши ният қилиш. Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти). 6. 🌹 Ота-онанинг розилигини топиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар. У: “Онам ҳаёт”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти). 7. 🌗 Шом намозини жамоат билан адо этиш. Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”. 8. 🌙 Қурбон ҳайити намозини адо этиш. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”. ✍️ Даврон НУРМУҲАММАД ♻️ Улашинг: https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
8937Loading...
13
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌞 Хайрли тонг🌞 Гўзал дуо: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”. Имом Термизий ривояти Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6924Loading...
14
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ #намоз ❓1292-CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди. Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган: قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام “Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби). متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد “Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
9684Loading...
15
Муборак Қурбон Хайити шукуҳи
9724Loading...
16
Bugun 16.06.2024 yil kuni Bo'ston tumani markaziy masjidida Iyd Qurbon hayiti namozi ado etildi. @nodiriydvs2
8565Loading...
17
#duo #qurbonlik 🤲 ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН 5 ДУО بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني 🗣Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний. 📝Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт. اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام 🗣Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом. 📝Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин. إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ 🗣Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн. 📝Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман. قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ 🗣Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн. 📝Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”. لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ 🗣Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн. 📝Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
9016Loading...
01:55
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 АЛЛОҲ ФАРИШТАЛАРГА ФАХР ҚИЛГАН БАНДАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
ALLOH FARISHTALARGA FAXR QILGAN+.mp44.93 MB
01:10
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 ҲОЮ ҲАВАСЛАРГА АЛДАНМАНГ! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Show all...
XOYU XAVAS+.mp43.86 MB
👍 1
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? #Ҳаж_умра ❓1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган. Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган. Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади. Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”. Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган. Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар. Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Show all...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 29-МАСАЛА: Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади: إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”. Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#Қурбонликка_оид_масалалар ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ 28-МАСАЛА: Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”). 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#уламолар #иқтибос "Ким уламолар билан ҳамсуҳбат бўлса ҳурмат қилинади. Ким аҳмоқлар билан муомалада бўлса ҳақир саналади". 📚 «Унвонул баён ва бустонул азҳон». Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос "Бирор инсонни ёмон иши билан танисанг уни ёмонлигини бошқаларга айтма. Балки, уни яхши хислатини топиб, одамларга яхшилигини айт. Лекин унинг динида бирор ёмонлигини билсанг, одамлар унга эргашиб кетмасликлари ва огоҳ бўлишлари учун ундаги ёмонликни одамларга айт". 📜 Имом Аъзамнинг Имом Абу Юсуфга насиҳатларидан Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
#мазҳаб #иқтибос “Мен йигирма беш йиллик тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир оқибат динсизликка олиб борар экан” ©️ Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ 📚 “Малфузот” китоби Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Имом_Мотуридий #иқтибос "Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Мовароуннаҳрда Аҳли суннанинг шайхи бўлиш даражасига эришганлар. Бу ерда Аҳли сунна кўп ва ғолиб бўлгани учун, у киши имом Ашъарийга ўхшаб ҳар хил йўлларда ва турланишларда бўлмаганлар, балки аввал бошдан мўътадил йўлдан бориш имконини топганлар. У киши кези келганда нақлга, кези келганда ақлга ўз ҳаққини берганлар". ©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 📚 "Мазҳаблар бирлик рамзи" китобидан Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Show all...
👍 1
01:44
Video unavailableShow in Telegram
#haj2024 #nocomment 🕋 ЖАМАРАТУЛ АҚАБАДА ТОШ ОТИШ 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси" Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat #haj2024 MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
jamarot tg.mp416.99 MB