en
Feedback
𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

𝐴𝑙𝑡𝑒𝑟 𝐸𝑔𝑜

Open in Telegram

Ko’lanka…

Show more
407
Subscribers
-124 hours
-57 days
-1030 days
Posts Archive
Бир куни 3-4 та йигит биттасини тўдалашиб уришаётган экан. Буни кўриб қолган ёши улуғ бир отахон: - Ҳай-ҳай, шу марднинг ишим
Бир куни 3-4 та йигит биттасини тўдалашиб уришаётган экан. Буни кўриб қолган ёши улуғ бир отахон: - Ҳай-ҳай, шу марднинг ишимии!? Биттага шунчанг чиқасанми, номардлар!? - дебди жаҳл билан. - Э отахон, сиз аралашманг, бунинг кимлигини билмайсиз, - дебди йигитлардан бири. - Хўп, ким экан бу? - сўрабди отахон. - Бу ўртоқлар гуруҳида хабарларни ўқиб, жавоб ёзмайдиган бола. 📌Илмоқли гаплар канали 👇 👉@ilmoqli_gaplar

Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар ҳам уруғни тополмадилар. Барча ҳайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин ҳеч бири билмади. Охири уни шайтон олгани маълум бўлди. – Менга узумга уч марта сув қуйишга рухсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди. Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни ерга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, охирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан ҳам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер ҳис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, охирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади. P.S.: Тўнғиз даражасига тушмай, десангиз, ичкиликка ружу қўйманг! Ибрат учун дўстларимиз гуруҳларига юборамиз! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Ҳақиқий дўст ч... қўйганингда ҳам ёнингда туради. Ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимизда турадиган дўстларимизга юборамиз! 👉 @ilmo
Ҳақиқий дўст ч... қўйганингда ҳам ёнингда туради. Ҳар қандай вазиятда ҳам ёнимизда турадиган дўстларимизга юборамиз! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Hindistonlik riksha haydovchisi Deshraj Ji sohib yetim qolgan nevarasining o‘qishini to‘lash uchun uyini sotib, mana shu riks
Hindistonlik riksha haydovchisi Deshraj Ji sohib yetim qolgan nevarasining o‘qishini to‘lash uchun uyini sotib, mana shu rikshada kun kurayotgan ekan. Hindlarga qoyil qolmay iloji yo‘q, ilm-fanning qadriga yetadi. Dunyoda katta IT firmalarning deyarli hammasi hindlar tomonidan boshqariladi (Google, Microsoft, Intel, Cisco, Nokia, Dell, AMD). Biz ham to‘yga emas, farzandlarimizni o‘qitishga pul yig‘ib boshlashimiz kerak. 👉🏻 @ilmoqli_gaplar🔆 kanalini kuzatib boring

Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди. Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди. Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади... Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди: — Чунки қизим менга эшик очади! © Туркчадан Марям Осиё таржимаси P.S.: Аллоҳга кўп-кўп шукурлар айтинг, қизи борлар!!! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

​​"Учар гиламча" Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради: - Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими? - Ҳа, болам! - Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради? - Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради. Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди! Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин! © Вафо Мўмин Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!!! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

​Нима бўлаяпти ўзи? -Тухум челленж! Телевидение ҳам бачканаларга тўлиб кетди. Эфирда 18+ тухум мавзуси. Шарманда🤦‍♂ 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: «Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!». Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчилигини айтади. ⸺Йўқ. ⸺ деди устози унга. ⸺Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй. Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади. ⸺ Кўрдингми, ⸺ деб кулди рассомнинг устози. ⸺ Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган ⸺ ислоҳ этадиганлар жуда кам. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Жаҳли чиққан эр қайнонасига СМС хат юборибди. - Сизнинг ,,Товарингиз" (Қизингиз) жонимга тегди : Овқатни яхши пиширмиди. Кир
Жаҳли чиққан эр қайнонасига СМС хат юборибди. - Сизнинг ,,Товарингиз" (Қизингиз) жонимга тегди : Овқатни яхши пиширмиди. Кир ювмиди. Эрталаб 10 гача ухлиди. Олиб кетинг керемас. Тошкентли уддабурон қайнона жавоб ёзибди : - Товар сотилган. - Ёрлиқ йиртилган. - Завод ёпилган. - Ишлаб чиқарувчи жавобгар эмас. Ва энг муҳими👇 📌Илмоқли гаплар канали 👇 👉@ilmoqli_gaplar

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди; • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди; • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар; • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди; • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти; • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди; • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам; • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз; • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. ❗Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Бир одамнинг савоб ва гуноҳлари тенг келиб қолибди ва қаршисидаги иккита эшикдан биттасини танлаш айтилибди. Ҳалиги одам “Жаннат” деб ёзилган эшик тешигидан қараган экан, ниҳоятда гўзал манзара намоён бўлибди. “Жаҳаннам” деб ёзилган эшик тешигидан қараган экан, унданда гўзал манзара намоён бўлибди. Одам “Жаҳаннам” эшигидан кирибди ва кириши билан иккита иблис оёқларидан кўтариб, қайнаб турган қозонга қараб олиб кетишибди. – Тешикдан қараганимда бошқача манзара эди-ку, – дебди одам. – Бу реклама эди, – дейишибди шайтоваччалар! P.S.: Биродарим, шайтонларнинг рекламасига алданиб, Жаннатдан воз кечмайлик! 👉🏻 @ilmoqli_gaplar kanalini kuzatib boring ❗️

Йўловчилар ва чинор дарахти Бир гуруҳ йўловчилар саратонда туш пайтида жазирама иссиқдан лоҳас бўлиб оёқларини зўрға судраб борардилар. Шу пайт йўлларида бир Чинор дарахти учраб қолди. Улар шу дарахт тагига келиб, соясида ётиб дам ола бошладилар. Бир оздан сўнг сал ўзларига келишгач, тепаларидаги Чинорга қараб бир-бирлари билан гурунглаша бошладилар: "Қара, тоғдек бўйи бор-у, қисир дарахт: мева бермайди, фойдаси ҳам тегмайди одамларга!" Чинор уларга жавобан деди: "Эй ношукур бандалар, ўзларинг-куменинг соямда ётиб ҳордиқ чиқаряпсанлар. Бас, шундай экан, фойдаси йўқ, мева бермайди, деб мендан нолиганларинг инсофданми?" ©️ Эзоп масали P.S.: Бу дунёда одамларни ҳарчанд рози қилишга уринманг, барибир сиздан норозилар топилади. Шунинг учун, банданинг эмас, Аллоҳнинг розилиги учун яшанг! 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Рухшуносга борсам зўр маслаҳат берди. Уйга борганингизда муаммоларингизни дарвозангиз тагида қолдиринг деди. Уйга келгач хотинни ташқарига чиқариб, эшикни ёпиб қўйдим. Мазза, ростдан зўракан бу усул! © Ж. Палюка. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

"Аълочи эмассан", деб фарзандингизни сўкманг. Мактабни айрим фанлардан 3га тамомлаган бўлсаям дунёни энг катта давлатини узоқ
"Аълочи эмассан", деб фарзандингизни сўкманг. Мактабни айрим фанлардан 3га тамомлаган бўлсаям дунёни энг катта давлатини узоқ йиллар бошқариб юрганлар бор... Владимир Путиннинг аттестати 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Тўйдан аввал: Йигит: - Ва ниҳоят, эҳ, качондан бери кутяпман! Қиз: - Кетишимни истайсизми? Йигит: - Йўқ! Бу гапни каердан топдинг? Буни ўйлаш ҳам ваҳимага солади мени! Қиз: - Мени севасизми? Йигит: - Албатта, ҳар доим. Қиз: - Бошқа қизлар билан ҳам юрганмисиз? Йигит: - Йўқ, асло! Нимага сўраяпсан? Қиз: - Мени кинога олиб борасизми? Йигит: - Ҳа. Қачон истасанг, ўша пайт. Киз: - Мени урасизми? Йигит: - Хаёлинг жойидами? Асло! Қиз: - Сизга ишонсам бўладими? Йигит: - Ҳа. Қиз: - Севгилим... Тўйдан 10 йил ўтиб: ушбу диалогни тескарига ўқиб чиқинг. Сизда ҳам шунақами? Хаммаси албатта ҳазил. 👉 @ilmoqli_gaplar каналига уланиш!

Дадаси қизига телефондан чалғисин деб мушук олиб келган экан. Натижа эса кўриб турганингиздек... Bizni kuzatib boring va do's
Дадаси қизига телефондан чалғисин деб мушук олиб келган экан. Натижа эса кўриб турганингиздек... Bizni kuzatib boring va do'stlaringizga ulashing👇🏻 @ilmoqli_gaplar🪄

🎯Кўчада бир чиройли аёл каттакон бир амалдоримизнинг олдига келиб:⠀ — Кечирасиз, назаримда сиз болаларимдан бирининг отаси б
🎯Кўчада бир чиройли аёл каттакон бир амалдоримизнинг олдига келиб:⠀ — Кечирасиз, назаримда сиз болаларимдан бирининг отаси бўлсангиз керак, — дебди. ⠀ Даҳшатдан қотиб қолган амалдор: ⠀ — Йўғе! Наҳотки?! Майли, бу ҳақида биров билмасин, истаганингизни бераман... — деса, аёл: ⠀ Давоми👇 📌Илмоқли гаплар канали 👇 👉@ilmoqli_gaplar

Жаҳли чиққан эр қайнонасига СМС хат юборибди. - Сизнинг ,,Товарингиз" (Қизингиз) жонимга тегди : Овқатни яхши пиширмиди. Кир
Жаҳли чиққан эр қайнонасига СМС хат юборибди. - Сизнинг ,,Товарингиз" (Қизингиз) жонимга тегди : Овқатни яхши пиширмиди. Кир ювмиди. Эрталаб 10 гача ухлиди. Олиб кетинг керемас. Тошкентли уддабурон қайнона жавоб ёзибди : - Товар сотилган. - Ёрлиқ йиртилган. - Завод ёпилган. - Ишлаб чиқарувчи жавобгар эмас. Ва энг муҳими👇 📌Илмоқли гаплар канали 👇 👉@ilmoqli_gaplar

Нуқсонлар - Чақалоққа азон айта олмаймиз, одам излаймиз. - Бировни хатна қилиш илмини билмаймиз, қизиқмаймиз ҳам. - Ўлик ювишни билмаймиз, юзимизга учиқ тошади. - Яқинимиз ўлса жанозасини ўзимиз ўқишни билмаймиз, албатта имом излаймиз. - Қабр кавлашдан қўрқамиз, қандай кавлашни ҳам билмаймиз, кўпимизни қўлимиздан беркурак тушиб кетади. - Жасадни олиб кириб кўмишдан қўрқамиз, гўёки бизни тишлаб оладигандек. - Фарзандимизга Қуръондан ўзимиз таълим бера олмаймиз, ўзимиз қироатдан нольмиз. - Никоҳ ўқишга одам қидирамиз, топа олмасак йиллаб излаб юраверамиз. - Қурбонлиқ сўйсак қўлимиздан пичоқ тушиб кетади, дух йўқ. - Аёллар доялик қилишни билмайди, шунинг учун эркак дояларга бораверади... Бу ишларни "рядавой" ҳар бир мусулмон билиши керак аслида ва бир қисми холос. Билимсизлигимиз учун ҳам бошқалар пул эвазига қилиб беради. Мана шу ердан динда тужжорлик келиб чиқади. Дарвоқе, аммо ош ейишни қотирамиз 👉🏻 @ilmoqli_gaplar kanalini kuzatib boring ❗️

Нима учун асалари чаққанидан кейин вафот топади? Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кейин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қо
Нима учун асалари чаққанидан кейин вафот топади? Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кейин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асални "одамлар учун шифо", деб таърифлаган. Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир 👉🏻 @ilmoqli_gaplar kanalini kuzatib boring ❗️