en
Feedback
𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

Open in Telegram

Ko’lanka…

Show more
408
Subscribers
-124 hours
-57 days
-1030 days
Posts Archive
МАСТ ВА КУЧУК Бир маст уйидан кўчага чиқиб, кўчанинг ўртасида думалаб қолди. Бир ит келиб, унинг қайт қилган лаб-даҳанини ялай бошлади. Биров мени тозалаб қўяяпти, деб ўйлаган маст эса, пичирлаб уни дуо қиларди: - Худо сенинг фарзандларингни ҳам сенга шундай меҳрибон қилсин. Бирдан ит оёғини кўтариб, унинг башарасига пешоб қилган эди, у: - Баракалла, эй, оға. Юзимни ювишга иссиқ сув ҳам келтирибсан-да, - деди. Шаробни то ҳушдан кетгунча ичиб, Мўйловларинг ифлос этсанг, беҳаё, Шу нопок мўйловни кучуклар келиб, Сийдик билан ювса, сенга шу раво. «Ибратли ривоятлар» китобидан 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Сусамбилдаги идораларнинг биридаги ишга қабул жараёни “Соққа”сини тўлаган номзодга савол беришди: – Иккига иккини қўшсак, неча бўлади? – Уч! – Йўқ! – Беш! – Йўқ! – Олти! – Нотўғри! Лекин изланувчан экан, қабул қиламиз! “Танка”си бор номзодга савол беришди: – Иккига иккини қўшсак, неча бўлади? – Уч! – Йўқ! – Уч! – Йўқ! – Уч дедим! – Нотўғри! Лекин тутган ерини кесадиган йигитлардан экан! Майли, қабул қилганимиз бўлсин. Билимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ номзодга савол беришди: – Иккига иккини қўшсак, неча бўлади? – Тўрт! – Қаранг-а, биттагина ақлли номзод чиқди-ю... Афсуски, бўш иш ўрни қолмади-да... P.S.: Шу-шу бўлибдию, барча идораларни “изланувчан” ва “тутган ерини кесадиган”лар босиб кетибди. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Ҳинд киноларидаги қаҳрамонлардан ўрнак олиш керак! Бир талай муаммоси бўла туриб, ашула айтиб, рақс тушиб юришади... Ғам-ғуссага не ҳожат! На сиз қолгуси, на ғамлар! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Изоҳ йўқку! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
Изоҳ йўқку! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Америкалик аёллар эрига "I love you" деб 1 та фарзанд туғиб берар экан. Россиялик аёллар эрига "Я тебя люблю" деб 2 та фарзанд туғиб берар экан. Ўзбек аёллари бўлса "Эй, нарироқ ётинг, бунча тиқилавераасиз!" деб 4-5 та фарзанд туғиб берар экан. P.S.: Ҳурматли эркаклар, эрталабдан газини босамиз. Кўпайса, ўзбек кўпайсин!!! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

AССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲ! Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Ушбу гўзал тонг, дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг илоҳий нури, раҳматию марҳамати ёғиладиган кунга етказган РОББИМИЗга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Сўтақўзи бир куни товуқларига қараб ҳаёл суриб ўтирса, хотини кўриб: — Нимани ўйлаб ўтирибсиз? - дебди. — Биз энг олий мавжудот бўла туриб, шу парандаларчалик бўла олмаймиз. Қара, битта хўрознинг қирқта хотини бор, болалари эса беҳисоб бўлса ҳам, ҳеч қайси бирига алимент тўламайди ва энг қизиғи бирорта ҳам қайнонаси йўқ, - дебди. P.S.: Ҳурматли эркаклар, биз товуқ эмасмиз. Шунинг учун, одамлар қилган ишни қилаверайлик! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Бировнинг телефонига адашиб тушган одам адашганини билгандан кейин молга ўхшаб индамай телефонни қўйиб қўймасдан, бир оғиз "узр" деб қўйиши мақсадга мувофиқдир. © Конфуций 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Қўшни маҳалладаги миршабнинг таъзиясига борган Афанди меҳмонлар олдида Алпомишдан ҳиргоя қила бошлади. - Афандим-афандим, таъзияда Қуръондан ўқилади, - деди бой Афандининг белига туртиб. - Нима қилай, шу миршаб Қуръон ўрганаётганимда тўсқинлик қилган, ўрнига Алпомишни ўрганганман, - деди Афанди. © Саид Комил 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#Табассум Сут ичсанг уйқунг келаркан, қаҳва ичсанг уйқунг қочаркан. Мен доим сутли қаҳва ичаман, нима бўлади энди? 🤔😉😌 • • • Кеча юз долларга энг сўнгги модадаги жинси шим олиб келгандим. Эрталаб уйғонсам, бувим йиртиқларини тикиб қўйибди… 😯🤣😂 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#Кулгу_вақти Ўғил: — Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор? — Ўғлим, жуда катта фарқ бор! О
#Кулгу_вақти Ўғил: — Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор? — Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотинники эса чўнтакка! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#quvnoq_kayfiyat_uchun Эр уйига келса овқат йўқ, уйлар йиғиштирилмаган, кийимлари ювилмаган бир чеккада уюлиб ётганмиш... Аёлига қараб: "Бу нимаси?" деса аёли: "Фиқҳга кўра мен овқат қилишга, кийим ювишга, уйни супириб, йиғиштиришга мажбур эмас эканман. Бу ишлар учун бирор хизматчи таъйинлаш сизнинг зиммангизда экан. Ҳатто фарзандимизни эмизиш учун ҳам мажбурият менда эмас экан. Фиқҳда масала шундай экан!" дебди... Эр аёлига жилмайиб😊: "Тўғри, бу ишларни қилишга мажбур эмассан, шу билан бирга мен ҳам битта хотин билан яшашга мажбур эмасман, фиқҳга кўра яна учта хотин олсам бўлади!" дебди. Шунда хотин: "Ҳазилни ҳам жиддий қабул қиласиза, ҳазиллашдим", деб овқатга уринишни бошлабди! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#кулгу_вақти — Ойи, эрим хафа қилди, олдингизга кетяпман! — Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизларникиг
#кулгу_вақти — Ойи, эрим хафа қилди, олдингизга кетяпман! — Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизларникига кетяпман. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Бир ишхонада бошлиқ латифа айтиб, ишчиларини кулдираётган экан. Ҳамма тиззага уриб кулармиш. Бир одам ҳеч кулмай, жим тураверибди. Ундан: — Нега кулмаяпсан? — деб сўрашса: — Мен бу ерда ишламайман, — деб жавоб берибди. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#Табассум Ўғли математика фанидан "2" баҳо олиб келибди. Ота: — Нега "2" олдинг? Ўғил: — Устозим 2+3 нечи бўлади дедилар. Мен 5 дедим. Ота: — Хўш? Ўғил: — 3+2 нечи деб яна сўрадилар. Ота: — Тентак. Аҳмоқ. Эсинг жойидами? Иккаласи ҳам бир хил-ку! Ўғил: — Мен ҳам унга ҳудди шу сўзларни айтдим-да! 😂😂😂 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

📚Мен тавсия қиладиган китоблар. Ушбу китоблар сизнинг шахсий ривожланишингиз учун жуда хам кучли туртки беради ИншаАллох. 1. Феррарисини сотган роҳиб. Робин Шарма. 2. Моррининг Сешанба дарслари. Мич Элбом. 3. Уламоларнинг наздида вақтнинг қадри. Абу Ғудда р.х. 4. Ўлсанг ким йиғлайди. Робин Шарма. 5. Тирик қолиш буюрилган. Юлиан Семёнов. ✅Албатта ўқинг турмуш тарзингизни ўзгартиришга ёрдам беради. Ҳаётингиздаги бир хилликни йўқота оласиз. ©Мирзоакрам Кодиров 👉 @psixomotivatsiya каналига уланиш!

Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан. – Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди. – Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми? – Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади. Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади. Сиз сахиймисиз? Нимада сахийлик килдингиз? Билимда, илмда, маслахатда? Сахийлик фақат моддий бўлмай ҳар нарсада бўлиши мумкин. Келинг хар куни сахийлик киламиз. Жума муборак бўлсин! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Тўппа тўғри бу каби ифлос, қўланса жойга муслмон ва муслималар кириши тақиқланади. Аллоҳ буюкдир. Хеч кимдан иймон нурини айи
Тўппа тўғри бу каби ифлос, қўланса жойга муслмон ва муслималар кириши тақиқланади. Аллоҳ буюкдир. Хеч кимдан иймон нурини айирмасин. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

​​- Ҳурматли Конфуций! Бой бўлиш ҳақида шунчлик кўп маслаҳатлар эшитдимки, барчасини эслаб қоламан десам, миям ачиб кетяпти. Шундай битта ҳикмат айтинг-ки, бой бўлиш ҳақидаги бирорта бошқа ҳикматга эҳтиёжим қолмасин. - Унда икки қулоғинг билан эшитиб ол: к**ни қисган бой бўлур! ©Таниш гаплар 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

#ДеярлиҲазил: 🌐Ҳаётимиз мазмунига айланган «Фейсбук»даги оддий бу кун Тошқўзи пост қўйди: «Мен бугун иккита нон сотиб олдим ва болаларим билан бирга едим». 71 та турли туман смайлик. 714 та изоҳ. 🎉ИЗОҲЛАР: Қоравой: «Буханками ёпган нонми? Точна айтингда» Иймонли: «Бунинг шукронасини қилдингизми? Ҳозир еб ютаверадиган ношукурлар кўпайиб кетди». Борода: «Шуни нимасини мақтанвоссан. Манга диса бўкиб ўлмисанми?! Админ қатга қаравотти?» Қоравой Бородага жавобан: «Санга нима соқолтой? Ўзини пулига овоттию!» Борода Қоравойга жавобан: «Исқирт. Санга ким гапрвотти. Суягини кемириб ётуврмийсанми?» Доктор Э.: «Ҳозир нонлар ҳам сунъийлашиб кетган» Шарифгул Доктор Э.га: «Нимасини айтас. Кеча Чилонзордан борсилдоқ нон олувдим, келгунимча пучайиб қолибди. Пулимга розимасман» Қоравой Бородага жавобан: «Қаттасан ҳарип? Ўзин битта нон олиб ейолмисану» Тошқўзи Бородага жавобан: «Бу оддий бир гап эди. Жанжал қилиш шартмиди?» Борода Тошқўзига жавобан: «Ўзинг ковлавоссану крысага ўхшаб» Иймонли: «Қиёмат яқинлашганда одамлар шунақа мақтанчоқ бўпқолишади» Шарифгул Иймонлига: «Мана қачон мақтандим. Проста нон оганимни этвомман» Қоравой Шарифгулга: «Сандан биров сўрадими нон олдингми йўқми деб? Эркеларни ишига нимей аралашасан?!» Иймонли Қоравойга: «Аёлларга бунақа муомала қилманг» Қоравой Иймонлига: «Ҳа, тегиб кетдими? Э сандақа чаламулладан ўргилдим» Тошқўзи ҳаммага жавобан: «Нон емай ҳар нарса бўлай!» © Шундай ҳолатларга ҳар куни гувоҳ бўлгувчи ва фаол аралашувчи «Фейс»чи. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!